maҳalyy brendlash

DOC 6 стр. 48,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 6
рахимова д.н. 1. бренд ва брендинг атамалари ўртасидаги фарқни ифодалаб беринг? 11-бет бренд - бу истеъмолчилар онгида шаклланган маҳсулот ёки хизматнинг ўзига хос бўлган жихатлари бўлса, брендинг шунга эришишга йўналтирилган фаолиятлар ёки стратегиядир. 2. маҳсулотнинг бренди бўла оладими? маҳсулотнинг бренди бўла олади. диссертацияда товар маркаси, товар белгиси ва бренд архитектураси бўйича бир қатор категорияларга шарх берилган. аслида корхона бренди у томонидан ишлаб чиқариладиган махсулот бренди асосида шаклланади. масалан биз кока кола компаниясини танимаймиз, ушбу компания бир қатор ассортиментдаги маҳсулотларни таклиф этади ва бренд архитектараси мураккаб хисоблана. биз фақат кока колани таниймиз ва бу маҳсулот биз учун бренд маҳсулот. акрамов т.а. 3. маҳаллий бренд шакллантириш талаблари ишлаб чиқилганми? 13-бет диссертациямизда ўзбекистоннинг озиқ-овқат маҳсулотлар бозорида махаллий брендларни шакллантиришнинг бир қатор ўзига хос хусусиятларни аниқлаганмиз. ушбу хусусяитлар авторефератимизнинг 13 бетида келтирилган. жумладан, ўзбекистонда маҳаллий брендни яратиш ва уни бозорда қўллаш катта вақт ва молиявий ресурсни талаб қилмаслиги, ички бозорда истеъмол товарлари ассортименти янгиланиб …
2 / 6
брендга (корпоратив ёки маҳсулотга) мойиллигини белгиловчи хусусиятлар мажмуасини тушунамиз. брендга мойилликни олимлар турлича талқин қиладилар, биз диссертацияда брендга мойиллик сабабларини умумлаштирилган холда таклиф этганмиз: -истеъмолчи брендни бошқа брендларга нисбатан барқарор устунликни сақлаб қолиши; -бренд товарни такроран сотиб олиш ва ушбу брендни сотиб олишни давом эттириш истаги бор; -истеъмолчида бренддан қониқиш ҳисси шаклланиши; -рақобатчиларнинг ҳаракатларига бефарқ бўлиши; -содиқлик таркибида рационалга нисбатан устун эмоционал таркибий қисм сифатида ажратиш учун ишонч бўлиши; махмудов н.м. 5. sem моделининг моҳияти нимадан иборат ва нима янгилиги бор? 23-бет sem (structural equation modeling) модели тизимли тенгламалар модели хисобланиб, ўзаро боғланишлар статистикасида ўрганилади. sem (structural equation modeling) моделларидан кўпроқ ижтимой тадқиқотларда фойдланилади. тизимли тенгламалар модели одатда ўзгарувчилар сони кўп бўлган холатларда ва омилли тахлилларда кенг қўлланилади. биз диссертацияда бренд қийматини шакллантирувчи асосий омилларни аниқлаб олиш мақсадида sem моделидан фойдаланган холда тахлиллар ўтказдик. sem модели кўпрок график моделлар хисобланади. диссертацияда сут махсулотлари брен қийматини шакллантиришга юқори таъсир этувчи омилларни …
3 / 6
а сут махсулотлари бозорида маркетинг стратегияларини шакллантириш билан, б. мамаев эса гўшт ва гўшт махсулотлари бозорида маркетинг тадқиқотларини ташкил этиш билан, ғ.мадияров эса озиқ-овқат махсулотлари бозорида самарали сотиш тизимларини ишлаб чиқиш бўйича тадқиқот олиб борганлар. шунингдек бренд назариялари бўйича г.мўминова тадқиқотида тўқимачилик корхоналарида мултибрендинг стратегиясидан фойдаланиш масаласи, з.хакимов томонидан тикув трикотаж махсулотлари ассортиментини ошириш орқали махаллий брендларни кенгайтириш бўйича тадқиотлар олиб борилган. мамлакатимиз олимлари томонидан айнан сут махсулотлари бозорида махаллий брендларни шакллантириш бўйича хали бирорта хам илмий тадқиқотлар олиб борилмаган. худойқулов с.к. 7. амалиётда брендни баҳолашнинг қайси методикасидан фойдалангансиз? 23-бет брендни бахолаш меъзонлари жуда кенг. асосан брендни қиймат нуқтаи назаридан бахолаш бўйича тадқиқотлар олиб борилмоқда. бренд қийматини бахолаш амалиётда бўлажак фойдаларни дисконтлаш методи; роялтидан халос қилиш методи ва фойдалардаги устунликлар усуллари кенг тарқалган. ушбу усулларнинг диссертацияда батафсил ўрганилган. ушбу усулларда асосан бренд кучини ифодаловчи кўрсаткичлар ва индикаторларга таянган холда бренд қиймати кўпроқ холатларда нисбий аниқланади. бухгалтерия, иқтисодий ва eva™ муносабатлари …
4 / 6
г кўп тадқиқотлар олиб борилаётган мавзуга айланган. 8. spss дастурлаш тизимининг моҳияти нимадан иборат? 22-бет spss дастурлаш тизими (statistical package for the social sciences) номидан ҳам статистик тадқиқотларда фойдаланиладиган пакет дастурлар тўплами хисобланади. ижтимоий тадқиқотларда кенг қўлланилади. spss statistics пакет дастурларидан кўп омилли моделлар учун энг қулай дастурлаш алгоритмларини таклиф қилади. 10 дан ортиқ модуллари мавжуд. биз sem моделини қуриш учун ушбу модулларнинг spss amos пакет дастурлаш тизимидан фойдаланганмиз. қосимова м.с. 9. синергия самараси деганда нимани тушунасиз? иқтисодий нуқтаи назардан синергия самараси ўзаро боғлиқ муносабалари натижасида боғлиқ бўлмаган холатдагига нисбатан олинадиган қўшимча самарадир. бошқача айтганда, корхоналарнинг брендинг ҳаракатлар натижасидан олинган самара ҳар бир корхонанинг алоҳида олинган брендинг фаолияти самараси йиғиндисидан юқори бўлади. жумладан корхоналар брендинг амалиётида бренд архитектурасини шундай шакллантириш керакки, ушбу архитектрура самара келтирилсин. масалан биз bio natural food» мчж да синергия самарасига эришишимиз учун ал-сафий бренди остида махсулотлар ишлаб чиқармоқдамиз ва уни “доброе деревенское утро” билан интеграциялашга интилмоқдамиз. …
5 / 6
р бренд учун ўзини жавобгардек хис қилувчи мижозлардир. истеъмолчиларнинг брендга мойиллигини ўлчаш учун энг оддий таркибий қисмлар - бу истеъмолчининг хулқ-атвор компонентлари бўлиб, уларнинг қийматлари истеъмолчилар маълумотлари базасидан ёки ижтимоий сўровлар асосида олиниши мумкин. биз диссертацияда мижозларнинг брендга мойиллигини аниқлашда индексли усулдан фойдаландик. истеъмолчиларнинг брендни ташкил этувчи хусусиятлари бўйича қониқиш индексларини жами 12 та брендни 30 та қониқиш хусусиятлар бўйича аниқладик. spss statistics» пакет дастурлари асосида ўтказилган тадқиқотда ана шу 30 та омиллардан энг ахамиятлисини аниқлашга харакат қилдик ва жами 12 та бренд бўйича шу ахамиятлилик даражасидан келиб чиқиб уларни рақобатбардошлигини ошириш бўйича таклифлар бердик. жумаев н.х 11. тадқиқот натижасида маркетинг сиёсатини шакллантириш бўйича механизм қўйгансиз ва бу қандай натижа берди? 23-бет биз диссератцияда бренд капиталини шакллантириш бўйича олиб борилган тадқиқотлар асосан корхонада бренд қийматини шакллантирувчи маркетинг микс эламентларини ўргандик. sem модели натижалари эса ушбу маркетинг микс эламентларидан сут ва сут махсулотлари ишлаб чиқарувчи корхоналар қандай фойдаланаётганлиги ёққол номоён бўлди. …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 6 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "maҳalyy brendlash"

рахимова д.н. 1. бренд ва брендинг атамалари ўртасидаги фарқни ифодалаб беринг? 11-бет бренд - бу истеъмолчилар онгида шаклланган маҳсулот ёки хизматнинг ўзига хос бўлган жихатлари бўлса, брендинг шунга эришишга йўналтирилган фаолиятлар ёки стратегиядир. 2. маҳсулотнинг бренди бўла оладими? маҳсулотнинг бренди бўла олади. диссертацияда товар маркаси, товар белгиси ва бренд архитектураси бўйича бир қатор категорияларга шарх берилган. аслида корхона бренди у томонидан ишлаб чиқариладиган махсулот бренди асосида шаклланади. масалан биз кока кола компаниясини танимаймиз, ушбу компания бир қатор ассортиментдаги маҳсулотларни таклиф этади ва бренд архитектараси мураккаб хисоблана. биз фақат кока колани таниймиз ва бу маҳсулот биз учун бренд маҳсулот. акрамов т.а. 3. маҳаллий бренд шакллантириш т...

Этот файл содержит 6 стр. в формате DOC (48,5 КБ). Чтобы скачать "maҳalyy brendlash", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: maҳalyy brendlash DOC 6 стр. Бесплатная загрузка Telegram