inson huquqlari

DOC 16 стр. 205,0 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 16
№ олдинги ҳолат киритилаётган ўзгариш инсон ҳуқуқлари йўналишида 1. суд жараёни иштирокчилари яхши билишади – судларда қораловчи-прокурор ўзини худди вазиятнинг эгасидек тутар, судья ҳам асосан прокурор талаб қилган жазони белгиларди. судланувчини оқлаши керак бўлган адвокат эса ёки номига қатнашар, ёки ҳар қанча жон куйдиргани билан унинг гапи кўпам инобатга олинмасди. бунинг сабабларидан бири – адвокатнинг фаолияти ва ижтимоий ҳимояси конституция томонидан ҳимояланмаган эди. энди адвокатура, ҳам, суд ва прокуратура билан тенг мақомда бўлади. яъни, адвокатни, унинг шаънини, иш бўйича фаолиятини давлат ҳимоя қилади. тергов-ми, суд-ми, фарқи йўқ, адвокат энди бемалол, тенгма-тенг терговчи ва судья билан тортишолади. давлат адвокатга ўзи ҳимоя қилаётган одам билан тўсиқларсиз, ёлғиз қолиб учрашиши учун шароит яратиб бериши шарт. (141-142-моддалар). 2. баъзан давлат билан оддий одамлар (масалан, тадбиркорлар) ўртасида қанақадир келишмовчилик юз бериши мумкин. агар зиддият судгача борса, ва кўриладиган иш бўйича қонун ҳужжатларида бир-бирига қарама-қарши хулосалар бўлса, суд шу пайтгача ишни доим давлат фойдасига ҳал қилган. …
2 / 16
л топган. ҳар қандай одам эса хато қилади. биргина хато кимнингдир умрига зомин бўлиши мумкин. ўзбекистонда ўлим жазоси тақиқланганлиги энди конституцияда кўрсатилади. чунки ҳатто давлат ҳам инсонни ҳаётига нуқта қўйиши мумкин эмас. (25-модда). 5. қандайдир мақсадлар учун одамларга нисбатан қийноқ, зўравонлик ишлатиш, уларни камситиш, ҳақорат қилиш - бор нарса. буни бекитишдан бефойда. айниқса, жазони ижро этиш муассасаларида бунақа усулларни тез-тез қўллаб туришарди. бундан буён инсонни камситишга ҳеч қанақа вазият баҳона бўлолмайди. ҳатто энг оғир жиноятда гумон қилинаётган одамни тергов қилишда ҳам бундай усулларни қўллаш тақиқланади. ҳеч кимга тирик инсонни қийноққа солиш, зўравонлик қилиш, шафқатсиз муносабатда бўлиш ҳуқуқи берилмайди. (26-модда) 6. кўпчилик одамларимиз ўз ҳуқуқларини яхши билмайди. ички ишлар ходими тўхтатса ёки ушлаб олса, довдираб қолади, ўзини қонуний ҳимоя қилолмайди. баъзи мансабдорлар ва ҳуқуқ идоралари ходимлари бундан фойдаланди. ҳеч қанақа сабабни тушунтирмасдан, дарров обориб, қамоққа тиқади, ҳибсга олади. чет эл киноларида кўп кўрганмиз, бирор ҳуқуқбузар қўлга олинса, унга биринчи “... сиз …
3 / 16
мумкин эмас! суднинг қарори бўлмаса, максимум 48 соат ушлаб туришлари мумкин, кейин қўйвориши шарт. бу - “хабеас корпус” тартиби. энди бизда ҳам шу тартибга амал қилинади. бу одамларни давлат органлари ва мансабдорларнинг ўзбошимчалигидан асрайди. (27-модда). 8. жамиятимизда кимгадир жиноят иши қўзғатиладиган бўлса, дарров жиноятчига чиқарилади. айниқса, кейинги пайтда бирор суд иши ҳали охиригача етмасдан туриб, ижтимоий тармоқларда гумонланувчи ҳақида хулоса чиқариш ҳолатлари кўп учраяпти. то суд ҳукмини эълон қилиб, бу ҳукм қонуний кучга киргунча, ҳар қанақа шахс айбсиз деб ҳисобланади. бу – айбсизлик презумпцияси! қолаверса, одам ўзининг айбсизлигини исботлаб бериши шарт эмас. жазолаш учун унинг айби исботланиши керак. (28-модда). 9. бир одам қамалса яқинларининг ҳам ҳаёти остин-устун бўлиб кетади. улар руҳан қийналиб, маҳалла-кўй олдида уялиб қолишидан ташқари, қариндошининг хатоси туфайли кимдир ишдан бўшатилиши, кимдир ўзи муносиб бўлган лавозимга тайинланмай қолиши мумкин. фарзандлари кўпинча мактабда ҳам таъна-маломатга қолади. эндиликда инсоннинг судлангани, жазога тортилгани туфайли яқинлари, қариндошларининг ҳуқуқларини чекламайди. уларга тазйиқ ўтказиш …
4 / 16
йўқ. (28-модда) 11. одамларимизнинг кўпчилиги юридик масалалардан умуман йироқ, ўз ҳуқуқларини деярли билмайди. шунга, кимдир бирорта сабаб билан ушланса, ҳибсга олинса ва тергов жараёнида нима қилиши кераклигини билмайди. бунақа пайтда ўша одам ўзининг айбсизлигини исботлашга мажбур эмас, аксинча, тергов органлари гумонланувчининг айбини исботлаши керак. лекин буни кўплар хаёлига ҳам келтирмайди. конституцияга яна бир зўр нарса киритилди. бу – жим туриш, сукут сақлаш ҳуқуқи. яъни, энди тергов пайти гумонланувчи ва айбланувчи хоҳламаса, уни зўрлаб гапиртириш, айбини тан олишга мажбурлаш мумкин эмас. (28-модда) 12. халқ узоқ вақт давлат ва суд тизимини қаттиққўл жазоловчи деб қабул қилиб келган. давлат деярли ҳеч қачон жазога маҳкум қилинганларни кечирмаган, фақат баъзан байрамлар муносабати билан маълум бир қатламлар амнистияга тушарди. лекин кўпчилик аҳволи енгиллашишидан умид ҳам қилмасди. энди инсонга муносабат ўзгаряпти. давлат, худди хато қилган фарзандини кечирган ота-онадек, одамларга айнан шундай имконият яратиб бермоқда. яъни, ҳар кимда авф этилиш, жазони енгиллаштиришни илтимос қилиш ҳуқуқлари борлиги тан олинади …
5 / 16
да жавобгарликка тортганини, ҳаттоки қаматтирганини яхши эслаймиз. (масалан, собиқ мҳх зобитларидан бирининг автомобилини қувиб ўтгани учун қамоққа ташланган одамлар бор). баъзи ҳолларда эса бирор ҳуқуқбузарлиги оқибатида жазога тортилган инсонлар яна қайта жазоланган. агар қонунчилик ҳужжатлари расман эълон қилинмаган бўлса, энди бирор инсон бунинг асосида жавобгарликка тортилмайди. яна, одам бир жиноят учун жазосини олган бўлса, уни иккинчи марта худди шу учун жазога тортишга йўл кўйилмайди. (30-модда) 15. олдинлари одамларнинг уйини тинтув қилиш ва телефондаги гапларини эшитиш учун прокурор санкция берган. энди бировнинг уйини тинтув қилишга, телефон орқали сўзлашувини эшитишга қанчалик зарурат борлигини суд белгилайди. санкцияни фақат судья бера олади. (31-модда) 16. интернет, ижтимоий тармоқлар, технологиялар ривожланиб, ахборотнинг ҳамма ёққа тарқалиб кетиши жуда осон бўлиб қолди (“шессекунд”). бунинг орқасидан одамларни эл-юртга шарманда қилиш ёки “айтганимни қилмасанг, сенга тегишли фалон-фалон нарсани ҳаммага эълон қиламан” деб шантаж қилиш ҳоллари кўпайиб кетяпти. бундан буён инсонларнинг шахсий маълумотлари, оилавий сирлари, ёзишмалари, паспорт маълумотларини ноқонуний тўплаш ва …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 16 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "inson huquqlari"

№ олдинги ҳолат киритилаётган ўзгариш инсон ҳуқуқлари йўналишида 1. суд жараёни иштирокчилари яхши билишади – судларда қораловчи-прокурор ўзини худди вазиятнинг эгасидек тутар, судья ҳам асосан прокурор талаб қилган жазони белгиларди. судланувчини оқлаши керак бўлган адвокат эса ёки номига қатнашар, ёки ҳар қанча жон куйдиргани билан унинг гапи кўпам инобатга олинмасди. бунинг сабабларидан бири – адвокатнинг фаолияти ва ижтимоий ҳимояси конституция томонидан ҳимояланмаган эди. энди адвокатура, ҳам, суд ва прокуратура билан тенг мақомда бўлади. яъни, адвокатни, унинг шаънини, иш бўйича фаолиятини давлат ҳимоя қилади. тергов-ми, суд-ми, фарқи йўқ, адвокат энди бемалол, тенгма-тенг терговчи ва судья билан тортишолади. давлат адвокатга ўзи ҳимоя қилаётган одам билан тўсиқларсиз, ёлғиз қолиб уч...

Этот файл содержит 16 стр. в формате DOC (205,0 КБ). Чтобы скачать "inson huquqlari", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: inson huquqlari DOC 16 стр. Бесплатная загрузка Telegram