foydali qazilma konlarini ochiq usul bilan qazib olishda xavfsizlik qoidalari

DOC 252 sahifa 896,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 252
правила 27 «саноатконтехназорат» давлат инспекциясининг 2009 йил «____»__________ даги ______-сонли буйруғи билан «тасдиқланган» фойдали қазилма конларини очиқ усул билан қазиб олишда хавфсизлик қоидалари мазкур қоидалар ўзбекистон республикаси «ер ости бойликлари тўғрисида»ги, «табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги, «меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги, «хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги қонунлари асосида ишлаб чиқилган бўлиб, фойдали қазилмаларни очиқ усул билан қазиб олишда ишларни бехатар олиб бориш бўйича ягона талабларини белгилайди. қоидалар ўзбекистон республикаси ҳудудида жойлашган ва фойдали қазилмаларни, шу жумладан техноген тусдагиларни ҳам, очиқ усул билан қазиб олишга оид корхоналарнинг лойиҳаланиши, қурилиши, қайта қурилиши, кенгайтирилиши ва фойдаланишини амалга оширувчи барча корхона, ташкилот ва муассасалар (идоравий бўйсуниши ва мулкчилик шаклидан қатъи назар) учун мажбурийдир. i. умумий қоидалар §1. асосий тушунчалар ва атамалар ўзбекистон республикаси «сноатконтехназорат» давлат инспекцияси - ўзбекистон республикаси саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси - республика ҳудудидаги барча юридик ва жисмоний шахсларнинг саноатда ишларни бехатар олиб …
2 / 252
минерал моддаларнинг тўпланиши. конлар табиий (геологик жараёнлар натижасида пайдо бўлган) ва техноген (инсон фаолияти натижасида пайдо бўлган) каби турларга бўлинади. техноген конларга карьер ва шахта уюмлари, бойитиш чиқиндилари, металлургия заводлари шлаклари ва шу кабилар киради. очиқ кончилик ишлари - фойдали қазилма конларини қазиб олишда тоғ жинсларини парчалаш ва массасидан ажратиш, уларни технологик транспортлар билан тўплаш (омбор) жойларигача ҳаракатлантириш, очиқ кон иншоотлари ва уюмлари тўпламини ишчи ҳолатда шакллантириш ва сақлаш бўйича бажариладиган операциялар мажмуасининг маълум кетма-кетликда қўлланилиши. минерал хом ашёларни истеъмолчиларга юклаб бериш учун муайян мақсадда мўлжалланган омборхоналар очиқ кончилик ишлари ҳисобланмайди. карьер- фойдали қазилмаларни очиқ усул билан қазиб олиш мақсадида ташкил этилган очиқ кон иншоотлари (поғона, (хандак)траншея, котлован(чуқур) ва бошқалари), тоғ жинслари уюмлари, фойдали қазилмалар омборлари ва уларни боғловчи технологик транспортлар коммуникацияси мажмуи. айрим ҳолларда карьер таркибига, уни ишни таъминловчи ер ости кон иншоотлари (конвейер тизмалари, дренаж иншоотлар ва шу кабиларни жойлаштиришга мўлжалланган қия қудуқлар ) ҳам кириши мумкин. кўмир …
3 / 252
ш натижаларига асосланган ташкилот. очиқ кончилик ишлари хавфсизлиги – карьер ишини режалаштирилган даражада узлуксиз таъминлайдиган, кон-транспорт жиҳозлари иш тартиботини бузмайдиган, ҳамда ходимлар ва аҳолига хавф солмайдиган ҳолатда очиқ кон иншоотлари ва уюмлари мажмуини сақлаб туриш. кон массаси - фойдали қазилмалар ва очиш ишларини бирлаштирувчи тушинча. кон ажратмаси – ер ости бойликларидан фойдаланиш ҳуқуқига оид лицензияга мувофиқ фойдаланиш учун кончилик корхонасига берилган, майдони ва чуқурлиги бўйича чегараланган геометрик ўлчамли ер қаъри участкаси. ер ажратмаси – объектларни жойлаштириш ва кончилик корхонаси фаолият кўрсатиши учун берилган ер юзасининг қисми. қазиб чиқариладиган бирлик –чегараларида заҳира етарли ишонч билан аниқланган, ҳамда фойдали қазилма ва компонентлар ажратиб олишнинг дастлабки ҳисоби мумкин бўлган, шунингдек бир қазиш тизими ва технологик қазиб чиқариш (поғона, блок ва шу кабилар) схемаси билан ишлов берилиши амалга ошириладиган, нисбатан бир жинсли геологик шароитларга эга энг кичик кон участкаси. очиқ кончилик ишлари юзасидан техник раҳбарлик – ишларни бехатар олиб бориш ва ер ости бойликларидан …
4 / 252
ўринбосари, участка механиги ва энергетиги, мастер ва шу кабилар). ишлар ижрочиси – бевосита иш бажарувчи шахс. техник назорат – меҳнат муҳофазасига оид меъёрлар ва қоидаларга риоя этиш юзасидан назорат тизими. техник назорат шахси - меҳнат муҳофазасига оид меъёрлар ва қоидаларга риоя этиш юзасидан назоратни амалга оширувчи мансабдор шахс. очиқ кончилик ишлари юзасидан техник раҳбарликнинг ҳуқуқи – тегишли таълим олганлиги ҳақидаги ҳужжат билан тасдиқланган, кончилик ишлари ёки уларнинг айрим жараёнларини бошқариш функциясини бажаришига оид ҳуқуқ. мустақил техник раҳбарлар ҳуқуқларининг чегаралари лавозим йўриқномалари билан белгиланади. ишларни бажариш ҳуқуқи – тегишли касб олганлиги ва маълум амалий кўникма эгаллангани ҳақидаги ҳужжат билан тасдиқланган, ижрочиларнинг айрим иш турларини бажаришларига оид ҳуқуқ. саноат санитарияси - меҳнат жараёнида инсон соғлиғи ва иш қобилиятининг сақланишини таъминлайдиган қонунчилик ҳужжатлари ва уларга мувофиқ равишдаги ижтимоий-иқтисодий, ташкилий, гигиеник ва санитария –техникавий тадбирлар ва воситалар тизими. § 2. қоидаларнинг қўлланиш соҳаси ва тартиби 1. мазкур қоидаларнинг талаблари фойдали қазилмаларни очиқ усул билан …
5 / 252
ати; е) давлат комиссиясининг карьер ёки унинг навбатини фойдаланишга қабул қилиш ҳақидаги далолатномаси; ж) кончилик ишларини олиб бориш ҳуқуқига оид рухсатнома; з) белгиланган маркшейдерлик ва геологик ҳужжатлар; и) ўзбекистон республикаси «саноатконтехназорат» давлат инспекцияси билан келишилган кончилик ишларини режаси; к) кончилик ишларини бехатар олиб боришни таъминловчи техник воситалар; л) бузилган ерларни қайта тиклаш ишлари режаси; м) кончилик ишларини бошқариш ва бехатар олиб боришни таъминловчи ходимлар; н) «экологик экспертиза тўғрисида»ги ўзбекистон республикаси қонуни 11,15 ва 21- моддаларига мувофиқ равишда давлат экологик экспертизасининг ижобий хулосаси; о) атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўйича тадбирларнинг йиллик ва истиқболли режалари; п) чиқиндиларнинг шаклланиши, уларни рўйхатга олиш, жойлаштириш лимитлари ва чиқинди паспорти. 4. фойдали қазилмаларини кавлаб олиш учун ер қаъри участкасидан фойдаланиш ҳуқуқини берадиган лицензия ўзбекистон республикаси президентининг 2007 йил 7 июнь, № пқ-649 “ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи учун лицензиялар бериш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида белгиланган тартибда берилади ҳамда унинг эгасига кончилик корхонасини (карьерни) лойиҳалаш, кон …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 252 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"foydali qazilma konlarini ochiq usul bilan qazib olishda xavfsizlik qoidalari" haqida

правила 27 «саноатконтехназорат» давлат инспекциясининг 2009 йил «____»__________ даги ______-сонли буйруғи билан «тасдиқланган» фойдали қазилма конларини очиқ усул билан қазиб олишда хавфсизлик қоидалари мазкур қоидалар ўзбекистон республикаси «ер ости бойликлари тўғрисида»ги, «табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги, «меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида»ги, «хавфли ишлаб чиқариш объектларининг саноат хавфсизлиги тўғрисида»ги қонунлари асосида ишлаб чиқилган бўлиб, фойдали қазилмаларни очиқ усул билан қазиб олишда ишларни бехатар олиб бориш бўйича ягона талабларини белгилайди. қоидалар ўзбекистон республикаси ҳудудида жойлашган ва фойдали қазилмаларни, шу жумладан техноген тусдагиларни ҳам, очиқ усул билан қазиб олишга оид корхоналарнинг лойиҳаланиши, қурилиши, қайта қурилиши, кенгайтирилиши в...

Bu fayl DOC formatida 252 sahifadan iborat (896,5 KB). "foydali qazilma konlarini ochiq usul bilan qazib olishda xavfsizlik qoidalari"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: foydali qazilma konlarini ochiq… DOC 252 sahifa Bepul yuklash Telegram