v боб. марказий нерв тизим паразитар касаликларини замонавий ташҳиси ва жарроҳлик амалиёт усуллари

DOC 42 sahifa 5,7 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 42
v боб. марказий нерв тизим паразитар касаликларини замонавий ташҳиси ва жарроҳлик амалиёт усуллари бош мия паразитар касалликларига қисқача муқаддима. марказий асаб тизимининг паразитар касалликлари бемор учун хавфлилиги ва асоратлар даражаси бўйича ўсма ва инфекцион касалликлар билан бир қаторда туради. ривожланаётган мамлакатлар миқёсида ҳайвонлардан одамга юқадиган зооноз касалликлар аҳоли саломатлиги учун жиддий ва аҳамиятли муаммо бўлиб қолмоқда. ер юзи аҳолисининг тахминан 25% қисми паразитар касалликлар билан касалланган. ушбу паразитоз касалликлар орасида нейроцистицеркоз – нерв тизимининг taenia solium метацистодалари билан зарарланиши энг кенг тарқалган касаллик ҳисобланади. ривожланаётган мамлакатлар орасида, бу паразитар этиологияли эпилептик хуружларнинг асосий сабаби ҳисобланади. шу сабабли, уларни чуқурроқ ўрганиш ва профилактик-даволаш тадбирлари билан яқиндан танишиш фойдадан ҳоли бўлмайди деб ўйлаймиз. марказий асаб тизимини шикастловчи паразитар касалликларга сабаб бўлувчи кўпчилик организмлар личинка даврида ёки оралиқ хўжайин орқали ривожланиш даврида бўлади. уларнинг етуклик даври эса, йиртқич ҳайвонларда ўтади. бу механизмни кўпчилик паразитларда кузатишимиз мумкин (эхинококкоз, цистицеркоз, токсоплазмоз, амёбиаз ва бошқалар). бу …
2 / 42
ч ҳаёти учун жиддий хавф туғдирмайди. паразит личинкалари ўтхўр ҳайвонлар организмига тушгач, тўқималарга чуқур кириб боради, турли ҳаётий муҳим аъзолар, шу жумладан бош ва орқа мияни ҳам жиддий зарарлайди, уларнинг хатти—ҳаракатлари ўзгариб, йиртқичдан яширинишмайди (масалан сичқон ва каламушлар токсоплазмозида). бундай зарарланишдан сўнг, оралиқ хўжайинлар одатда йиртқич ҳайвонлар учун осон ўлжа бўлади. симбиоз ҳаёт кечириш паразитларга кенг тарқалишни, йиртқичларга эса, осон ўлжа топиш имконини беради. хонакилаштирилган ҳайвонлардан мушук ва ит каби потенциал йиртқич ҳайвонлар марказий асаб тизими паразитар касалликларида ҳал қилувчи эпидемиологик ўринни эгаллайди, яни кишиларни асосан шу ҳайвонлар зарарлантиради. i. бош мия эхинококкози гидатидоз атамаси грек тилидаги “gydatos” сўзидан олинган бўлиб, сув деган маънони англатади. гидатидоз касаллигини йиртқич сут эмизувчилар ва итларда паразитлик қилувчи тасмасимон майда гижжа echinococcus granulosus личинкаси келтириб чиқаради. бу касаллик осиё, африка, жанубий ва марказий америка, ҳамда ўрта ер денгизида ҳавзасидаги мамлакатлар қўйчилик фермалари яқинида учраб туради, худди “қўйларга соядай эргашиб юради”. аксинча, ривожланган давлатларда бу …
3 / 42
у касалликни кузатиб, асарларида у ҳақида ёзиб қолдиришган. гидатид эхинококк кистасини илк бор 1773-йилда john hunter морфологик жиҳатдан, 1782-йилда эса, goeze микроскопик тузилиш жиҳатдан таърифлаб беришган. умуртқа поғонаси эхинококкози илк бора 1807-йилда chaussier томонидан қайд қилинган. 1815-йилда reydellet илк бор спинал эхинококкозда жарроҳлик операциясини қўллаган. 1855-йилда вирхов биринчи бўлиб алвеолаяр кистанинг гижжаларга тегишли эканини аниқлаган. паразитнинг яшаш цикли 1862-йилда островский томонидан кашф қилинган. 1850-йилда graham ва clubb биринчи бор, бош миядаги эхиноккок кистасини жарроҳлик йўли билан олиб ташлаган. dowling, dе gamma imaginario ва goinard, descunsв ва бошқалар гидатид эхинококкоздаги жарроҳлик техникасини такомилллаштириш устида изланишлар олиб боришган. кейинроқ arana–iniguez томонидан бош миядаги эхинококк кистасини физиологик эритма ёрдамида диссекциялаб, туғдириб олиш усули ишлаб чиқилган. эпидемиология. эхинококкни асосий инвазив манбаи – овловчи итлар, уй хайвони–чўчка, сигир, от ва бошқа хайвонлар ҳисобланади. етилган тухум хужайралари хайвонларнинг ахлати билан ташқарига чиқади. одам зарарланган хайвонлар билан контактда бўлганда, мева ва ўсимликларни истимол қилганда, гельминт тухум хужайралари …
4 / 42
и таъсирида гижжалар фаоллашиб, ингичка ичак деворига ёпишиб ривожланади, етарли катталикка етгач, гижжанинг тухумларга тўла охирги тана сегменти узилиб ахлат билан чиқиб кетади. ҳар бир етилган сегментда 800 тагача тухум бўлади. 5.1.1–расм. эхинококк паразитининг ҳаёт цикли. ўтхўр ҳайвонлар зарарланган ўтлоқда гижжа тухумларини юқтиради, ичакка тушгач, сколекс ёки тухумлардан личинка чиқиб, ичак девори қон томирлари орқали партал системага тушади ва қон орқали жигар ва бошқа аъзоларга боради. у ерда личинкалардан гидатид кисталар щривожланади. умуман олиб қараганда, эхинококкоз ва йиртқич ҳайвонлар ўртасида ўзига хос «симбиоз» шакллананлигини кўриш мумкин, чунки эхинококк личинкалари оралиқ ҳайвонни зарарлаб, уни тез нобуд бўлишига олиб келади, йирқичлар эса, бундан фойда кўради, йиртқичлар паразитни кўпайиши учун жой билан таъминлаб ва эркин тарқалишга ёрдам беради. одамга эхинококк тухумлари итлар, мушуклардан, ифлос қўллар орқали ёки зарарланган кўкатлар, сабзавотлар орқали юқади. одам эхинококк учун оралиқ хўжайин бўлиб, личинкалардан кисталар ривожланади. киста юмалоқ шаклдаги ҳажмли ҳосила бўлиб, икки қават қобиқ билан ўралган, ташқи …
5 / 42
липсоид шаклидаги ҳосила бўлиб, жуда секинлик билан ўсади. касаллик аниқланган вақтда кисталарнинг катталиги бир неча сантиметрдан то 15 см.гача бўлиши мумкин. мия қоринчалари, бош мия ўзаги ва кўз олмасида кисталар деярли учрамайди. аксарият ҳолларда, миядаги киста ягона бўлади (тахминан 85%), лекин баъзан бир неча ўчоқли ёки кўп сонли зарарланиш ўчоқлари аниқланади. кистанинг ўсиш тезлиги турлича, одатда жуда секин, йилига 1 см.дан то 10 см. гача бўлиши мумкин. камдан кам ҳолларда гидатид киста калцификацияланиши мумкин, бунда кистадаги личинка ўлиб, дегенератив ўзгаришларга учрайди. 5.1.2–расм. юқоридан чапда. макроорганизм адвентициал пардаси билан қопланган эхинококк кистасининг макроскопик кўриниши. юқоридан ўнгда. катталиги 15 см келувчи ярим шаффоф гидатидоз паразит кистаси. киста таркибида кўпгина сколекслар ва узум шодасига ўхшаш қиз кисталарни кўришимиз мумкин. пастда. эхинококк кистасининг морфологик тузилиши: ташқи адвентициал қават(оқ кўрсаткич), ҳужайрасиз хитин қавати, ҳамда унга ёпишган герминатив қаватлар (қора кўрсаткич). даволаш тактикаси. эхинококк учраши мумкин бўлган ҳудудда яшовчи ва итлар ёки мушуклар билан контактда бўлувчи …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 42 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"v боб. марказий нерв тизим паразитар касаликларини замонавий ташҳиси ва жарроҳлик амалиёт усуллари" haqida

v боб. марказий нерв тизим паразитар касаликларини замонавий ташҳиси ва жарроҳлик амалиёт усуллари бош мия паразитар касалликларига қисқача муқаддима. марказий асаб тизимининг паразитар касалликлари бемор учун хавфлилиги ва асоратлар даражаси бўйича ўсма ва инфекцион касалликлар билан бир қаторда туради. ривожланаётган мамлакатлар миқёсида ҳайвонлардан одамга юқадиган зооноз касалликлар аҳоли саломатлиги учун жиддий ва аҳамиятли муаммо бўлиб қолмоқда. ер юзи аҳолисининг тахминан 25% қисми паразитар касалликлар билан касалланган. ушбу паразитоз касалликлар орасида нейроцистицеркоз – нерв тизимининг taenia solium метацистодалари билан зарарланиши энг кенг тарқалган касаллик ҳисобланади. ривожланаётган мамлакатлар орасида, бу паразитар этиологияли эпилептик хуружларнинг асосий сабаби ҳисоблан...

Bu fayl DOC formatida 42 sahifadan iborat (5,7 MB). "v боб. марказий нерв тизим паразитар касаликларини замонавий ташҳиси ва жарроҳлик амалиёт усуллари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: v боб. марказий нерв тизим пара… DOC 42 sahifa Bepul yuklash Telegram