юклагичлар ва боғловчи программалар

DOC 88.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1352095913_28847.doc www.arxiv.uz юклагичлар ва боғловчи программалар режа: 1. боғловчи юклагич алгоритмлари ва жадваллари. 2. юклагичнинг машинага боғлиқмас хусусиятлари. 3. юклаш жараёнини бошқариш. 4. программаларнинг оверлей структукаси. юклагич––бу тизим программаси бўлиб, у объект программани машина хотирасига юклаш вазифасини амалга оширади. аксарият юклагичлар бундан ташқари кўчириш ва боғланишларни ҳам амалга оширади. одатда боғлаш функцияси юклаш ва кўчириш вазифаларидан ажратилади. боғлаш – боғлаш программаси (боғлаш тахрири) орқали, кўчириш ва юклаш––юклагич орқали бажарилади. трансляторлар (ассемблер ва компляторлар) ҳар бир конкрет тизимда бирор стандарт шаклдаги объект кодларни яратадилар. шу сабабли юклагич ва боғлаш программалари учун программа матни қайси тилда ёзилгани аҳамиятсиз. бу маърузада юклагичнинг асосий вазифаларидан бири бўлган объект программани оператив хотирага ёзиш ва унинг бажарилувчи биринчи адресига бошқарувни узатишни кўриб чиқамиз. юклагичлар икки турга бўлинади: абсалют ва боғловчи юклагичлар. соддалаштирилган ўқув машинаси учун ёзилган ассемблер программасини хотирага юклаш ва унга бошқарувни бериш учун абсолют юклагич тўғри келади. сўм учун ёзилган программага мос объект программа …
2
ўқилгач программанинг бошланғич адресига бошқарув узатилади. боғловчи юклалич алгоритмлари ва жадваллари. боғловчи юклалич алгоритми абсалют юклагич алгоритмига нисбатан мураккаб. чунки унда обьект программалар ўртасида боғланиш ташқи номларда кўрсатгичларни аниқлашга боғлиқдир. бу кўрсатгичлар ташқи номларга адреслар аниқлангандан кейингина қиймат қабул қилади. шу сабабли боғловчи юклагич худди ассемблерга ўхшаб иккита ўтишда амалга оширилади. биринчи ўтишда ташқи мурожаатлар учун адресларни аниқлайди, иккинчи ўтишда юклагични, кўчириш ва боғлашларни бажаради. боғловчи юклагич учун ташқи номлар жадвали –estab зарурдир. бу жадвал symtabга ўхшаш бўлиб, унда номлар ва ташқи марожаатлар адреслари (барча бошқарув секциялари учун). бошқа муҳум ўзгарувчилар –progaddr (программа юклагич адреси) ва csaddr (бошқарув секцияси адреси). progaddr – оператив хотирадаги боғланувчи программа юкланиши зарур бўлган программа бошланиш адресидир. юклагич бу адресни операцион тизимдан олади. сsaddr-айни пайтда юклагич томонидан қайта ишланаётган бошқарув секциясининг бошланиш адреси. бу адрес бошқарув секциядаги борча нисбий адресларга қўшилади. боғловчи юклагич биринчи ўтишда обьект программанинг фақат бош қисм ёзуви ва аниқловчи ёзувни қайта …
3
есга юкланади (бу адресга csaddr қиймати қўшилади). модификатор ёзув учраганда модификатцияда ишлатилган ном estab дан қидирилади ва унинг қиймати кўрсатилган адресга қўшилади ёки айрилади. юклагич ўз ишини юкланган программага бошқарувни бериш билан тугаллайди. юклагичнинг машинага боғлиқмас хусусиятлари бу бўлимда юклагичнинг машинага боғлиқмас томонларини кутубхоналарнинг программаларини излаш (стандарт программани фойдаланиш), ташқи номларни ўзгартириш ва йўқотиш, ташқи номларни автоматик қайта ишлаш ва программаларни оверлей юклаш масалаларини кўрамиз. кутубхоналарда автоматик излаш. аксарият боғловчи юклагичлар юкланаётган программа кутубхоналардан қисмпрограммаларни автоматик равишда қўшиш имкониятини беради. бу холда программа тузувчидан фақат бундай программаларни номларини ташқи номлар рўйхатига кўрсатиш талаб қилинади. бу механизмга кутубхонали излаш деб аталади. кутубхонали излашни амалга ошириш учун юклагичлар маьлумот оқимида аниқланмаган ташқи номлар рўйхатига эга бўлиши керак. бунинг учун аниқловчи ёзувдаги номлар уларнинг адреси аниқланмасдан олдин estab жадвалига киргизилади ва махсус белги билан белгиланади. ном қиймати (адреси) учраганда, бу қиймат estabга киритилади ва шу ном тўлиқ аниқланган хисобланади. биринчи ўтишдан кейин estabдан …
4
бериш учун мaҳсус бошқарув тилидан фойдаланилади. буруқлар . include ( )- бу буйруқ юклагичга кўрсатилган программани кутубхонадан ўқиш ва уни кирувчи оқимда маьлумот сифатида ишлатишни билдиради. навбатдаги буйруқлар бс ёки ташқи номларнинг рўйхатдан чиқариш ва ташқи номларни ўзгартириш имкониятини беради: delete –– маьлумотлар оқимида кўрсатилган секцияни қараб чиқмаслик (ҳисобдан чиқиш) буйруғи change , - ни га алмаштириш. мисол учун, copy, wrrec, rdrec бс бўлган программани кўрайлик. бу учта бс бита файлда (кутубхонада) жойлашган бўлсин. фараз қилайлик , программа тузувчи copy программада rdrec ва wrrec бс ўрнига utlib хизматчи программалар тўпламидан read ва write қисм программаларини ишлатишмоқчи. бунинг учун программа матнини ўзгартириш қилиш ёки юклагичга қуйидаги маҳсус буйруқлар кетма-кетлиги берилиши мумкин: include read (utlib) include rwite (utlib) delete rdrec, wrrec, change rdrec, read change wrrec, rwite library ––қўшимча кутубхоналарни оқимга киритиш буйруғи. бу кутубхоналар стандарт кутубхоналардан олдин қаралади. nocall - юклагичга рўйхатдан ташқи номлар ҳал қилинмай қолиши керак эканлигини билдиради. бу …
5
и бир сохасидан фойдаланиши мумкин. агар бошқарув бирорта сигментга берилса, у ўзи билан бир сатҳдаги сегментнинг оператив хотирадаги ўрнини эгаллайди, натижада программа бажарилиши учун ишлатиладиган оператив хотира программа умумий хажмидан кам бўлади. оверлей принципидан фойдаланишнинг туб мохияти ҳам шундадур. оверлей структураси программа юклагич буёруғи ёрдамида берилади. segment ( ). бу буйруқ сегмент номини ва унга кирувчи бс рўйхатини аниқлайди. буйруқлар кетма –кет жойлашуви аҳамиятлидир. биринчи аниқланадиган сегмент, кейинги сегментлар “ота-бола” муносбатини аниқлайди. parent буйруҳига кўрсатилган сегментлар учун ота сегмент эканлигини билдиради. юқорида оверлей тузулишини (дарахтни) аниқловчи буйруқлар кетма-кетлиги келтирилган. оверлей программалар учун хотира тақсимоти улардаги ота-бола шажаравий ҳолатига қараб тақсимланади. оверлей программаларнинг асосий хусусияти уларда хотирага юкланмаган программага мурожаат қилишдадур. программа ишлаш жараёнида сегментларни хотирага юклашни махсус программа оверлей менеджери амалга оширади. бу программа алоҳида бошқарув секциясида (мисол учун ovlmgr) жойлашади. ovlmgr программа структураси тўғрисидаги маьлумотларга эга бўлиши керак. бу маьлумотлар сегментлар жадвали segtab бўлади. segtabни юклагич яратади ва ўзак …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "юклагичлар ва боғловчи программалар"

1352095913_28847.doc www.arxiv.uz юклагичлар ва боғловчи программалар режа: 1. боғловчи юклагич алгоритмлари ва жадваллари. 2. юклагичнинг машинага боғлиқмас хусусиятлари. 3. юклаш жараёнини бошқариш. 4. программаларнинг оверлей структукаси. юклагич––бу тизим программаси бўлиб, у объект программани машина хотирасига юклаш вазифасини амалга оширади. аксарият юклагичлар бундан ташқари кўчириш ва боғланишларни ҳам амалга оширади. одатда боғлаш функцияси юклаш ва кўчириш вазифаларидан ажратилади. боғлаш – боғлаш программаси (боғлаш тахрири) орқали, кўчириш ва юклаш––юклагич орқали бажарилади. трансляторлар (ассемблер ва компляторлар) ҳар бир конкрет тизимда бирор стандарт шаклдаги объект кодларни яратадилар. шу сабабли юклагич ва боғлаш программалари учун программа матни қайси тилда ёзилгани а...

DOC format, 88.5 KB. To download "юклагичлар ва боғловчи программалар", click the Telegram button on the left.