судралувчи какра (acroptilon repens)

PPTX 21 sahifa 1,7 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 21
слайд 1 судралувчи какра – acroptilon repens (l) d.c. судралувчи какра – acroptilon repens (l) d.c. asteraceae оиласига мансуб кўп йиллик карантин бегона ўт. тарқалиши. судралувчи какранинг келиб чиқиш маркази марказий осиё хисоблансада, бу карантин ўсимлик африкадан ташқари барча худудларда кўп учрайди. судралувчи какра осиё, европа, марказий ва жанубий америкада, австралияда учрайди. морфологик белгилари. судралувчи какранинг пояси шохланган бўлиб, ўсимликнинг баландлиги 20 см дан 40 см гача тик ўсади. илдизи ўқ илдизли, яхши ривожланган (1-расм). барглари ўтроқ, яхши ифодаланган, патсимон томирланган, қисқа тук билан қопланган, 5-10 см узунликда. гуллари икки жинсли, 5 аъзоли, қизил рангдаги бошоқсимон тўпгуллар саватчасимон тўпгулларда жойлашиб, новданинг учида ҳосил бўлади. уруғи тескари тухумсимон, учлари понасимон қисқариб борадиган, яполоқ, силлиқ, соҳта меванинг ичида ҳосил бўлади. ўсимликнинг гуллаши ва мева ҳосил қилиши май, июн ойларидан бошланиб, уруғи июл ойларида пишиб етилади. 1-ўсимликнинг умумий кўриниши, 2-илдиз тизимининг бир қисми, 3-саватча тўп гули , 4-алоҳида гули, 5-мевасининг табиий катталиги, 6-уруғи. …
2 / 21
иборат поя шакилланади. судралувчи какранинг ривожланиши унинг илдизи ва илдиз пояларидан ўсувчи новдалар катта ахамиятга эга бўлиб, уларни йўқотиш катта қийинчилик туғдиради. уларнинг заҳираси тупроқда жуда ҳам кўпдир. судралувчи какра тупроқнинг 65 см лик қатламида 1га майдондаги барча илдиз ва илдизпояларнинг узунлиги қарийб 25 км га етади (шу жумладан илдизи 80% илдизпояси 20%). судралувчи какранинг илдизларида углеводларнинг кўплаб захираси тўпланади, шу боис улар новда ҳосил қилувчанлик энергиясининг катталиги билан ажралиб туради ва кўп карра кесилганда ҳам кўкариш хусусиятига эгадир. ўқ илдизидан тарқалувчи ён илдизлари дастлаб горизонтал чўзилади, сўнгра аста-секин тупроқ юзасига қараб ўсади, аммо тупроқ юзасига чиқмай, кескин пастга бурилади ва вертикал иккинчи тартиб илдизларини хосил қилади. сўнгиси, ўз навбатида, горизонтал ва вертикал учинчи тартиб илдизларини шакиллантиради ва ҳоказо. горизонтал илдизларнинг эгилган жойларида вертикал илдизларнинг юқориги қисмида кўп сонли куртаклар хосил бўлади, улардан ер устки поялар ривожланади. шу тарзда, какра оналик ўсимлик атрофида тарқалиб, бачкилар ўчоғини ҳосил қилади. айрим ўчоқлар …
3 / 21
рининг ҳосилининг йиғиш пайтига тўғри келади. 4-расм. судралувчи какранинг саватча тўп гули. экологияси. судралувчи какра енгил ва оғир лойли тупроқларда яхши ўсади, тупроқ шўрланишига ҳам чидай олади. у қурғоқчилик иқлимда ва ёғин миқдори қариб 200-375 мм ни ташкил этувчи ярим чўл минтақаларида ҳам ривожлана олади. судралувчи какра -юқори рақобатбардош ўсимлик шу боис фитоценозда у одатда доминантлик қилади. ҳаётий шакли. илдиз бачкилий кўп йиллик ўт, гемикриптофит. зарари. судралувчи какра -ҳаддан ташқа кучли зарар кетирувчи бегона ўт. у экинларнинг ҳосилдорлиги ва сифатини, паст тексликларнинг маҳсулдорлигини пасайтиради. судралувчи какра уруғи билан ифлосланган дон қайта ишланганда у аччиқ тамли бўлиб қолади. судралувчи какра ўсимлигида кўплаб алколоидлар тўпланади, шу боис у билан ифлосланган пичан билан боқилган қишлоқ хўжалиги ҳайвонларида заҳарланишлар юзага келади. какрали пичан айниқса отлар учун хавфлидир. у сигир сутининг тамини кескин бузади. судралувчи какра бутунлай йўқ қилиниши жуда қийин бўлган ва кўпгина мамлакатларда ( рассия, украина, қозоқистон, ақш ва бошқалар) карантин бегона ўтлари …
4 / 21
флосланган пичан билан боқилганда, унинг уруғи гўнг таркибига ўтади. чорва хайвонларининг ошқозон-ичак трактидан ўтар экан, бутун уруғлар ўзининг хаётчанлигини йўқотмайди. фақатгина 3-4 ой мобайнида тўғри кампостлангандагина, яьни уруғ таркибидаги асосий озуқа компонентлари тўлиқ чириб кетганда, судралувчи какра уруғлари ўзининг унувчанлигини бутунлай йўқотади. судралувчи какра билан ифлосланган ем-хашакларни таёрлашга ҳам алоҳида эьтибор қаратиш талаб этилади. дон чиқиндиларини чорва молларига фақат майдаланган ёки буғлатилган холдагина бериш лозим. ишлов берилмайдиган ерлардаги судралувчи какра ўчоқларини гуллашга йўл қўймаган ҳолда мунтазам ўриб туриш тавсия этилади, бу эса ўсимлик саватчаларининг эриган қор ва ёмғир сувлари билан тоза майдонларга тарқалиб кетишини олдини олади. қишлоқ хўжалик экинлари ҳосилини йиғиб олишдан аввал судралувчи какранинг кичик ўчоқларини 1-2 м зарарланмаган полоса билан биргаликда алоҳида ўриб олиш тавсия этилади. ўрилган масса даладан олиб чиқилади, қуритилади ва ёқиб юборилади. бу тадбир асосий дон массасига судралувчи какра уруғларининг тушиб қолишини бартараф этади. кураш чоралар. ҳозирги кунда “ўзбекистон республикасида қишлоқ хўжалигида қўллаш учун рухсат …
5 / 21
арини ( алаз, фозат, космик, раундап, глифоган, глипер, глифос, пермиум, спрут, торнадо 500, граунд, аргумент, ураган ва бошқалар) қўллаш яхши самара беради. мазкур системали перепаратлар баҳорги даврда бошқа экинлар бўлмаганда яхши ривожланган, фаол ўсаётган судралувчи какра ўсимлигига ( ғовлаётган тупларга) қарши, шунингдек кузда ( пластик моддаларнинг илдизда фаол тўпланаётган даврда) қўллаш юқори самара беради. улар судралувчи какранинг ер устки қисмини яхши зарарлайди, аммо илдиз тизимига кучсизроқ таьсир кўрсатади. тупроққа ишлов беришни ўсимликларга препарат пуркалгандан кейин 2-3 ҳафта ўтгач бошлаш мумкин. глифосат хосилалари тупроқ билан тезда бирикади, тупроқ микроорганизмлари томонидан парчаланади ва қўлланилгандан сўнг 2 ҳафта ўтгач ишлов берилган майдонга ҳар қандай экинни экиш мумкин. қишлоқ хўжалик мақсадларида фойдаланилмайдиган ерларга ( электир ўтказгич тизимларининг химоя минтақалари, темир йўл ва автомабил трассаларининг шағал қопламали полосалари, саноат худудлари ва ҳаказо) судралувчи какранинг илдиз тизимига ҳам кучли таьсир кўрсатувчи имазапир асосидаги гербицидларни ( арсенал , ас, грейдер, империал) қўллаш тавсия этилади. биологик кураш чоралар. …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 21 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"судралувчи какра (acroptilon repens)" haqida

слайд 1 судралувчи какра – acroptilon repens (l) d.c. судралувчи какра – acroptilon repens (l) d.c. asteraceae оиласига мансуб кўп йиллик карантин бегона ўт. тарқалиши. судралувчи какранинг келиб чиқиш маркази марказий осиё хисоблансада, бу карантин ўсимлик африкадан ташқари барча худудларда кўп учрайди. судралувчи какра осиё, европа, марказий ва жанубий америкада, австралияда учрайди. морфологик белгилари. судралувчи какранинг пояси шохланган бўлиб, ўсимликнинг баландлиги 20 см дан 40 см гача тик ўсади. илдизи ўқ илдизли, яхши ривожланган (1-расм). барглари ўтроқ, яхши ифодаланган, патсимон томирланган, қисқа тук билан қопланган, 5-10 см узунликда. гуллари икки жинсли, 5 аъзоли, қизил рангдаги бошоқсимон тўпгуллар саватчасимон тўпгулларда жойлашиб, новданинг учида ҳосил бўлади. уруғи теск...

Bu fayl PPTX formatida 21 sahifadan iborat (1,7 MB). "судралувчи какра (acroptilon repens)"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: судралувчи какра (acroptilon re… PPTX 21 sahifa Bepul yuklash Telegram