маъмурий ҳуқуқ

DOC 20 стр. 115,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 20
2-мавзу. умумий маъмурий ҳуқуқнинг ҳуқуқий манбалари. мавзу доирасида кўриб чиқиладиган асосий масалалар қуйидагилардан иборат: 1. ҳуқуқий манбалар таснифланиши. 2. ўзбекистон республикаси конституцияси – маъмурий ҳуқуқнинг асосий манбаси сифатида. 3. қонун ҳужжати маъмурий ҳуқуқнинг муҳим манбаси сифатида. 4. маъмурий регламентлар. 5. оммавий бошқарувда халқаро-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тутган ўрни. 6. маъмурий ҳуқуқ доктринаси. юмшоқ ҳуқуқ. 7. маъмурий ҳуқуқ манбаларининг ўзаро алоқаси ва иерархияси тамойиллари. адабиётлар рўйхати: 1. маъмурий ҳуқуқ: дарслик / х.т. одилқориев, и.исмаилов, н.т. исмаилов ва бошқ.; проф. х.т. одилқориев ва б.э.қосимовнинг умумий таҳрири остида. – т.: ўзбекистон республикаси иив академияси, 2010. – 640 б. 2. хожиев э., хожиев т. маъмурий ҳуқуқ / масъул муҳаррир: ю.ф.д., проф. м.х.рустамбаев. – т., 2006.-800 б. 3. хамедов и.а., хван л.б., цай и.м. административное право республик узбекистан общая часть. учебник. –т.: консаудитинформ-нашр, 2012. – 591 с. 4. с.муратаев, б.мусаев, д.артиков. маъмурий ҳуқуқ ва процесс. дарслик. тдюу, 2020.-520 б. 5. ж.нематов. маъмурий ҳуқуққа кириш: қиёсий-ҳуқуқий таҳлил.ўқув-услубий қўлланма. …
2 / 20
атвор қоидаси бўлиб, унга риоя қилиниши турли ташкилий, маърифий ва рағбатлантириш воситаларини, шунингдек, уларга риоя қилмаган шахсларга нисбатан юридик мажбурлов (интизомий, маъмурий, моддий, жиноий жавобгарлик) чораларини қўллашни назарда тутади. ушбу хусусиятлар маъмурий-ҳуқуқий нормаларга ҳам хосдир. улар давлат-бошқарув фаолиятининг асосий кўрсаткичларини ва мазкур фаолият жараёнида юзага келувчи бошқарувга доир муносабатларни (масалан, шахснинг, ижро этувчи ҳокимият субъектларининг ҳуқуқий мақомини) белгилайди. маъмурий-ҳуқуқий нормаларнинг қуйидаги функцияларини фарқлаш мумкин: · ижро этувчи ҳокимият тизими ва унинг айрим бўғинлари ташкилий фаолиятини тартибга солиш ҳамда улар ўртасидаги ўзаро оқилона алоқани таъминлаш; · давлат бошқаруви соҳасида фуқароларнинг, шунингдек, жамоат бирлашмаларининг ҳуқуқ ва эркинликлари рўёбга чиқарилиши ва ҳимоя қилинишини таъминлаш; · давлат бошқаруви соҳасида бевосита иш олиб борувчи ва муайян ҳажмда унинг функцияларини бажарувчи (масалан, маҳаллий ҳокимликлар) ёхуд ўз ҳаракатлари билан бу соҳа (масалан, фуқаролар, жамоат бирлашмаларининг) манфаатларига у ёки бу тарзда дахл этувчи барча шахслар ва фуқароларнинг ижобий хулқ-атвори вариантларини белгилаш. ижобий ёки лозим даражадаги хулқ-атвор қандай ҳаракатларни …
3 / 20
ки ҳуқуқнинг бошқа кўпгина тармоқлари (масалан, меҳнат, молия, ер ҳуқуқи) нормаларини ҳимоя қилиш воситаси сифатида татбиқ этиш. маъмурий-ҳуқуқий нормалар муайян ички мутаносибликка (иерархияга) эга. бу маъмурий-ҳуқуқий нормаларнинг поғонама-поғона бўйсунишини, яъни муайян иерархиясини: конституциявий нормалар, қонунларнинг нормалари ва ижро этувчи ҳокимият субъектлари (масалан, ўзбекистон республикасининг ҳукумати, вазирлик, маҳаллий ҳокимликлар) томонидан ўрнатиладиган нормалар мавжудлигини англатади. ягона юридик мазмунга эга бўлган мазкур ҳуқуқий нормалар ўзининг юридик кучига кўра тенг эмас. конституциявий ва қонун хусусиятига эга бўлган маъмурий-ҳуқуқий нормалар ўз юридик аҳамиятига кўра бирламчидир. ижро этувчи ҳокимият субъектлари томонидан ўрнатиладиган маъмурий-ҳуқуқий нормалар конституциявий қонунчилик нормаларига нисбатан иккиламчи хусусият касб этади. бундан ижро этувчи ҳокимият субъектларининг фаолиятигина эмас, балки улар яратадиган маъмурий-ҳуқуқий нормалар ҳам қонунга мос бўлиши лозим, деган хулоса келиб чиқади. ҳуқуқий нормалар иерархиясида улар муайян ўрин эгаллайди. ижро этувчи ҳокимият субъектлари томонидан яратиладиган маъмурий-ҳуқуқий нормалар ҳуқуқ ижодкорлигининг иккиламчи (ҳосила) шакли сифатида, аввало, конституция ва қонунчилик нормаларининг таъсирчанлигини таъминлайди. шу тариқа улар бу нормаларга …
4 / 20
дан фойдаланиш тўғрисида»ги қонунда ўзбекистон ҳукуматининг сув ресурсларидан комплекс фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш схемаларини ишлаб чиқиш, мувофиқлаштириш, давлат экспертизасидан ўтказиш, тасдиқлаш ва амалга татбиқ этиш тартибини белгилаши назарда тутилган; · ижро этувчи ҳокимиятнинг мазкур субъекти учун белгиланадиган ваколатлар мажмуи унинг ҳуқуқ ижодкорлик борасидаги ваколатларини оддий қайд этиш тарзида эмас, балки аниқ ифодаланган кўринишда ўз ичига олади (масалан, норматив ҳужжатлар қайси масалалар бўйича қабул қилиниши мумкинлиги кўрсатиб ўтилади). жумладан, вазирликлар тўғрисидаги низомларда ижро этувчи ҳокимиятнинг мазкур органларга ўз ваколатлари (белгиланган фаолият соҳаси) доирасида қонунларга мувофиқ ижро этувчи ҳокимиятнинг ўзга органлари, шунингдек, ташкилотлар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиш ҳуқуқи берилган; · ижро этувчи ҳокимият (маъмурий) норма ижодкорлигидан баъзан тизим доирасида тартибга солиш мақсадида, яъни ижро этувчи ҳокимият (давлат бошқаруви) механизмининг ички ташкилий манфаатлари йўлида фойдаланилади. муҳими, тўғридан-тўғри амал қилмайдиган қонунчилик ҳужжатларида уларни ким бажариши лозимлиги аниқ кўрсатилиши ва айни вақтда бунинг учун зарур бўлган қонуности норма …
5 / 20
р деганда, давлат бошқаруви соҳасидаги ҳамда бошқарув хусусиятига эга бўлган муносабатларни, ижро этувчи ҳокимият органларининг ички ташкилий соҳадаги, қонун чиқарувчи ва суд ҳокимияти органлари аппаратларининг фаолияти ҳамда давлат хизматини амалга ошириш соҳасидаги муносабатларни тартибга солувчи ҳуқуқий норма тушунилади. маъмурий-ҳуқуқий нормалар ўзининг тартибга солиш йўналишлари ва юридик мазмунига кўра бир-биридан фарқ қилади. маъмурий-ҳуқуқий нормалар турли мезонлар, яъни тартибга солинадиган ижтимоий муносабатларнинг хусусиятлари, вазифаси, функцияларига кўра турларга ажратилади. 1. маъмурий-ҳуқуқий нормалар вазифасига кўра моддий ва процессуал турларга бўлинади. моддий маъмурий-ҳуқуқий нормалар маъмурий ҳуқуқ билан тартибга солинадиган бошқарувга оид муносабат иштирокчиларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари мажмуини, шунингдек, уларнинг жавобгарлиги, яъни маъмурий-ҳуқуқий мақомини юридик жиҳатдан мустаҳкамлайди. моддий нормаларда ижро этувчи ҳокимият (давлат бошқаруви) тизими, тартибга солинаётган бошқарувга оид муносабат иштирокчилари фаолият кўрсатиши лозим бўлган ҳуқуқий макон (режим) ўз ифодасини топади. бундай маъмурий-ҳуқуқий нормалар баъзан статик нормалар деб аталади. улар тоифасига мансабдор шахсларнинг фуқаролар шикоятини қабул қилиш ва белгиланган муддатда кўриб чиқиш борасидаги мажбуриятлари ёки ижро …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 20 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "маъмурий ҳуқуқ"

2-мавзу. умумий маъмурий ҳуқуқнинг ҳуқуқий манбалари. мавзу доирасида кўриб чиқиладиган асосий масалалар қуйидагилардан иборат: 1. ҳуқуқий манбалар таснифланиши. 2. ўзбекистон республикаси конституцияси – маъмурий ҳуқуқнинг асосий манбаси сифатида. 3. қонун ҳужжати маъмурий ҳуқуқнинг муҳим манбаси сифатида. 4. маъмурий регламентлар. 5. оммавий бошқарувда халқаро-ҳуқуқий ҳужжатларнинг тутган ўрни. 6. маъмурий ҳуқуқ доктринаси. юмшоқ ҳуқуқ. 7. маъмурий ҳуқуқ манбаларининг ўзаро алоқаси ва иерархияси тамойиллари. адабиётлар рўйхати: 1. маъмурий ҳуқуқ: дарслик / х.т. одилқориев, и.исмаилов, н.т. исмаилов ва бошқ.; проф. х.т. одилқориев ва б.э.қосимовнинг умумий таҳрири остида. – т.: ўзбекистон республикаси иив академияси, 2010. – 640 б. 2. хожиев э., хожиев т. маъмурий ҳуқуқ / масъул муҳаррир:...

Этот файл содержит 20 стр. в формате DOC (115,5 КБ). Чтобы скачать "маъмурий ҳуқуқ", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: маъмурий ҳуқуқ DOC 20 стр. Бесплатная загрузка Telegram