maqroiqtisodiy korsatkichlar va ulardni hisoblash

PPT 27 pages 1.8 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 27
ижтимоий иқтисодий ривожланишни прогнозлаш 2-мавзу асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар ва уларни ҳисоблаш 1. макроиқтисодий ҳолатни акс эттирувчи асосий кўрсаткичлар. 2. ялпи ички маҳсулот тушунчаси ва уни ҳисоблашнинг асосий шартлари. 3. яим ни ишлаб чиқариш услубида аниқлаш. 4. яимни харажатлар бўйича ҳисоблаш. 5. яимни даромадлар бўйича ҳисоблаш 6. номинал ва реал яим муайян мамлакат иқтисодий ҳолатини ифода этувчи кўрсаткичлар макроиқтисодий кўрсаткичлар дейилади. макроиқтисодий кўрсаткичлар миқдор ва сифат кўрсаткичларига гуруҳланади. макроиқтисодий миқдор кўрсаткичлари муайян мамлакат иқтисодиётини ифодалайди, буларга: ялпи ички маҳсулот (яим), соф ички маҳсулот (сим), миллий даромад (мд), шахсий даромад (шд), ихтиёридаги даромад (ид) ва бошқалар киради. сифат кўрсаткичлари мазкур мамлакатлар иқтисодиётини нисбий жиҳатдан акс эттиради, уларга: инфляциянинг ўсиш суръатлари, давлат бюджети тақчиллиги, дефлятор, истеъмол баҳолари индекси, ишсизлик даражаси, аҳолининг иш билан бандлик даражаси, аҳоли жон бошига тўғри келадиган ялпи ички маҳсулот, аҳолининг моддий неъматлар ва хизматлар истеъмоли ҳажми, уларнинг жамғармалари, иш ҳақининг қуйи миқдори ва бошқалар киради. 2. ялпи ички маҳсулот …
2 / 27
ай бўлиши билан бирга уни ҳисоблашнинг муҳим шартига амал қилиш, яъни бир қийматни икки бор ҳисобга олиш, ёки оралиқ маҳсулот қийматини яимга киритиб юборишнинг олдини олади. пировард маҳсулот – якуний истеъмол учун сотиб олинадиган тугал маҳсулот (товар ва хизматлар)дир. оралиқ маҳсулот – қайта ишлаш ёки сотиш учун сотиб олинган товар ва хизматлар тушунилади. яимни ҳисоблашда маҳсулотларнинг охирги сотиш қиймати ҳисобга олинади, оралиқ қиймат эса ҳисобга олинмайди. якуний товарлар ва хизматлар деганда уларнинг ишлаб чиқариш, ёки ички айирбошлаш циклидан чиққан, якуний истеъмол, жамғариш ёки экспорт учун фойдаланиладиган қисми тушунилади. якуний товарлар ва хизматларни ишлаб чиқаришда сарфланган оралиқ товарлар ва хизматлар баҳоси яимга қўшилмайди. қўшилган қиймат товар ва хизматларнинг сотиш баҳоси билан уларни ишлаб чиқариш учун фойдаланилган хом ашё ва материалларни сотиб олишга қилинган харажатлар ўртасидаги фарқ кўринишида аниқланади. 4. яимни харажатлар бўйича ҳисоблаш яимни харажатлар орқали ҳисоблаш формуласи: яим = с + i + g + хn уй хўжаликларининг истеъмол харажатлари …
3 / 27
нида резидент-ишлаб чиқариш бирликлари томонидан, қўшилган қийматлар ҳисобидан, тўланган дастлабки даромадлар қўшиб чиқилади. яимни даромадлари йиғиндиси кўринишида ҳисоблашда асосан қуйидаги кўрсаткичлардан фойдаланилади: истеъмол қилинган капитал ҳажми (сса) ёки амортизация (а) – жорий йилдаги яимни ишлаб чиқариш жараёнида истеъмол қилинган инвестиция товарларини сотиб олишга мўлжалланган ажратмалар; бизнесга эгри солиқлар (т) - маҳсулот баҳосини оширувчи, ишлаб чиқаришга боғлиқ бўлмаган харажатлар ҳисобланади. жумладан, қўшимча қиймат солиғи, акцизлар, лицензия тўловлари ва божхона божлари. ёлланма ишчиларнинг иш ҳақлари (w) - яъни хусусий ва давлат компанияларининг иш ҳақи тўлашга сарфлаган умумий харажатлари (иш ҳақи ва қуйидаги қўшимчалар; ижтимоий суғурта, нафақа, бандлик ва бошқа ижтимоий фондларга ажратмалар ҳамда бадаллар). ижара ҳақи (r1), хусусан, бу иқтисодиётни мулк ресурслари билан таъминловчи уй хўжаликларининг даромадлари (масалан, ижарага берилган тураржойлар, бинолар, асбоб-ускуналар, ер ва бошқалардан олинадиган даромадлар). фоиз ставкалари ёки фоизли даромадлар (r) - пул капиталини етказиб берувчиларга хусусий бизнес даромадидан пул тўловлари. индивидуал мулкдан келадиган даромад (р1). корпорация фойдаси (р2). …
4 / 27
. номинал яим реал яим = ———————— дефлятор ласпейрес индексига (истеъмол нархлари индекси) кўра нархлар индекси базис йилга нисбатан аниқланилади ва у қуйидаги кўринишга эга: ил = пааше индекси (дефлятор) нархларни жорий йилга нисбатан аниқлашни тавсия этади. уни қуйидаги формула ёрдамида ҳисобланади: ип = бу ерда: p – нарх, q – товар ва хизматлар миқдори, 1 – жорий йил, 0 – базис йил. ∑ pᵢˡ * qᵢᵒ ∑ pᵢᵒ * qᵢᵒ ∑ pᵢˡ * qᵢˡ ∑ pᵢᵒ * qᵢˡ муҳим макроиқтисодий кўрсаткич сифатида фоиз ставка ишлатилади. фоиз ставка - бу кредитга бериладиган пулларга тўлов. фоиз ставка даражаси иқтисодда муҳим рол уйнайди. фоиз ставкалар даражаси турлича бўлиши мумкин. фоиз ставкалар дифференциацияси қарз берувчининг таваккал қилиши даражасидан боғлиқ. фоиз ставкалар бозор механизми таъсири остидадир: пул таклифи тушса, фоиз ставка ўсади ва аксинча. номинал ва реал фоиз ставкалари фарқ қилинади. реал фоиз ставка инфляция даражасини ҳисобга олган ҳолда аниқланади. у талаб ва таклиф …
5 / 27
maqroiqtisodiy korsatkichlar va ulardni hisoblash - Page 5

Want to read more?

Download all 27 pages for free via Telegram.

Download full file

About "maqroiqtisodiy korsatkichlar va ulardni hisoblash"

ижтимоий иқтисодий ривожланишни прогнозлаш 2-мавзу асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар ва уларни ҳисоблаш 1. макроиқтисодий ҳолатни акс эттирувчи асосий кўрсаткичлар. 2. ялпи ички маҳсулот тушунчаси ва уни ҳисоблашнинг асосий шартлари. 3. яим ни ишлаб чиқариш услубида аниқлаш. 4. яимни харажатлар бўйича ҳисоблаш. 5. яимни даромадлар бўйича ҳисоблаш 6. номинал ва реал яим муайян мамлакат иқтисодий ҳолатини ифода этувчи кўрсаткичлар макроиқтисодий кўрсаткичлар дейилади. макроиқтисодий кўрсаткичлар миқдор ва сифат кўрсаткичларига гуруҳланади. макроиқтисодий миқдор кўрсаткичлари муайян мамлакат иқтисодиётини ифодалайди, буларга: ялпи ички маҳсулот (яим), соф ички маҳсулот (сим), миллий даромад (мд), шахсий даромад (шд), ихтиёридаги даромад (ид) ва бошқалар киради. сифат кўрсаткичлари мазкур мам...

This file contains 27 pages in PPT format (1.8 MB). To download "maqroiqtisodiy korsatkichlar va ulardni hisoblash", click the Telegram button on the left.

Tags: maqroiqtisodiy korsatkichlar va… PPT 27 pages Free download Telegram