антенатал парвариш (анп)

DOC 82 sahifa 682,5 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 82
приказ ссвнинг 2012 йил « ____»____даги –сонли буйругига 1-сонли илова бирламчи тиббий-санитар ёрдам муассасаларида ҳомиладор аёлларни антенатал парвариш қилиш ва уни ташкиллаштириш тўғрисидаги низом. антенатал парвариш (анп) бирламчи тиббий-санитар ёрдам муассасалари (бтсё) – қвп/оилавий поликлиника/марказий туман кўп тармоқли поликлиникаларида ўтказилади. бтсё муассасалари фаолияти бўйсинувчи соғликни сақлаш ташкилотлари томонидан белгиланган ҳудудларга мувофиқ амалга оширилади. ҳомиладор аёл ҳақиқий яшаш жойи ёки рўйхатга олинган жойи бўйича паспорт ёки махалла қўмитаси маълумотномаси асосида диспансер кузатувига олинади. бтсё муассасалари жиҳозланиши ва тиббий ходимлар штатлари ўзбекистон республикаси соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2009 йил 27 мартдаги «қишлоқ врачлик пунктлари фаолиятини ташкиллаштиришни мукаммаллаштириш тўғрисида»ги 80-сонли буйруғига асосан белгиланади. ҳомиладор аёл ҳақиқий яшаш манзили ёки паспортида рўйхатга олинган манзили ва шунингдек, маҳалла қўмитаси маълумотномаси бўйича диспансер кузатувига олинади. бтсё муассасаларида анп ни уаш, доя, тиббий патронаж ҳамшираси амалга оширади. анп бўйича умумий амалиёт врачи/оилавий врач асосий маъсул мутахассис ҳисобланади. анп бўйича умумий амалиёт шифокорининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат: - далилларга …
2 / 82
ҳолда ҳомиладорликни тўхтатишга йўллаш; - ҳомиладорлик асоратларининг олдини олиш бўйича профилактик тадбирлар ўтказиш – ҳомиладорлик ёки/ва соматик касалликлар асоратларини эрта аниқлаш, лозим бўлганда шошилинч ёрдам кўрсатиш ва ҳомиладорларга тиббий ёрдам кўрсатиш боскичларини ҳисобга олган ҳолда ўз вақтида шифохонага ётқизишни ташкиллаштириш; - барча ҳомиладорларни оив-инфекцияси бўйича маслаҳат ва тестдан ўтказилишини таъминлаш; - ҳомиладорлар ва туғувчи аёлларга тиббий ёрдам кўрсатиш босқичларини ҳисобга олган ҳолда ҳомиладорликни олиб бориш, туғруққа тайёрлаш, акушер-гинеколог билан биргаликда туғруққа йўллаш манзилини танлаш; - қўшимча соматик патологияси ёки акушерлик асоратлари бўлган ҳомиладорларни ттб/штбга йўллаш; - ҳомиладорларга маслаҳат бериш ишларини ўтказиш, ҳомиладор аёл ва унинг оила аъзоларига “ҳомиладорлик ва туғруқ давридаги ҳавфли белгилар” ҳақида маълумотларни бериш; - туғруқдан кейинги тўлиқ парваришни таъминлаш, туғруқдан кейинги 40-45 кунларда контрацепция билан таъминлаш учун маслаҳат олиб бориш; - соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, тўғри овқатланиш, микронутриентларни қабул қилиш, чекиш ва алкогол истеъмол қилишнинг зарари ҳақида тушунтириш –тарғибот ишларини ўтказиш. анп бўйича доя ва патронаж …
3 / 82
аш. - ўз ҳудуди аҳолиси ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, тўғри овқатланиш, микронутриентларни қабул қилиш, чекиш ва алкогол истеъмол қилишнинг зарари ҳақида тушунтириш-тарғибот ишларини ўтказиш. ссвнинг 2012 йил « ____»____даги –сонли буйругига 2-сонли илова ҳомиладорлар уй варақасини (ҳув) олиб бориш асослари ҳомиладорлар уй варақаси (ҳув) ҳомиладор аёл ва унинг оила аъзоларини ҳомиладорлик ва туғруқдан кейинги даврнинг кечишини кузатиш, ҳомиладорликнинг физиологик кечишдан четга чиқишини ўз вақтида аниқлаш ва тиббий ёрдам учун мурожаат қилиш жараёнига жалб этиш мақсадида ишлаб чиқилган. ҳув ни татбиқ қилишдан кутилган натижалар ҳомиладорлик давридаги асоратларни камайтириш, шифохонага оғир аҳволда келадиган аёллар сонини, оналар ва болалар касалланиши ва ўлимини олдини олиш ҳисобланади. ҳувни қўллаш жараёнида уаш/доя аёл ва унинг оила аъзоларини ҳувдан тўғри фойдаланишга ўргатади, ҳар бир ташрифда ҳув мазмуни билан танишиб боради ва керакли маълумотни беради, шунингдек, доимо ўз ёнида ҳувни олиб юриш муҳимлиги ҳақида тависялар беради. ҳомиладорлар уй варақаси она ҳақида шахсий маълумотлар: · ф.и.ш.________________________________________________________ · …
4 / 82
лмайдиган ўзгаришлар; ? – шубҳали, шифокор билан маслаҳатлашиш лозим; ! –зудлик билани шифокорга мурожаат этиш лозим · i – триместр ўзгаришлар: тавсиялар: *кўкрак безларида ўзгариш: · дағаллашиш, сезгирлигининг ортиши · сўрғичларининг катталашиши ва қорайиши · терининг ёрилишлари * кўкрак безининг бола туғилишига тайёрланиши. ? овқат ҳазм қилиш муаммолари: · кўнгил айниши · қусиш · таъм сезиш бузилиши · антиқа маҳсулотларга эҳтиёж ортиши ? кўп ҳоларда кўп суюқлик ичиш ва таомни кам-камдан тез-тез истеъмол қилиш ёрдам беради. ёғ ва ёғли ёки аччиқ маҳсулотларни истеъмол қилмасликка ҳаракат қилинг. имкони борича маҳаллий ўсимлик ёғларини истеъмол қилинг. агар қусиш кучайса врачга мурожаат этинг. * қабзият * имкони борича ҳайвон маҳсулотлари эмас, балки турли хил ўсимлик маҳсулотларини истеъмол қилинг. турли хил янги ва маҳаллий мева ва сабзавотларни, ҳамда оқ нон ўрнига йирик янчилган буғдой унидан тайёрланган нонни истеъмол қилинг. * ҳолсизлик, тез чарчаш * тез-тез дам олинг ва тоза ҳавода сайр қилинг * тез-тез сийиш …
5 / 82
маълумот беради. ўзингиз шифокор билан маслаҳатлашиб, бачадон туби баландлигини ўлчашингиз ва маълумотларни жадвалга киритиб боришингиз мумкин. асоратсиз кечаётган битта ҳомилали ҳомиладорликда ҳомиладорликнинг 24 ҳафтасидан бошлаб бачадон туби баландлиги сантиметрдаги ўлчами тахминан гестация муддатига мос келади. агар бачадон ўлчамлари ўзгармаса, бу ҳомила ўсишдан тўхтаганлигини билдириши мумкин, бу ҳолатда шифокор билан маслаҳатлашиш лозим. ? оёқ ва қўллар шиши ? имконият туғилганда оёқларни кўтариб қўйиш лозим. агар шишлар тўсатдан пайдо бўлса ёки кучли шишлар бўлса, шифокорга мурожаат этинг. ? веналарнинг варикоз кенгайиши ? узоқ вақт оёкда турмасликка ҳаракат қилинг. ўтирганда оёқларни чалиштирмасликка ҳаракат қилинг. шунингдек паст оёқ кийим кийиш ва сиқиб турувчи эластик колготкилар кийиш ҳам ёрдам беради. агар веналарда оғриқ ёки қичишиш бўлса, шифокорга мурожаат килинг. ? геморрой (бавосил): · орқа чиқарув соҳасида қичишиш · ачишиш · ичакларни бўшатишда оғриқ · дефекация актидан сўнг ичаклардан қон кетиши ? геморройни даволашнинг энг яхши усули – қабзиятнинг олдини олиш. имкони борича ҳайвон маҳсулотлари эмас, …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 82 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"антенатал парвариш (анп)" haqida

приказ ссвнинг 2012 йил « ____»____даги –сонли буйругига 1-сонли илова бирламчи тиббий-санитар ёрдам муассасаларида ҳомиладор аёлларни антенатал парвариш қилиш ва уни ташкиллаштириш тўғрисидаги низом. антенатал парвариш (анп) бирламчи тиббий-санитар ёрдам муассасалари (бтсё) – қвп/оилавий поликлиника/марказий туман кўп тармоқли поликлиникаларида ўтказилади. бтсё муассасалари фаолияти бўйсинувчи соғликни сақлаш ташкилотлари томонидан белгиланган ҳудудларга мувофиқ амалга оширилади. ҳомиладор аёл ҳақиқий яшаш жойи ёки рўйхатга олинган жойи бўйича паспорт ёки махалла қўмитаси маълумотномаси асосида диспансер кузатувига олинади. бтсё муассасалари жиҳозланиши ва тиббий ходимлар штатлари ўзбекистон республикаси соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2009 йил 27 мартдаги «қишлоқ врачлик пунктлари фаолияти...

Bu fayl DOC formatida 82 sahifadan iborat (682,5 KB). "антенатал парвариш (анп)"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: антенатал парвариш (анп) DOC 82 sahifa Bepul yuklash Telegram