shaxs va uning faoliyati

PPT 31 стр. 4,7 МБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 31
powerpoint presentation мавзу: шахс ва унинг фаолияти * режа: 1. шахс ҳақида тушунча. 2. шахс фаолияти ва унинг йўналиши. 3. фаолиятнинг асосий турлари. 4. хулқ мотивлари ва шахс мотивацияси. 5. “мен” - образи ва ўз - ўзига баҳо 1. одам: сут эмизувчилар синфига даҳлдорлик, биологик жонзод эканлиги одамнинг ўзига хос хусусиятидир. тик юришлик, қўлларнинг меҳнат фаолиятига мослашганлиги, юксак тараққий этган мияга эгалиги, сут эмизувчилар таснифига кириши унинг ўзига хос томонларини акс эттиради. ижтимоий жонзод сифатида одам онг билан қуролланганлиги туфайли борлиқни онгли акс эттириш қобилиятидан ташқари ўз қизиқишлари ва эҳтиёжларига мутаносиб тарзда уни ўзгартириш имкониятига ҳам эгадир. 2. индивид. дунёга келган гўдак маълум ёшга қадар индивид ҳисобланади. «индивид» лотинча «индивидиум» сўзидан келиб чиққан бўлиб, «болинмас», «алоҳида», ягона» маъноларини англатади. индивид билогик турга кирувчи алоҳида тирик мавжудотдир.шахснинг шакиланишида ҳаракат ўзига хос омил саналади. . 3. индивидуаллик. ҳар қайси инсон бетакрор ўзига хос хусусиятларга эга. шахснинг ўзига хос қирраларининг мужассамлашуви индивидуалликни вужудга …
2 / 31
иб чиққан тушунча) шахснинг ҳаётдаги барча хатти-ҳаракатларини намоён этишини тушунтирувчи категориядир. фанда инсон фаоллигининг асосан икки тури фарқланади: ташқи фаоллик — бу ташқаридан ва ўз ички истак-хоҳишларимиз таъсирида бевосита кўриш, қайд қилиш мумкин бўлган ҳаракатларимиз, мушакларимизнинг ҳаракатлари орқали намоён бўладиган фаоллик. фанда инсон фаоллигининг асосан икки тури фарқланади: ички фаоллик — бу бир томондан у ёки бу фаолиятни бажариш мобайнидаги физиологик жараёнлар (моддалар алмашинуви, қон айланиш, нафас олиш, босим ўзгаришлари) ҳамда, иккинчи томондан, бевосита психик жараёнлар, яъни аслида кўринмайдиган, лекин фаолият кечишига таъсир кўрсатувчи омилларни ўз ичига олади. фаолият демак, фаоллик ёки инсон фаолияти пассив жараён бўлмай, у онгли равишда бошқариладиган фаол жараёндир. инсон фаоллигини мужассамлаштирувчи ҳаракатлар жараёни фаолият деб юритилади. яъни, фаолият — инсон онги ва тафаккури билан бошқариладиган, ундаги турли-туман эҳтиёжлардан келиб чиқадиган, ҳамда ташқи оламни ва ўз-ўзини ўзгартириш ва такомиллаштиришга қаратилган ўзига хос фаоллик шаклидир. фаолият турлари. жисмоний ва ақлий харакатлар ташқи фаолият шахсни ўраб турган ташқи …
3 / 31
вербал) ва нутқсиз воситалар (новербал) ёрдамида бошқа фаолият турларини мукаммал эгаллашга замин яратади. асосий фаолият турлари. ўйин — шундай фаолият турики, у бевосита бирор моддий ёки маънавий неъматлар яратишни назарда тутмайди, лекин унинг жараёнида жамиятдаги мураккаб ва хилма-хил фаолият нормалари, ҳаракатларнинг символик андозалари бола томонидан ўзлаштирилади. бола токи ўйнамагунча, катталар хатти-ҳаракатларининг маъно ва моҳиятини англаб етолмайди. асосий фаолият турлари. ўқиш фаолияти ҳам шахс камолотида катта роль ўйнайди ва маъно касб этади. бу шундай фаолликки, унинг жараёнида билимлар, малака ва турли кўникмалар ўзлаштирилади. асосий фаолият турлари. меҳнат қилиш ҳам энг табиий эҳтиёжларга асосланган фаолият бўлиб, унинг мақсади албатта бирор моддий ёки маънавий неъматларни яратиш, жамият тараққиётига ҳисса қўшишдир. ижтимоий хулқ мотивлари ва шахс мотивацияси. юқорида биз танишиб чиққан фаолият турлари ўз-ўзидан рўй бермайди. шахснинг жамиятдаги ижтимоий хулқи ва ўзини қандай тутиши, эгаллаган мавқеи ҳам сабабсиз, ўз-ўзидан рўй бермайди. фаолиятнинг амалга ошиши ва шахс хулқ-атворини тушунтириш учун психологияда «мотив» ва «мотивация» тушунчалари …
4 / 31
таъсир кўрсатмайди. чунки, у ҳам шахс ютуқлари ёки ундаги сифатларнинг бошқалар томонидан сунъий тарзда бўрттирилиши, ноўрин мақтовлар, турли қийинчиликларни четлаб ўтишга интилиш туфайли шаклланади. * реалистик баҳо шахсни ўраб турганлар - ота-она, яқин қариндошлар, педагог ва мураббийлар, қўни-қўшни ва яқинларнинг ўринли ва асосли баҳолари, реал самимий муносабатлари маҳсули бўлиб, шахс ушбу муносабатларни илк ёшлигиданоқ холис қабул қилишга, ўз вақтида керак бўлса тўғрилашга ўргатилган бўлади. бунда шахс учун эталон, ибратли ҳисобланган инсонлар гуруҳи - референт гуруҳнинг роли катта бўлади. * назорат саволлари: 1.шахс деганда кимни тушунасиз? 2.шахс фаолиятига изоҳ беринг? 3.шахс тараққиётининг шаклланиши ва ҳаракатлантирувчи кучлар?
5 / 31
shaxs va uning faoliyati - Page 5

Хотите читать дальше?

Скачайте все 31 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "shaxs va uning faoliyati"

powerpoint presentation мавзу: шахс ва унинг фаолияти * режа: 1. шахс ҳақида тушунча. 2. шахс фаолияти ва унинг йўналиши. 3. фаолиятнинг асосий турлари. 4. хулқ мотивлари ва шахс мотивацияси. 5. “мен” - образи ва ўз - ўзига баҳо 1. одам: сут эмизувчилар синфига даҳлдорлик, биологик жонзод эканлиги одамнинг ўзига хос хусусиятидир. тик юришлик, қўлларнинг меҳнат фаолиятига мослашганлиги, юксак тараққий этган мияга эгалиги, сут эмизувчилар таснифига кириши унинг ўзига хос томонларини акс эттиради. ижтимоий жонзод сифатида одам онг билан қуролланганлиги туфайли борлиқни онгли акс эттириш қобилиятидан ташқари ўз қизиқишлари ва эҳтиёжларига мутаносиб тарзда уни ўзгартириш имкониятига ҳам эгадир. 2. индивид. дунёга келган гўдак маълум ёшга қадар индивид ҳисобланади. «индивид» лотинча «индивидиум»...

Этот файл содержит 31 стр. в формате PPT (4,7 МБ). Чтобы скачать "shaxs va uning faoliyati", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: shaxs va uning faoliyati PPT 31 стр. Бесплатная загрузка Telegram