global iqtisodiy rivojlanish

PPTX 11 pages 1.7 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 11
глобал иқтисодий ривожланиш маърузачи: бектемиров абдухамид абдумаликович “реал иқтисодиёт” кафедраси доценти в.б., иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти глобал иқтисодий ривожланиш умумий ўқув соати – 180 соат шу жумладан: маъруза машғулотлари – 14 соат амалий машғулотлар – 14 соат мустақил таълим – 152 соат 2-мавзу. жаҳон иқтисодиёти глобаллашуви концепцияларининг шаклланиши, ривожланиш босқичлари ва йўналишлари режа: 1. глобаллашув тушунчасининиг мазмуни ва моҳияти 2. жаҳон хўжалигида глобаллашув жараёнларнинг боришии 3. трансмиллий корпорациялар глобаллашув жараёнларини ҳаракатга келтирувчи омил эканлиги. 1. глобаллашув тушунчасининиг мазмуни ва моҳияти . xx-xxi асрлар бўсағасида жаҳон иқтисодиётида янги термин глобаллашув деган тушунча пайдо бўлган эди. глобаллашув ҳозирги кунда тарихчи ва файласуфлар иқтисодчи ва технологлар, шунингдек мамлакатларнинг ҳукмрон доиралари ҳамда жамият вакиллари томонидан кенг муҳокама қилинмоқда. жаҳон иқтисодиётида глобаллашув тарафдорлари ва унга қарши бўлганларнинг мавжудлиги ушбу тушунча турлича талқин қилинишини англатади. глобаллашув тарафдорларининг фикрича глобаллашув иқтисодий ўсишни рағбатлантиради, …
2 / 11
ашувни олдин тасаввур қилиб бўлмайдиган даражада кўп кўрсаткичларга эга бўлган истеъмол товарларини стандартлашиши учун глобал бозорлар пайдо бўлиши билан боғлиқ бўлган янги тижорат воқелиги деб таъриф берган эди. иқтисодчи олим н. трифт эса глобаллашув жараёнининг қуйидаги жиҳатларини алоҳида ажратиб кўрсатган эди: -молиявий марказлашувнинг кучайиши. унинг ёрдамида кредит маблағлар шакллантирилиб, берилган кредитлардан фойдаланиш ва шунингдек ишлаб чиқариш устидан капиталнинг ҳукмронлиги ўрнатилади. -иқтисодиётда ахборотлар аҳамиятининг ошиши. -глобал олигополиянинг тўхтовсиз кенгайиши. -трансмиллий корпорациялар сонининг ортиши. -иқтисодий дипломатиянинг шаклланиши ва миллий давлат ҳокимиятининг глобаллашуви. ақшнинг калифорния университети профессори м. кастелъс глобаллашув жараёнини «янги капиталистик иқтисод» деб атаб, унда ахборот, билим ва информацион технологиялар ишлаб чиқариш ва рақобатбардошлик ўсишнинг асосий манбаси эканлигини таъкидлайди. россиялик олима и.г. владимированинг фикрича, глобаллашув жаҳон иқтисодиётида байналминаллашувнинг энг юқори босқичидир. хуллас, жаҳон иқтисодиётининг глобаллашуви - жаҳон иқтисодиётининг ўзаро боғлиқ бўлган турли ишлаб чиқариш соҳа ва жараёнларининг кучайиб бориши, жаҳон хўжалигида товарлар, хизматлар, капитал, ишчи кучи ва билимлар бозорини аста секинлик …
3 / 11
аллаштирининг бир ҳаракатлантирувчи кучи илмий техникавий тараққиётнинг, технологик инновациялар тараққиётининг ривожланиши бўлиб, у транспорт ва алоқани, ахборот ва телекоммуникация тармоқларини модификация қилишда янада яққол намоён бўлади, товар ва хизматлар, молиявий воситалар, ғоя ва ахборот маҳсулотларини чегаравий транспорт воситаларига тез ва кам харажат билан жойлаштириш учун кутилмаган имкониятларини яратади. янги ахборот ва коммуникация технологияларининг юзага келиши, тез ҳаракатланувчи компьютер техникаси, сигнал узатишнинг оптик тўлқинли технологияси, спутник ва уяли телефон алоқаси, кибернетика, тармақ технологиялари, компакт электрон қурилмалар ривожланиши, интернет глобал тармоғи яратилиши билан, бошқа техник ютуқларнинг юзага келиши билан пайдо бўлди. глобаллаштириш жараёнлари кўп ҳолларда илғор иқтисодиётнинг ривожланиши даражасини оширишга ва унчалик ривожланмаган мамлакатларнинг жаҳон иқтисодиётидаги ўрнининг кучсизланишига олиб келади. кўпгина ривожланаётган мамлакатлар ва ўтиш иқтисодиётидаги мамлакатлар ривожланган мамлакатларга технологик жиҳатдан боғлиқ бўладилар: замонавий технологияларнинг мураккаблашуви уларнинг ишланмалари харажатларини жуда ошириб юборади, ўзлаштирилган технологиялар эса комплементар омилларнинг, биринчи навбатда юқори малакали ва ўқитилган мутахассисларнинг йўқлиги туфайли яхши самара бермаслиги мумкин. 3. трансмиллий …
4 / 11
рсификацияланган капиталнинг ягона мулкдоридир. трансмиллий корпорацияларнинг ҳуқуқий режими ташкил топган филиаллар ва шўъба корхоналари орқали турли давлатларда фаолият юритишни назарда тутади. бу корпорациялар нисбатан мустақил бўлган ишлаб чиқариш ва тайёр маҳсулотларни сотиш, илмий тадқиқот, истеъмолчиларга хизмат кўрсатиш хизматларига эгадирлар. умуман улар ягона ишлаб чиқариш - сотиш мажмуини ташкил этиб, бу мажмуада ҳиссадорлик капиталга фақат таъсисчи давлат эгалик қилади. шу билан бирга филиал ва шўъба корхоналари аралаш корхоналар бўлиши ва уларда миллий капитал устунлик қилиши ҳам мумкин. эътибор учун рахмат! image1.jpg image2.png image3.jpg /docprops/thumbnail.jpeg
5 / 11
global iqtisodiy rivojlanish - Page 5

Want to read more?

Download all 11 pages for free via Telegram.

Download full file

About "global iqtisodiy rivojlanish"

глобал иқтисодий ривожланиш маърузачи: бектемиров абдухамид абдумаликович “реал иқтисодиёт” кафедраси доценти в.б., иқтисодиёт фанлари бўйича фалсафа доктори ўзбекистон республикаси олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти глобал иқтисодий ривожланиш умумий ўқув соати – 180 соат шу жумладан: маъруза машғулотлари – 14 соат амалий машғулотлар – 14 соат мустақил таълим – 152 соат 2-мавзу. жаҳон иқтисодиёти глобаллашуви концепцияларининг шаклланиши, ривожланиш босқичлари ва йўналишлари режа: 1. глобаллашув тушунчасининиг мазмуни ва моҳияти 2. жаҳон хўжалигида глобаллашув жараёнларнинг боришии 3. трансмиллий корпорациялар глобаллашув жараёнларини ҳаракатга келтирувчи омил эканлиги. 1. глобаллашув тушунчасининиг мазмуни ва моҳияти . xx-xxi асрлар бўсаға...

This file contains 11 pages in PPTX format (1.7 MB). To download "global iqtisodiy rivojlanish", click the Telegram button on the left.

Tags: global iqtisodiy rivojlanish PPTX 11 pages Free download Telegram