"оператив хирургия ва топографик анатомия" фанидан маъруза матнлари

PPTX 28 стр. 2,5 МБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 28
презентация powerpoint «ветеринария жарроҳлиги ва акушерлик» кафедраси нарзиев б.д. «оператив хирургия ва топографик анатомия» фанидан маъруза матнлари тақдимоти 1-мавзу. кириш. хирургик инфекция ва уни олдини олиш тўғрисида таьлимот. самарқанд - 2024 самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети 1 маъруза режаси оператив хирургия ва топографик анатомия фани тўғрисида тушунча, фаннинг мақсад ва вазифалари. 2. операция жароҳатига инфекциянинг кириш йўллари. антисептика ва асептика тўғрисида таълимот. 3. хирургик асбобларни, кийим-кечак, тикув, боғлов материалларини стерилизация ва дезинфекция қилиш усуллари. 4. қўлни операцияга тайёрлаш, операция майдончасини ва ҳайвонларни операцияга тайёрлаш. оператив хирургия - бу касал ҳайвонларни даволаш ва маҳсулдорлигини ошириш мақсадида хирургик операцияларни ўтказиш қоида ва усулларини ўргатадиган фан. бу фан қ/ҳ ва умуман барча турдаги ҳайвонларда операция ўтказишнинг назарий асосларини ва амалий техник усулларини ўргатади. хирургия сўзи юнон тилидан олиниб, иккита сўздан ташқил топган: cheir-қўл, еrgon – харакат; яъни қўл харакати деган маънони билдиради. оператив хирургиянинг асосий мақсади - бу операция ўтказиш …
2 / 28
ҳайвонни бирор бир қисмидаги тўқима ва органларни бир-бирига нисбатан жойлашишини, чегараларини, уларни теридаги проекцияларни, ёшига қараб ўзгарувчанлигини ўргатадиган фан. топографик анатомияни билиш хирургга операция майдонида эркин ва ишончли ҳаракт қилишга ёрдам беради. шунинг учун оператив хирургия топографик анатомия билан узвий боғланган. унинг ривожланишига н.и.пирогов (1810-1881) катта ҳисса қўшган. топографик анатомия асарида бу фан тўғрисида кенг тушунча берган. операцияни ўтказиш қачонки ҳайвонни маҳсулдорлиги тикланса ёки оширилса, мақсадга мувофиқ бўлади, яъни даволаш муолажаларининг иқтисодий томони ветеринарияда биринчи ўринда туриши лозим. операция сўзи лотин тилидан олиниб, oпeрa - ҳаракат, иш, меҳнат маъносини билдиради. хирургик операция бу асосан даволаш ва диагностик мақсадида ҳайвон тўқима ва органларига механик таъсир қилиш маъносини билдиради. операцияни ўтказишдан олдин жисмоний ва юридик шахсдан рухсат олиш керак ва операцияни режаси тузилади операциялар қонли қонсиз мақсадига кўра даволаш диагностик экспериментал иқтисодий фавқулотда тезкор даволаниши бўйича режали равишда хусусиятига кўра радикал асептик септик пластик паллиатив косметик инфекция - бу ҳайвон организмига тушган …
3 / 28
я гематоген ва лимфоген йўллар орқали тўқима ва органлардаги мавжуд йирингли ўчоқлардан, бегона жисмлардан таркалиши мумкин. 2-савол. операция жароҳатига инфекциянинг кириш йўллари. антисептика ва асептика тўғрисида таълимот. антисептика – кимёвий моддалар ёрдамида жарохатдаги инфекцияга қарши курашиш асептика – жарохат устига тегадиган нарсалар ва ундаги микроорганизмларни тарқалишини физик усуллар ёрдамида уларни йўқотиш венгриялик врач и.земмельвейс (1861) биринчи бўлиб, врачнинг ифлосланган қўллари аёлларда туғишидан кейинги даврдаги асоратларнинг асосий сабаби деб фикр билдирди. аммо йирингли яллиғланиш сабабларини инглиз хирурги листер (1867) йилда илмий жиҳатдан изохлаб беришга муяссар бўлди. бижғиш ва чириш (сасиш) микроорганизмларнинг ҳаёт фаолиятидан келиб чиқишини исбот қилган. ўша вақтда йирингланиш жараённи чириш жараёни билан бир деб ҳисобланган эди, шунинг учун листер бу усулни чиришга қарши ёки антисептика (anti - карши, sepsis-чириш) усули деб, боғлам эса антисептик боғлам деб аталди, яъни кимёвий моддалар ёрдамида жароҳат ва унинг атрофидаги инфекцияга қарши курашиш. немис хирурги бергман, унинг шогирди шиммельбуш ва рус олими м.я.преображенский 1891 …
4 / 28
қуйдириш (фломбациялаш) ва иссиқ ҳавони қўллаш. қайнатиш - ветеринарияда кенг тарқалган усул бўлиб ҳисобланади. асбобларни қайнатиш учун стерилизатор (қайнатгич) ёки бирор бир копқоқли эмалланган идишдан фойдаланиш мумкин, қайнатиш усулини биринчи марта 1888 йилда давидсон ва кумер томонидан тавсия этилган. улар асбобларни оддий сувда 5-10 дақиқа давомида қайнатган. бу усул яхши натижа берган бўлса ҳам, лекин шу даврда кенг тарқалмайди. чунки фильтрдан ўтказилган сувдаги микроблар 30 дақиқа қайнатишдан кейин нобуд бўлади, бундан ташқари бир неча марта қайнатилган асбоблар тез занглаб ишдан чиқади. илм фан тараққиёти бу усулни такомиллаштиришга ёрдам беради. асбобларни 30-40 дақиқа давомида дистилланган сувда қайнатиш тавсия қилинди. иложи бўлмаган вақтда водопровод сувидан ҳам фойдаланиш мумкин. лекин шиммельбуш тавсиясига кўра сувга ишқорлар қўшиш лозим, ишқорлар сувдаги тузларни парчалайди, бактерицид хусусиятларга эга, қайнатиш ҳарорати ошади ва муддати камаяди. бунинг учун қуйидаги эритмалар тавсия қилинган: 0,1% натрий ишқори-10 мин; 10% натрий бикарбонат-15 мин; 3% натрий тетраборат-20 мин. қуйдириш усули - бу усул …
5 / 28
нт 1:1000 этакридин лактат (риваноль) 1-2% лизол тикув материалларини, кийим-кечак, боғлов материалларини характеристикаси ва стерилизация қилиш усуллари тикув материаллари тўқималарни бирлаштириш учун ишлатилади ва улар узоқ вақт тўқималарда сақланади. шунинг учун улар стерил бўлмаса микроблар манбаи бўлиб, тўкималарда яллиғланиш жараёнини чақириши мумкин. ҳайвон организмини ҳимоя мослашув реакциясини юқори бўлган вақтда инкапсуляцияга учраб, кейинчалик крептоген инфекциянинг манбаи бўлиши мумкин. операциядан олдин тикув материалларининг стерилизациясига катта этибор қилиш керак. хирурглар томонидан жуда кўп ипак ипларни стерилизация қилиш усуллари тавсия этилган, уларнинг асосида тикув материалларни ёғсизлантириб бактерицид эритмалар билан дезинфекция қилиш ётади. пахта ва зиғир поя иплар садовский усули билан стерилизация қилинади ёки 4 % формалиннинг сувдаги эритмасида 24 соат давомида стерилизация қилинади. кетгут – инглиз сўзидан олинган бўлиб, сat- мушук, gut – ичак маъносини билдиради, биринчи марта мушукларни ичагини шиллиқ ости қаватидан тайёрланган. хозирги пайтда кетгут қуйларнинг ингичка ичагидан тайёрланади. кетгутни технологияси мураккаб бўлишига қарамасдан унда спора ҳосил қилувчи микроорганизмлар сақланиб қолиши …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 28 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О ""оператив хирургия ва топографик анатомия" фанидан маъруза матнлари"

презентация powerpoint «ветеринария жарроҳлиги ва акушерлик» кафедраси нарзиев б.д. «оператив хирургия ва топографик анатомия» фанидан маъруза матнлари тақдимоти 1-мавзу. кириш. хирургик инфекция ва уни олдини олиш тўғрисида таьлимот. самарқанд - 2024 самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети 1 маъруза режаси оператив хирургия ва топографик анатомия фани тўғрисида тушунча, фаннинг мақсад ва вазифалари. 2. операция жароҳатига инфекциянинг кириш йўллари. антисептика ва асептика тўғрисида таълимот. 3. хирургик асбобларни, кийим-кечак, тикув, боғлов материалларини стерилизация ва дезинфекция қилиш усуллари. 4. қўлни операцияга тайёрлаш, операция майдончасини ва ҳайвонларни операцияга тайёрлаш. оператив хирургия - бу касал ҳайвонларни даволаш ва маҳсул...

Этот файл содержит 28 стр. в формате PPTX (2,5 МБ). Чтобы скачать ""оператив хирургия ва топографик анатомия" фанидан маъруза матнлари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: "оператив хирургия ва топографи… PPTX 28 стр. Бесплатная загрузка Telegram