oliy ta'lim muassasalari magistratura mutaxassisliklari talabalari stajirovkani o'tash tartibi to'g'risida nizom

DOC 9 pages 71.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 9
ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2015 йил 30 октябрдаги 9-2015-сонли буйруғи олий таълим муассасалари магистратура мутахассисликлари талабалари томонидан стажировкани ўташ тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида [ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 26 ноябрда 2734-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган] ўзбекистон республикасининг «таълим тўғрисида»ги, «кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги қонунлари, ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг 2001 йил 16 августдаги 343-сон «олий таълимнинг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида»ги ва 2015 йил 2 мартдаги 36-сон «магистратура тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорларига мувофиқ буюраман: 1. олий таълим муассасалари магистратура мутахассисликлари талабалари томонидан стажировкани ўташ тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин. 2. мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради. вазир а. вахабов тошкент ш., 2015 йил 30 октябрь, 9-2015-сон ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2015 йил 30 октябрдаги 9-2015-сон буйруғига илова олий таълим муассасалари магистратура мутахассисликлари талабалари томонидан стажировкани ўташ тартиби тўғрисидаги низом мазкур низом ўзбекистон республикасининг «таълим …
2 / 9
истрлик диссертацияси ва илмий-тадқиқот ишларига бевосита раҳбарлик қилаётган илмий раҳбар (илмий маслаҳатчи), магистратура талабасининг стажировкасига раҳбарлик қилиш ўқув юкламасига киритилган отм профессор-ўқитувчиси; стажировка (ишлаб чиқаришда, илмий-тадқиқот муассасасида, хорижда тажриба орттириш) — магистратура мутахассислиги бўйича мақсадли касбий таълим ўқув режа ва дастурларини ўзлаштириш, магистратура талабаларида илмий-тадқиқот компетенцияларини шакллантириш мақсадида таълимнинг фан ва ишлаб чиқариш билан интеграциясини ривожлантириш йўли орқали магистрларни энг янги илмий-техник ривожланишдаги ютуқлар ҳамда иқтисод, фан, техника, маданият ва соғлиқни сақлаш тармоқларидаги замонавий техника ва технологиялар базасида илмий тадқиқот олиб бориши; стажировка ўташ дастури — стажировка давомида иқтисод, фан, техника, маданият, соғлиқни сақлаш, қишлоқ ва сув хўжалиги тармоқларидаги замонавий техника ва технологиялар базасида энг янги илмий-техник ривожланишдаги ютуқларни ўрганиш ҳамда магистратура талабасининг магистрлик диссертациясини (ёки унинг бир қисмини) тайёрлаш учун материаллар йиғиш, магистрлик диссертацияси мавзуси юзасидан илмий-тадқиқот ишларини бажариш, магистрлик диссертацияси (ёки унинг бир қисми) учун зарур бўлган тажриба-синовларни ўтказиш, уларни мутахассислар муҳокамасидан ўтказиш, тажриба-синов натижаларидан илмий хулосалар чиқариш …
3 / 9
магистрлик диссертациясининг тажриба-синовларини ўтказиш ва унинг амалий қисми материалларини тайёрлашга кўмаклашиш масъулияти юкланган қабул қилувчи ташкилот ходими. 2. мазкур низом талаблари: ўзбекистон республикаси президенти ҳузуридаги давлат бошқаруви академияси, ўзбекистон республикаси банк-молия академияси ва корпоратив бошқарув илмий-таълим марказига; ўзбекистон республикаси ҳудудида ўз фаолиятини юритаётган, ўрнатилган тартибда фаолияти хусусиятлари инобатга олиниб, магистрлар тайёрлашни амалга ошираётган халқаро ва хорижий отмларига, шунингдек юридик таълим муассасаларига нисбатан татбиқ этилмайди. 3. стажировка магистратура талабасининг илмий-тадқиқот ишлари тақозо этганда индивидуал илмий изланиш ва тажриба-синовларни ўтказиш мақсадида ташкил этилади ва магистратура талабалари отм кенгаши тавсиясига мувофиқ стажировка ўташга юборилади. 4. стажировка: илмий-тадқиқот олиб бориш, назарий ва амалий билимларни чуқурлаштириши; иқтисод, фан, маданият ва соғлиқни сақлаш ҳамда бошқа тармоқлардаги замонавий техника ва технологиялар билан таништириши; амалий касбий ва илмий-тадқиқот компетенцияларни шакллантириши; мутахассислик бўйича билим ва кўникмаларни такомиллаштириш ва магистрлик диссертацияси (ёки бирор қисми) бўйича тажриба-синов, илмий-тадқиқот ишларини бажарилиши; касбга самарали мослашувни таъминлаши лозим. 5. магистратура талабалари стажировкани стажировка ўташ …
4 / 9
талабалари рўйхати отмдан стажировка раҳбари кўрсатилган ҳолда отм ректорининг (директорининг) буйруғи билан тасдиқланади. 10. стажировка ўташ учун юборишда магистратура талабасининг қабул қилувчи ташкилот томонидан турар жой билан таъминлаш имконияти ҳисобга олинади. 11. стажировка отм жойлашган ҳудуддан (шаҳардан, вилоятдан) ташқарида ёки хорижда ўтказилиши назарда тутилганда, стажировкага бориш ва ундан қайтиш бўйича бир марталик йўл ҳақи харажатлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда отмнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қопланади, мазкур харажатлар қабул қилувчи ташкилот томонидан қопланиши кўрсатилган ҳоллар бундан мустасно. 12. отм ректори (директори) стажировка ўташ жараёнида магистратура талабаси хавфсизлигини таъминлаш бўйича зарур чора-тадбирлар кўрилишини таъминлайди. 13. стажировка бўйича ишларни мувофиқлаштириш отмнинг магистратура бўлими томонидан тегишли кафедра мудири ва факультет декани ёки отмнинг зиммасига стажировка масалалари билан шуғулланиш мажбурияти юклатилган таркибий бўлинмаси билан ҳамкорликда амалга оширилади. 14. стажировка отм билан қабул қилувчи ташкилот ўртасида стажировкани ташкил этиш ва ўтказиш бўйича тузилган шартномалар (келишувлар) асосида амалга оширилади, стажировкани хорижда ўташ ҳоллари бундан мустасно. 15. стажировкани …
5 / 9
нидан стажировка дастурининг ўз вақтида бажарилишини назорат қилади ва зарур ҳолларда, унга амалий кўмаклашиб боради. стажировка назорати электрон равишда ёки бошқа телекоммуникация воситалари (телефон, факс ва бошқа воситалар) орқали амалга оширилиши мумкин. 18. отмдан стажировка раҳбари: магистратура талабаларини стажировка ўташ жойларига тақсимлашда иштирок этади; магистратура талабасига бериш учун отмнинг тегишли бўлинмасидан стажировка кундалигини қабул қилиб олади; стажировка ўташ дастурини ишлаб чиқади; магистратура талабасининг стажировкасига умумий раҳбарлик қилади; стажировка ўташ учун кетаётган магистратура талабасига зарур йўл-йўриқлар беради; магистратура талабасининг стажировка ўташ жойига етиб бориши ва қайтишини назорат қилади; қабул қилувчи ташкилотдан стажировка раҳбари билан стажировка ўташ ҳолати бўйича мунтазам равишда алоқада фаолият олиб боради; магистратура талабасига стажировка ўташ дастурини бажариш бўйича услубий ёрдам кўрсатади; зарур ҳолларда, стажировка ўташ жойларига бориш орқали стажировка ўташ тартибига магистратура талабаси томонидан риоя қилинишини, стажировка ўташ дастури бажарилишини назорат қилади; стажировка ўташни такомиллаштириш юзасидан ўз таклиф ва мулоҳазаларини отм кенгашида кўриб чиқиш учун тақдим этади. 19. …

Want to read more?

Download all 9 pages for free via Telegram.

Download full file

About "oliy ta'lim muassasalari magistratura mutaxassisliklari talabalari stajirovkani o'tash tartibi to'g'risida nizom"

ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирининг 2015 йил 30 октябрдаги 9-2015-сонли буйруғи олий таълим муассасалари магистратура мутахассисликлари талабалари томонидан стажировкани ўташ тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида [ўзбекистон республикаси адлия вазирлиги томонидан 2015 йил 26 ноябрда 2734-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилган] ўзбекистон республикасининг «таълим тўғрисида»ги, «кадрлар тайёрлаш миллий дастури тўғрисида»ги қонунлари, ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг 2001 йил 16 августдаги 343-сон «олий таълимнинг давлат таълим стандартларини тасдиқлаш тўғрисида»ги ва 2015 йил 2 мартдаги 36-сон «магистратура тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорларига мувофиқ буюраман: 1. олий таълим муассасалари магистратура мутахассисликлари талабала...

This file contains 9 pages in DOC format (71.5 KB). To download "oliy ta'lim muassasalari magistratura mutaxassisliklari talabalari stajirovkani o'tash tartibi to'g'risida nizom", click the Telegram button on the left.

Tags: oliy ta'lim muassasalari magist… DOC 9 pages Free download Telegram