beton

PPT 44 pages 5.0 MB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 44
бетоннинг синфланиши, тузилиши ва маркалари. бетон тузилиши. бетон – сунъий тош материаллардандир. бетоннинг тузилиши бетон мустаҳкамлигига ва деформациясига катта таъсир кўрсатади. бетон тузилиши қуйидаги омилларга: 1) йирик ва майда тўлдирувчиларнинг донадорлик таркибига; 2) сув ва цементнинг нисбатига; 3) зичлаштириш усулига; 4) қотиш шароитига; 5) цемент тошининг сув билан бирикиш босқичи ва бошқа- ларга боғлиқ. * бетоннинг тузилиши бетон қоришмасини тайёрлаш, жойлаш ва зичлаш жараёнида ҳосил қилиниб, бетоннинг узоқ муддат қотиши натижасида доимий ўзгариб туради. шунинг учун бетон тузилишида кристалл ўсимталар, гел, сув ва ҳаво билан кўп ҳажмни эгаллаган ғовак ва капиллярларни тартибсиз жойлашган қум ва шағал доналарининг фазовий панжарасини ҳосил қилади. бетон – бу бир жинсли бўлмаган жисмдир. унга классик мустаҳкамлик назариясини қўллаб бўлмайди. юк таъсиридан бетонда мураккаб кучланиш ҳолати вужудга келади. натижада заррачаларни бирлаштирувчи сиртда боғланишни бузувчи зўриқишлар ҳосил бўлади, бетондаги ғоваклар ва бўшлиқлар вужудга келган жойларда кучланишнинг тўпланиши содир бўлади. боғловчисига қараб: а) цементли; б) полимерцементли; в) оҳакли …
2 / 44
ган бетон. бетоннинг мустаҳкамлиги. бетон мустаҳкамлиги қуйидаги омилларга: цемент тури ва маркаси, сув билан цементнинг нисбати, йирик тўлдирувчилар- нинг тури ва мустаҳкамлиги, бетон тузилишига боғлиқ. бир қоришмадан тайёрланган бетон намуналарининг мустаҳкамлиги ҳар хил бўлиб, қотиш омиллардан вақти ва шароити, кучланиш ҳолатининг тури, намуналар ўлчамлари, юк таъсирининг ҳарактерига боғлиқ. бетон мустаҳкамлиги вақт ўтиши билан ортиб боради ва қотиш даврининг дастлабки биринчи 28 суткасида бетон асосий мустаҳкамлигига эришади. кейинчалик қотиш жараёни секинлашади ва бу жараён бир неча йил давом этади. бетон мустаҳкамлиги давлат стандартлари бўйича махсус ўлчам ва қолипларда тайёрланган намуналарни синиш йўли билан аниқланади. тажрибалардан маълумки бўйлама ўқи бўйича сиқилган намуна бетонда бу ўққа параллел жойлашган ёриқларнинг пайдо бўлишидан бузилади. даставвал бетон танасидаги ғоваклик- ларда майда ёриқлар пайдо бўлади. юкнинг ортиши билан майда ёриқлар ривожланиб бир–бирига қўшилиб кетади ва ёриқлар йириклашади. юк миқдорининг навбатдаги ошиши намунани бузилиш ҳолатига олиб келади. сўнгра ёриқлар очилади, ниҳоят бутунлай емирилиш рўй беради. бетоннинг мустаҳкамлиги қатор …
3 / 44
г физикавий хусусиятлари билан баҳоланади ва қуйидаги бетон маркаларидан иборат: а) cовуққа чидамлиги бўйича – f; б) сув ўтказмаслик бўйича – w; в) зичлиги бўйича – d; г) ўз – ўзидан кучланувчи бетон бўйича – sp. бетоннинг сиқилишга бўлган мустаҳкамлик бўйича синфи вақтинчалик қаршилик мпа эталон намуна кублар 15х15х15 см ўлчовли, 28 суткадан кейин сиқилган ва давлат стандартига мос келиши керак. бетон синфи ва маркаси. бетон синфлари сифат мустаҳкамлик кўрсаткичлари бўйича қуйидагича фарқланади: в –сиқилиш мустаҳкамлиги синфи; вt –чўзилиш мустаҳкамлиги синфи. бетоннинг марказ бўйлаб сиқилиш мустаҳкамлигини “в” синфи бўйича 0,95 таъминланган давлат стандартига биноан тайёрланган ва 28 сутка (20±2)0с ҳароратда қотирилган. ўлчамлари 15х15х15 см бўлган кубларнинг сиқилишдаги мустаҳкамлик чегараси бетоннинг синфи дейилади. темирбетон буюмлари учун бетон синфи ва маркалари: бетоннинг сиқилишга бўлган мустаҳкамлиги бўйича синфи: цемент боғловчили оғир бетонлар учун: b7,5; b10; b12,5; b15; b20; b30; b40; b45; b50; b55; b60. майда донали бетонлар қуйидаги гуруҳларга бўлинади: а – (қумда …
4 / 44
500:. енгил бетонлар учун: f25; f35; f50; f75; f100; f150; f200; f300; f400; f500 маркалар белгиланади. бу ерда рақамлар музлаш ва эриш сонини билдиради. сув ўтказмаслик бўйича бетон маркаси w. сув сизиб ўтиши чегараланган талаби қуйилган конструкциялар учун тайинланади. уларда сувнинг маълум босими остида синалаётган стандарт намунадан сув сизиб чиқмаганлиги кузатилади. ҳамма турдаги бетонлар учун сув ўтказмаслиги бўйича қуйидаги маркалар белгиланади: w2; w4; w6; w8; w10; w12. бу ерда рақамлар сув босимини (кг/см2)да ифодалайди. бетоннинг ўртача зичлиги бўйича маркаси d. (конструктив талаблардан ташқари иссиқлик ўтказмаслик талаби қўйиладиган конструкциялар учун тайинланади). оғир бетон учун d2200 – d2500; енгил бетон учун d800 – d2000 маркалар белгиланган. бу ерда рақамлар (кг/см3)ҳисобида зичликни ифодалайди кучланувчи бетоннинг ўз–ўзидан кучланганлиги бўйича маркаси sp. ўз–ўзидан кучланадиган конструкциялар учун бу кўрсатгич ҳисобларда эътиборга олинганда ва ишлаб чиқаришда назорат қилинганда тайинланади. кенгаювчи цементдан тайёрланадиган ўз–ўзидан кучланадиган конструкциялар учун ўз–ўзидан кучланиш бўйича қуйидаги маркалар белгиланган: sp0,6; sp0,8; sp1; sp1.2; sp1.5; …
5 / 44
ўлиши ҳисобланади. тажрибалардан олинган маълумотларга кўра 11 йил нам муҳит шароитида сақланган бетон намунанинг мустаҳкамлиги 1,4 баробар ошган, қуруқ муҳит шароитида сақланган намуна мустаҳкамлигининг ошиши эса бир йилдан кейин кузатилмаган. (1.3–расм). вақт ўтиши билан бетон мустаҳкамлигининг ошиши. 1 – бетон нам муҳит шароитида; 2 – худди шундай, қуруқ муҳитда сақланганда бетон кубларнинг мустаҳкамлигини аниқлашда давлат стандартига мувофиқ қирраларининг ўлчами 150 мм бўлган қуб шаклидаги намуналар қабул қилинган. бетоннинг сиқилишдаги мустаҳкамлиги стандарт ўлчамдаги намуналардан ташқари қирраларининг ўлчамлари 100 мм ва 200 мм бўлган бетон кубларни синаш йўли билан ҳам аниқланиши мумкин. лекин бу ҳолатда қирраларининг ўлчами 100 мм бўлган бетон куб қаршилиги 0,93 коэффициентга, қирраларининг ўлчами 200 мм бўлган бетон куб қаршилиги эса 1,1 коэффицентга кўпайтирилади. стандартга мувофиқ бетон кублар қирраларининг ўлчами 150 мм қабул қилинади ва қаршилиги r ҳарфи билан белгиланади.. бетоннинг сиқилишдаги кубик мустаҳкамлиги. бетондан тайёрланадиган кублар пресс остида синалганда намуна икки хил кўринишда бузилиши мумкин . биринчи ҳолатда …

Want to read more?

Download all 44 pages for free via Telegram.

Download full file

About "beton"

бетоннинг синфланиши, тузилиши ва маркалари. бетон тузилиши. бетон – сунъий тош материаллардандир. бетоннинг тузилиши бетон мустаҳкамлигига ва деформациясига катта таъсир кўрсатади. бетон тузилиши қуйидаги омилларга: 1) йирик ва майда тўлдирувчиларнинг донадорлик таркибига; 2) сув ва цементнинг нисбатига; 3) зичлаштириш усулига; 4) қотиш шароитига; 5) цемент тошининг сув билан бирикиш босқичи ва бошқа- ларга боғлиқ. * бетоннинг тузилиши бетон қоришмасини тайёрлаш, жойлаш ва зичлаш жараёнида ҳосил қилиниб, бетоннинг узоқ муддат қотиши натижасида доимий ўзгариб туради. шунинг учун бетон тузилишида кристалл ўсимталар, гел, сув ва ҳаво билан кўп ҳажмни эгаллаган ғовак ва капиллярларни тартибсиз жойлашган қум ва шағал доналарининг фазовий панжарасини ҳосил қилади. бетон – бу бир жинсли бўлмаган...

This file contains 44 pages in PPT format (5.0 MB). To download "beton", click the Telegram button on the left.

Tags: beton PPT 44 pages Free download Telegram