sezgi va idrok patologiyasi

DOC 8 стр. 1,6 МБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 8
мавзу № 2. сезги ва идрок патологияси. сезги – ташқи олам ва ўз танамиз тўғрисидаги барча маълумотларни билишнинг дастлабки манбаидир. организм меъёрда ривожланиши учун ташқи муҳитдан ҳамиша ахборот олиб туриши керак. бу маълумотнинг кўпайиб ва камайиб кетишига организм мослашиб бориши зарур, акс ҳолда сезги ва идрок орасида номутаносиблик юзага келиб, асаб тизимида функционал бузилишлар рўй бериши мумкин. фанда сенсор изоляция деган тушунча бор. космонавтларни ташқи ахборотлардан тўла изоляция қилиб, уларнинг асаб тизими чуқур ўрганилади ва коинотда яшашга мослаштирилади. тўла ва қисман сенсор изоляция синалувчиларда олиб борилганда, бир неча соатдан сўнг улар аҳволи ёмонлашганидан шикоят қилиб, тадқиқотни тўхтатишни илтимос қилишган. бундан бир неча йил олдин америка қўшма штатларида инфекция тушиш хавфини мутлақо йўқотиш учун мураккаб операция ўтказиладиган хоналарга умуман ойна қўйишмаган ва бу хоналарда фақат эшик бўлган, холос. бундай хоналарда узоқ вақт давом этадиган операциялар пайтида жарроҳлар руҳан чарчаб қолаверган ва бу операциянинг сифатига салбий таъсир кўрсатган. бундан кўриниб турибдики, энг …
2 / 8
р хил идрок қилмаслиги мумкин. болаларда сезиш идрок қилишдан устун туради, чунки уларда миянинг баъзи тузилмалари тўла шаклланмаганлиги сабабли нарса-ю ҳодисаларнинг яхлит образини яратиш қобилияти сустроқ бўлади. инсоннинг бутун умри мобайнида идрок қилиш жараёни ўзгариб боради. идрокнинг асосий хусусияти унинг яхлитлигидир. масалан, минбарда нутқ сўзлаётган одамни идрок қилар эканмиз, нотиқнинг кийим-боши, минбарда ўзини тутиши, кимлиги, қанча вақтдан буён маъруза қилаётганлиги ва қачон тугатиши ва ҳоказоларни умумлаштириб, у одамнинг онгимизда яхлит образини яратамиз, яъни идрок қиламиз. бирор нарса-ю ҳодисаларни ва одамларни идрок қилишда аввалги тажрибамиз муҳим аҳамият касб этади, яъни аввалги тажриба идрокни осонлаштиради. масалан, биз ҳайвонот боғига борганимизда, аввал кўрмаган ҳайвон ёки қушларга синчковлик билан назар ташлаймиз, уларнинг барча хусусиятларини ўрганиб идрок қиламиз. кейинги гал борганимизда эса уларни идрок қилишимиз анча осонлашади. идрок қилиш эҳтиёж, майл ва истакларга ҳам узвий боғлиқ бўлади. ҳар қандай идрок саралаш босқичини ўтайди. масалан, биз ўзимиз учун аҳамиятсиз бўлган нарсани идрок қилмаймиз (уни сезиб турсакда). …
3 / 8
б аталади. тасаввур бизнинг онгимизда тўсатдан пайдо бўлиши мумкин. тасаввур ўта индивидуалдир, у одамнинг шахсига боғлиқ. одамнинг касб-корига қараб бировда кўрув, бошқаларда эса эшитув аъзолари орқали тасаввур қилиш яхши ривожланган бўлади. масалан, рассомларда кўрув тасаввури кучли ривожланган бўлади. уларнинг баъзилари аввал кўрган нарсасини фикрида тўлалигича қайта тиклай олишади. бу ҳодисага эйдетизм деб аталади. бастакорларда эса эшитув тасаввури кучли ривожланган бўлади. худди шу қобилият бах ва моцартда ўта кучли бўлган. сезги ва идрокнинг бузилишиtc "3.3. sezgi va idrokning buzilishi" сезги бузилишлари хилма-хил бўлади. сезги анализаторларининг периферик қисмидан тортиб, то пўстлоқдаги марказий қисмигача бўлган ҳар қандай соҳасининг зарарланиши сезги бузилиши билан кечади. тери сезувчанлигининг ҳар хил ўзгаришлари асаб касалликларида жуда кўп кузатилади. тери сезувчанлигининг (оғриқ, ҳарорат ва тактил) пасайишига гипестезия, кучайишига гиперестезия, йўқолишига эса анестезия деб аталади. ҳарорат сезгисининг йўқолиши билан кечувчи касалликларда, масалан, сирингомиелияда беморнинг териси қаттиқ куйса ҳам оғриқни сезмайди. тактил сезги (танани енгил силаганда пайдо бўладиган сезги) оғриқ ва …
4 / 8
тўсатдан уларнинг танасига тегиб кетса ҳам ғашига тегади. ҳатто ўз эгнидаги кийимлари ҳам танасини таъсирлантириб туради. оддий ҳидлар ҳам ўта ўткирдек туюлади. бундай бузилишлар неврознинг баъзи турлари, истерия ва психозлар учун хосдир. узоқ давом этувчи соматик касалликлар ҳам гиперестезияларга сабабчи бўлади. болаларда гиперестезиялар ортиқча йиғлоқилик билан ҳам кечади. психоген гипестезиялар гиперестезиялардан фарқли ўлароқ, ташқи таъсирларни қабул қилишнинг пасайиши билан кечади. атроф-муҳитдаги товушларнинг жарангдорлигини бемор англамайди, ҳамма нарса қоронғи тумандагидек кўринади. бошқа бировларнинг овозида жарангдорлик ва жозиба йўқдек туюлади. сенестопатияларда эса бемор гўёки баданнинг турли соҳаларидан ва ички аъзолардан келаётган нохуш сезгиларни ҳис қилади. бу сезгилар худди куйдирувчи, босувчи, сиқувчи ва гулдировчи хусусиятларга эга бўлади. полиестезияларда тананинг битта жойи таъсирлантирилганда, гўёки унинг кўп жойлари таъсирлантирилгандек туюлади. бирор-бир ташқи таъсирнинг бошқа бир таъсир каби қабул қилинишига дизестезия деб аталади. масалан, бемор иссиқ таъсирини совуқдек, совуқни иссиқдек қабул қилади. тананинг ярмида сезгининг йўқолишига гемианестезия, битта оёқ ёки қўлда йўқолса моноанестезия дейилади. оғриқ сезгисининг …
5 / 8
турли-туман бўлиб, улар асосан асаб касалликларида кўп кузатилади ва неврология дарсликларида батафсил ёритилган. мушак-бўғим сезгиларининг бузилиши, тери сезувчанлигининг бузилишига қараганда камроқ кузатилади. бунда бемор кўзини юмган ҳолда бўғимларда қилинган суст ҳаракатларни сезмайди. мураккаб сезгининг бузилишларидан бўлмиш астереогнозияда бемор кўзини юмган ҳолда қўлига қўйилган нарсаларни пайпаслаб айтиб бера олмайди, кўзи очиқ ҳолатда эса уларни бемалол айта олади. кўрув анализаторининг бузилишлари ҳақида сўз юритадиган бўлсак, истерияда кузатиладиган кўришнинг тўсатдан пасайиб кетишини алоҳида таъкидлаш зарур. бунда кўрув йўлларида органик бузилишлар кузатилмайди, лекин беморнинг кўзи кўрмайди ёки хира кўради. бу ҳолат қаттиқ ҳиссий зўриқиш оқибатида мия пўстлоғининг маълум қисмларида турғун қўзғалишнинг пайдо бўлиши билан тушунтирилади. кўрув анализаторининг рецептор қисмидан тортиб то марказий қисмигача бўлган зарарланишлар кўришнинг турли хил бузилишлари билан кечади. кўрув йўлларининг хиазмагача бўлган қисми зарарланса, амавроз, хиазманинг ички кесишган қисми зарарланса, битемпорал гемианопсия, ташқи, яъни кесишмаган қисми зарарланса, биназал гемианопсия кузатилади. миянинг чап томондаги кўрув тракти зарарланса, ўнг томонлама гемианопсия, ўнг томондагиси …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 8 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "sezgi va idrok patologiyasi"

мавзу № 2. сезги ва идрок патологияси. сезги – ташқи олам ва ўз танамиз тўғрисидаги барча маълумотларни билишнинг дастлабки манбаидир. организм меъёрда ривожланиши учун ташқи муҳитдан ҳамиша ахборот олиб туриши керак. бу маълумотнинг кўпайиб ва камайиб кетишига организм мослашиб бориши зарур, акс ҳолда сезги ва идрок орасида номутаносиблик юзага келиб, асаб тизимида функционал бузилишлар рўй бериши мумкин. фанда сенсор изоляция деган тушунча бор. космонавтларни ташқи ахборотлардан тўла изоляция қилиб, уларнинг асаб тизими чуқур ўрганилади ва коинотда яшашга мослаштирилади. тўла ва қисман сенсор изоляция синалувчиларда олиб борилганда, бир неча соатдан сўнг улар аҳволи ёмонлашганидан шикоят қилиб, тадқиқотни тўхтатишни илтимос қилишган. бундан бир неча йил олдин америка қўшма штатларида инф...

Этот файл содержит 8 стр. в формате DOC (1,6 МБ). Чтобы скачать "sezgi va idrok patologiyasi", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: sezgi va idrok patologiyasi DOC 8 стр. Бесплатная загрузка Telegram