soya biologiyasi va etishtirish texnologiyasi

PPT 29 pages 15.4 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 29
1.мавзу. қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришда фаннинг ўрни. донли экинлари маҳсулотини етиштиришнинг моҳияти, фан ютуқлари, донли экинларининг гуруҳларга бўлиниши. 16.мавзу: соя биологияси ва етиштириш технологияси режа: 1.соя - аҳамияти, келиб чиқиши, тарқалиши ва ҳосилдорлиги 2.соя биологияси ва навлари 3.соя етиштириш технологияси соя аҳамияти соя ўсимлиги озиқ-овқатда, техникада, консерва тайёрлашда, сут, қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқа-ришда, ем-хашак сифатида ишлатилади. соянинг бундай кенг кўламда ишлатилиши донини сифатига боғлиқ, таркибида 30-52% оқсил, 17-27% мой ҳамда 20% карбон сувлари мавжуд. соянинг оқсили юқори сифатли, сувда тўла эрийди, яхши хазм бўлади. глицин аминокислотаси кўп бўлиб, бу ачитиш-бижғитишда иштирок этиб, сут-қатиқ маҳсулотлари тайёрланади. соя донидан мой, маргарин, пишлоқ, сут, ун, қандо-лат маҳсулотлари, консервалар ишлаб чиқарилади. мойи лак-бўёқ саноатида, совун ишлаб чиқаришда қўлланилади, ер юзида ишлаб чиқарилаётган ўсимлик мойининг қарийиб 50% ини соя мойи ташкил қилади. соя маҳсулотлари соя аҳамияти соянинг асосий маҳсулотлари - бу соя уни ва соя мойидир. соянинг унидан озиқ-овқатда фойдаланиб қандолат маҳсулотлари, тўлдирувчи-лар, гўштнинг ўрнини …
2 / 29
майиб, 100 кг тирик вазнга қўшимча масса олиш ва маҳсулотнинг сифатини оширишдир. - саноат маҳсулотини олиш учун қўлланилмоқда. озиқ-овқат саноатида фойдаланилган ва чорвачи-ликда соядан ҳар ҳил маҳсулотлар ишлаб чиқарилади. -қурилиш плиталари, газламалар, сунъий ўғитлар. * келиб чиқиши, тарқалиши ва ҳосилдорлиги соя жуда қадимги экин тури бўлиб ҳисобланади. соянинг шакл ва турларининг ҳилма ҳиллигини олимлар ўрганишиб, улар асосан учта марказда шаклланган деб ҳисоблаганлар, улар жанубий-шаркий осиё, австралия ва шарқий африка. лекин кўпчилик олимлар xитой маркази деб ҳисоблайдилар. соя ўсимлигининг келиб чиқиш марказлари - xитой, корея, xиндистон, япония давлатлари худудларидир (атабаева, 89). фао маълумотларига кўра 2014 йил соя 153,6 млн.га майдонга эқилди, ўртача дон ҳосилдорлиги жаҳонда - 22,1 ц/гани ташкил қилди. ўзбекистонда оxирги йиллар бу экинни ўрганишда жиддий эътибор берилмоқда, экиш ва парваришлаш теxнологиясига, ундан ташқари сояни такрорий экин сифатида экиш учун xужжатлар кабул қилинган. экин майдони 10 минг гектардан ошди. дунё мамлакатлари бўйича соя экини майдони, ҳосилдорлиги ва дон ишлаб чиқариш …
3 / 29
тупининг шакли, уруғининг катталиги ва шакли бўйича фарқ қилади. биологик xусусиятлари. соя баҳорги қисқа кунли, ёруғсевар ва иссиқсевар ўсимликлар гуруxига киради. ўсув даври 75-160 кун. майсалар 15-20°с ҳароратда 6-7 кундан кейин пайдо бўлади. ўсимликнинг нормал ўсиб ривожланиши учун оптимал 25-30°с ҳарорат талаб қилади. -1°с совуқ ҳаво ўсимликни барча ўсув даврларида нобуд қилади. фаол ҳарорат йиғиндиси соя навлари бўйича 1700 дан 3500°с гача бўлиши мумкин. соя намсевар ўсимлик, уруғ униб чиқиши учун сув сарфи қуруқ вазнига нисбатан 90-150% ни т.э., бироқ илдизи яхши ривожланганлиги учун ўсув даврларининг бошларида вақтинчалик сувсизликка чидайди. гуллаш ва дон тугиш даврида сувсизликка чидамайди. транспирация коэф-фициенти - 450-600. соя унумдор тоза тупроқларда, муҳити рн-6,5-7,0 да, чириндиси етарли тупроқларда яхши ривожланади. 1 ц.дон ва тегишли поя ҳосили учун тупроқдан 6,9-8 кг азот, 0,8-1,3 кг фосфор, 3,1-3,9 кг калий олиб чиқиб кетади. навлари. ўзбекистон шоличилик итида яратилган «парвоз", "ўзбекистон-2", "ўзбекистон-6", "орзу" навлари экилмоқда. соя навлари ўсув даври қўйидаги гуруҳларга …
4 / 29
121-130 кун. пояси сершох, баландлиги 75- 80 см, максимум 120 см. сертукли. 1000 та донни вазни 140-150 г. суғориладиган ерларда 32 - 35 ц/га ҳосил олинади. 32 ц/га. дон таркибида 19,2 - 23,4 % мой, 33,6 - 39,3 % оқсил бўлади. такрорий экишда амал даври қисқаради. кечпишар ўзбек-6 нави муаллифлар; салтас м.м, бурыгина о. в., юнусов б.к. келиб чиқиши; ўзбекистон шоличилик илмий тадқиқот институтида якка танлов усули билан яратилган. ботоник ва морфологик кўрсаткичлари. ботоник тури - glycine - hispidaю. ўсув даври 140- 145 кун. ўсимлик бўйи 160-170 см. пастки дуккак жойланиши 12-14 см., шоҳлар сони 3-5 та, бир ўсимликдаги дуккак сони – 150-160 та, бир дуккакдаги дон сон 2-4 та. дон сифати ва технологик кўрсаткичлари: 1000 дона уруғ оғирлиги 160-170 г. дон таркибида оқсил 41-42%. поя таркибида оқсил 22-24%, дон таркибида мой 21-22%. ётиб қолишга, тўкилишга, касалликларга чидамли ва механизация ёрдамида йиғиштириб олишга мўлжалланган. ҳосилдорлиги. навдан қулай шароитларда 32-35 ц/га …
5 / 29
айди, ўсишнинг тезлиги уни парваришлашга ва навнинг xусусиятларига боғлиқ.соя амал даврида 12-та онтогенез босқичидан ўтади: биринчи босқичда уруғ униб чиқади,ўсиш нуқтаси шаклланмаган; иккинчи босқичда куртаклар ва xақиқий барглар шакллана бошланади; учинчи босқичда ўсиш нуқтаси узаяди;тўртинчи босқичда учталик барглар ривожланади, генератив органлар ҳаклланади, гул ва ёнгул шакллана бошланади; бешинчи босқичда гул xужайралари ўсади, шаклланади;, олтинчи босқичда жинсий органлар шаклланади; етинчи босқичда шоналаш даври кузатилади; саккизинчи босқичда гуллаш даври кузатилади; тўққизинчи ва ўнинчи босқиcҳларда гуллайди ва дуккак шаклланади; ўн биринчи ва ўн иккинчи босқичларда дуккак шаклланади ва пишади. сояни етиштириш соя асосий экин сифатида апрелнинг охири, майнинг биринчи ўн кунлигида экилади. такрорий экин сифатида кузги бошоқли экинлардан бўшаган ерларга экилади. экиш усули кенг қаторлаб, қатор ораси 60 см, экиш чуқурлиги 4-6 см, экишдан олдин уруғ нитрагин (ризотрофин) билан ишланса эркин азотни ўзлаштириш жараёни фаол ўтади. буни "мобитоко" ёки пс-10 машиналарида бажарилиш мумкин ва қуёш тушмайдиган жойда сал селгитиб дарҳол экиш лозим. экиладиган …

Want to read more?

Download all 29 pages for free via Telegram.

Download full file

About "soya biologiyasi va etishtirish texnologiyasi"

1.мавзу. қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришда фаннинг ўрни. донли экинлари маҳсулотини етиштиришнинг моҳияти, фан ютуқлари, донли экинларининг гуруҳларга бўлиниши. 16.мавзу: соя биологияси ва етиштириш технологияси режа: 1.соя - аҳамияти, келиб чиқиши, тарқалиши ва ҳосилдорлиги 2.соя биологияси ва навлари 3.соя етиштириш технологияси соя аҳамияти соя ўсимлиги озиқ-овқатда, техникада, консерва тайёрлашда, сут, қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқа-ришда, ем-хашак сифатида ишлатилади. соянинг бундай кенг кўламда ишлатилиши донини сифатига боғлиқ, таркибида 30-52% оқсил, 17-27% мой ҳамда 20% карбон сувлари мавжуд. соянинг оқсили юқори сифатли, сувда тўла эрийди, яхши хазм бўлади. глицин аминокислотаси кўп бўлиб, бу ачитиш-бижғитишда иштирок этиб, сут-қатиқ маҳсулотлари тайёрланади. соя донидан мой, марг...

This file contains 29 pages in PPT format (15.4 MB). To download "soya biologiyasi va etishtirish texnologiyasi", click the Telegram button on the left.

Tags: soya biologiyasi va etishtirish… PPT 29 pages Free download Telegram