uzbekiston respublikasi prezidentining farmoni 2022-2026 yillarga mo'ljallangan yangi uzbekistonning tarakkiyot strategiyasi to'g'risida

DOC 530 стр. 2,4 МБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 530
пф-60 28.01.2022  [окоз: 1.02.00.00.00 давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.01.00 давлат дастурлари, концепциялар ва бошқалар] [тсз: 1.давлат ва жамият қурилиши / давлат дастурлари, концепциялари ва бошқалар] ўзбекистон республикаси президентининг фармони 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган янги ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида мамлакатимизни 2017 — 2021 йилларда ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси доирасида ўтган давр мобайнида давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларини тубдан ислоҳ этишга қаратилган 300 га яқин қонун, 4 мингдан зиёд ўзбекистон республикаси президенти қарорлари қабул қилинди. шунингдек, инсон ҳуқуқларини таъминлаш, давлат органларининг ҳисобдорлиги ва очиқлигини кучайтириш ҳамда фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситаларининг роли, аҳоли ва жамоат бирлашмаларининг сиёсий фаоллигини ошириш бўйича тизимли ишлар амалга оширилди. миллий иқтисодиётни ислоҳ қилиш борасида ташқи савдо, солиқ ва молия сиёсатини либераллаштириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш ва хусусий мулк дахлсизлигини кафолатлаш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлашни ташкил этиш ҳамда ҳудудларни жадал ривожлантиришни …
2 / 530
и янада ошириш, иқтисодиёт тармоқларини трансформация қилиш ва тадбиркорликни жадал ривожлантириш, инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини сўзсиз таъминлаш ҳамда фаол фуқаролик жамиятини шакллантиришга қаратилган ислоҳотларнинг устувор йўналишларини белгилаш мақсадида: 1. кенг жамоатчилик муҳокамаси натижасида «ҳаракатлар стратегиясидан — тараққиёт стратегияси сари» тамойилига асосан ишлаб чиқилган қуйидаги еттита устувор йўналишдан иборат 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган янги ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси (кейинги ўринларда — тараққиёт стратегияси) ва уни «инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили»да амалга оширишга оид давлат дастури (кейинги ўринларда — давлат дастури) 1 ва 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин: инсон қадрини юксалтириш ва эркин фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш орқали халқпарвар давлат барпо этиш; мамлакатимизда адолат ва қонун устуворлиги тамойилларини тараққиётнинг энг асосий ва зарур шартига айлантириш; миллий иқтисодиётни жадал ривожлантириш ва юқори ўсиш суръатларини таъминлаш; адолатли ижтимоий сиёсат юритиш, инсон капиталини ривожлантириш; маънавий тараққиётни таъминлаш ва соҳани янги босқичга олиб чиқиш; миллий манфаатлардан келиб чиққан ҳолда умумбашарий муаммоларга ёндашиш; мамлакатимиз хавфсизлиги ва мудофаа …
3 / 530
жтимоий суғурта тизимини яратиш, жумладан ижтимоий суғурта жамғармасини ташкил этиш; кам таъминланган оилаларга ижтимоий ёрдам ва хизматларни ижтимоий шартнома асосида тақдим этиш; «ижтимоий ҳимоя ягона реестри» ахборот тизимида ёрдамга муҳтож аёллар, ёшлар ва ногиронлиги бўлган шахслар бўйича алоҳида маълумотлар базасини яратиш, жумладан «темир дафтар», «ёшлар дафтари» ва «аёллар дафтари»ни «ижтимоий ҳимоя ягона реестри» билан интеграция қилиш; б) қорақалпоғистон республикаси ва хоразм вилоятида биринчи-тўртинчи синф ўқувчиларини давлат бюджети маблағлари ҳисобидан бепул овқат (нонушта ёки тушлик) билан таъминлаш йўлга қўйилсин. халқ таълими вазирлиги (б. саидов) соғлиқни сақлаш вазирлиги (б. мусаев), молия вазирлиги (т. ишметов) ҳамда қорақалпоғистон республикаси вазирлар кенгаши ва хоразм вилояти ҳокимлиги билан биргаликда икки ой муддатда 2022 йил 1 апрелдан бошлаб биринчи-тўртинчи синф ўқувчиларини бепул овқат билан таъминлашни ташкил этиш бўйича қарор лойиҳасини вазирлар маҳкамасига киритсин. бунда, лойиҳада ажратиладиган маблағлар сарфланиши устидан жамоатчилик назоратини ўрнатиш ва коррупциявий омилларнинг олдини олиш бўйича аниқ механизмлар назарда тутилсин; в) 2023 йил 1 январдан …
4 / 530
ан таъминлаш мақсадида 2022 йилда: маҳаллаларда янги институт сифатида жорий қилинган тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича туман (шаҳар) ҳокими ёрдамчилари ҳамда ёшлар етакчилари фаолияти самарали йўлга қўйилсин; барча даражадаги раҳбарлар маҳаллага тушиб, ўз йўналиши бўйича муаммоларни ўрганиши ва уларга ечим топиши тартиби жорий этилиб, маҳалладаги ишларнинг ҳолати вазирлик, идора ва ҳокимликлар фаолиятини баҳолашнинг бош мезони сифатида белгилансин; маҳалладан туриб барча давлат органларига мурожаат қилиш ва уларнинг раҳбарлари билан мулоқот қилиш тизими яратилиб, давлат ва ижтимоий хизматларни бевосита маҳаллада кўрсатиш, шу жумладан ўзбекистон республикаси президентининг халқ қабулхоналари билан самарали алоқаларни йўлга қўйиш орқали маҳаллаларнинг халқ олдидаги нуфузи оширилсин; маҳаллаларда ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этишда фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ваколатлари қайта кўриб чиқилиб, молиявий имкониятлари кенгайтирилсин; маҳаллаларнинг «ўсиш нуқталари» ва уларда яшовчи аҳолининг тадбиркорлик фаолиятидаги ихтисослашувидан келиб чиқиб, уларда истиқомат қилиб, фаолият юритувчи аҳолини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш тизими самарадорлиги оширилсин; маҳалла ҳудудида давлат-хусусий шериклик асосида спорт ва …
5 / 530
алар билан биргаликда уч ой муддатда кенг жамоатчилик, шу жумладан маҳалла тизимида кўп йиллик иш стажига эга ходимларни жалб қилган ҳолда маҳалла фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган чора-тадбирлар дастури ва янгиланган «фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқиб, вазирлар маҳкамасига киритсин. 4. тараққиёт стратегиясида таълим сифатини ошириш бўйича белгиланган вазифалар доирасида 2022 йилда: а) 1 апрелдан бошлаб нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари ва мактабларга фарзандларини юбораётган ота-оналарнинг ойига 3 миллион сўмгача бўлган тўловлари даромад солиғидан озод этилсин. молия вазирлиги (т. ишметов) давлат солиқ қўмитаси (ш. кудбиев) билан биргаликда икки ой муддатда солиқ кодекси ва бошқа қонунчилик ҳужжатларига тегишли ўзгартиришлар киритишни назарда тутувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини вазирлар маҳкамасига киритсин; б) ўрта таълим тизимини замон талабларига мослаштириш мақсадида: умумий ўрта таълим муассасаларида дарсликларни янгилаш дастурини амалга ошириш учун давлат бюджетидан 605 млрд сўм ажратилсин; 141 мингта янги ўқув ўринлари яратилсин ва уларнинг сони 2026 йил якунига қадар 6,4 миллионгача етказилсин. халқ таълими …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 530 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "uzbekiston respublikasi prezidentining farmoni 2022-2026 yillarga mo'ljallangan yangi uzbekistonning tarakkiyot strategiyasi to'g'risida"

пф-60 28.01.2022  [окоз: 1.02.00.00.00 давлат бошқаруви асослари / 02.08.00.00 иқтисодиёт, ижтимоий-маданий қурилиш соҳасидаги давлат бошқарувининг умумий масалалари / 02.08.01.00 давлат дастурлари, концепциялар ва бошқалар] [тсз: 1.давлат ва жамият қурилиши / давлат дастурлари, концепциялари ва бошқалар] ўзбекистон республикаси президентининг фармони 2022 — 2026 йилларга мўлжалланган янги ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида мамлакатимизни 2017 — 2021 йилларда ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича ҳаракатлар стратегияси доирасида ўтган давр мобайнида давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларини тубдан ислоҳ этишга қаратилган 300 га яқин қонун, 4 мингдан зиёд ўзбекистон республикаси президенти қарорлари қабул қилинди. шунингдек, инсон ҳуқуқларини таъминлаш, давлат орган...

Этот файл содержит 530 стр. в формате DOC (2,4 МБ). Чтобы скачать "uzbekiston respublikasi prezidentining farmoni 2022-2026 yillarga mo'ljallangan yangi uzbekistonning tarakkiyot strategiyasi to'g'risida", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: uzbekiston respublikasi prezide… DOC 530 стр. Бесплатная загрузка Telegram