товар-моддий захиралари

PPT 20 sahifa 299,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 20
слайд 1 мавзу : товар моддий захиралари ҳисоби. режа: 1.товар-моддий заҳиралари мақсади ва вазифалари. 2.товар-моддий заҳираларни баҳолаш тартиби. 3. материаллар ҳисобининг функциялари 4.тайёр махсулотларни туркумлаш ва бахолаш товар-моддий захираларни баҳолаш, тан олиш, ҳисобга олиш тартиби ўзр ав томонидан 2006 йил 17 июлда 1595-сон билан рўйхатга олинган 4-сон бҳмс (янги таҳрири) билан белгиланади. товар-моддий захиралар (тмз) корхонанинг қуйидаги активлари тарзида ҳисобга олинади: хом ашё, харид қилинадиган ярим тайёр маҳсулотлар ва бутловчи буюмлар, ёқилғи, идишлар, эҳтиёт қисмлар, инвентарь ва хўжалик анжомлари, ишлаб чиқариш жараёнида ёки ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатишда фойдаланиш учун мўлжалланган бошқа материал захиралар. деталлар, узеллар, буюмларнинг тугалланмаган ишлов берилиши ва йиғилиши ҳамда тугалланмаган технологик жараёнлар, улар бўйича қабул қилиш-топшириш ҳужжатлари расмийлаштирилмаган ва ташкилот томонидан тегишли даромад тан олинмаган тугалланмаган ишлар (хизматлар)ни бажаришга доир харажатлар кўринишидаги тугалланмаган ишлаб чиқариш. корхонада тайёрланган ва сотиш учун мўлжалланган тайёр маҳсулотлар бошқа юридик ёки жисмоний шахслардан харид қилинган (олинган) ва ташкилотнинг одатдаги фаолияти давомида …
2 / 20
қилғилар; идиш ва идиш материаллар; эҳтиёт қисмлар; инвентар ва хўжалик жиҳозлари; хом-ашё деб, ҳали саноат ишловидан ўтмаган ва маҳсулотларнинг асосий моддий қисмини ташкил қиладиган меҳнат буюмларига айтилади масалан: (пахта тозалаш корхоналари учун тозалашга келтирилган пахта толаси). асосий материаллар деб, ишлаб чиқарилаётган маҳсулот таркибига буюм сифатида кирадиган ва шу маҳсулотнинг асосини ташкил қиладиган меҳнат буюмларига айтилади. масалан: машинасозлик саноатида асосий материалларга металл, прокат, тикув фабрикаларида – газлама киради. ёрдамчи материаллар ишлаб чиқарилаётган маҳсулот таркибига кириб, уларда сифат ўзгаришлар ҳосил килади, яъни маҳсулотга чирой беради, мазасини ўзгартиради, лекин унинг асосини ташкил қилмайди ёки ишлаб чиқариш жараёнида меҳнат воситаларини таъмирлаш, созлаш учун ишлатилади ёки меҳнат жараёни учун керакли шароит яратиб бериш учун хизмат қилади. ярим тайёр маҳсулотлар деб, ишлаб чиқаруви бир цехда тўла тугалланиб бошқа цехларда қайта ишлаш давом эттириладиган меҳнат буюмларига айтилади. чиқиндилар бу, корхонанинг ўзида асосий ёки ёрдамчи материаллар сифатида ишлатилиши мумкин, айрим пайтларда эса бошқа корхоналарга сотилади. ёқилғи ишлаб чиқаришдаги …
3 / 20
риаллар ҳисобининг вазифаларига қуйидагилар киради: материаллар харакати билан боғлиқ бўлган ўзгаришларни ўз вақтида тегишли хужжатларда расмийлаштириш материалларни жойлашда уларни тўғри сақланиш устидан назорат олиб бориш моддий техника таъминоти режасининг бажарилиши устидан назорат олиб бориш материалларнинг ишлаб чиқаришга тўғри берилиши ва уларни сарфлаш меъёрига риоя қилишустидан назорат олиб бориш маҳсулот таннархини ҳисоблашда сарфланган тмзларни калькуляция объектларида тўғри тақсимлаш тайёр махсулот деб, барча ишлов операцияларидан ўтиб тайёр ҳолатга келтирилган , белгиланган давлат стандарти ёки техник талабларга жавоб берадиган, корхона техник назорати ходимлари томонидан қабул қилинган махсулотга айтилади. корхоналарда бугалтерия ҳисобини ташкил қилиш тизимида тайёр махсулот , уни ортиб жўнатиш ва реализациянинг ҳисоби алоҳида ўрин тутиб , унинг вазифаларига қуйдагилар киради. тайёр махсулот ҳаракати билан боғлиқ ҳамма ҳўжалик операцияларини ҳисобда ўз вақтида ва тўғри акс эттириш , омборларда махсулотнинг берлгиланган захира меёрларига риоя қилиш ҳамда сақлашни устидан назорат олиб бориш . омбордаги захираларнинг ҳолатини ва бутунлигини сақлаш иш ва хизматларнинг бажарилиш ҳажми, тайёр …
4 / 20
ишда шартномалар бажарилиши устидан назорат ўрнатиш; сотилган маҳсулотнинг ассортимент ва ҳажми бўйича ҳамда сотиш режасининг бажарилишини назорат қилиш; маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш билан боғлик бўлган давр ҳаражатларин ўз вақтида аниқ ҳисоб-китоб қилиш; сотилган маҳсулот учун олинган тушумни аниқ ҳисоб-китоб қилиш, фойда суммасини туғри аниқлаш ва бошқалар омбордаги маҳсулот деганда, ишлаб чиқаришнинг барча ишлов операцияларидан ўтиб, техника назорати бўлимии томонидан омборга бенуқсон деб қабул қилинган ва асосан сотишга мўлжалланган товар маҳсулоти тушунилади. жўнатилган маҳсулот деб, ҳаридорларга ёки истемолчиларга жўнатилган, лекин унинг ҳаридорлар томонидан ҳали пули тўланмаган йўлдаги маҳсулотга айтилади. баҳо – қийматнинг пулдаги ифодасидир. унинг асосини у ёки бу маҳсулотни тайёрлаш билан бғглик ижтимоий зарурурий меҳнат ташқил қилади. ҳисоб-китобнинг журнал-ордер шаклида тайёр маҳсулотнинг аналитик ҳисоби 16-қайдномада юритилади. бу қайднома тўртта бўлимдан иборат бўлиб улар қўйидагилардир: 1-бўлим “тайёр маҳсулотнинг пул шаклидаги ҳаракати” деб номланади ва унда маҳсулотнинг ҳисобот ойи бошланишига қолдиғи, омборга қабул қилингани ҳаридорларга жўнатилган ва ҳисобот ойи охирига қолдиғи …
5 / 20
илган тайёр маҳсулотга счёт, тўлов талабномаси ёзилади ва товар олувчи корхонага хизмат қилувчининг банкига топширилади. тўлов-талабнома. мол етказиб берувчининг счёт-фактурага мос равишда ортиб жўнатилган маҳсулот қиймати учун ҳаридорнинг ҳисоб-китоб счётидан пулни ўтказиб бериш туғрисида банка берган бўйруғидир. унда ортиб жўнатилган маҳсулот қиймати ва сотиш баҳоси, сони, ассортименти қайд қилинади (бу холатда счёт-фактура, албатта, тўлов- талабномасига илова қилиниши лозим). тайёр махсулотнинг туркумланиши омбордаги тайёр махсулот кўргазмадаги тайёр махсулот комиссияга берилган тайёр махсулот ишлаб чиқаришдаги тайёр махсулот йўлдаги тайёр махсулот агар товар моддий қийматликлар сотиш учун товарлар ва ижара воситалар сифатида сотиб олинадиган бўлса, уларнинг ҳисоби қуйидаги ҳисобварақларда амалга оширилади: 2910 омбордаги товарлар 2920 чакана савдодаги товарлар 2930 кўргазмадаги товарлар 2940 ижара буюмлари 2950 товар солинган ва бўш идишлар 2960 комиссияга берилган товарлар 2970 йўлдаги товарлар 2980 савдо устамаси 2990 бошқа товарлар материалларни қайта баҳолаш корхона томонидан икки усул билан амалга оширилиши мумкин: мустақил равишда; қонун ҳужжатларига мувофиқ баҳолаш фаолияти билан шуғулланиш …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 20 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"товар-моддий захиралари" haqida

слайд 1 мавзу : товар моддий захиралари ҳисоби. режа: 1.товар-моддий заҳиралари мақсади ва вазифалари. 2.товар-моддий заҳираларни баҳолаш тартиби. 3. материаллар ҳисобининг функциялари 4.тайёр махсулотларни туркумлаш ва бахолаш товар-моддий захираларни баҳолаш, тан олиш, ҳисобга олиш тартиби ўзр ав томонидан 2006 йил 17 июлда 1595-сон билан рўйхатга олинган 4-сон бҳмс (янги таҳрири) билан белгиланади. товар-моддий захиралар (тмз) корхонанинг қуйидаги активлари тарзида ҳисобга олинади: хом ашё, харид қилинадиган ярим тайёр маҳсулотлар ва бутловчи буюмлар, ёқилғи, идишлар, эҳтиёт қисмлар, инвентарь ва хўжалик анжомлари, ишлаб чиқариш жараёнида ёки ишларни бажариш ва хизматлар кўрсатишда фойдаланиш учун мўлжалланган бошқа материал захиралар. деталлар, узеллар, буюмларнинг тугалланмаган ишлов ...

Bu fayl PPT formatida 20 sahifadan iborat (299,0 KB). "товар-моддий захиралари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: товар-моддий захиралари PPT 20 sahifa Bepul yuklash Telegram