oliy ta'lim muassasalari dakyredit-modultizimini joriy etish

PPTX 49 стр. 16,9 МБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 49
учебная лаборатория «биология» олий таълим муассасаларида кредит-модул тизимини жорий этиш ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши-2023 кун тартиби миллий таълим тизимини дунё таълим муҳитига интеграциялаш доирасида ўзбекистон республикаси ҳукумати, олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан олий таълим тизимимизнинг болонья жараёнларига ҳар тарафлама мукаммал тарзда ўтишини таъминлаш борасида стратегик режалар ишлаб чиқилди. бу жараёнларда ўзбекистон республикаси президентининг 2019 йил 8 октябрдаги пф-5847-сон фармони билан тасдиқланган «ўзбекистон республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси» алоҳида аҳамиятга эга бўлиб, ушбу концепция таълим жараёнининг халқаро миқёсда шаффоф бўлишига эришиш, миллий таълим тизимининг дунёнинг хоҳлаган бошқа таълим тизимлари билан мослигини таъминлаш, дунёнинг етакчи университетлари сафидан ўрин олиш ғояларига йўналтирилган. мамлакатимиздаги олий таълим муассасаларининг 85 фоизи 2030 йилгача босқичма-босқич кредит-модул тизимига ўтиши режалаштирилган. 2020-2021 ўқув йилининг ўзида мамлакатимиздаги 33 дан ортиқ йирик олий таълим муассасалари кредит-модул тизимига ўтиши кутилмоқда. мазкур олий таълим муассасаларида асосан european credit transfer system (ects) кредит-модул тизими …
2 / 49
ар тизими қабул қилиниши зарур. бу эса европада йўналишларни, даражаларни академик ва касбий тан олишни енгиллаштириши ва барча европа давлатларида битирувчиларнинг ишга жойлашиш имкониятларини таъминлашга хизмат қилди. болонья жараёни барча давлатлар учун очиқ бўлиб, бугунги кунга келиб иштирокчи давлатлар сони 50 га яқинлашиб қолди. кўпчилик хорижий давлатларнинг олий таълим тизимида синов бирликларини қайд қилиш ва тўплаш функцияларига эга бўлган ва хорижда ўқишнинг академик тан олинишини кафолатловчи european credit transfer system (ects) синов бирликлари тизими ёки унга мос бошқа тизим қабул қилиниши ва киритилиши муҳим аҳамият касб этади (1999 й. ects тизими 1062 та европа олий ўқув юртларида қабул қилинган). европа давлатлари ўз олдиларига олий ўқув юртларининг барча дастурлари ва фанларининг мослигини тан оладиган билимларни баҳолашнинг ягона тизимини (credit system) яратишни мақсад қилиб қўйишган. european credit transfer system (ects) кредит-модуль тизими турлари кредит-модул тушунчаси кредит-модул тизими авваламбор мамлакатимиз олий таълим тизимига таълимнинг амалдагидан кўра анча мукаммал ўлчов бирлигини олиб киради. унга …
3 / 49
ўлган маълум миқдордаги ўқиш юкламасини билдиради. ects кредит-модуль тизимида 1 кредит ўртача 25-30 соатлик ўқиш юкламасини англатади. бу дегани, агар фан 6 кредитли фан бўлса, талаба ушбу фан бўйича белгиланган миқдордаги кредитларни қўлга киритиш учун семестр давомида 150-180 соатлик ўқув юкламасини бажариши керак бўлади (25*6=150; 30*6=180). шундай экан, кредит-модуль тизимини жорий этган отмларда талабалар ҳар бир фан учун белгиланган кредитлар миқдорига қараб, ўқиш ҳали бошланмасданоқ ҳар бир фанни ўқиш ва ўрганишга қанча вақт сарфлашлари кераклигини билиб оладилар. бу ҳам таълимда шаффофликнинг бир кўринишидир. 1 кредит ўқув юкламаси (25-30 соат оралиғида) айнан неча соат бўлишини одатда ҳар бир отм ўзининг ички қоидаларида белгилайди. шуни таъкидлаш керакки, 1 кредит учун белгиланган 25-30 соатлик ўқув юкламаси бу фанни ўрганиш учун сарфланадиган жами ҳаракатлар жамланмаси бўлиб, унга нафақат дарс вақти, балки талабанинг фанни ўрганиш учун уйда ва кутубхонада сарфлаган вақти, имтиҳонлар вақти, қўйингки талаба ушбу фанни ўзлаштириш учун сарфлаган барча тизимли ҳаракатлари вақтини қамраб …
4 / 49
кутубхонада мустақил ўқув юкламасини бажариши керак бўлади. академик кредит тушунчаси академик кредит тушунчаси ўқув юкламаси ўқув юкламаси таркибий элементлари ўқув юкламаси таркибий элементлари таълим натижалари таркибий қисмлари ўқув режаси ва фан дастурларини тузиш ўқув жараёнини режалаштириш олий ўқув юртининг ўқув фаолиятини бошқаришда муҳим элементларидан бири ҳисобланади. у қуйидаги босқичларда амалга оширилади: • дастлаб ўқув йили давомидаги асосий ўқув жараёнлари ва уларни амалга ошириш муддатлари акс эттирилган академик тақвим тузилади; • намунавий ўқув режага қўшимча равишда танлов фанларининг рўйхати шакллантирилади; • намунавий ўқув режа ва танлов фанлари рўйхатига мос равишда эдвайзерлар ёрдами билан, қайд қилиш офиси ва декан назорати остида ҳар бир талабанинг шахсий ўқув режаси шакллантирилади; • ишчи ўқув режалари тузилади; • фанларнинг ишчи ўқув дастурлари (syllabus) ишлаб чиқилади; • йўналиш ва мутахассисликларнинг ишчи ўқув режаларига мос равишда кафедраларнинг ўқув юкламалари режалаштирилади ва профессор-ўқитувчиларнинг штат жадвали ҳамда уларга тақсимланган кредитлар тасдиқланади; • академик потоклар ва гуруҳлар кесимида дарс жадваллари тузилади. …
5 / 49
и прогрессия қоидалари танлов фанлари (electives) кредит-модуль тизимига ўтишнинг муҳим жиҳатларидан яна бири бу — ўқув дастурига танлов фанларининг кириб келишидир. унга кўра, талабалар ўқишнинг дастлабки йилларида соҳага оид асосий, умумкасбий фанларни ўзлаштириб, соҳа бўйича умумий билимни эгаллаб олганларидан сўнг, соҳага оид махсус фанларни ўз қизиқишларидан келиб чиқиб ўзлари танлаш имкониятига эга бўладилар. бунда отм талабаларга ўқув йили давомида таклиф қилинаётган танлов фанларнинг рўйхатини ва улар ҳақида батафсил маълумот тақдим этади. талабалар эса ушбу рўйхат ва маълумотлар асосида ўзлари қизиққан фанларни танлайдилар. бу жараён ҳар бир талаба ўзининг бакалавриат ёки магистратура ўқиш дастурини маълум маънода ўзи шакллантиришига имкон яратади. танлов фанлари сони курсдан курсга кўпайиб бориши зарур бўлади. чунки талаба курсдан курсга ўтгани сари мутахассис сифатида шаклланиб боради ва унда мустақил қарор қабул қилиш қобилияти ҳам шаклланиб боради. отмлар эса аста-секинлик билан талабаларга ўз факультетларидан ташқарида, яъни бошқа факультетлардан ҳам танлов фанлари олишга имконият яратишлари зарур. танлов фанлари (electives) фанларни …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 49 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "oliy ta'lim muassasalari dakyredit-modultizimini joriy etish"

учебная лаборатория «биология» олий таълим муассасаларида кредит-модул тизимини жорий этиш ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қарши-2023 кун тартиби миллий таълим тизимини дунё таълим муҳитига интеграциялаш доирасида ўзбекистон республикаси ҳукумати, олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги томонидан олий таълим тизимимизнинг болонья жараёнларига ҳар тарафлама мукаммал тарзда ўтишини таъминлаш борасида стратегик режалар ишлаб чиқилди. бу жараёнларда ўзбекистон республикаси президентининг 2019 йил 8 октябрдаги пф-5847-сон фармони билан тасдиқланган «ўзбекистон республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш концепцияси» алоҳида аҳамиятга эга бўлиб, ушбу концепция таълим жараёнининг халқаро миқёсда шаффоф бўлишига эришиш, миллий таълим тизимининг дунёнинг х...

Этот файл содержит 49 стр. в формате PPTX (16,9 МБ). Чтобы скачать "oliy ta'lim muassasalari dakyredit-modultizimini joriy etish", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: oliy ta'lim muassasalari dakyre… PPTX 49 стр. Бесплатная загрузка Telegram