kuchli davlatdan kuchli fuqarolik jamiyat sari

PPT 50 sahifa 6,3 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 50
презентация powerpoint * ўзбекистон президенти томонидан илгари сурилган “кучли давлатдан кучли фуқаролик жамият сари” тамойили давлат бошқаруви соҳасида фуқароларнинг роли тобора ортиб бориши, барча фуқаролик жамоатчилиги институтлари тизимининг янада ривожланиши ва уларнинг давлат бошқаруви жараёнларига қўшадиган ҳиссалари кўпайишини назарда тутади. чиндан ҳам, охирги йилларда бутун дунё бўйлаб бошқарув ислоҳотларини ўтказишда ҳаракатлантирувчи куч сифатидаги фуқаролик жамиятининг сезиларли ўсиши кузатилмоқда. кўп ҳолларда давлат ва фуқароларни ошкоралик ва ҳисобдорликни мустаҳкамлаш, шунингдек ҳукуматларнинг хизмат кўрсатиш имкониятлари бўйича кенг инновация ташаббусларига жалб қилиш борасида фуқаролик жамияти институтлари ишончли ҳамкор сифатида ҳаракат қиладилар. фуқаролик назоратининг кучли воситалари ёрдамида бутун дунёда бюджет ва давлат харидлари сиёсатини ишлаб чиқиш ва уни амалга ошириш, унинг ҳолати устидан назорат қилиш, шунингдек, ҳисобдор бошқарув ҳамда давлат институтларининг ошкоралигини қўллаб-қувватлашда фуқаролик жамиятининг иштироки жадал суръатларда ривожланиб келган. фуқаролик кучлари ва соғлом ижтимоий турмушга хос бўлган бошқарувда жамоатчиликнинг салмоқли иштироки ижтимоий барқарорлик ва тинчликнинг пойдеворидир. ижтимоий можароларни қоидалар воситасида бартараф этиш мақсадида шаклланган …
2 / 50
зга ташланади. ўша даврда бу тушунча фуқаролар ўртасида вужудга келадиган ва ижтимоий зарарли бўлган европа ва кейинчалик америка сингари йирик минтақалар миқёсида фуқаролик жамияти тараққиёти уч босқичда амалга ошган бўлиб, ушбу босқичлар алмашиниши даврида давлат ва жамият тузилишида жиддий ўзгаришлар содир бўлган, ижтимоий ва сиёсий бўҳтонлар, оммавий ҳаракатлар, синфий тўқнашувлар, ижтимоий мафкураларнинг тубдан ўзгариши рўй берган. янги даврнинг энг муҳим сиёсий ҳодисаларидан бири бўлган “фуқаролик жамияти” ғояси ўз тадрижида бир қанча концепция ва талқинларни вужудга келтирди. бироқ, у ҳамиша “давлат” ҳодисасига нисбатан қарама-қарши қўйилган. фуқаролик жамиятининг либерал талқини т.гоббс, ж.локк ва ш.монтескье даврига бориб тақалади. тушунча сифатида фуқаролик жамияти улар томонидан инсониятнинг тарихий тараққиётини акс эттириш, инсоннинг ибтидоий усулдан тараққий топган турмуш тарзига ўтишини ифодалаш мақсадида киритилган. инсон давлат ва тамаддундан бехабар “ёввойи”, “табиий” ҳолатда узлуксиз урушлар ҳамда ўзаро душманлик ҳолатида ривожланиб боради. ўзида тартиб-интизом ва фуқаролик муносабатларини ифодалаган ривожланган жамият табиий ҳолатдаги содда (ёки қайсидир маънода жоҳил) жамиятга қарама-қарши …
3 / 50
и ёки даражасини намоён этади. фуқаролик жамияти тушунчаси ифодалайдиган ижтимоий алоқалар мажмуи у ёки бу мамлакат халқига хос бўлган фуқаролик муносабатларининг сифат кўрсаткичи бўлиб, ижтимоий соҳада давлат ва жамият функцияларини фарқлайдиган асосий мезон ҳисобланади. фуқаролик жамиятининг бу хусусияти адолат ва эркинлик борасидаги тамойилларнинг мазмун-моҳиятида ва меъёрларида акс этади. фуқаролик жамияти шароитида эркинлик ва адолат инсонлар, жамоалар ва ташкилотлар фаолиятини тартибга солиб турувчи ижтимоий омил вазифасини ўтайди. бошқа тарафдан, ҳар бир инсон жамиятнинг аъзоси сифатида меъёрларга таяниш зарурлигини англаганлиги туфайли уларга бўйсунади ва шу асосда эркинликка эга бўлади. фуқаролик жамиятининг иккинчи хусусияти функционал характерга эга. фуқаролик жамиятининг асосий функцияси ўз аъзоларининг моддий, ижтимоий ва маънавий эҳтиёжларини тўлароқ қондиришдан иборат. фуқароларнинг иқтисодий, ирқий, минтақавий, касбий, диний ва ҳоказо бирлашмалари индивид манфаатлари, интилиш ҳамда мақсадларини ҳар томонлама амалга ошириш учун ҳамкорлик қилишга жалб қилинади. ушбу асосий функцияни бажариш доирасида фуқаролик жамияти қуйидаги муҳим ижтимоий функцияларни амалга оширади: 2. фуқаролик жамияти институтлари асосида ўзини …
4 / 50
хусусий соҳасига давлат ва бошқа сиёсий тузилмаларнинг асоссиз аралашувидан ҳимоя қилади. 5. фуқаролик жамияти ўз аъзоларига нисбатан жамоатчилик назоратини ҳам амалга оширади. фуқаролик жамияти институтлари ёрдамида жамиятдаги маънавий-ахлоқий вазиятни соғломлаштиришга интилади; миллий, диний ва маънавий меъёрларни кузатиб, уларни сақлаб қолишга ҳаракат қилади; фуқароларнинг жамиятда қабул қилинган ана шу меъёрларга амал қилишларини таъминлайди. 6. фуқаролик жамияти ижтимоий алоқа вазифасини ҳам бажаради. эркин бозор муносабатлари ривож топаётган шароитда манфаатларнинг хилма-хиллиги вужудга келади. уларнинг турлилиги фуқаролар эркинлиги билан белгиланади. демократик тизимга асосланган давлат ўз фуқаролари манфаатлари ва талабларини тўлиқ қондириши лозим. аммо эркин бозор шароитида манфаатларнинг тури шунчалик кўпайиб кетадики, ҳокимият уларнинг барчаси ҳақида тўлиқ маълумотга эга бўла олмайди. ўз навбатида фуқаролик жамияти институтларининг вазифаси фуқароларнинг энг долзарб талаб ва эҳтиёжлари ҳақида огоҳлантириб туришдан иборат. 7. фуқаролик жамияти ўз институтлари ва тузилмалари ёрдамида муқобил тизим вазифасини ҳам амалга оширади. у бутун жамият ҳаёти таянадиган мустаҳкам тузилмага айланади. тарихнинг мураккаб (урушлар, инқирозлар, тушкунликлар) даврларида …
5 / 50
сад бўлиб қолади. зарурий ташкилий ва ҳуқуқий асосни ўз вақтида яратиш эса фуқаролик жамияти ривожига хизмат қилади. фуқаролик жамиятлари бир кечада пайдо бўлмайди, демократик конституцияни тузиш ёки бозор иқтисодиёти асосларини ўрнатиш мумкин бўлган муддат ичида ҳам вужудга келиши мумкин эмас. ральф дарендорф iх–хv асрларда яшаган ўрта осиё мутафаккирларининг қараш-ларида давлатни бошқариш ва адолатли жамият қуриш ғоялари ўзига хос илмий мазмун кашф этиши билан боғлиқ. бу ғоялар хоразмий, фарғоний, форобий, ибн сино, беруний, юсуф хос ҳожиб, низомулмулк, амир темур, навоий ва бошқа буюк зотларнинг ижтимоийсиёсий қарашларида чуқур баён этилган. абу райҳон берунийнинг эътироф этишича, жамиятнинг инсонийлик мезони одамларнинг кундалик эҳтиёжлари қанчалик қондирилганлиги билан белгиланади. жамиятда фуқароларнинг фаровонлигини таъминловчи энг муҳим омил ижтимоий адолат қоидаларига амал қилишдир. яна бир мутафаккир - абу али ибн сино адолатли жамиятнинг мавжуд бўлиши шарти сифатида биринчи ўринга инсонлар ўртасидаги меҳр-оқибат ва ахлоқий муносабатларни қўяди. унинг фикрича, юксак ахлоқ соҳиби бўлишга фақат ва фақат маърифат ёрдамида эришиш …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 50 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"kuchli davlatdan kuchli fuqarolik jamiyat sari" haqida

презентация powerpoint * ўзбекистон президенти томонидан илгари сурилган “кучли давлатдан кучли фуқаролик жамият сари” тамойили давлат бошқаруви соҳасида фуқароларнинг роли тобора ортиб бориши, барча фуқаролик жамоатчилиги институтлари тизимининг янада ривожланиши ва уларнинг давлат бошқаруви жараёнларига қўшадиган ҳиссалари кўпайишини назарда тутади. чиндан ҳам, охирги йилларда бутун дунё бўйлаб бошқарув ислоҳотларини ўтказишда ҳаракатлантирувчи куч сифатидаги фуқаролик жамиятининг сезиларли ўсиши кузатилмоқда. кўп ҳолларда давлат ва фуқароларни ошкоралик ва ҳисобдорликни мустаҳкамлаш, шунингдек ҳукуматларнинг хизмат кўрсатиш имкониятлари бўйича кенг инновация ташаббусларига жалб қилиш борасида фуқаролик жамияти институтлари ишончли ҳамкор сифатида ҳаракат қиладилар. фуқаролик назоратинин...

Bu fayl PPT formatida 50 sahifadan iborat (6,3 MB). "kuchli davlatdan kuchli fuqarolik jamiyat sari"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: kuchli davlatdan kuchli fuqarol… PPT 50 sahifa Bepul yuklash Telegram