konstitutsiya haqida savollar va javoblar

DOC 5 стр. 54,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 5
ўзбекистон республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги, ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси республика кенгаши ижроия қўмитасининг қарори асосида республика “ҳамшира-2025” кўрик-танлови 3-шарт. ижтимоий-сиёсий билимлар бўйича беллашув саволлари 1.ўзбекистон республикасининг янги таҳрирдаги конституцияси тўғрисида нималарни биласиз? ж: ўзбекистон республикасининг янги таҳрирдаги конституцияси 6 бўлим, 155 модда ва 434 нормадан иборат. янги таҳрирдаги конституциянинг 1-моддаси “ўзбекистон – бошқарувнинг республика шаклига эга бўлган суверен, демократик, ҳуқуқий, ижтимоий ва дунёвий давлат” эканлиги белгилаб қўйилгандир. 2. ўзбекистон республикасининг янги таҳрирдаги конституциясининг 48-моддасида фуқаролар учун қандай кафолатлар белгилаб қўйилган? ж: ўзбекистон республикасининг янги таҳрирдаги конституциясининг 48-моддасида ”ҳар ким соғлиғини сақлаш ва малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқига эга” ҳамда “ўзбекистон республикаси фуқаролари тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмини қонунда белгиланган тартибда давлат ҳисобидан олишга ҳақли” эканлиги белгилаб қўйилгандир. 3. ўзбекистон республикасининг «фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги қонунида белгиланган “фуқаролар соғлиғини сақлашнинг асосий принциплари” нималардан иборат? ж: ўзбекистон республикасининг «фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги қонунига мувофиқ фуқаролар соғлиғини сақлашнинг асосий принциплари қуйидагилардир: соғлиқни …
2 / 5
ул қилинган бўлиб, 5 устувор йўналиш ва 100 мақсаддан иборат. 5. “ўзбекистон – 2030” стратегиясининг биринчи устувор йўналиш қандай номланади? ж: “ҳар бир инсонга ўз салоҳиятини рўёбга чиқариш учун муносиб шароитларни яратиш”. 6. 2025 йил - «атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилига оид давлат дастури тўғрисидаги фармон қачон қабул қилинган? ж: 2025йил 30 январда ўзбекистон республикаси президентининг “ўзбекистон — 2030” стартегиясини «атроф-муҳитни асраш ва “яшил иқтисодиёт” йилига оид давлат дастури тўғрисидаги 16-сон фармони қабул қилинган. фармонда аҳолининг саломатлигини яхшилаш, экологик турмуш тарзини шакллантириш ва инсон салоҳиятини рўёбга чиқариш юзасидан муҳим вазифалар белгиланган. 7. ўзбекистон республикасининг «фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги қонунига мувофиқ ўзбекистонда соғлиқни сақлаш соҳасининг қандай тизимлари мавжуд? ж: ўзбекистон республикасининг «фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги қонунига мувофиқ ўзбекистонда давлат, нодавлат ва хусусий тизимлари йиғиндисидан иборат ягона соғлиқни сақлаш тизими мавжуддир. 8. ўзбекистон республикаси президентининг 6099-сон фармони тўғрисида нималарни биласиз? ж:ўзбекистон республикаси президентининг 2020 йил 30 октябрдаги «соғлом турмуш тарзини кенг …
3 / 5
” дир. 10. ўзбекистон республикаси президентининг 4887 – сонли қарори тўғрисида нималарни биласиз? ж:ўзбекистон республикаси президентининг 2020 йил 10 ноябрдаги “аҳолининг соғлом овқатланишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги 4887 – сонли қарорида аҳолининг соғлом овқатланиши ва жисмоний фаоллигини таъминлашда давлат сиёсатини янада мустаҳкамлаш, юқумли бўлмаган касалликлар профилактикаси борасида амалга ошрилаётган ишлар самарадорлигини янада ошириш, ҳар бир фуқарода соғлом овқатланиш ва жисмоний фаоллик маданиятини шакллантириш асосий мақсад этиб белгиланган. 11. ўзбекистон республикасининг «фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги қонунининг “бемор ҳуқуқлари тўғрисида” ги моддасида беморлар учун қандай ҳуқуқлар белгилаб қўйилган? ж: ўзбекистон республикасининг «фуқаролар соғлиғини сақлаш тўғрисида»ги қонунининг “бемор ҳуқуқлари тўғрисида” ги 24 – сон моддасида беморнинг қуйидаги ҳуқуқлари белгилаб қўйилган: 1.тиббиёт ходимлари ва хизмат кўрсатувчи ходимларнинг ҳурмат ва меҳр-мурувват кўрсатишлари; 2.тиббиёт ходимини ва даволаш-профилактика муассасасини танлаш; 3.санитария-гигиена талабларига жавоб берадиган шароитда текширувдан ўтиш, даволаниш ва парвариш қилиниш; 4.тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилганлиги, соғлиғининг ҳолати, қўйилган ташхис тўғрисидаги маълумотларнинг сир сақланиши; 5.тиббий …
4 / 5
ндай номланади? ж: “ўзбекистон – 2030” стратегиясининг учинчи устувор йўналиши – “сув ресурсларини тежаш ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш”. 14. “ўзбекистон – 2030” стратегиясининг тўртинчи устувор йўналиши қандай номланади? ж: “ўзбекистон – 2030” стратегиясининг тўртинчи устувор йўналиши – “қонун устуворлигини таъминлаш, халқ хизматидаги давлат бошқарувини ташкил этиш”. 15. “ўзбекистон – 2030” стратегиясининг бешинчи устувор йўналиши қандай номланади? ж: “ўзбекистон – 2030” стратегиясининг бешинчи устувор йўналиши – “мамалакатни хавфсиз ва тинчликсевар давлатга айлантириш ишларини давом эттириш”. 16. низомиддин мир алишер навоийнинг тиббий билимларга эга бўлишнинг аҳамияти тўғрисидаги ҳикматлари ҳақида биласизми? ж: ҳа, низомиддин мир алишер навоий тиббий маданиятлилик борасидаги ҳикматларини биламан: “агар ҳикматда бўлса илтифотинг, ки бўлсун нуҳ умрича ҳаётинг” ёки “кишида тиббу-ҳикмат эрур хўб, сиҳҳатдур анинг жисмида матлуб”. 17.самарали коммуникация кўникмалари ва эмпатия деганда нималарни тушунасиз? ж: самарали коммуникация кўникмалари: суҳбатдошни тинглашни билиш, содда ва тушунарли гапириш, саволларни тўғри бериш, шахснинг индивидуал ва маданий фаркларини тан олиш, қадриятларни хурмат қилиш, …
5 / 5
найтингейл ҳамширалик ишига қуйидагича: «хамширалик иши – беморни қуршаб турган муҳитни унинг соғайиши учун йўналтириш ҳаракатидир» дея таъриф берган эди. бу таърифнинг мазмуни шундан иборатки, «ҳамшира беморга доимо шундай бир шароит яратиши зарурки, табиат ўзининг даволовчи таъсирини намоён этсин». 20. сизнингча “риторика” нима ва ҳамширалик ишида риториканинг қандай аҳамияти бордир? ж: риторика(лотинча ritorike) – нотиклик, сўзга чечанлик, чиройли сўзлаш каби маъноларни билдириб, мулоқот-муносабатда нутқ маданиятига амал қилиш, фикрларни аниқ ва равон ифода этишни талаб этади. ҳамширалик ишида риторика - тиббиёт ҳамшираси нутқини равон бўлиши учун зарур тиббий, маънавий-маърифий ва бошқа билимларни мунтазам равишда ўқиб ўрганиш ва касбий изланишни ҳамда беморлар дардига малҳам бўлишни талаб этади.

Хотите читать дальше?

Скачайте все 5 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "konstitutsiya haqida savollar va javoblar"

ўзбекистон республикаси соғлиқни сақлаш вазирлиги, ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари касаба уюшмаси республика кенгаши ижроия қўмитасининг қарори асосида республика “ҳамшира-2025” кўрик-танлови 3-шарт. ижтимоий-сиёсий билимлар бўйича беллашув саволлари 1.ўзбекистон республикасининг янги таҳрирдаги конституцияси тўғрисида нималарни биласиз? ж: ўзбекистон республикасининг янги таҳрирдаги конституцияси 6 бўлим, 155 модда ва 434 нормадан иборат. янги таҳрирдаги конституциянинг 1-моддаси “ўзбекистон – бошқарувнинг республика шаклига эга бўлган суверен, демократик, ҳуқуқий, ижтимоий ва дунёвий давлат” эканлиги белгилаб қўйилгандир. 2. ўзбекистон республикасининг янги таҳрирдаги конституциясининг 48-моддасида фуқаролар учун қандай кафолатлар белгилаб қўйилган? ж: ўзбекистон республикасининг ян...

Этот файл содержит 5 стр. в формате DOC (54,5 КБ). Чтобы скачать "konstitutsiya haqida savollar va javoblar", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: konstitutsiya haqida savollar v… DOC 5 стр. Бесплатная загрузка Telegram