ассемблер жадвали ва алгоритми

DOC 68,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1352442399_33087.doc www.arxiv.uz режа: 1. ассемблер тили ва унинг вазифалари. 2. ассемблер тили буйруқлари. 3. ассемблерда псевдо буйруқлар. 4. берилганларни аниқлаш. 1. ассемблер тили ва унинг вазифалари. ассемблер-бу мнемокодлардан тузилган программа. шу тилда тилда тузилган программани бошланғич программа деб атаймиз. мп буйруқларини сонли кодлардан тузилган программани объект программа деб атаймиз. демак, ассемблернинг вазифаси бошланғич программани мп тушунадиган объект программага ўтказишдан иборат. ibm фирмасининг иккита программалар пакети бор-кичик ассемблер (asm) ва макроассемблер (masm). asm учун бор-йўғи 64 к керак бўлади, masm эса 96 к талаб қилади. уларнинг бир-биридан фарқи: · asm хатоларнинг фақат кодини беради; · masm хатонинг ўзини ҳам чоп этади, 80287 ва 80286 мп ларнинг буйруғини ҳам тушунади, макротаърифларни ишлатади. юклагич. аввало программани бирор матн муҳарририда ёзиб файл ташкил этиш керак бўлади. энди тузилган программани ассемблерлаш керак бўлади. бунинг учун дискдан asm.exe (asm учун) ёки masm.exe (masm учун) файллардан бирортасини топиб ишлатиш керак. шунда дисплей эаркнига қуйидаги маълумотлар чиқади: source …
2
у программа ишлатилганда дисплей экранига қуйидаги маълумотлар чиқади: object modules [.obj] run file [номи.exe] list file [nul. map] libraries [.lib] биринчи сўровга объект программанинг исми берилади, бунда .obj файл кенгайтмасини бермаса ҳам бўлади.иккинчи сўровга бажарилувчи файл номини бериш керак бўлдаи. керак бўлса дискюритувчи номини кўрсатиш мумкин. учинчи сўровга con жавобини киритиш керак, акс ҳолда кесишмалар жадвали map файл дискда ҳосил бўлади ва бекорга жой олади. con жавобини берганда эса, у файл дисплей экранида ҳосил бўлади. тўртинчи сўровга ни босиш керак, шунда link юклагич қолган параметрларни ошкормас равишда қабул қилади. debug созловчиси. debug созловчи программанинг ҳар бир буйруғини кетма-кет бажарилишини кўрсатиб туради. debug нинг қуйидагича буйруқлари мавжуд: g n – n адресли буйруқгача программани бажариш; dn - хотиранинг қийматини ички (ўн олтилик) кўринишда n- адресдан бошлаб чиқариш; u n – хотиранинг қийматини ташқи (белгили) кўринишда n-адресдан бошлаб чиқариш; r - регистрнинг қийматини чиқариш; q - debug дан чиқиш. бу буйруқда кўрсатилган …
3
буйруғи қуйидаги майдонлардан иборат бўлиши мумкин: [нишон:] мнемокод [операнд] [;изоҳ]. бу ерда буйруқда мнемакод турган майдонни бўлиши албатта шарт, қолганларидан операнд майдони керак бўлганда ишлатилади. майдонлар ўртасида камида битта пробел (бўш жой) бўлиши керак. нишонлар майдони. бу майдон ассемблер тили буйруғига исм бериш учун хизмат қилади. бу вазифа билан нишонлар бейсик тилидаги оператор олдида турадиган сатр номери ишни бажаради. буйруқ нишони 31 тагача бўлган белгилар ва рақамлар кетма-кетлигидан иборат бўлиб, биринчиси албатта ҳарф бўлиши керак. нишон «:» белгиси билан тугайди. нишон сифатида ишлатиладиган кетма-кетликда қуйидагилар ишлатилиши мумкин: -а дан z ёки a дан z гача бўлган ҳарфлар; -0 дан 9 гача бўлган раҳамлар; -? @ _ $ белгилари. нишон сифатида регистрлар номлари, буйруқ мнемакодаларини ишлатиш мумкин эмас. мисоллар. get_count: mov cx, di a25: mov dest, 25h мнемокод майдони. мнемакод майдони мп буйруғининг исмини ўзида сақлайди. исмлар 2 тадан 6 тагача ҳарфлардан иборат бўлиши мумкин. масалан, add- қўшиш буйруғининг исми, mov-берилганларни …
4
ка ўзи келиб бутун сатрни эгаллаши мумкин. масалан: mov cx, 0 ; cx регистрига 0 ни юклаш. ; ассемблер мп 8088 3. ассемблерда псевдобуйруқлар ассемблерда шундай операторлар борки, улар ассемблер ишини бошқаради. булар фақат ассемблерлаш жараёнида ишлатилади ва машина (объект) кодларини ишлаб чиқмайди. псевдобуруқлар ёрдамида программа листингини бошқариш, сегмент ва процедураларни аниқлаш, буйруқларга ва берилганларга исм бериш, хотирани ишчи жойларини вақтинча банд этиш мумкин. [идентификатор] псевдобуйруқ [операнд] [изоҳ] бундан кўриниб турибдики, псевдобуйруқ баъзи бир опернадларни ишлатмайди, баъзилари бўлса ишлатади. листингни бошқарувчи псевдобуйруқлар. листингни бошқарувчи учта псевдобуйруқ бор: page, title, subtil.. page псевдобуйруғи ёрдамида листингни бир бетида чиқарилиши мумкин бўлган сатрлар ва ҳар бир сатрдаги белгилар сонини бошқариш мумкин: page [сатрлар сони] [, белгилар сони] ҳар бир бетдаги сатрлар сони 10 тадан 255 тагача, сатрдаги белгилар сони 60 тадан 132 гача. ошкормас равишда page 66, 60 қабул қилинган. агарда операндларсиз page псевдобуйруғи ишлатилса, ассемблер жой ташлаб янги бетга ўтади. title псевдобуйруғи …
5
добуйруқининг формати қуйидагича : [исми] dn ифода [,…….] бу ерда n-b,w,d,q,t лардан бирортаси. ифода сонли ўзгармас, белгилар сатри ёки ? лардан бирортаси бўлиши мумкин. масалн: bu_max db 255; байтнинг ишорасиз максимал қиймати; bs_max db 127; байтнинг ишорали максимал қиймати; bs_min db-128; байтни ишорали минимал қиймати; массив жойлаштириш қуйидагича амалга оширилади: a_table db 0,1,2,3,-4 db 100,0, 55, 63, 70 агарда рўйхатда бир хил қийматлар бўлса, уларни қайтариш (такрорлаш)ни dup амали орқали ёзса бўлади: масалан: a, db 0,0,0,1 ни қуйидагича ёзса бўлади: a db 4 dup(0), 1 юқорида келтирилгандек берилгнлар аниқланганда, кўрсатилган исмларга бошланғич қийматлар берилади. энди агарда олинадиган натижа учун жой банд қилиш керак бўлса, қуйидагича иш тутилади: result db ? mac dw 12 dup (?) бунда result исмли ўзгарувчига хотирадан бир байт жой банд қилинган бўлса, mac номли массив учун хотирадан 12 та сўз жой банд қилинди. псевдобуйруқлар ёрдамида яна хотира ячейкалари адресларини сақлашда ҳам фойдаланиш мумкин. масалдан: paaa dw …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ассемблер жадвали ва алгоритми" haqida

1352442399_33087.doc www.arxiv.uz режа: 1. ассемблер тили ва унинг вазифалари. 2. ассемблер тили буйруқлари. 3. ассемблерда псевдо буйруқлар. 4. берилганларни аниқлаш. 1. ассемблер тили ва унинг вазифалари. ассемблер-бу мнемокодлардан тузилган программа. шу тилда тилда тузилган программани бошланғич программа деб атаймиз. мп буйруқларини сонли кодлардан тузилган программани объект программа деб атаймиз. демак, ассемблернинг вазифаси бошланғич программани мп тушунадиган объект программага ўтказишдан иборат. ibm фирмасининг иккита программалар пакети бор-кичик ассемблер (asm) ва макроассемблер (masm). asm учун бор-йўғи 64 к керак бўлади, masm эса 96 к талаб қилади. уларнинг бир-биридан фарқи: · asm хатоларнинг фақат кодини беради; · masm хатонинг ўзини ҳам чоп этади, 80287 ва 80286 мп ларнин...

DOC format, 68,5 KB. "ассемблер жадвали ва алгоритми"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.