шахсий компьютерлар ва уларнинг ривожланиш босқичлари

DOC 107,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1352099819_29097.doc шахсий компьютерлар ва уларнинг ривожланиш босқичлари www.arxiv.uz шахсий компьютерлар ва уларнинг ривожланиш босқичлари режа: 1. тарихга бир назар. 2. электрон ҳисоблаш техникаси воситалари, уларнинг ривожланиши асосий босқичлари. 3. шахсий компьютернинг турлари, асосий ва қўшимча қурилмалари. 4. ibm pc компьютери таркибий қисмларининг вазифалари: микропроцессор,опреатив хотира, клавиатура, дискеталар, қаттиқ диск, монитор, принтерлар. тарихга бир назар тарихий манбаларга кўра инсониятнинг ҳисоблаш ишларида иш унумдорлигини ошириш воситаси сифатида ҳисоблаш техникаси воситаларига бўлган эхтиёжи жуда олдин пайдо бўлган. қадимги хитой ва русия юртларида содда хисоблаш воситаси сифатида идора счётлари қўлланилганлиги ҳам бизга тарихий манбалардан маълумдир. xvii асрда немис олимлари в.шиккард, г.лейбниц ва француз олими б.паскаллар арифметик амалларни бажарувчи дастлабки механик қурилмаларни яратдилар. механик ҳисоблагичларни ривожлантиришда шунингдек руссиялик олимлар швед миллатига мансуб в.т. однер ҳамда п.л.чебышевлар катта ҳисса қўшдилар. улар яқин даврларгача (1980 йилларгача) кенг қўлланиб келган арифмометрни яратдилар. бироқ юқорида зикр этилган ҳисоблаш қурилмалари ҳам ҳисоб-китобларни механизациялаштира олмади, чунки ахборотлар машинага қўлда киритилар эди. …
2
1888 йилда эълон қилинди ва юқори баҳоланди. 1854 йил дж.бул эълон қилган ва ишлаб чиққан кейинчалик мантикий алгебра деб номланган мулоҳазалар алгебраси эҳмнинг яратилиши ва ривожланиш тарихида муҳим аҳамиятга эга бўлди. мантиқий алгебра ҳозирги замон эҳмлари тузилган кўпчилик мантиқий элементларни ишлаш тартибини белгилаб берувчи математик аппарат сифатида фойдаланилади. америкалик г.холлериз 1890 йил аҳолини рўйхатга олиш учун маълумотларни қайта ишлашни автоматлаштирадиган машинани яратди ва машинага ахборот тушувчи сифатида перфокартадан фойдаланди. 1896 йил перфокарта ва перфорацион саноқ машина ишлаб чиқарадиган фирмани тузди. кейинчалик у ҳозирги пайтда замонавий эҳмлар ишлаб чиқарадиган жаҳондаги энг йирик ibm (international business mashines) фирмасига айланди. 1918 йил рус олими м.а.бонч-бруевич томонидан икки турғунлик ҳолатига эга бўлган триггер деб аталувчи электрон схема яратилиши ҳисоблаш техникасининг тараққиётида катта бурилиш ясади. қайсики у эҳмларни асосий элементларидан бири бўлиб, ахборотларни - маълумотларни тасвирлаш шаклини ва уни қайта ишлаш қонун-қоидаларини аниқлаб беради. электрон ҳисоблаш техникаси воситалари, уларнинг ривожланиши асосий босқичлари 1937 йил ақшнинг …
3
ҳм eniac 1945 йил д.эккерт ва д.моучли томонидан ақшнинг пенсильвания университетида яратилди. программани хотирада сақлаш принципи биринчи марта edvac эҳмида 1949 йил буюк британияда қурилган машинада қўлланилди. кейинги йилларда дунёда миллионлаб эҳмнинг турли моделлари ишлаб чиқилди ва фойдаланилди. эҳмлар қўлланилмаётган инсон фаолиятини бирор-бир қиррасини топиш қийин. эхмларнинг сони, турлари, имкониятларининг ривожланиши билан бирга, уларнинг техник ва программа таъминотлари ҳам мунтазам равишда такомиллаштирилиб борилди. элемент базаси, марказий процессор, оператив хотира, техник тафсилотлари ва архитектурасининг мураккаблигига кўра эҳмни авлодларга бўлиш қабул қилинган. ҳозирги пайтда эҳмнинг 4 авлоди мавжуд бўлиб, 5-авлод машиналарини лойиҳалаш ишлари олиб борилмоқда. биринчи авлод эҳмлари (1950-1960 йй) электрон (радио) лампали элементлар асосида яратилган бўлиб тезкорлиги секундига 10-20 минг амални ташкил қилар эди. уларни ўлчами, массаси ва электр энергиясига ҳамда хизматчи инженер-техник, оператор, программачилар сонига талаби жуда катта, хотира сиғими чекланган, тўгри ишлашига ишонч камроқ эди. республикамизда фойдаланилган, биринчи авлод эҳмларига м-3, минск-1, минск-12, минск-14, бесм-2, "стрела", м-20, "урал-1" кабиларни …
4
к- программа тузувчилар меҳнатини жиддий камайтириш имкониятини яратувчи автоматик программалаштириш ҳам такомиллаштирилиб борилди - алгоритмик тиллар қўлланила бошланди. учинчи авлод эҳмларнинг (1970-1980 йй) элемент базасини интеграл схемалар (ис) ташкил этади. ис функционал тугалланган блокдан иборат бўлиб, ўзининг мантиқий имкониятлари билан анча мураккаб транзисторли схемага эквивалентдир. интеграл схемаларни ишлатиш туфайли машиналарнинг техник ва эксплуатацион характеристикаларини бир қадар яхшилашга эришиш мумкин бўлди. жумладан, учинчи авлод эҳмларининг тезкорлиги, хотира сиғими,ишончлилик даражаси аҳамиятли даражада ошганлиги ҳамда электр қувватини истеъмол қилиш ҳажми , массаси, ўлчами камайганлиги ўта муҳимдир. ушбу авлод эҳмлари конструкция жиҳатидан намунали модуллардан ташкил топган бўлиб, улар элементларнинг жуда зич жойлаштирилишини, турли халақитлардан ҳимоя қилинишини ҳамда механик ва иқлимий таъсирларга нисбатан чидамли бўлишини таъминлайди. эҳмларнинг математик таъминоти янада такомиллаштирилди ва машинани самарали ишлашини таъминлайдиган операцион тизимлар кенг қўлланила бошланди. бундай машиналарга кичик тизимли (см) ва ягона тизимли (ес) эҳм оилаларини келтириш мумкин. шахсий эҳмлардан тортиб ўта тезкор супер эҳмлару-ҳисоблаш тизимларининг узундан-узун рўйхатини ташкил …
5
алоқаси, машина ресурсларини вақт бўйича таксимоти, узоқ масофадан бошқариш, чет ташқи қурилмаларни такомиллаштириш каби масалаларга ҳам етарлича аҳамият берилди. шунингдек ушбу авлод машиналари ҳисоблаш техникасидан фойдаланишнинг янги технологиясига йўл очиб берди. эҳмлар ҳисоблаш комплекслари ва тармоқларига бирлаштирила бошланди. ҳисоблаш комплекслари бир-биридан узоҳ жойлашмаган бир турли ёки бир турли бўлмаган бир неча эҳмлардан ташкил топади. ўз навбатида бир-биридан юзлаб, минглаб километр масофада жойлашган ҳисоблаш комплексларини ва алоҳида машиналарни бирлаштириш натижасида эҳм тармоқларини яратиш имкониятлари туғилди. уларда ривожланган операцион тизимлар ишлатила бошланди. реал вақт доирасида масалаларни ечиш имконияти яратилди. ҳозирги пайтда 90-йилларнинг охирлари ва xxi асрнинг дастлабки ўн йилликларида ишлаб чиқиладиган ва фойдаланиладиган ҳисоблаш қуввати ва ишлатилиши имкониятлари бўйича тенги бўлмаган эҳмларнинг бешинчи авлодини лойиҳалаш ишлари ниҳоясига етказилмоқда. хулоса қилиб айтганда, бешинчи авлод эҳмлари жамиятга сезиларли таъсир кўрсатади. энг аввало инсонни интелектуал имкониятини кенгайтирувчи восита сифатида муҳим аҳамият касб этади ва барча фаолият соҳаларида меҳнат унумдорлигини оширишга ижобий таъсир кўрсатади. шахсий компьютер …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "шахсий компьютерлар ва уларнинг ривожланиш босқичлари"

1352099819_29097.doc шахсий компьютерлар ва уларнинг ривожланиш босқичлари www.arxiv.uz шахсий компьютерлар ва уларнинг ривожланиш босқичлари режа: 1. тарихга бир назар. 2. электрон ҳисоблаш техникаси воситалари, уларнинг ривожланиши асосий босқичлари. 3. шахсий компьютернинг турлари, асосий ва қўшимча қурилмалари. 4. ibm pc компьютери таркибий қисмларининг вазифалари: микропроцессор,опреатив хотира, клавиатура, дискеталар, қаттиқ диск, монитор, принтерлар. тарихга бир назар тарихий манбаларга кўра инсониятнинг ҳисоблаш ишларида иш унумдорлигини ошириш воситаси сифатида ҳисоблаш техникаси воситаларига бўлган эхтиёжи жуда олдин пайдо бўлган. қадимги хитой ва русия юртларида содда хисоблаш воситаси сифатида идора счётлари қўлланилганлиги ҳам бизга тарихий манбалардан маълумдир. xvii асрда не...

Формат DOC, 107,5 КБ. Чтобы скачать "шахсий компьютерлар ва уларнинг ривожланиш босқичлари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: шахсий компьютерлар ва уларнинг… DOC Бесплатная загрузка Telegram