oliy ta'lim muassasalari bilan bog'liq besh muhim tashabbus

PPTX 32 sahifa 21,5 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 32
слайд 1 ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим муассасаларида беш муҳим ташаббус ўзбекистон президенти ш.м.мирзиёев томонидан илгари сурилган беш муҳим ташаббус. беш ташаббусда беш эзгу ғоя ҳар бир миллат ўз келажак авлодида комилликни кўришни орзу қилади. ўзбек халқи ўз маданияти ва маънавиятида комил инсонлар тарбиясига алоҳида эътибор берган ва бундай комиллик дарғаларини етиштириш ҳар бир замонда муҳим саналган. инсон камолотида эса жисмоний ва маънавий гўзаллик муҳим аҳамият касб этади. шу боис бугунги кунда юртимизда замонавий билим ва кўникмаларга эга, мамлакатнинг муносиб келажаги учун жавобгарликни ўз зиммасига ола биладиган, интилувчан ва серғайрат ёшларни тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. ўзбекистон республикаси президенти шавкат миромонович мирзиёев ёшларга эътиборни кучайтириш, уларни маданият, санъат, жисмоний тарбия ва спортга кенг жалб этиш, уларда ахборот технологияларидан фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш, ёшлар ўртасида китобхонликни тарғиб қилиш, хотин-қизлар бандлигини ошириш масалаларига бағишланган 5 та ташаббуси илгари сурилди. бир сўз билан айтганда, 5 та ташаббус халқимиз, айниқса, ёшларимиз …
2 / 32
самблларини ташкил этиш белгиланди. янгидан қуриладиган, реконструкция ва капитал таъмирланадиган ҳамда жиҳозланадиган маданият марказлари манзилли рўйхати ҳам шакллантирилди. ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини оширишга, истеъдодини юзага чиқариш ижросини тизимли ташкил этиш, тўгарак ва синфларга қамраб олинган болаларни рағбатлантириш, жумладан, ҳар хил танловлар ўтказиш зарурлиги мақсад қилинди. танловларда иқтидорли ёшларни қўллаб қувватлаш, истеъдодини нафақат юртимизда, балки дунё миқёсида кўрсата олиши назарда тутилди. белгиланган қурилиш, реконструкция ва капитал таъмирлаш ишлари, шунингдек, маданият марказлари, мусиқа ва санъат мактабларини мусиқа чолғулари билан таъминлаш учун тегишли маблағ ажратиш бўйича топшириқ берилиши бу фаолиятнинг такомиллашувини ёшлар иқтидорини қўллаб қувватлашни таъминлайди. маданият вазирлиги ва халқ таълими вазирлигига ҳокимликлар билан биргаликда туман ва шаҳарларда маданият марказлари ва умумтаълим мактабларида ёшларнинг қизиқишидан келиб чиқиб, қўшимча 1,5 мингта тўгарак ташкил этиш вазифаси қўйилди. бепул тўгараклар ёшларимиз иқтидорини намоён эта олишига ва уларнинг ижод намуналари дунёга танилишига сабаб бўлади. бундан ташқари ташаббускор истеъдодли ёшлар ва маҳаллий …
3 / 32
ган сифатий хоссаларини тарғиб этиш, бадиий ижод намуналарининг шахс феноменини шакллантирувчи асосий мезон эканлигини инобатга олган ҳолда, биринчи ташаббус, яъни ёшларнинг мусиқа, рассомлик, адабиёт, театр ва санъатнинг бошқа турларига қизиқишларини оширишга, истеъдодини юзага чиқариш устувор вазифалардан бири сифатида белгилаб олинди. санъат ва бадиий ижод шахс феноменини шакллантирувчи асосий мезондир. шундай экан ёшларда эстетик онг, эстетик дид, эстетик имммунитет, эстетик интеллектни шакллантирувчи, маънавий ва тарбиявий аҳамиятга эга бўлган бадиий-эстетик ижод намуналарининг ўрнини алоҳида эътироф этиш зарур. санъат ҳам инсон ҳаётида ўзига хос эстетик аҳамият касб этиб, ижтимоий ҳаётда инсон фаолиятининг, бадиий ижоднинг якуни сифатида юзага келади. аммо ҳар қандай бадиий асар ҳам санъат даражасига кўтарилмайди, санъат даражасида баҳоланмайди. демак, бадиий ижод намуналарини санъат асари даражасига кўтарилиши учун ҳам эстетика қонуниятларига амал қилиниши муҳимдир. ҳозирги кунда санъат инсон онги ва тафаккурига кучли таъсир кўрсатадиган, шахс маънавиятини шакллантирадиган кучга эга эканлиги билан ажралиб туради, санъат-бадиий ижод инсон онгининг узвий диалектик алоқадорлиги, бири иккинчисисиз …
4 / 32
инг кучи унинг халқчил ва тушунарлилигида, кишилар ички руҳий дунёсига эмоционал таъсир кўрсата олишидадур. комил инсон тарбиясида адабиёт ва санъатнинг ана шу хусусиятини ҳисобга олиш муҳимдир. маънавий тарбияда ўзбек халқининг бой маънавий меросидан, жумладан, юсуф ҳос ҳожиб, аҳмад яссавий, алишер навоий, абдураҳмон жомий, машраб, муқимий, абдулла қодирий, чўлпон, усмон носир, абдулла авлоний каби классик шоир ва ёзувчиларимиз асарларидан фойдаланиш, ёшлар қалбини, руҳий дунёсини маънавий бойитишда катта аҳамиятга эгадир. биринчи ташаббус доирасида амалга оширилган кўргазма ҳамда маҳорат дарси. биринчи ташаббус доирасида амалга оширилган адабиёт кечаси. биринчи ташаббус доирасида амалга оширилган кўргазма. иккинчи ташаббус ёшларни жисмоний чиниқтириш, уларнинг спорт соҳасида қобилиятини намоён қилишлари учун зарур шароитлар яратишга йўналтирилган. ўзбекистон спорти миллий маданиятимизнинг узвий қисми ҳисобланади. у кенг халқ оммасини юксак ахлоқий руҳда тарбиялашда ва саломатлигини мустаҳкамлашда муҳим воситалардан бири бўлиб қолди. мамлакатимизда яшовчи халқлар асрлар давомида хилма-хил жисмоний машқлар ва миллий мусобақалар турларини яратдики, бу ўз навбатида ёшларнинг жисмоний ва маънавий тарбиясига …
5 / 32
из шаънини ҳимоя қилиб жаҳон чемпионлари бўлган юртдошларимиздан курашда с.қурбонов, б.файзиев, с.ходиев, р.қозоқов, қиличбоз с.рўзиев, баскетболчи р.салимова, боксчи р.рисқиев, артур григорян, олимпия уйинлари чемпионлари э.саъдий, с.диомидов, полвонлардан м.хадарцев, а.фадзаев, абдулла тангриев, машҳур чавандоз м.исломов, оғир атлетика бўйича жаҳон чемпиони эркин каримов, шахмат бўйича жаҳон чемпиони рустам қосимжонов, теннис бўйича ирода тўлаганова ва бошқа кўпгина спортчилар жаҳонга машҳур. спорт ҳозирги жамиятнинг янада тараққий этишида ёрдам берувчи давлатнинг қудратли воситасидир. мустақиллик йилларида жисмоний тарбия ва спортнинг оммавийлиги янада кенгайди. республика аҳолисининг катта қисми спортнинг ҳар хил турлари билан шуғуллана бошлади. албатта, мамлакатимизда болалар спортини янада ривожлантириш, мавжуд имкониятлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш ҳамда аҳоли, айниқса ёшлар ўртасида оммавий спортни кучайтиришда матбуот ва оммавий ахборот воситаларининг иштироки жуда муҳим. жумладан, мактаб ёшидаги болалар, айниқса, қизларни жисмоний тарбия ва спорт билан шугулланишга кенг жалб этиш орқали уларнинг соғлиги ва жисмоний ривожланишида сезиларли ўсишни таъминлаш борасида ўзига хос натижаларга эришаётган вилоят, туман (шаҳар)лардаги мавжуд илгор тажрибаларни …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 32 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"oliy ta'lim muassasalari bilan bog'liq besh muhim tashabbus" haqida

слайд 1 ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги олий таълим муассасаларида беш муҳим ташаббус ўзбекистон президенти ш.м.мирзиёев томонидан илгари сурилган беш муҳим ташаббус. беш ташаббусда беш эзгу ғоя ҳар бир миллат ўз келажак авлодида комилликни кўришни орзу қилади. ўзбек халқи ўз маданияти ва маънавиятида комил инсонлар тарбиясига алоҳида эътибор берган ва бундай комиллик дарғаларини етиштириш ҳар бир замонда муҳим саналган. инсон камолотида эса жисмоний ва маънавий гўзаллик муҳим аҳамият касб этади. шу боис бугунги кунда юртимизда замонавий билим ва кўникмаларга эга, мамлакатнинг муносиб келажаги учун жавобгарликни ўз зиммасига ола биладиган, интилувчан ва серғайрат ёшларни тарбиялашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. ўзбекистон республикаси президенти шавкат миромон...

Bu fayl PPTX formatida 32 sahifadan iborat (21,5 MB). "oliy ta'lim muassasalari bilan bog'liq besh muhim tashabbus"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: oliy ta'lim muassasalari bilan … PPTX 32 sahifa Bepul yuklash Telegram