“шахс тушунчаси”

DOC 14 pages 127.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 14
шахс шахс (сиз қандай одамсиз?) қуйидаги саволларга жавоб бериб кўрингчи, қандай одам экансиз. 1. тасаввур қилинг сиз ўрмондасиз. атроф-муҳитни тасвирлаб беринг. (фасл, об-ҳаво, куннинг қайси пайти: эрталаб, кундуз, кечқурун) 2. манзилингизга етишингиз учун сизда 2 йўл бор. биринчиси-узоқ вақт кетса ҳам текис, равон йўлдан борасиз ёки қисқа, лекин сўқмоқ йўлни танлайсиз. 3. йўлда кетаётганингизда олдингиздан занжирбанд, яраланган айиқ чиқиб қолди. у сизга ялинувчан кўзлар билан “қутқар” дегандек тикила бошлади. сизнинг унга жуда раҳмингиз келди, аммо шуни яхши биласизки, қутулгач айиқ сизга ҳамла қилиши мумкин. ҳаракатингиз: а) хавфли бўлишига қарамай уни албатта қутқараман; б) жуда ачинаман, лекин ёрдам беролмайман, нима булганда ҳам “жон ширин”. 4. йўлингизда давом этаяпсиз, бирданига қонхўр, баджаҳл, оч бўри сизга ташланмоқчи бўлди. сиз: а) орқа-олдимга қарамай вақт борлигида қочиб қоламан, ахир бўри билан тенг келиб бўладими; б) бўрини кўзига тик боқиб, дадил курашаман. 5. жудаям қорнингиз очди, афсуски ёнингизда ёйишга ҳеч вақо йўқ. атрофга қараган эдингиз дарахтда …
2 / 14
екин қуёш чиқмоқчи бўлиб турибди, атрофда майин шамол эсиб, қушларнинг сайраши эшитилмоқда, ҳозир пешин хаво жуда ёқимли...” деса, демак унинг ўтмишида бироз кўнгилсизликлар бўлган, аммо ҳозирга келиб улар унут бўлиб бормоқда, ҳаёти қизиқарли ва мазмунли тус олиб бормокда. 2.“текис” йўлни танлаган инсон қийналиб бўлсада, ўз мақсади томон ҳалол йўллар билан боришга интилади, ундайлар ҳаётда унчалик таваккалчи бўлавермайдилар, шунинг учун ҳам баъзида ўйлаган мақсадларини амалга оширолмай қоладилар. “сўқмок” йўлни авзал кўрувчилар эса мақсадга етиш йўлида ҳеч нарсадан тап тотмайдилар. ундай инсонлардан хавфли рақиб чиқади, лекин бу дегани улар ёмон одамлар тоифасидан дегани эмас. 3. айиқ - сизнинг ёрдамга муҳтож дўстингиз; 4. бўри - душманингиз; 5. олма - ўзга жинс вакилларига бўлган ишончингиз ёки қисман муносабатингиз; 6. кўлмакдаги сув - сабру-тоқат белгиси; 7. отлар - бу қарама - қарши жинс вакиллари. масалан, сиз отлар ичидан энг чиройлисини танлаб олсангизу, лекин олдига боришдан қўрқсангиз, демак сиз бу борада иккиланувчансиз. қачон ўзи келаркан, деб …
3 / 14
лаштиринг: а) сигир б) йўлбарс в) қўй г) от д) чўчқа 2. қуйидагиларга битта сўздан иборат сифат келтиринг. албатта сўзнинг ўз асл сифатини келтириш шарт эмас. у сизда қолдирган таассуротдан келиб чиққан холда таърифлаб беринг: а) ит б) мушук в) каламуш г) қаҳва д) денгиз 3. яқинларингиз орасидан қуйидаги рангларга мосларини танланг. ушбу ранглар яқинларингизнинг ташқи кўринишига эмас, балки улар ҳақидаги тасаввурингизга мос тушишига қараб эътибор беринг: а) сариқ б) олов ранг в) қизил г) оқ д) яшил жавоблар: биринчи саволдан сиз учун ҳаётда нималар қандай ўрин тутишини билиб оласиз: · сигир - ишингиз · йўлбарс - ор-номус · қўй - мухаббат · от - оила · чўчқа - бойлик иккинчи савол сизнинг баъзи нарсалар ёки кимсаларга муносабатингизни ойдинлаштиради: · ит - ўзингиз · мушук - севгилингиз · каламуш - душманингиз · қаҳва - жинсий муносабат · денгиз - ҳаётингиз учинчи савол яқин кишиларингизга нисбатан ҳақиқий муносабатингизни аниқлаш имконини беради: …
4 / 14
фзал. 6. а) менинг фикримга қўшилмасликлари менда кўпроқ рағбат уйғотади; б) фикримга қаршилик қилганлар билан баҳслашиб ўтиришга тоқатим йўқ. 7. а) гипноз таъсирида бўлиб қолишни ҳис этгим келади; б) мени гипнозлашларини истамайман. 8. а) ҳаётда берилган бор неъматлардан тотиб кўриш керак; б) ҳаётдаги асосий мақсадим-тинчлик ва бахт. 9. а) денгиз ё бўлмаса совуқ сувли ҳовузга ўзимни бирдан ташлайман; б) совуқ сувга секинлик билан кираман. 10. а) янги, оригинал қўшиқларни эшитгим келади; б) замонавий мусиқани ёқтираман. 11. а) зерикарли бўлиб қолишдан ёмони йўқ; б) энг катта камчилик - қўполлик ва тарбиясизликдир. 12. а) ҳис-туйғуга бой инсонларни ёқтираман, гарчи улар аниқ мувозанатга эга бўлмасалар-да; б) хотиржам инсонларни ёқтираман. 13. а) мотоцикл ҳайдаб кўриш истагидаман; б) мотоциклга ҳатто ўтириб ҳам кўрмасдим. натижалар: «а» жавоблари кўп бўлса: саргузаштга бой воқеаларга дуч келишга бўлган қизиқишингиз жуда кучли. асабларингизни қитиқлаб қўйувчи ҳодисалар иштирокчиси бўлишга интилиб, турли саргузаштнамо воқеаларга аралашиб юрасиз. ҳаракатларингизни олдиндан ўйлаб кўрмаслигингиз ҳам шу …
5 / 14
м, базмларда яйраб ўтириш; с) турли мавзуларда ақлли, ўйлантирадиган гапларни тинглаш ва ўз муносабатини ҳам билдириб қўйиш. 2. у пул ёки бойликдан бирданига ўзгариб кетиши мумкинми? а) олтин бўлса, ўзгариш ҳам гапми, мендан воз кечишдан ҳам тоймайди; в) ҳа десам ҳам, йўқ десам ҳам бўлади, яна билмадим; с) менимча у пул ва бойликка бефарқ. 3. унинг келадиган вақтида бирдан чироқ ўчиб қолди. сизнингча, воқеанинг давоми қандай кечади? у: а) четроққа ўтиб чироқ ёнишини кутиб туришни таклиф килади; в) қоронғида ёлғиз қолишимизни орзу қилганини айтади; с) ҳаёлимга ҳам келтира олмайман! балки у қоронғиликни ёқтирмас. 4. у сизга ҳис-туйғулари ҳақида тез-тез гапириб турадими? а) ҳар гал севги изҳор қилганида осмонда учаётгандек қанот ёза бошлайди; в) ҳайронман, нега мен билан эртароқ танишмаган-а?! с) унинг мақсади-истакларимни бажариш, кўз олдимда қаҳрамон бўлиб гавдаланиш. 5. унчалик баланд бўлмаган тепалик устида туриб, катта шаҳар ва машиналар гавжум кўчаларни кузатаяпсиз, шу вақт у нима ҳақида гапириши мумкин? а) …

Want to read more?

Download all 14 pages for free via Telegram.

Download full file

About "“шахс тушунчаси”"

шахс шахс (сиз қандай одамсиз?) қуйидаги саволларга жавоб бериб кўрингчи, қандай одам экансиз. 1. тасаввур қилинг сиз ўрмондасиз. атроф-муҳитни тасвирлаб беринг. (фасл, об-ҳаво, куннинг қайси пайти: эрталаб, кундуз, кечқурун) 2. манзилингизга етишингиз учун сизда 2 йўл бор. биринчиси-узоқ вақт кетса ҳам текис, равон йўлдан борасиз ёки қисқа, лекин сўқмоқ йўлни танлайсиз. 3. йўлда кетаётганингизда олдингиздан занжирбанд, яраланган айиқ чиқиб қолди. у сизга ялинувчан кўзлар билан “қутқар” дегандек тикила бошлади. сизнинг унга жуда раҳмингиз келди, аммо шуни яхши биласизки, қутулгач айиқ сизга ҳамла қилиши мумкин. ҳаракатингиз: а) хавфли бўлишига қарамай уни албатта қутқараман; б) жуда ачинаман, лекин ёрдам беролмайман, нима булганда ҳам “жон ширин”. 4. йўлингизда давом этаяпсиз, бирданига қо...

This file contains 14 pages in DOC format (127.5 KB). To download "“шахс тушунчаси”", click the Telegram button on the left.

Tags: “шахс тушунчаси” DOC 14 pages Free download Telegram