психогенетика

DOCX 10 pages 827.8 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 10
кириш фундаментал фан соҳалари орасида генетика, хусусан, психогенетика фани психолог учун, билимдон, ҳар томонлама етук мутахассис-кадрларни тайёрлаш учун алоҳида қимматга эгадир. психологик ҳодисаларнинг ирсийлиги билан боғлиқ масалалар нафақат мутахассисларни, балки шунингдек психологик маълумотга эга бўлмаган оддий кишиларни ҳам кўп вақтлар давомида қизиқтириб келган. ушбу ўқув фанини ўқитишнинг асосий мақсадларидан бири шундаки, психик тараққиётнинг генетик жиҳатлари илмий материалистик дунёқарашни шакллантиради. иккинчи томондан эса, психологнинг ўз мутахассислиги доирасидаги билимлар кўламини кенгайтиради ва айниқса, маслаҳат бериш амалиётида асқотади. ўқув фанининг мақсади ва вазифалари ўқув фаннинг мақсади: организм ва психикада ирсий белгиларнинг намоён бўлиш хусусиятларини ҳамда турли белгилар ва психологик хусусиятларнинг наслдан наслга ўтиш қонуниятларини ҳар томонлама тавсифлаш, талабаларни психогенетика фанининг асосий тушунчалари, психологик ирсият бўйича мавжуд назарий ёндашувлар ва универсал умумпсихологик тамойиллар билан таништириш. фаннинг вазифалари: 1. ирсийлик шарт-шароитлари, инсон генетикасининг асосий муаммоларига доир психологик тушунчалар тўғрисида билим бериш, шунингдек, касбий кўникмалар ва илмий дунёқарашни шакллантириш; 2. психогенетик муаммоларнинг хилма-хиллигини, уларнинг ютуқ ва …
2 / 10
лари, маслаҳат бериш жараёнида мазмуний-психогенетик таҳлилни амалга ошира олишлари, психологик маслаҳат бериш жараёнини ташкил эта олишлари; · хилма-хил психологик хусусиятларнинг наслдан наслга ўтиш механизмларини аниқ тасаввур қилиш, психологик маслаҳат ва психокоррекция жараёнида улардан фойдаланиш, генетик нуқсонлар туфайли келиб чиқиши мумкин бўлган турли психологик муаммоларни таҳлил эта олиш кўникмаларига эга бўлишлари лозим. фаннинг ишлаб чиқаришдаги ўрни шахснинг камолотини таъминлаш ва ёш авлодни баркамол қилиб тарбиялашда унинг табиий имкониятлари, мия индивидуал хусусиятларини диагностика қилиш орқали илмий ёндошиш, касбга табиий икониятларини ҳисобга олган ҳолда йўналтириш ва бошқа олинган билимлар мунтазам қўлланилади. фаннинг ўқув режадаги бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги ва услуб жиҳатдан узвий кетма-кетлиги психогенетика фани талабалар томонидан ўзлаштириладиган “умумий психология”, “тиббиёт психологияси”, “дифференциал психология”, “умумий психодиагностика”, “ривожланиш психологияси” фанлари билан боғлиқдир. фанни ўқитишда замонавий ахборот ва педагогик технологиялар дастурда кўрсатилган мавзулар маъруза, семинар шаклида олиб борилади, шунингдек, фаннинг долзарб масалалари талабаларга мустақил иш сифатида ўзлаштириш учун берилади. фан замонавий педагогик технологиянинг "кластер", …
3 / 10
чилари томонидан мазкур тушунчаларнинг танқидий ўрганилиши. психогенетиканинг дифференциал психология тизимидаги ўрни психологияда индивидулликни ўрганиш тарихи ва ҳозирги ҳолати. индивидуаллик этиологияси муаммоси. “ирсият ва муҳит” формуласи ва дунёқараш. қадимги бобилда, юнонистонда ўрта асрлардаги вьетнамда инсонларнинг хилма-хиллиги тўғрисидаги интуитив тасаввурлар. ф.гальтон, в. штерн томонидан индивидуал-психологик фарқларни илмий тадқиқ этишнинг бошланиши. а.бине, к.пирсон томонидан психометрик ва статистик ўлчовларнинг ишлаб чиқилиши. интеграл индивидуаллик ва мураккаб иерархик тузилишли индивидуаллик тўғрисисдаги қарашлар. психиканинг шаклий-динамик ва мазмуний хусусиятлари. индивидуалликни тадқиқ этиш муаммолари индивидуалликни тадқиқ этишга бўлган ёндашувларнинг хилма-хиллиги ва уларнинг тадқиқот вазифаларига боғлиқлиги. фундаментал тадқиқотларнинг ўзига хослиги. индивидуал хусусиятларни ажратиш, тавсифлаш, ташхис этиш, уларнинг таркибий тузилиши ва ўзаро боғлиқлик қонуниятлари, этиологияси. илмий адабиётлардаги мавжуд парадигмалар: “биологик ва ижтимоий”, “туғма ва орттирилган”, “ирсият ва муҳит билан боғлиқ”. инсон идивидуаллигини психогенетик тадқиқ этиш ҳозирги замон психогенетикаси ва ирсият механизмлари тўғрисидаги тасаввурлар. хромосома ва генлар. цитоплазматик ирсият. генотип ва муҳит. меъёр ва реакциялар диапазони. фенотип муайян генотип ва муайян муҳитнинг …
4 / 10
ролига к.д. ушинский, а.ф. лазурский, г.и. россолимоларнинг қарашлари. а.р. луриянинг фенотипда айни бир психологик белгининг намоён бўлиш механизмларининг ўзгариши билан генотип-муҳит муносабатларининг ўзгариши тўғрисидаги фарази. орттирилган хусусиятларнинг наслдан наслга ўтиши. ю.а. филипченко тадқиқотлари. и.п.павлов томонидан шартли рефлекслар ирсийлигини экспериментал ўрганилиши. психогенетиканинг асосий методлари ва уларнинг имкониятлари инсон генетик тадқиқотлар объекти сифатида. ихтиёрий экспериментал тадқиқотларни амалга оширишнинг имконсизлиги, репродуктив даврнинг кеч келиши, авлод қолдиришнинг чегараланганлиги. популяцион, генеалогик, эгизаклар методлари ҳамда ўгай фарзандлар методи. популяцион метод: популяцияларни тадқиқ этиш усуллари. индивидлараро ва популяциялараро вариативлик. генетик полиморфизм. генеалогик метод: методнинг асосий схемаси, шажара тузиш. умумий ва индивидуал муҳит. ўгай фарзандлар методи: асосий схемаси, келиб чиқиш тарихи, замонавий дастурлар. ушбу метод орқали психологик белгилар ўзгарувчанлигида генотип ва муҳитнинг ўзаро таъсирлашувини ўрганиш. эгизаклар методи ва унинг турлари турли афсоналар ва динларда эгизаклар тўғрисидаги тасаввурлар. ф. гальтон ва сименс тадқиқотлари. моно- ва дизиготали эгизакларнинг пайдо бўлиши. эгизаклар методининг кўринишлари: ажратилган эгизаклар, эгизаклар оилалари, назорат эгизаги, эгизак …
5 / 10
ки ҳодиса”; “хусусият эмас, балки операция”. турли функционал тизимларда айни бир фенотипик белгининг намоён бўлиш механизмларининг ўзгариши билан генотип-муҳит муносабатларининг ўзгариши. “психологик фенотип” тушунчасига уни рўёбга чиқаришнинг ички механизмларини киритиш зарурати. психогенетик маълумотларни талқин этишда психодиагностик методлар валидлигининг аҳамияти. умумий ва индивидуал муҳитнинг фенотипик ўзгарувчанликка қўшадиган ҳиссасини баҳолашда психодиагностик методлар ишончлилиги аҳамияти. интеллект ва билиш функцияларини психогенетик ўрганиш интеллект тушунчасининг ноаниқлиги ва шу сабабли олинган натижаларни талқин қилишда юзага келадиган қийинчиликлар. ҳар хил генетик методлар орқали олинган маълумотларни изчил таҳлил этиш. умумий дисперсияда генетик омилларнинг муҳим аҳамият касб этиши тўғрисидаги хулосага олиб келувчи натижаларнинг мета-таҳлили. кейинги одимлар: вербал ва новербал интеллектни ажратган ҳолда баҳолаш ва кутилмаганда зиддиятли натижаларнинг олиниши. айрим когнитив функцияларнинг таҳлили. фазовий-образли қобилиятларнинг асосан генетик шартланганлиги. уларнинг жинсий хромосомалар билан боғлиқлиги тўғрисидаги фараз. когнитив услубларни психогенетик тадқиқ этиш хусусиятлари. мижозни тадқиқ этиш хусусиятлари мижоз, унинг тузилиши ва ёш динамикаси тўғрисидаги тасаввурлар. психологиянинг анъанавий масаласи – мижоз ва характернинг …

Want to read more?

Download all 10 pages for free via Telegram.

Download full file

About "психогенетика"

кириш фундаментал фан соҳалари орасида генетика, хусусан, психогенетика фани психолог учун, билимдон, ҳар томонлама етук мутахассис-кадрларни тайёрлаш учун алоҳида қимматга эгадир. психологик ҳодисаларнинг ирсийлиги билан боғлиқ масалалар нафақат мутахассисларни, балки шунингдек психологик маълумотга эга бўлмаган оддий кишиларни ҳам кўп вақтлар давомида қизиқтириб келган. ушбу ўқув фанини ўқитишнинг асосий мақсадларидан бири шундаки, психик тараққиётнинг генетик жиҳатлари илмий материалистик дунёқарашни шакллантиради. иккинчи томондан эса, психологнинг ўз мутахассислиги доирасидаги билимлар кўламини кенгайтиради ва айниқса, маслаҳат бериш амалиётида асқотади. ўқув фанининг мақсади ва вазифалари ўқув фаннинг мақсади: организм ва психикада ирсий белгиларнинг намоён бўлиш хусусиятларини ҳамда...

This file contains 10 pages in DOCX format (827.8 KB). To download "психогенетика", click the Telegram button on the left.

Tags: психогенетика DOCX 10 pages Free download Telegram