glycyrrhiza glabra l. (силлиқ ширинмия)

DOC 33 стр. 7,1 МБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 33
ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлиги тошкент давлат аграр университети доривор ўсимликлар кафедраси доривор ўсимликларни етиштириш технологияси фанидан курс иши 5-мавзу: glycyrrhiza glabra l. (силлиқ ширинмия) етиштириш технологияси ва хўжаликдаги ахамияти бажарди: ўрмон хўжалиги ва ландшафт дизайн факультети 4 босқич 25 гуруҳ талабаси: баҳодирова гавҳархон текширди: дўстиёров м тошкент – 2020 й. режа: кириш 3-5 адабиётлар шарҳи 6-8 асосий қисм: 9-30 1. glycyrrhiza glabra l. (силлиқ ширинмия)нинг ботаник тавсифи 9-13 2. glycyrrhiza glabra l. (силлиқ ширинмия)ни тайёрлаш ва етиштириш технологияси 14-22 3. glycyrrhiza glabra l. (силлиқ ширинмия)ни уруғидан ҳамда вегетатив йўл билан кўпайтириш 23 4. glycyrrhiza glabra l. (силлиқ ширинмия)ни кўчат етиштириш йўли билан кўпайтириш 24 5 glycyrrhiza glabra l. (силлиқ ширинмия)нинг кимёвий таркиби, қўлланилиши ва хўжаликдаги аҳамияти 25-30 хулоса 31-32 фойдаланилган адабиётлар рўйхати 33 кириш ширинмия доривор ўсимлик сифатида жуда қадим замонлардан маълум. хитой халқ табобатида бу ўсимлик эрамиздан 3000 йил аввал …
2 / 33
лланилади. ширинмия ер устки қисми чорва моллари учун тўйимли озуқа ҳисобланади. мазкур ўсимлик хом-ашёсига йилдан-йилга талаб ортиб бормоқда.республикамизда тайёрланаётган ширинмия илдизи хом-ашёсининг асосий қисми чет элларга экспорт қилинади, айниқса хитой, корея ва япония каби давлатларга чиқарилмоқда. шуни таъкидлаш лозимки, ширинмияни узлуксиз тайёрлаш натижасида унинг табиий захиралари йилдан-йилга чегараланиб қолмоқда. таъкидлаш жоизки ширинмия ўсимлиги асосан шўр тупроқларда экилади. лекин шўр тупрокда униб чиқиши жуда ҳам пастлиги сабабли униб чиққан муртакларнинг ҳам қарийиб 90 % нобуд бўлиши бу ўсимликни кўпайтириш учун имкон бермай келди. шу сабабли, силлиқ ширинмия уруғларидан шўрланмаган тупроқларда кичик майдонларига экиб кўчат етиштириш ва уни турли тупроқ шароитларида экиб ўстириш технологияси ишлаб чиқилган. уруғдан кўчат етиштириш жараёнида тупроқ биологик азот билан бойиб унумдорлиги ортади. натижада бу ўсимликни оралиқ экин сифатида қўллашга шароит яратилади. қолаверса, тупроқ унумдорлигини сақлаш ва ошириш, экинлардан юқори ҳосил олиш учун қишлоқ хўжалик экинларини самарали алмашлаб экишда биргина беда ўсимлигидан фойдаланиб қолмай балки оралиқ, такрорий дон, …
3 / 33
учун, республикамизда мавжуд бўлган табиий ширинмиязорларни биологик ва экспулатацион захираларни аниқлаб, табиатга зиён етказмасдан ва экологик мувозанатни бузмасдан хом ашё маҳсулотларини тайёрлашни ташкил қилиш ҳамда ширинмияни маданий ҳолда экин майдонларини барпо этиш, ҳозирги вақтнинг энг долзарб вазифаларидан ҳисобланади. шу аснода ҳукуматимиз томонидан ширинмия хомашёсини етиштириш бўйича қатор қарор ва фармонлар қабул қилинмоқда. хусусан ўзбекистон республикаси вазирлар маҳкамасининг 1995-йил 15-декабрдаги «ўзбекистон республикасида ширинмия хомашёсини етиштиришни кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги № 453 сонли махсус қарори ҳамда ўзбекистон республикаси президенти и.а.каримовнинг 2007-йил 19-ноябрдаги «2011-йилгача бўлган даврда фармацевтика тармоғи корхонларини модернизация қилиш, техникавий ва технологик қайта жиҳозлаш дастури тўгрисида» ги фармони фармацевтика корхоналарининг қувватини оширишга, экспортга йўналтирилган маҳсулотлар ишлаб чиқаришга, шунингдек аҳолини маҳаллий дори-дармон маҳсулотларига бўлган талаб ва эҳтиёжни қондиришга қаратилгандир. бу қарор ва фармонлар ширинмияни доривор ўсимлик сифатида экин майдонларини кенгайтиришни талаб этди. вазирлар маҳкамасининг «ўзбекистон республикасида қизилмия ва бошқа доривор ўсимликларни етиштириш ҳамда саноат усулида қайта ишлашни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2018 …
4 / 33
и экиб ўстиришни ташкил этиш ва ривожлантириш борасида кўрсатмалар бердилар. адабиётлар шарҳи тупроқ унумдорлиги ҳақида фикр юритганимизда шўрланган ерлар мелиоратив ҳолатини яхшилаш, экинларни алмашлаб, навбатлаб ва такрорий экиш тизимларини тўғри йўлга қўйиш, маъдан ва маҳаллий ўғитлардан экин турларига боғлиқ ҳолда табақалаштириб фойдаланиш, у ерлардан унумли ҳосил олишга эришиш керак эканлиги намоён бўлди. шўрланишни олдини олиш ҳамда шўрланган ерлар ҳолатини яхшилашда мухандислик мелиорация муҳим роль ўйнайди. бунда эришиладиган ютуқларга коллектор ва деренаж тизимларини таъмирлаш ҳамда янгисини қуриш орқали эришилади. бу соҳага фақатгина мухандислик йўли билан эмас, балки биологик йўл билан ҳам ёндошиш жуда яхши натижа бериши исботланган. шўрланган ерларда қандлавлаги, кунгабоқар, ғўза, жўхори, беда, шоли, маккажўхори, кўп ўриладиган райграс, суданўти ва бошқа экинлар экилиб ўсиб ривожланиши ва ўзлаштирувчанлик хусусиятлари кўплаб олимлар (лифщиц 1952; легостаев 1959; абдуразаков 1964; назиров 1967; турсунхўжаев 1972; бабушкин 1971; абдуллаев 1989) томонидан синаб кўрилди. э.а.лифшиц (1952)нинг бергаи маълумотларига кўра беданинг илдизи тупроқнинг гигроскопик ва гидроскопик . тузилишини …
5 / 33
қисми эса тупроқнинг юза қатламини исиб кетишдан у сақлайди ва шамолдан асраб қолади. ер ости сувларининг тупроқ сатҳига кўтарилишини секинлаштиради ва тўхтатади. тупроқ сатҳидаги эвапорцияни маълум миқдорда пасайтиради. шунингдек, атмосфера намгарчилик (ёғингарчилик), тупроқни ювиш ва ўсимликларининг ўсиши учун бериладиган вегитацион суғоришнинг таъсири, тупроқдаги шўрланипшинг пасайишига олиб келади. муаллифнинг таъкидлашича, беда ер ости сувлари тупроқ сатҳига яқин бўлганда ўзидан (транспирация учун) 10-12 минг м3/га сув буғлатади, натижада ер ости сувлари маълум микдорда пасаяди. беда экилган майдонларда, гўза экилган майдонлардагига нисбатан (тупроқ шўрланиши бир хил бўлган ҳолда) ер ости сувлари 40-60 см паст бўлади, бу жараён шўрланиш микдорининг камайишига сабаб бўлади. беданинг ўзлаштирувчи ўсимлик сифатида афзаллик хусусиятларидан яна бири, ўсиш ва ривожланиш давомида, юқорида санаб ўтилган ўзлаштирувчи ўсимликларга нисбатан кам суғоришни талаб этади. лекин беданинг ўсиш ва ривожланиши учун тупроқ шўрланиши ўртача 0-100 см гача қатламда хлор (с1) анионлари 0.02 % дан ошмаслиги талаб этилади. (абдуразоқов, 1973). ширинмия ўсимлиги оқсил, ёғ ва …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 33 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "glycyrrhiza glabra l. (силлиқ ширинмия)"

ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси қишлоқ хўжалиги вазирлиги тошкент давлат аграр университети доривор ўсимликлар кафедраси доривор ўсимликларни етиштириш технологияси фанидан курс иши 5-мавзу: glycyrrhiza glabra l. (силлиқ ширинмия) етиштириш технологияси ва хўжаликдаги ахамияти бажарди: ўрмон хўжалиги ва ландшафт дизайн факультети 4 босқич 25 гуруҳ талабаси: баҳодирова гавҳархон текширди: дўстиёров м тошкент – 2020 й. режа: кириш 3-5 адабиётлар шарҳи 6-8 асосий қисм: 9-30 1. glycyrrhiza glabra l. (силлиқ ширинмия)нинг ботаник тавсифи 9-13 2. glycyrrhiza glabra l. (силлиқ ширинмия)ни тайёрлаш ва етиштириш технологияси 14-22 3. glycyrrhiza glabra l. (силлиқ ширинмия)ни уруғидан ҳамда вегетатив йўл билан кўпайтириш 23 4. glycyrrhiza glabra l...

Этот файл содержит 33 стр. в формате DOC (7,1 МБ). Чтобы скачать "glycyrrhiza glabra l. (силлиқ ширинмия)", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: glycyrrhiza glabra l. (силлиқ ш… DOC 33 стр. Бесплатная загрузка Telegram