электрон ҳисоблаш машиналарида иқтисодий масалалар ечишни ташкил қилиш

DOC 78,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1705052480.doc электрон ҳисоблаш машиналарида иқтисодий масалалар ечишни ташкил қилиш режа: 1. компьютерда иқтисодий масалалар ечишни ташкил этишнинг асосий босқичлари. 2. масалани қўйиш ва уни ечиш босқичларининг асосий элементлари. 3. алгоритмлаштириш тушунчаси ва унинг турлари. 4. программаларни блок-схемалар орқали ифодалаш. 5. ишланаётган ва узатилаётган маълумотларнинг тўғрилигини таъминлаш усуллари. компьютерда иқтисодий масалалар ечишни ташкил этишнинг асосий босқичлари. фараз қилинг, сиз бирор бир ташкилотда ишлаяпсиз. сизни директор ўз хузурига чақирди ва ўз бўлимингиздаги барча ишларни компьютер асосида бажаришга ўтишингиз кераклигини айтди ва бу топшириқ албатта бажарилиши лозимлигини тушунтирди. сиз бу ишни бажаришни нимадан бошлар эдингиз? иқтисодий масалаларни компьютерда ечиш учун аввало қайси ишларни бажариш керак? бу бажарилиши керак бўлган ишларни режалаштиришда қандай босқичлардан ўтиш мақсадга мувофиқ бўлади? юқоридаги саволлар хақида чуқур фикрланг ва фикрларингизни бошқалар билан бўлишинг, кейин эса қуйидаги маълумотларни ўз фикрингиз билан таққослашингиз мумкин. масалани эҳм талаби асосида автоматлаштирилган кўринишга ўтказиб ечишнинг бир қанча босқичлари мавжуд. ҳар қандай бошқаришнинг автоматлаштирилган системасида …
2
қсад бутун бас-ни тажриба ўтказиб, эксплуатация қилиш ва унинг хақиқий самарадорлик баҳосини аниқлашдир. масалани эхм-да ечишга тайёрлашнинг асосий босқичларида у ёки бу масалани эҳм-да ечишда тегишли ахборотлар программа ёрдамида арифметик ва мантиқий қайта ишланади. лекин масалани эҳм-да бевосита ечишдан олдин, одатда, тегишли тайёргарлик ишлари амалга оширилади. бу иш анча машаққатлироқдир. бунда одатда қуйидаги босқичлар ажралиб ту ради: 1) масалани қўйиш; 2) масалани математик ифодалаш; 3) ечиш усулини танлаш; 4) масалани ечишнинг алгоритмини ишлаб чиқиш; 5) тузилган алгоритм асосида программалаштириш; 6) программани компьютерга киритиш ва уни созлаш; 7) масалани бевосита эҳм-да ечиш ва олинган натижани таҳлил қилиш. масалани қўйиш ва уни ечиш босқичларининг асосий элементлари. 1. даставвал эҳм-да ечилиши керак бўлган масала қўйилади. ушбу босқичда бошланғич маълумотларнинг таркиби ва характери аниқланади. масалани ечишнинг умумий йўли танланади. масала кичик масалаларга ажратилади, уларни ечиш кетма-кетлиги аниқланади ва ҳоказо. 2. масаланинг математик ифодаланиши. ушбу босқичда масаланинг қўйилиши математик жиҳатдан аниқлаб олинади. у аниқ, бир …
3
лаш жараёнини етарлича тўла, аниқ ва бир маъноли тавсифлаш зарурати туғилади. ушбу тавсиф ҳисоблашларни бажариш учун зарур бўлган формулаларни ўз ичига олиши, уларни қўллаш кетма-кетлигини, у ёки бу формула фойдаланиладиган шароитларни аниқлаши, шунингдек ҳисоблаш жараёнининг бир қисмидан бошқа қисмига ўтиш қоидаларини кўрсатиши керак. машинага ҳисоблаш жараёнида пайдо бўлиши мумкин бўлган ҳолатлар ҳақида зарур кўрсатмалар ҳам берилиши керак. ана шу барча ишлар масалани ечиш алгоритми билан амалга оширилади. масалани ечиш алгоритмини излаш, ишлаб чиқиш ва тавсифлаш алгоритмлаш деб аталади. алгоритмни тавсифлашнинг 2-чи усули бу машина тушунадиган алгоритмик тилда ёзилган программадир. программа қилиш учун ишлатиладиган бир қанча алгоритмик тиллар мавжуд, улар ассемблер, р -1, кобол, алгол, фортран, паскал, лисп, си, бейсик ва бошқалардир. шуни айтиш керакки, одатда мураккаб алгоритм учта асосий структура: чизиқли, тармоқланувчи ва циклик алгоритмлар комбинациясидан тузилади. 5. программалаш. бу босқичда алоҳида-алоҳида буйруқлардан иборат бўлган ва бажариладиган амаллар кетма-кетлигини белгилайдиган программа тузилади ва у эҳм хотирасига киритилади. ушбу эҳм-да қўлланиладиган …
4
ан программани олиш мақсадида амалга ошириладиган созлаш жараёни умумий вақтнинг 20% дан 40 % гача қисмини эгаллайди, яъни программани текшириш ва созлаш учун анчагина вақт сарфланади. 7. масалани эҳм-да ечиш. иқтисодий масала алгоритм асосида тузилган ва компьютарда созланган программа ёрдамида автоматик равишда ечилаётган пайтда кўзда тутилмаган ёки рухсат этилмаган хилма хил ҳолатлар пайдо бўлиши мумкин. шундай ҳолларда, агарда эҳм ишига оператив аралашиш зарур бўлиб қолса, муаммоларни муваффақиятли хал қилиш учун тажрибали оператор иштироки зарур бўлиб қолади. бунда ушбу оператор программа тузувчи томонидан аввалдан ёзилган кўрсатмаларга риоя қилган ҳолда иш юритади. масала ечиш натижаларини кўриш ва уларнинг нусхаларини чиқариш учун принтерлар, электрлаштирилган ёзув машиналари, алифболи, рақамли ёзув қурилмалари, дисплейлар, машина ташувчиларга чиқарувчи ва бошқа турлардаги хилма хил техник қурилмалар қўлланилади. алгоритмлаштириш тушунчаси ва унинг турлари. масаланинг алгоритми деганда нимани тушунасиз ва уни тузиш бизга нима беради? алгоритм ва алгоритмлаштириш тушунчалари орасида қандай фарқ ва ўхшашликлар мавжуд? алгоритмларнинг қандай турлари бўлиши мумкин …
5
г турли бирикмаларида ҳар қандай масалани ечиш учун хизмат қилади. натижавийлик хоссаси. изланаётган натижани бошланғич маълумотларнинг рухсат этилган қийматлари учун чекли сондаги етарлича содда қадамлардан кейин олиш мумкинлиги тушунилади. одатда учта алгоритм тури мавжуд: чизиқли, тармоқланувчи ва такрорланувчи (циклик) алгоритм. чизиқли алгоритм - келиш тартибида фақат бир марта бажариладиган амалларнинг содда кетма-кетлиги. тармоқланувчи алгоритмда одатда қандайдир мантиқий шартнинг бажарилиши текширилади, яъни (а> 0, а< в, а#в ва бошқалар) такрорланувчи (циклик) алгоритмда кўп марта бажариладиган амалларнинг муайян кетма-кетлигига тушунилади. бу ерда мантиқ жисми деб аталувчи асосий блок талаб қилинган ҳисоблаш шартини амалга оширади. программаларни блок-схемалар орқали ифодалаш. алгоритмлар нима эканлиги ва уларнинг қандай турлари мавжудлигини яхши билиб олдингиз. эндиги муаммомиз алгоритмларни қандай қилиб ифодалаш масаласини хал қилишдир. умуман айтганда алгоритмларни сўз орқали, символлар орқали ёки қандайдир тасвирлар орқали ифодалаш мумкин. лекин шунга қарамасдан кўпинча алгоритмларни махсус блок тасвирлар орқали ифодалаш барча томонидан қабул қилинган. нега шундай холат амалга ошганлиги хақида бир …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "электрон ҳисоблаш машиналарида иқтисодий масалалар ечишни ташкил қилиш"

1705052480.doc электрон ҳисоблаш машиналарида иқтисодий масалалар ечишни ташкил қилиш режа: 1. компьютерда иқтисодий масалалар ечишни ташкил этишнинг асосий босқичлари. 2. масалани қўйиш ва уни ечиш босқичларининг асосий элементлари. 3. алгоритмлаштириш тушунчаси ва унинг турлари. 4. программаларни блок-схемалар орқали ифодалаш. 5. ишланаётган ва узатилаётган маълумотларнинг тўғрилигини таъминлаш усуллари. компьютерда иқтисодий масалалар ечишни ташкил этишнинг асосий босқичлари. фараз қилинг, сиз бирор бир ташкилотда ишлаяпсиз. сизни директор ўз хузурига чақирди ва ўз бўлимингиздаги барча ишларни компьютер асосида бажаришга ўтишингиз кераклигини айтди ва бу топшириқ албатта бажарилиши лозимлигини тушунтирди. сиз бу ишни бажаришни нимадан бошлар эдингиз? иқтисодий масалаларни компьютерда еч...

Формат DOC, 78,0 КБ. Чтобы скачать "электрон ҳисоблаш машиналарида иқтисодий масалалар ечишни ташкил қилиш", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: электрон ҳисоблаш машиналарида … DOC Бесплатная загрузка Telegram