компьютернинг дастурий таъминоти

DOC 54,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1352273475_30957.doc www.arxiv.uz компьютернинг дастурий таъминоти режа: 1. дастурий таъминот ҳақида тушунча. 2. системавий дастурий таъминот. 3. амалий дастурий таъминот. 4.дастурлаш технологиясининг ускунавий воситалари (инструментал тизимлар). дастурий таъминот ҳақида тушунча шахсий компьютер иккита ташкилий қисмдан иборат бўлиб, булар аппарат таъминоти ва дастурий таъминотдир. аппарат таъминоти – компьютернинг асосий техник қисмлари ва қўшимча қурилмаларидир. дастурий таъминот компьютернинг иккинчи муҳим қисми бўлиб, у маълумотларга ишлов берувчи дастурлар мажмуасини ва компьютерни ишлатиш учун зарур бўлган хужжатларни ўз ичига олади. компьютернинг аппарат ва дастурий таъминоти орасидаги боғланиш интерфейс деб аталади. компьютернинг турли техник қисмлари орасидаги боғланиш – бу аппарат интерфейси, дастурлар орасидаги ўзаро боғланиш эса – дастурий интерфейс, аппарат қисмлари ва дастурлар орасида ўзаро боғланиш – аппарат-дастурий интерфейс дейилади. инсоннинг дастур билан ва дастурнинг инсон билан ўзаро мулоқоти – фойдаланувчи интерфейси дейилади. компьютернинг дастурий таъминотини уч категория бўйича таснифлаш мумкин: · системавий дастурий таъминот; · амалий дастурий таъминот; · дастурлаш технологиясининг ускунавий воситалари. системавий дастурий …
2
исмдан – асосий (базавий) дастурий таъминот ва ёрдамчи (хизмат кўрсатувчи) дастурий таъминотдан иборат. асосий дастурий таъминот – бу компьютер ишини таъминловчи дастурлар тўпламидир. уларга қуйидагилар киради: операцион тизим, тармоқ операцион тизими. операцион тизим (от) компьютер ёқилиши билан ишга тушади ва компьютер ва унинг ресурсларини (тезкор хотира, дискдаги ўринлар ва ҳ.к.) бошқаради, фойдаланувчи билан мулоқот ташкил этади, бажариш учун бошқа дастурларни (амалий дастурларни) ишга туширади. от фойдаланувчи ва амалий дастурлар учун компьютер қурилмалари билан қулай мулоқотни таъминлайди. 1981 йилдан 1995 йилгача ibm pc шахсий компьютерларининг асосий операцион тизими ms dos эди. шу йиллар ичида у ms dos 22 версиясигача бўлган ривожланиш босқичларини босиб ўтди. тармоқ от. тармоққа уланган компьютерларни яккахол ва биргаликда ишлашини таъминловчи махсус дастурлар мажмуасидан иборат от – тармоқ операцион тизими дейилади. ушбу от тармоқ ичра маълумотларни алмашиш, сақлаш, қайта ишлаш, узатиш каби хизматларни кўрсатади. драйверлар. улар от имкониятини кенгайтиради. жумладан, компьютернинг киритиш-чиқариш қурилмаларини (клавиатура, сичқонча, принтер ва бошқ.) …
3
нг ишига ёрдам берувчи кўплавб дастурларни ўз ичига олади. булар: компьютерда маълумотлар базасини ташкил этиш ва сақлашни таъминловчи маълумотлар базасини бошқариш тизимлари; матн муҳаррирлари, график мухаррирлар, электрон жадваллар; тақдимот яратиш воситалари. офис адт идора фаолиятини ташкилий бошқаришни таъминловчи дастурларни ўз ичига олади. уларга қуйидагилар киради: режаловчи ёки органайзерлар, яъни иш вақтини режалаштирувчи, учрашувлар баённомаларини, жадвалларини тузувчи, телефон ва ёзув китбларини олиб борувчи дастурлар; таржимон дастурлар, сканер ёрдамида ўқилган ахборотни таниб олувчи ва матнли ифодага биноан ўзгартирувчи дастурий воситалар; тармоқдаги узоқ масофада жойлашган абонент билан фойдаланувчи орасидаги ўзаро мулоқотни ташкил этувчи коммуникацион дастурлар. кичик нашриёт тизимлари “компьютерли нашриёт фаолияти” ахборот технологиясини таъминлайди, матнни бичим солиш ва тахрирлаш, автоматик равишда бетларга ажратиш, хат бошларини ажратиш, рангли графикани матн орасига қўйиш ва х.к. бажаради. мультимедиа дастурий воситалари дастурий маҳсулотларнинг нисбатан янги синфи ҳисобланади. у маълумотларни қайта ишлаш муҳитининг ўзгариши, лазерли дискларнинг пайдо бўлиши, маълумотларнинг тармоқ технологиясининг ривожланиши натижасида шаклланди. сунъий интеллект тизимлари. бу …
4
ида турли сабабларга кўра магнит дисклардаги маълумотлар ўчиб кетиши мумкин. бу магнит дискни ишдан чиқиши, файлларни нотўғри таҳрири ёки эҳтиётсизлик натижасида файлнинг ўчирилиши, ёки компьютер вирусининг зарари натижасида юз беради. шунинг учун фойдаланилаётган файлларнинг архив нусхасини яратиш ва ўзгартирилаётган файллар нусхасини янгилаб туриш зарур. нусха кўчириш жараёнида файл нусхалари учун жуда кўп диск ва дискеталар керак бўлади. чунки бунда нусхалар хажми ўзгармайди. шу сабабли файлларни оддий нусхасини кўчиришдан кўра архивли нусхаларини яратиш мақсадга мувофиқ. файлларнинг архивли нусхасини яратиш учун махсус архивловчи программалардан фойдаланилади. бу программалар файл нусхаларини дискда сиқиб жойлаштириш ҳисобига дискларда жойни тежайди, ҳамда файлларни архивдан олиш ва архив мундарижасини кўриш имкониятини беради. архив файл мундарижасида файллар номи, файл жойлашган папка номи, охириги ўзгартириш вақти ва санаси, файлнинг дискдаги ва архивдаги ҳажми ҳақидаги маълумот берилади. архивлаш программалари архив файлларнинг формати, ишлаш тезлиги, файлларни сиқиш даражаси билан фарқланади. кенг тарқалган архивловчи программалар бир хил имкониятларга эга бўлиб, улардан бир биридан …
5
winrar – бугунги кунда энг оммабоп программлардан бири. бу программада барча керакли ва кўп фойдаланиладиган буйруқлар кўринадиган қилиб жойлаштирилган. кам фойдаланиладиган буйруқлар меню остига жойлаштирилган. winrar программаси zip, cab, arj, lzh, ace, tar, gzip, uue архивлар форматлари билан ишлай олади, zip билан бутунлай ишлай олса, қолган архив форматларини ўқиш имкониятига эга. фонли режимда архивлайди, бу эса катта файллар билан ишлаганда жуда қулай. программа ўрнатилгандан сўнг архив яратиш ва архивдан чиқариш бўйича барча вазифаларни ўзи назорат қилади. архивдан чиқариш учун проводникда файл-архив белгиси устида сичқонча тугмачасини босиш кифоя, архивлаш учун папка менюсида «добавить в архив» пунктни танлаш лозим. адт муаммога йўналтирилган сунъий интеллект тизимлари кичик нашриёт тизимлари умумий мақсадли адт мультимедиа дастурий воситалари офис адт

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "компьютернинг дастурий таъминоти"

1352273475_30957.doc www.arxiv.uz компьютернинг дастурий таъминоти режа: 1. дастурий таъминот ҳақида тушунча. 2. системавий дастурий таъминот. 3. амалий дастурий таъминот. 4.дастурлаш технологиясининг ускунавий воситалари (инструментал тизимлар). дастурий таъминот ҳақида тушунча шахсий компьютер иккита ташкилий қисмдан иборат бўлиб, булар аппарат таъминоти ва дастурий таъминотдир. аппарат таъминоти – компьютернинг асосий техник қисмлари ва қўшимча қурилмаларидир. дастурий таъминот компьютернинг иккинчи муҳим қисми бўлиб, у маълумотларга ишлов берувчи дастурлар мажмуасини ва компьютерни ишлатиш учун зарур бўлган хужжатларни ўз ичига олади. компьютернинг аппарат ва дастурий таъминоти орасидаги боғланиш интерфейс деб аталади. компьютернинг турли техник қисмлари орасидаги боғланиш – бу аппарат...

Формат DOC, 54,0 КБ. Чтобы скачать "компьютернинг дастурий таъминоти", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: компьютернинг дастурий таъминоти DOC Бесплатная загрузка Telegram