сунъий интеллект тизимлари ҳақида

DOC 3,5 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1443779570_61472.doc сунъий интеллект тизимлари ҳақида режа: кириш сунъий интеллект тизимлари ҳақида. асосий тушунчалар ва таърифлар объект ва аломатлар жавоблар ва масалалар тоифалари алгоритмлар модели ва ўргатиш усули сифат функционали переобучения муаммоси ва умумлаштирувчи қобилият тушунчаси сунъий интеллект тизимлари ҳақида. компьютер технологияларининг мукаммаллашуви ва жамиятнинг деярли барча соҳаларига кириб бориши натижасида гигант ҳажмда ҳар хил тоифали берилганлар базалари (бб) узлуксиз ўсмоқда. шу билан биргаликда, бу астрономик ҳажмдаги “хом” берилганлардан “яширин билимлар”ни кашф қиладиган усулларга талаб ортмоқда. чунки, анъанавий бб учун яратилган махсус сўров тиллари (масалан, реляцион бб учун sql сўров тили) ёрдамида “яширин билимлар”ни олиб бўлмайди. “яширин билимлар” деганда: · илгари номаълум бўлган, яъни, янги билимлар бўлиши; · бевосита кўриб бўлмайдиган билимлар (масалан, берилганларни бевосита визуал таҳлили ёки оддий статистик тавсифларни ҳисоблаш учун); · амалиёт учун фойдали, яъни, тадқиқотчи ёки истеъмолчи учун қийматга эга бўлган билимлар; · осонлик билан изоҳлаш мумкин бўлган, яъни, фан соҳасида терминлар орқали қийинчиликсиз тушунтириладиган билимлар бўлиши …
2
вчи масалаларга қуйидагилар киради: · ассоциатив қоида ёки образларни излаш; · объектларни гуруҳлаш, кластерли таҳлил; · регрессион моделларни қуриш. прогноз қилувчи масалаларга: · объектларни классификация қилиш (олдиндан берилган класслар учун); · регрессион таҳлил, вақтли қаторлар таҳлили масалалари киради. dm усуллари билан масаланинг ечилиши қуйидаги босқичлардан иборат: 1. гипотеза шакллантириш 2. берилганларни йиғиш 3. берилганларни тайёрлаш (фильтрлаш) 4. моделлар танлаш 5. моделлар параметрлари ва ўргатиш алгоритмини танлаш 6. моделни ўргатиш (моделнинг қолган параметрларини автоматик излаш) 7. ўргатиш сифати таҳлили, агар, қониқарсиз бўлса 5- ёки 4- босқичга қайтиш 8. аниқланган қонуниятни таҳлил қилиш, агар, талабга жавоб бермаса 1,4 ёки 5-босқичга қайтиш. dm технологияларида қуйидаги муаммолар учрайди: гигант ҳажмли берилганлар. берилганлар ичида керакли натижа учун ҳисса қўшмайдиганлари ҳам бўлиши мумкин. бу ҳолатда берилганлар билан ишлаш катта ресурс талаб қилади. хато ўлчанган берилганлар. dm усулларида кўзланган мақсадга етиш берилганларни қанчалик аниқ ва ишончли бўлишига боғлиқ. берилганларни ўлчашдаги хатоликлар натижага салбий таъсир кўрсатади. ўлчанмаган берилганлар. …
3
и танлашда тўлиқ саралаш (перебор)ни камайтирадиган усулларни топиш dm нинг замонавий муаммоларидан ҳисобланади. латент аломатларни топиш. латент аломатлар бу – танловда мавжуд аломатлардан маълум комбинация натижасида ҳосил қилинадиган яширин аломатлардир. танловдаги аломатлар ҳар доим қарор қабул қилиш учун етарли бўлмаслиги мумкин, шундай вазиятда латент аломатлар ёрдамида янги аломатлар фазоси қурилади ва масала ечилади. информатив бўлган латент аломатларни топиш муаммоси тўлиқ ечим топмаган. эталон объектларни топиш. ҳар хил тоифали гигант ҳажмли танловлар билан ишлашда танловни тўлиқ қоплайдиган ва минимал сондаги эталон объектларни топиш. dm технологиялари инсон фаолиятининг деярли барча соҳаларига тез суратда кириб бормоқда. дастлаб, банк иши, суғурта, электрон тижорат ва электрон маркетингда қўлланила бошлаган бўлса, ҳозирги кунга келиб саноат, молиявий таҳлил, веб ресурс ва матн таҳлили, давлат сектори, биология, генетика, медицина ва табиий фанлар каби бошқа соҳаларда ҳам фойдаланилмоқда. ижтимоий тармоқлар таҳлили, терроризмга қарши кураш ва мобил тармоқ таҳлили, биржа, сейсмология соҳаларда самарали натижалар бермоқда. шунинг учун, дунёнинг илғор мамлакатлари …
4
. қарор қабул қилувчи a функцияни компьютерда самарали реализация қилиш мумкин бўлиши шарт, шу сабабли, a функцияни алгоритм деб аталади. объект ва аломатлар объектнинг аломати (feature) бу – объектнинг қандайдир характеристикасини ўлчаш натижасидир. расмий томондан аломат деб акслантиришга айтилади, бу ерда – аломатнинг рухсат этилган қийматлар тўплами. хусусий ҳолда, ихтиёрий алгоритм аломат сифатида ҳам қаралиши мумкин. табиатан боғланишига кўра аломатлар тўплами бир нечта тоифага бўлинади: агар бўлса, – бинар аломат; агар чекли тўплам бўлса, у ҳолда – номинал аломат; агар чекли тартибланган тўплам бўлса, у ҳолда – тартибланган аломат; агар бўлса, у ҳолда – миқдорий аломат дейилади. агар барча аломатлар бир хил тоифали бўлса, у ҳолда бошланғич берилганлар бир тоифали, акс ҳолда ҳар хил тоифали дейилади. танловдаги барча объектларнинг ўлчовли жадвал кўринишда аломатлари тавсифи йиғидиси “объект-аломат” матрица дейилади. объект-аломат матрицаси амалий масалаларда бошланғич берилганларни ифодалашни стандарт ва энг кўп тарқалган кўриниши ҳисобланади. жавоблар ва масалалар тоифалари прецедент бўйича ўргатиш масалалари …
5
лгоритмлар модели ва ўргатиш усули таъриф 1.1. , кўринишдаги параметрик акслантиришлар алгоритмлар модели дейилади, бу ерда, қандайдир фиксирланган функция, параметрнинг параметрлар фазоси деб номланадиган рухсат этилган қийматлар тўплами. ўргатувчи танлов бўйича моделнинг оптимал параметрини танлаш жараёни алгоритмни созлаш (fitting) ёки ўргатиш (training, learning) дейилади. таъриф 1.2. ўргатиш усули (learning algorithm) бу – ихтиёрий чекли танловда қандайдир алгоритмни мословчи акслантиришдир. бошқача қилиб, усул танлов бўйича алгоритмни қуради дейиш мумкин. ўргатиш усули самарали компьютер реализациясига имкон бериши керак. прецедент бўйича ўргатиш масалалари 2 босқичдан иборат бўлади: · ўргатиш босқичида усул танлов бўйича алгоритмни қуради; · қўллаш босқичида алгоритм янги объект учун жавоб беради. ўргатиш босқичи энг қийини ҳисобланади, чунки, бунда масала берилган сифат функционалининг оптимал қийматини берувчи модел параметрларини излаш масаласига келтирилади. сифат функционали таъриф 1.3. йўқотиш функцияси (loss function) бу - алгоритм объектда хатолик қийматини характерловчи номанфий функциядир. агар бўлса, жавоб коррект дейилади. таъриф 1.4. танлов бўйича алгоритмнинг сифат функционали: . …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"сунъий интеллект тизимлари ҳақида" haqida

1443779570_61472.doc сунъий интеллект тизимлари ҳақида режа: кириш сунъий интеллект тизимлари ҳақида. асосий тушунчалар ва таърифлар объект ва аломатлар жавоблар ва масалалар тоифалари алгоритмлар модели ва ўргатиш усули сифат функционали переобучения муаммоси ва умумлаштирувчи қобилият тушунчаси сунъий интеллект тизимлари ҳақида. компьютер технологияларининг мукаммаллашуви ва жамиятнинг деярли барча соҳаларига кириб бориши натижасида гигант ҳажмда ҳар хил тоифали берилганлар базалари (бб) узлуксиз ўсмоқда. шу билан биргаликда, бу астрономик ҳажмдаги “хом” берилганлардан “яширин билимлар”ни кашф қиладиган усулларга талаб ортмоқда. чунки, анъанавий бб учун яратилган махсус сўров тиллари (масалан, реляцион бб учун sql сўров тили) ёрдамида “яширин билимлар”ни олиб бўлмайди. “яширин билимлар” ...

DOC format, 3,5 MB. "сунъий интеллект тизимлари ҳақида"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.