global iqtisodiy rivojlanish

PPTX 12 стр. 1,7 МБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 12
глобал иқтисодий ривожланиш маърузачи: бектемиров абдухамид абдумаликович “реал иқтисодиёт” кафедраси доценти в.б., иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти глобал иқтисодий ривожланиш умумий ўқув соати – 180 соат шу жумладан: маъруза машғулотлари – 14 соат амалий машғулотлар – 14 соат мустақил таълим – 152 соат 6-мавзу. глобаллашув ва халқаро савдонинг ривожланиш тенденциялари. режа: 1. халқаро иқтисодий муносабатлар тизимида савдо 2. халқаро савдо концепцияси 3. ташқи савдони давлат томонидан тартибга солиш 1. халқаро иқтисодий муносабатлар тизимида савдо. дунё мамлакатлари ва халқларининг ўсиб бораётган ўзаро боғлиқлиги, ривожланиш даражаси, маданият, тарихий анъаналардаги барча фарқларга қарамай, шундай босқичга ўтдики, бу босқични “глобаллашув” деб атамоқдалар. янги тушунча иқтисодиёт, сиёсат ва маданиятга ҳам бирдек тааллуқлидир. бироқ айнан иқтисодиёт глобаллашуви барча глобаллашув жараёнларининг негизини ташкил этади ва ўрнатилган жаҳон тузилмасига таҳдид солади. хх асрда глобал иқтисодиёт кучли динамизм билан ривожланди. хх асрнинг иккинчи ярмида савдонинг ўсиш …
2 / 12
намоён бўлиши учун қўшимча имкониятлар яратади. у объектив характерга эга бўлиб, сайёрада инсон ҳамда табиий ресурсларнинг нотекис тақсимланиши билан асосланадики, улардан янада унумли фойдаланиш учун халқаро кооперацияни чуқурлаштириш заруриятини белгилаб беради. “иқтисодий глобаллашув” тушунчаси мазмунидан келиб чиқиб, қуйидаги бир неча даражага ажратилади: умумжаҳон, давлат, тармоқ ва алоҳида компания даражаси. уларнинг ҳар бири учун ўз мезонлари мавжуд. умумжаҳон маъносида глобаллашув кўпинча турли мамлакатлар ўзаро иқтисодий боғлиқлигининг ўсиши сифатида белгиланади ҳамда товарлар, хизматлар, молиявий ресурслар ва технологияларни халқаро айирбошлашнинг ўсиши билан ифодаланади. алоҳида давлат даражасидаги глобаллашув давлат иқтисодиёти ва жаҳон хўжалиги муносабатларининг интенсивлиги сифатида тушунилади. алоҳида мамлакатларнинг жаҳон иқтисодиётига тортилиш даражаси турлича бўлиб қуйидаги кўрсаткичлар орқали баҳоланади - мамлакат ялпи миллий маҳсулотидаги экспорт ва импорт улуши, хорижий инвестициялар ҳажми, технологиялар алмашинувидан тўловлар келиши ва кетиши. тармоқ глобаллашуви асосий кўрсаткичлари ташқи бозорда сотилган маҳсулотнинг ушбу тармоқ маҳсулоти умумий ҳажмидаги улуши, шунингдек унга киритилган хорижий инвестицияларнинг ушбу тармоққа киритилган капитал қўйилмалар умумий ҳажмидаги улуши …
3 / 12
ва нодавлат сегментларини қамраб олган институционал тузилмаларининг шаклланишига имконият яратади. замонавий глобаллашув жаҳон бозорлари ва инсон фаолиятининг барча соҳаларидаги ҳудудий иқтисодиётларнинг тизимлашган интеграцияси билан тавсифланади, бунинг натижасида барқарор иқтисодий ўсиш, замонавий технологиялар ва бошқарув усуллари татбиқ этилишининг тезлашиши юзага келади. 3. ташқи савдони давлат томонидан тартибга солиш. ҳар қандай давлатнинг ташқи савдо сиёсати ҳукуматнинг умумиқтисодий йўналишининг муҳим таркибий қисми саналади, янада торроқ маънода эса экспорт-импорт товар оқимлари ҳажми, товар таркиби ва жўғрофий йўналишини тартибга солиш билан боғлиқ бюджет-солиқ фаолияти соҳаларидан биридир. ташқи савдо сиёсати хўжалик ривожланишининг ички жиҳатлари билан узвий боғлиқ бўлганлиги учун унинг бош вазифаси мамлакат ичкарисида кенгайтирилган такрор ишлаб чиқариш ва миллий бойликни кўпайтириш учун зарур бўлган қулай ташқи иқтисодий шарт-шароитларни шакллантириш ҳисобланади. эркин савдо сиёсати (ёки фритредлик – инглизча free trade) иқтисодий ҳаётнинг бир ҳодисаси сифатида xviii асрнинг иккинчи ярмида пайдо бўлди. унинг назарий жиҳатдан асосланишида а. смитнинг машҳур асари – «халқлар бойлиги табиати ва сабаблари» ҳал …
4 / 12
мпорти ҳаракатига таъсир кўрсатади. тариф усуллар бугунги кунда жаҳон хўжалигида миллий иқтисодиётларни бошқаришда кўпроқ халқаро ташкилотлар томонидан тавсия этилаётган усуллардан ҳисобланади. шу ўринда тариф усулларни иқтисодий усулларга ёки нотариф усулларни маьмурий усуллар тоифасига киритган ҳолда изоҳлашимиз мумкин. ташқи савдони давлат томонидан тартибга солиш турли кўринишларда бўлиши мумкин. уларни товар оқимларига таъсири табиатига кўра бирбиридан жиддий фарқ қилувчи иккита асосий типга ажратиш мумкин: иқтисодий ва маъмурий. иқтисодий (тарифли деб ҳам аталадиган) усуллардан фойдаланганда, ишлаб чиқарувчи ва истеъмолчилар, энг аввало, нарх мутаносиблиги, товар ва ресурслар экспорти ҳамда импортининг сифати ва шартларига амал қилишади. ташқи савдони тартибга солишнинг маъмурий (мос равишда тарифсиз) усулларидан фойдаланилганда, бозор механизмига давлат органлари томонидан таъсир ўтказилади, уларнинг қарорлари ва хатти-ҳаракатлари кўп жиҳатдан ишлаб чиқарувчилар ва истеъмолчиларнинг хоҳишларини белгилаб беради. тарифли усуллар товар нархига бевосита таъсир қилади. бу усуллар давлатлар ташқи савдо амалиётида энг кенг тарқалган, чунки улар бирданига учта вазифани ҳал қилиш имконини беради: 1) фискал – бюджет …
5 / 12
инг, картель битимлар ва мамлакатлар ўртасидаги товар оқимларининг йўлида техник тўсиқларни яратиш кабилар киритилади. эътибор учун рахмат! image1.jpg image2.png image3.jpg /docprops/thumbnail.jpeg

Хотите читать дальше?

Скачайте все 12 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "global iqtisodiy rivojlanish"

глобал иқтисодий ривожланиш маърузачи: бектемиров абдухамид абдумаликович “реал иқтисодиёт” кафедраси доценти в.б., иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти глобал иқтисодий ривожланиш умумий ўқув соати – 180 соат шу жумладан: маъруза машғулотлари – 14 соат амалий машғулотлар – 14 соат мустақил таълим – 152 соат 6-мавзу. глобаллашув ва халқаро савдонинг ривожланиш тенденциялари. режа: 1. халқаро иқтисодий муносабатлар тизимида савдо 2. халқаро савдо концепцияси 3. ташқи савдони давлат томонидан тартибга солиш 1. халқаро иқтисодий муносабатлар тизимида савдо. дунё мамлакатлари ва халқларининг ўсиб бораётган ўзаро боғлиқлиги, ривожланиш даражаси, маданият, тарихий анъаналардаги барча ...

Этот файл содержит 12 стр. в формате PPTX (1,7 МБ). Чтобы скачать "global iqtisodiy rivojlanish", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: global iqtisodiy rivojlanish PPTX 12 стр. Бесплатная загрузка Telegram