оив инфекциясига текшириш ва унинг давомий ўтказиши услубий қўлланма

DOC 18 стр. 127,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 18
соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил «____»___________ №______- сонли буйруғига 3– илова оив инфекциясига текширишга йўналтириш бўйича маслаҳатни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича услубий қўлланма ўзбекистон республикасида аҳолини оивга тиббий текширувдан ўтказиш ўзбекистон республикасининг “одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (оив инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш тўғрисида” ги қонуни ва ўзбекистон республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг “одамнинг иммунитет танқислиги вирусига тиббий текширувдан ўтказиш қоидалари”га асосан амалга оширилади. оивга тиббий текширувдан ўтказишда дастлабки ва кейинги маслаҳат ўтказилганлик тўғрисидаги маълумотлар фуқарога мурожаат қилганида очилган тиббий ҳужжатга ёзиб қўйилади. агар текширувдан ўтаётган шахсда оив аниқланса, ушбу шахс билан кейинги маслаҳат ҳақидаги маълумотнома шакли тўлдирилади ва тиббий ҳужжатга илова қилиб тикиб қўйилади. вояга етмаганларни ва муомалага лаёқатсиз ёки муомала лаёқати чекланган деб топилган шахсларни оивга тиббий текширувдан ўтказиш уларнинг қонуний вакиллари розилиги билан амалга оширилади. текширувдан ўтаётган шахснинг хоҳишига кўра аноним ҳолда олинган қон намунасини ифа усулида таҳлил ўтказилганда, мусбат натижа аниқланган ҳолатда лаборатор таҳлилнинг давом …
2 / 18
абки маслаҳатдан кейин мижоздан ёзма равишда розилик олинганидан сўнг ўтказилади ва текширувдан кейинги маслаҳат ўтказишни тақозо этади. оив инфекциясига текширувлар қуйидаги турларга бўлинади: аноним, ихтиёрий, мажбурий ва ғайриихтиёрий. оивга аноним текширув – бу мижознинг ўз истаги билан ихтиёрий тарзда ва шахсни тасдиқловчи бирор ҳужжатсиз ёки шахсий маьлумотларни қайд қилинмаган ҳолда оив инфекциясига текшириш. тиббий ходимнинг ташаббуси билан текширув ўтказиш – бу даволаш-профилактика муассасасига мурожат қилган шахсга маслаҳат бериш ва текширувни тиббий ходим томонидан таклиф этилишидир. тиббий ходимнинг ташаббуси билан ўтказиладиган текширув ихтиёрий бўлиб, уч асосий тамойилга риоя қилинишини талаб этади: конфиденциаллик, қулайлик ва мижознинг ўз ихтиёри билан текширилишини тасдиқлаши. тиббий ходимлар текширув ва маслаҳатни клиник ёрдамнинг таркибий қисми сифатида қуйидаги гуруҳ беморларга таклиф қилишлари керак: · оив инфекцияси оқибатида келиб чиқиш эҳтимоли бўлган шикоятлар ёки аломатлар билан тиббий муассасага мурожаат қилган катталар ва болаларга; · сил ташҳиси шубҳа қилинган ёки аниқланган ҳамма беморларга; · жайбюк билан мурожаат қилган беморларга; · …
3 / 18
8 ойга тўлганда; одамнинг қони, биологик суюқликлари, орган ва тўқималари билан боғлиқ фаолиятни ҳамда тери ва шиллиқ қаватларни бузилиши билан кечадиган муолажаларни амалга оширувчи тиббий ходимлар, йилда бир марта; жинсий шеригида оив аниқланган шахслар, йилда икки марта; ўзбекистон республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги, ўзбекистон республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси кенгаши томонидан тасдиқланадиган рўйхатда кўрсатилган касбларда ишловчи ходимлар ишга кираётганда, дастлабки ва даврий тиббий кўриклардан ўтаётганда. оив га ғайриихтиёрий текширув - бу ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари санкциясига кўра маслаҳат бериш ва текширув (юридик тергов ва суд қарорига кўра). текширувдан ўтаётган шахсни ғайриихтиёрий равишда оивга тиббий текширувдан ўтказиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда унинг розилигисиз ёки қонуний вакилининг розилигисиз суриштирувчининг, терговчининг, прокурорнинг қарорига ёки суд ажримига кўра амалга оширилади. ғайриихтиёрий текширув дастлабки маслаҳатдан кейин ўтказилиб, текширувдан сўнгги маслаҳатни ўтказишни талаб этади. ушбу ҳолатда мижознинг текширувга розилиги олинмайди. ўзбекистон республикасининг баъзи аҳоли гуруҳларини оивга тиббий текширувдан ўтказиш …
4 / 18
ндидозлар ва б.қ.) мавжуд бўлган шахслар; · ҳомиладорлар; · 18 ёшгача бўлган ва 60 ёшдан катталар; · жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинганлар; · чет давлатлардан депортация қилинган шахслар; · чет давлатларда жарроҳлик амалиёти ўтказилган шахслар; · қон, унинг таркибий қисмлари ва компонентлари қуйилган, орган ва тўқималар кўчириб ўтказилган шахслар; · жинсий шеригида оив инфекцияси аниқланган шахслар. қолган ҳолатларда чет давлатларида узоқ вақт бўлиб (3 ойдан ортиқ), ўзбекистонга қайтган республика фуқароларини оивга текшириш билан боғлиқ харажатлар текширилувчи ҳисобидан пуллик хизмат асосида амалга оширилади. никоҳланувчи шахсларни оивга тиббий кўрикдан ўтказиш, фуқароларни доимий турар жойидаги шаҳар ва туман тиббиёт бирлашмаси буйруғи билан белгилаб қўйилган тиббиёт муассасаси томонидан бепул равишда амалга оширилади, ҳамда текширув натижаси манфий бўлганда маълумотнома берилади. никоҳланувчи шахсларга оив мавжуд эмаслиги тўғрисидаги сертификат берилмайди. одамнинг қони, биологик суюқлиқлари, орган ва тўқималари билан боғлиқ фаолиятни ҳамда тери ва шиллиқ қаватларни бузилиши билан кечадиган муолажаларни амалга оширувчи тиббий ходимларни даврий тиббий кўриклардан …
5 / 18
қдирда уни юқтириш ҳавфини камайтириш учун хавфсиз ҳатти-ҳаракатини танлашга рағбатлантириш. маслаҳат берувчи шахснинг асосий вазифалари. 1. оив инфекцияси тўғрисида мижозга тўлиқ ва аниқ маълумот бериш (юқиш йўллари, олдини олиш чоралари, текширув натижаларининг турлари ва бошқалар). 2. мижознинг касалликни юқтириб олишга мойиллиги/хавфи даражасини баҳолаш. 3. мижознинг индивидуал хусусиятлари ва ҳаёт тарзига асосан унинг касалликни юқтириб олишга мойиллиги/ҳавфини камайтиришни муҳокама қилиш ва режалаштириш. 4. оив вирусини юқтиришнинг олдини олишнинг чоралари ва усуллари билан мижозни таништириш. 5. оив инфекциясига текширувнинг мусбат натижасини олганда оив инфекцияси билан яшовчи шахснинг руҳий зўриқишининг олдини олиш ва турли эмоционал ҳолатларни енгиб ўтишида кўмаклашиш. 6. профилактик, ташҳисот, даволаш ёки парваришлашга бўлган эҳтиёжларини қондириш мақсадида обяш билан мулоқот ўрнатиш ҳамда ижтимоий-руҳий қўллаб-қувватлашни ташкил қилиш. мижоз (бемор мижоз) тушунчаси. мижоз – бу оив инфекцияси билан боғлиқ масалалар бўйича маслаҳат олишга ва текширувдан ўтишга эҳтиёжи бўлган инсон. балоғат ёшига етмаган бола ёки текширувга розилик бера олмайдиган бошқа муомала лаёқатига эга бўлмаган …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 18 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "оив инфекциясига текшириш ва унинг давомий ўтказиши услубий қўлланма"

соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2018 йил «____»___________ №______- сонли буйруғига 3– илова оив инфекциясига текширишга йўналтириш бўйича маслаҳатни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича услубий қўлланма ўзбекистон республикасида аҳолини оивга тиббий текширувдан ўтказиш ўзбекистон республикасининг “одамнинг иммунитет танқислиги вируси келтириб чиқарадиган касаллик (оив инфекцияси) тарқалишига қарши курашиш тўғрисида” ги қонуни ва ўзбекистон республикаси соғлиқни сақлаш вазирининг “одамнинг иммунитет танқислиги вирусига тиббий текширувдан ўтказиш қоидалари”га асосан амалга оширилади. оивга тиббий текширувдан ўтказишда дастлабки ва кейинги маслаҳат ўтказилганлик тўғрисидаги маълумотлар фуқарога мурожаат қилганида очилган тиббий ҳужжатга ёзиб қўйилади. агар текширувдан ўтаётган шахсда оив аниқланса, у...

Этот файл содержит 18 стр. в формате DOC (127,5 КБ). Чтобы скачать "оив инфекциясига текшириш ва унинг давомий ўтказиши услубий қўлланма", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: оив инфекциясига текшириш ва ун… DOC 18 стр. Бесплатная загрузка Telegram