миллий стандарт "товар-моддий захиралар"

DOC 28 sahifa 200,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 28
ўзбекистон республикаси адлия вазирлигида 2020 йил 30 июнда 3259-сон билан рўйхатга олинган ўзбекистон республикаси молия вазирининг 2020 йил 28 майдаги 24-сон буйруғига илова ҳужжатнинг рус тилидаги матнига қаранг ўзбекистон республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти 4-сонли бҳмс "товар-моддий захиралар" муқаддима 1-боб. умумий қоидалар 2-боб. товар-моддий захираларни тан олиш 3-боб. харид қилинган товар-моддий захираларнинг таннархи 4-боб. ташкилотда ишлаб чиқарилган товар-моддий захираларнинг таннархи 5-боб. товар-моддий захираларнинг таннархини аниқлаш усуллари 6-боб. реализация қилишнинг соф қиймати 7-боб. товар-моддий захираларнинг чиқиб кетиши 8-боб. инвентарь ва хўжалик жиҳозларини ҳисобга олиш хусусиятлари 9-боб. тараларни ҳисобга олиш хусусиятлари 10-боб. ўстиришдаги ва боқувдаги ҳайвонларни ҳисобга олиш хусусиятлари 11-боб. товар-моддий захираларни инвентаризация қилиш 12-боб. товар-моддий захираларни олишга ишончнома 13-боб. товар-моддий захираларни ҳисобга олиш тизимлари 14-боб. ахборотларни ёритиб бериш 1-илова. товар-моддий захираларни олишга ишончнома 2-илова. товар-моддий захираларни олишга ишончнома 3-илова. берилган ишончномани ҳисобга олиш журнали мазкур бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти (бҳмс) ўзбекистон республикасининг "бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги қонунига мувофиқ юридик шахсларга (бундан буён …
2 / 28
лишнинг соф қийматига қадар камайтириш (баҳолаш); товар-моддий захираларнинг чиқиб кетишидан молиявий натижаларни аниқлаш ҳамда молиявий ҳисоботда улар бўйича ахборотни ёритиб бериш тартиби. 3. мазкур стандартда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади: товар-моддий захиралар - фаолият юритиш жараёнида кейинчалик сотиш мақсадида сақлаб туриладиган ва ишлаб чиқариш жараёнида бўлган, шунингдек, маҳсулот ишлаб чиқариш, ишларни бажариш ёки хизматлар кўрсатиш жараёнида ёхуд маъмурий ва ижтимоий-маданий вазифаларни амалга ошириш учун фойдаланиладиган моддий активлар; реализация қилишнинг соф қиймати - товар-моддий захираларни мақсадига кўра ишлатиладиган ҳолатга келтириш ва реализация қилиш бўйича баҳоланган харажатлар чегирилган ҳолда жорий қиймати; жорий қиймат - маълум бир санада амалда бўлган бозор нархлари бўйича товар-моддий захираларнинг қиймати ёки бир-биридан мустақил, хабардор ва бундай битимни амалга оширишни хоҳловчи тарафлар ўртасида битимни амалга оширишда активни сотиб олиш ёки мажбуриятни бажариш учун етарли бўлган сумма; бевосита харажатлар - алоҳида турдаги товар-моддий захираларни ишлаб чиқариш (хизматлар кўрсатиш ва ишлар бажариш) жараёни билан бевосита боғлиқ бўлган ҳамда уларнинг бирлиги таннархига …
3 / 28
алар ташкилотларда: маҳсулот ишлаб чиқариш, ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатиш, ишлаб чиқаришга хизмат кўрсатиш, маъмурий эҳтиёжлар ва бошқа мақсадлар учун мўлжалланган хом ашё ва материаллар, харид қилинадиган ярим тайёр маҳсулотлар ва бутловчи буюмлар, ёқилғи, тара ва тарабоп материаллар, эҳтиёт қисмлар, инвентарь ва хўжалик жиҳозлари, бошқа материаллар захиралари; боқувдаги ва яйловдаги ёш ҳайвонлар, катта ёшдаги ҳайвонлар, паррандалар, асалари оилалари, сотиш учун асосий подадан яроқсизга чиқарилган катта ёшдаги чорва моллари, сотиш учун четдан қабул қилинган чорва моллари; механизм қисмлари, қурилмалар, буюмларга тугалланмаган ишлов берилиши ва уларнинг йиғилиши ҳамда тугалланмаган технологик жараёнлар кўринишида тугалланмаган ишлаб чиқариш. хизматлар кўрсатувчи ва ишлар бажарувчи ташкилотларда тугалланмаган ишлаб чиқаришнинг қиймати сифатида қабул қилиш-топшириш ҳужжатлари расмийлаштирилмаган ва ташкилот томонидан тегишли даромад сифатида тан олинмаган тугалланмаган хизматлар (ишлар) бўйича харажатлардан ташкил топади; ташкилотда тайёрланган тайёр маҳсулот (реализация қилиш учун мўлжалланган ва шартномада ёки қонун ҳужжатларида белгиланган ҳолларда бошқа ҳужжатларнинг талабларида назарда тутилган техник ва сифат тавсифларига мувофиқ келадиган ишлов …
4 / 28
облаш миқдорининг эллик бараваригача миқдорда бўлган активлар. ташкилот раҳбари ҳисоб сиёсатида активларни инвентарь ва хўжалик жиҳозлари таркибида ҳисобга олиш учун қийматининг бундан паст чегарасини белгилаш ҳуқуқига эгадир. 6. хизмат муддати ҳамда қийматидан қатъи назар инвентарь ва хўжалик жиҳозлари таркибига қуйидагилар киритилади: махсус асбоблар ва мосламалар (муайян буюмларни серияли ва оммавий ишлаб чиқариш ёки якка тартибдаги буюртмани тайёрлаш учун мўлжалланган мақсадли асбоблар ва мосламалар). бунда махсус асбоблар ва мосламалар таркибига асбоб-ускуналар, штамплар, пресс-шакллар, прокат ўтказувчи валлар, мослама ускуналари моделлари, опоклар, андозалар ва бошқа турли махсус асбоблар ва мосламалар киради; махсус ва санитария кийимлари, махсус пойабзал. махсус ва санитария кийимлари, махсус пойабзал таркибига сақловчи мосламалар, комбинезонлар, костюмлар, курткалар, шимлар, халатлар, жун пўстинлар, ҳар хил пойабзаллар, қўлқоплар, кўзойнаклар, респираторлар, бошқа турли махсус ва санитария кийимлари ҳамда махсус пойабзал киради; кўрпа-тўшаклар; канцелярия ашёлари (калькуляторлар, стол жиҳозлари ва ҳоказо); ошхона инвентари, шунингдек, ошхона чойшаблари; барпо этиш харажатлари қурилиш-монтаж ишларининг таннархига киритиладиган вақтинчалик (нотитул) иншоотлар, мосламалар …
5 / 28
атида тан олинади, агар: ташкилотга актив билан боғлиқ келгусидаги иқтисодий наф келишига ишонч мавжуд бўлса; актив қийматини ишончли баҳолаш мумкин бўлса; уларга бўлган мулк ҳуқуқи ўтса. 9. товар-моддий захираларга бўлган мулк ҳуқуқи, улар билан боғлиқ таваккалчилик ва мукофотларнинг ўтиш пайти маҳсулот етказиб бериш (олди-сотди) шартлари келишиладиган маҳсулот етказиб бериш (олди-сотди) шартномаси асосида белгиланади. 10. мулк ҳуқуқи ташкилотга тегишли бўлмаган, бироқ шартнома шартларига мувофиқ унинг ихтиёрида бўлган товар-моддий захиралар балансдан ташқари счетларда шартномада назарда тутилган баҳо бўйича акс эттирилади. 11. товар-моддий захиралар ташкилотнинг бухгалтерия балансига қуйидагилар натижасида киритилиши лозим: маҳсулот етказиб бериш (олди-сотди) шартномаси бўйича харид қилиш; таъсисчилардан ташкилотнинг устав капиталига улуш сифатида келиб тушиши; таъсисчилар таркибидан чиқишда ёки тугатилаётган ташкилотнинг мол-мулки унинг иштирокчилари ўртасида тақсимланаётганда ташкилотнинг илгари бошқа ташкилотнинг устав капиталига киритилган таъсис улуши қайтарилишидан келиб тушиши; бепул келиб тушиш (ҳадя шартномаси бўйича); айирбошлаш; узоқ муддатли активлар таркибидан ўтказиш; ортиқча (ҳисобга олинмаган) товар-моддий захираларни аниқлаш; илгари берилган товар қарзининг қайтарилиши …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 28 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"миллий стандарт "товар-моддий захиралар"" haqida

ўзбекистон республикаси адлия вазирлигида 2020 йил 30 июнда 3259-сон билан рўйхатга олинган ўзбекистон республикаси молия вазирининг 2020 йил 28 майдаги 24-сон буйруғига илова ҳужжатнинг рус тилидаги матнига қаранг ўзбекистон республикаси бухгалтерия ҳисобининг миллий стандарти 4-сонли бҳмс "товар-моддий захиралар" муқаддима 1-боб. умумий қоидалар 2-боб. товар-моддий захираларни тан олиш 3-боб. харид қилинган товар-моддий захираларнинг таннархи 4-боб. ташкилотда ишлаб чиқарилган товар-моддий захираларнинг таннархи 5-боб. товар-моддий захираларнинг таннархини аниқлаш усуллари 6-боб. реализация қилишнинг соф қиймати 7-боб. товар-моддий захираларнинг чиқиб кетиши 8-боб. инвентарь ва хўжалик жиҳозларини ҳисобга олиш хусусиятлари 9-боб. тараларни ҳисобга олиш хусусиятлари 10-боб. ўстиришдаги ва...

Bu fayl DOC formatida 28 sahifadan iborat (200,5 KB). "миллий стандарт "товар-моддий захиралар""ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: миллий стандарт "товар-моддий з… DOC 28 sahifa Bepul yuklash Telegram