абстракт ва чекланган рақамли автоматлар,мили ва мур автоматлари ва уларнинг ифодаланиши

DOC 170,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1352443974_33207.doc y({y1,...,yk} x({x1,...,xm} s({s1,...,sn} абстракт ва чекланган рақамли автоматлар, www.arxiv.uz режа: 1. абстракт ва чекланган рақамли автоматлар. 2. мили ва мур автоматлари ва уларнинг ифодаланиши. электрон ҳисоблаш машиналарини лойиҳалаш жараёни унинг ишлаш жараёнларини формаллаштирилган тавсифлаш имконини берувчи махсус математик аппаратни қўллашни тақозо этади. бу математик аппарат сифатида чекланган рақамли автоматлар назарияси хизмат қилади. рақамли автомат деганда, узлукли ахборотнинг қабул қилиниши, сақланиши ва бирор-бир алгоритм асосида ишланишини таъминловчи қурилма тушунилади. умуман, автоматлар сифатида амалий қурилмалар билан бир қаторда абстракт тизимлар (эксперт тизимлари, аксиоматик назариялар ва ҳ.) тушунилиши мумкин. демак, ахборотни қайта ишлайдиган ҳар қандай қурилма автомат деб аталиши мумкин. бундай қурилма ахборотни қабул қилувчи ва узатувчи каналларга, ҳамда муайян структурали қайта ишловчи қисмларга эгадир. автоматлар назариясини ўзлаштириш учун аввало улар қайта ишлайдиган ахборотни ифода қила билишимиз керак. бизга маълумки, инсон йиђилган ахборотни бошқаларга етказиш учун оғзаки нутқ билан бирга ёзувдан ҳам фойдаланади, яъни бирор алфавитдаги ҳарфлар билан бирга тиниш белгилари, рақамлар …
2
умкин. автоматларда алфавитли акслантириш (оператор) тушунчаси кенг қўлланилади. алфавитли оператор деб, бирор алфавитдаги сўзларни шу ёки бошқа алфавитдаги сўзларга мос қўювчи ҳар қандай функцияга айтилади. шу операторнинг кириш йўли алфавити деб биринчи алфавитга, чиқиш йўли алфавити деб, иккинчисига айтилади. фараз қилайлик а1 алфавитида тузилган l сўз f оператор ёрдамида а2 алфавитида тузилган к сўзга акслантирилган бўлсин, яъни к(f(l) агар бу акслантириш бирор автоматда амалга оширилаётган бўлса, у ҳолда f оператор автоматнинг ҳатти-ҳаракати ва функционал ҳолатини кўрсатади. автоматлар назарияси иккига, яъни абстракт ва структуравий назарияларга бўлинади. абстракт автоматлар назарияси автоматнинг тузилиши ва қуриш усулларини эътиборга олмаган ҳолда, ташқи муҳит таъсирида ҳолатининг ўзгариши ва амалга оширадиган функцияларини ўрганади. бошқача айтганда, автоматларнинг абстракт назарияси мазмуни жиҳатидан алгоритмлар назариясига яқин бўлиб, уни батафсилроқ ўрганиш имконини беради. автоматларнинг ички структурасини текшириш, қуриш усулларини ўрганиш, кириш йўли таъсирларини ва автоматнинг уларга бўлган реакциясини кодлаш масалалари автоматларнинг структуравий назариясида ўрганилади. умуман, структуравий назария абстракт назариянинг ривожлантирилиши ва …
3
ион схемалар (кс) тушунилади. хотирали автоматлар комбинацион схемалардан фарқли равишда мураккаб тузилишга эга бўлиб, чекланган сондаги турли ички ҳолатларни эслаб қолувчи хотира блокини (хб) ўз ичига олади. хотирали автоматнинг структуравий схемаси 9.1-расмда тасвирланган. хб хотира элементларидан (хэ) ташкил топган бўлади. хэ сони автомат ички ҳолатларининг сонига тенг. 9.1-расм. умуман, абстракт рақамли автомат бешта объектларнинг мажмуаси билан аниқланади. бу ерда: x({xi}, - автоматнинг кириш йўли сигналлари тўплами (автоматнинг кириш йўли алфавити); s( {sj}, - автоматнинг ҳолатлари тўплами (автоматнинг ҳолатлари алфавити); y({yk}, - автоматнинг чиқиш йўли сигналлари тўплами (автоматнинг чиқиш йўли алфавити); ( - декарт тўпламлар кўпайтмасининг {x(s} ихтиёрий элементлари жуфтлигига мос келувчи s тўпламининг элементини кўрсатувчи, яъни (x(s)(s акслантиришни ифодаловчи, автоматнинг ўтиш функцияси; ( - (x(s)(y, ёки s(y акслантиришни ифодаловчи, автоматнинг чиқиш йўли функцияси; ўтиш функцияси (, автомат бирор si(s ҳолатдан кириш йўли сигнали xj(x пайдо бўлганда бошқа бирор sp(s ҳолатга ўтишини кўрсатади. буни қуйидаги ифода билан ёзиш мумкин: sp(((si,xj). шунингдек, …
4
ашининг бошланишини қайдлашда қўл келади. ҳар қандай t(0,1,2,... узлукли (дискрет) вақт онларида автомат s ҳолатлар тўпламига тегишли бўлган бирор s(t) ҳолатида бўлади. бошланғич t(0 онида автомат ҳар доим бошланғич s(0)(s0 ҳолатда бўлади. ихтиёрий t вақтда автомат s(t) ҳолатда бўлганда у кириш йўли орқали x(t)(x сигнални қабул қилиб, чиқиш йўлида y(t)(((s(t), x(t)) ҳолатига ўтади. шундай қилиб, автоматнинг ишлаши бирор кириш йўли алфавити сўзларнинг тўпламини чиқиш йўли алфавити сўзлари тўпламига акслантиришдан иборат. бир хил акслантиришни амалга оширувчи автоматлар эквивалент автоматлар деб аталади. ҳар қандай автомат ўзининг кириш йўли, чиқиш йўли ва ҳолатлари тўплами элементларининг рўйхати ҳамда матрица, граф ёки аналитик шакллардаги ўтиш ва чиқиш йўли функциялари билан берилиши мумкин. матрица усулида автомат иккита жадвал (ўтиш ва чиқиш йўли жадваллари) ёки боғланишлар матрицаси орқали берилиши мумкин. ўтиш жадвалида автоматнинг ўтиш функциясини аниқловчи акслантириш, яъни (x(s)(s берилади. чиқиш йўли жадвалида эса автоматнинг турига қараб чиқиш йўли функциясини аниқловчи (x(s)(y ёки s(y акслантириш берилади. ихтиёрий …
5
ўтиши аниқланмаган бўлса, у ҳолда кириш йўли сигнали xj билан белгиланган устун ва si ҳолат билан белгиланган қаторнинг кесишган катагига чизиқча қўйилади. бошқа катакларни тўлдириш шу тарзда амалга оширилади. чиқиш йўли жадвали автоматнинг турига қараб қуйидаги икки усули билан қурилиши мумкин: 1. биринчи усулга биноан чиқиш йўли жадвалининг катагига, яъни кириш йўли сигнали xj билан белгиланган устун ва si ҳолат билан белгиланган қаторнинг кесишган катагига мос чиқиш йўли сигнали yk қўйилади. демак, бу усул ихтиёрий si ҳолатда кириш йўли сигнали xj таъсирида yk(((si, xj) ифода билан аниқланувчи чиқиш йўли сигналини ҳосил қилувчи автоматлар туркумининг чиқиш йўли жадвалини қуриш имконини беради. чиқиш йўли жадвалига мисол сифатида х({x1, x2, x3}, s({s1, s2, s3, s4} ва y({y1, y2, y3} алфавитлари билан тўлиқ аниқланган ихтиёрий абстракт автоматнинг жадвалини келтиришимиз мумкин (9.2-жадвал). 9.2-жадвал ҳолатлар кириш йўли сигналлари x1 x2 x3 s1 y1 y1 y2 s2 y3 y3 y3 s3 y2 y1 y3 s4 y2 y1 …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "абстракт ва чекланган рақамли автоматлар,мили ва мур автоматлари ва уларнинг ифодаланиши"

1352443974_33207.doc y({y1,...,yk} x({x1,...,xm} s({s1,...,sn} абстракт ва чекланган рақамли автоматлар, www.arxiv.uz режа: 1. абстракт ва чекланган рақамли автоматлар. 2. мили ва мур автоматлари ва уларнинг ифодаланиши. электрон ҳисоблаш машиналарини лойиҳалаш жараёни унинг ишлаш жараёнларини формаллаштирилган тавсифлаш имконини берувчи махсус математик аппаратни қўллашни тақозо этади. бу математик аппарат сифатида чекланган рақамли автоматлар назарияси хизмат қилади. рақамли автомат деганда, узлукли ахборотнинг қабул қилиниши, сақланиши ва бирор-бир алгоритм асосида ишланишини таъминловчи қурилма тушунилади. умуман, автоматлар сифатида амалий қурилмалар билан бир қаторда абстракт тизимлар (эксперт тизимлари, аксиоматик назариялар ва ҳ.) тушунилиши мумкин. демак, ахборотни қайта ишлайдига...

Формат DOC, 170,5 КБ. Чтобы скачать "абстракт ва чекланган рақамли автоматлар,мили ва мур автоматлари ва уларнинг ифодаланиши", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: абстракт ва чекланган рақамли а… DOC Бесплатная загрузка Telegram