taʼfakkur va ong patologiyasi

PPT 73 sahifa 1,5 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 73
слайд 1 ўзбекистон республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги андижон давлат тиббиёт институти психиатрия ва наркология кафедраси педиатрия факультети 5 курс маърузачи: катта ўқитувчи н.к.сарбаева андижон тафаккур ва онг патологияси тафаккур хақида тушунча инсон психик фаолиятининг энг олий тури хисобланади. тафаккур ёрдамида нарса ва ходисалар ўртасидаги энг мухим боғланишлар ва муносабатлар очилади. сезги ва идрок – билиш прецессини дастлабки босқичи бўлса, тафаккур сезги , идрок ва тасаввурнинг фаол равишда қайта ишлайдиган охирги босқичи хисобланади. тафаккур фикрлаш фаолияти шундан иборатки фикрлаш фаолияти шундан иборатки, инсон тажрибалари асосида абстракциялаш йўли билан тушунчалар хосил қилади, улар ўртасида идрок этиш ва тасаввурлар билан мантиқий ва шунингдек тушунчаларнинг ўзи ўртасида алоқа боғлайди. фикрлашнинг моддий асоси – сўз хисобланади сўз нутқ воситаси хисобланиб, инсонларда мухокама пайдо бўлади ва тушунча юзага келади. фикрлашнинг таркибий хусусиятларидан бири – бу ассоциатив фаолиятидир. ассоциатив жараён – тасаввурларнинг кечиши ва бир нечта тасаввурлар орасидаги боғланишдир тафаккур патологияси бўлинади: ассоциатив процессларни патологияси а) темп …
2 / 73
угатмай, иккинчисини бошлайди. нутк узилган бўлади. ассоциатив процессларнинг патологияси 3.фикрларни темп буйича секинлашуви- яъни бир вакт ичида ассоциация сонини камайиши. бунда бемор саволга маълум вакт ўтгандан сўнг жавоб кайтаради. нутки секин, монотон, хиссиёти камбагаллашган бўлади. 4. ментизм- шартсиз пайдо бўлувчи, узликсиз кечувчи ва тўхтатиб бўлмайдиган фикрларнинг оқими. бемор: «фикрлар дарёдек оқиб келяпти» деб таъкидлайди. нутк темп бўйича оддий. бу холат ассоциатив автоматизм хисобланади. кандинский-клерамбо синдромида учрайди. ассоциатив процессларнинг тузилиши буйича патологияси. 1.фикрлашнинг емирилиши – беморларда атрофдаги нарса ва ходислар ўртасидаги муносабат, боғланишларни акс эттирилиши бузилади. анализ, синтез, умумлаштириш қобилиятлари йўқолади.беморларнинг нутки грамматик тўғри тузилган, лекин мантиқий маъноси бўлмайди. масалан: каша автобусга ўтирди ва кетди. ассоциатив процессларнинг тузилиши буйича патологияси. 2.фикрларнинг боғланмаслиги- бунда беморнинг нутки хам грамматик жихатдан, хам логик жихатдан нотўғи тузилган, бунда тузилган гапларнинг маъноси умуман бўлмайди. беморнинг нутки эга ва кесимдан иборат бўлиб, уларнинг орасида боғлиқлик бўлмайди. масалан: “оқ халат...., врач...., кейин...., улардан хам сўради” бу холат аменцияда …
3 / 73
бирдан тўхтайди, маълум вақт ўтгандан кейин яна давом эттиради. бу бузилиш шизофренияда учрайди. 7. тафаккур узилиши- тафаккур тиқилмасидан фарқлироқ бузилиш. тафаккур узилиши аниқ субъектив кечинмалар билан кечиб, бирдан керакли фикрни йўқолиши билан кузатилади. бемор фикрни йўқотганидан тўхтаб қолади. фикрлашнинг мақсадга йўналганлиги бўйича бузилиши 1. фикрлашнинг батафсиллиги – бунда бемор биринчи даражадаги фикрдан иккинчи жавоб беради. эпилепсия билан хасталанган беморларда учрайди. 2. резонёрлик- бу махсулотсиз донолик, қуруқ махмадоналик янги фикр туғилмайди. беморлар сергап, гапираётганда маколлардан фойдаланадилар. мулохаза килиш юзаки, гапидан аниқ бир хулоса чиқмайди. 3. персеверация- бирор бир фикр ва кўринишни онгда туриб колиши, яъни биринчи берилган саволга тўғри, кейинги саволларга эса бринчи жавобни монотон кайтаради. бош мияда кўзголиш ўчоғи пайдо бўлади. (бир фикр бош мияда узоқ вақт мобайнида устун туради.) 4. паралогия- актив ёки пассив негативизм билан кечувчи, саволларга бир-бирига мос келмаган, маъносиз жавоб кайтаришади. бу бузилиш васвасаси бор беморларда учрайди. фикрлашнинг мақсадга йўналганлиги бўйича бузилиши 5. символизм- хаммага маълум …
4 / 73
ича бирламчи ва иккиламчи васваса ғоялари тафовут қилинади. бирламчи васваса ғояларининг хусусиятлари 1. бирламчи васвасада нарса ва ходисаларнинг ички боғланишларини ифода этиш бузилади васваса гоялари. 2. бирламчи васваса ўз-ўзидан пайдо бўлади 3. бемор ташқаридаги воқеаларни ичидан ўзини васвасасини мазмунига тегишли далилларни танлаб олиб ва уларни ўзгача тахлил қилади. 4. васваса ғоялари асосида ётган фикр мулохаза ва хулосалар устида бемор чуқур иш олиб боради. 5. барқарор бўлади, босқичма босқич ривожланади, даволашга чидамли. бирламчи васваса ғояларининг шаклланиш босқичлари. 1. васвасавий кайфият – беморда васваса пайдо бўлади, уйқиси бузилади, безовталанади 2. васвасали идрок килиш – бемор одатда эътибор бермайдиган насаларга эътибор берадиган бўлиб қолади (негадир уйимнинг одида машиналар тўхтаб турибди, негадир симёғочдаги лампочка учиб ёняпти). бемор атрофдаги нарса ва ходисаларни вахимали, худди уларда яширин ўзгача ахамияти бордек идрок қилади бирламчи васваса ғояларининг шаклланиш босқичлари. 3.васвасавий талқин қилиш(шархлаш). бемор далилларни нотўғри, ўзгача талқин қила бошлайди(машинадаги одамлар уйимга келиб кетишимни текширишяпти, лампочкани учиб ёниши қандайдир …
5 / 73
ология асосида ривожланади. иккиламчи васваса бошқа рухий бузилишлар билан мураккаб синдром таркибида бўлади. (м-н: галлюцинациялар, аффектив бузилишлар.) иккиламчи васваса ғояларида асослаш, исботлар тартибли тизими йўқ, улар фрагментар (узуқ-юлуқ) кетма кетлик йўқ, тушунарсиз. васвасани мазмуни устида фаол иш олиб бормайди васвасани мазмуни бўйича таснифи (в.гризингер 1872 й) 1.улуғворлик васвасаси: а) улуғворлик б) бадавлатлик в) юқори табақага мансублик г) ихтирочилик д) реформаторлик е) гениаллик васвасани мазмуни бўйича таснифи (в.гризингер 1872 й) 2. таъқиб қилиш васвасаси: а) муносабат б) таъқиб қилиш в) таъсир қилиш г) захарланиш д) айибланиш е) ўғирлик ж) рашк қилиш васвасани мазмуни бўйича таснифи (в.гризингер 1872 й) 3. ўз-ўзини камситиш васвасаси: а) гунохкорлик б) ўз-ўзини айиблаш в) ипохондирик г) нигилистик васвасани яна икки тури фаркланади: -резидуал васваса - яъни колдик васвасаси. бу, ўткир психотик холат ўтиб кетгандан кейин, маълум вақт ичида ягона симптом сифатида кузатилиб турадиган, беморни хулқ атворига таъсир қилмайдиган сиймоли васвасадир. (васваса утказган беморда васвасанинг колдикларини колиши). васвасани …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 73 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"taʼfakkur va ong patologiyasi" haqida

слайд 1 ўзбекистон республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги андижон давлат тиббиёт институти психиатрия ва наркология кафедраси педиатрия факультети 5 курс маърузачи: катта ўқитувчи н.к.сарбаева андижон тафаккур ва онг патологияси тафаккур хақида тушунча инсон психик фаолиятининг энг олий тури хисобланади. тафаккур ёрдамида нарса ва ходисалар ўртасидаги энг мухим боғланишлар ва муносабатлар очилади. сезги ва идрок – билиш прецессини дастлабки босқичи бўлса, тафаккур сезги , идрок ва тасаввурнинг фаол равишда қайта ишлайдиган охирги босқичи хисобланади. тафаккур фикрлаш фаолияти шундан иборатки фикрлаш фаолияти шундан иборатки, инсон тажрибалари асосида абстракциялаш йўли билан тушунчалар хосил қилади, улар ўртасида идрок этиш ва тасаввурлар билан мантиқий ва шунингдек тушунчаларнинг ўзи ўрта...

Bu fayl PPT formatida 73 sahifadan iborat (1,5 MB). "taʼfakkur va ong patologiyasi"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: taʼfakkur va ong patologiyasi PPT 73 sahifa Bepul yuklash Telegram