оналик ва болаликни муҳофаза қилиш

DOC 61 стр. 343,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 61
17 - боб. оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш оналик ва болаликни муҳофаза қилиш - аёлларни оналик вазифасини бажарган, бола тарбияси билан шуғулланган ҳолда ишлаб чиқаришда ва жамият ҳаётида фаол иштирок этишига, аёллар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлашга қаратилган жамият ва давлат томонидан ўтказиладиган тадбирлар тизимидир. ўзбекистонда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш муҳим давлат аҳамиятига эга бўлган ижтимоий - гигиеник масала ҳисобланади. вазирлар маҳкамаси томонидан 2000 йилни «соғлом авлод», 2001 йилни «оналар ва болалар», 2005 йилни “саломатлик йили”, 2008 йилни эса “ёшлар” йили деб эълон қилиниши, “соғлом авлодни шакллантириш, оналар ва болалар саломатлигини муҳофазалашнинг қўшимча чора – тадбирлари ҳақида”ги ўзбекистон республикаси президентининг қарори (13 апрел 2009 йил №пп-1096) бунинг исботидир. мамлакат олдида юксак умуминсоний қадриятларга асосланган, дунёқараши кенг бўлган маънавий бой, аҳлоқан етук, интеллектуал ривожланган, юқори билимли, жисмонан бақувват, ҳар томонлама камол топган шахсни шакллантириш каби муқаддас вазифа турибди. ушбу мақсадга эришиш учун эса: соғлом оилани шакллантириш ва оилада юксак маънавий …
2 / 61
ишловчиларнинг ярмидан кўпини аёллар ва мамлакатимиз аҳолисининг 61,5%ни эса болалар ва ўсмирлар ташкил этади. иккинчидан, республикамизда хозирги кунда 4 миллионга яқин оила мавжуд бўлиб, ҳар йили ўртача 250 мингта янги оила ташкил топмоқда. статистик маълумотларга кўра, туғиш ёшида бўлган аёлларнинг деярли 65-70%ида, ҳомиладор аёлларнинг 75-80%ида турли хил экстрагенитал касалликлар мавжуд бўлиб, бу касалликлар ҳомиладорлик ва туғруқ жараёнини асоратли ўтишига ва бу ўз навбатида туғилаётган гўдаклар турли касалликлар билан дунёга келишига, аёлларнинг туғрук асоратлари оқибатида ногиронлигига олиб келмокда. аёллар репродуктив фаолиятининг узоқ давом этиши, оилалар санитария маданиятини пастлиги, қизларнинг эрта турмушга чиқиши ва кетма-кет фарзанд кўриши, ёшликдан саломатлиги заиф бўлган қизлар сонининг ҳали ҳам камаймаётганлиги, юқоридаги нохуш ҳолатларни давом этишига асос бўлмокда. бундан ташқари, мамлакатнинг ижтимоий тараққиёти, турмуш маданияти, санитария - эпидемиологик ҳолати, даволаш - профилактика, санитария - гигиеник ва эпидемияга қарши тадбирларнинг самарадорлиги, оналар ва болалар, айниқса, бир ёшгача бўлган болалар ўлими кўрсаткичлари билан аниқланади. оналик ва болаликни муҳофаза қилиш …
3 / 61
аҳамият касб этади. бу даврда махсус тиббий ёрдам туғруқхона комплекслари ҳамда кенг тармоқли шифохоналар томонидан кўрсатилади. тўртинчи босқич — чақалоқлар саломатлигини сақлаш: бу чақалоқни тўғри парваришлаш, кўкрак сути билан боқиш, физиологик жиҳатдан ривожланиши устидан назорат ўрнатишдир. чақалоқларга туғруқхона комплексларида, қвп, болалар шифохоналарида даволаш-профилактика ёрдами кўрсатилади. бешинчи босқич — мактабгача бўлган даврда болалар саломатлигини сақлаш. бу даврда тиббиёт муассасаларининг асосий вазифаларидан бири -болаларнинг тўғри тарбияланиши, овқатланиши, жисмоний риволаниши, иммунобиологик ҳолати устидан назорат ўрнатиш. олтинчи босқич - мактаб ёшидаги болаларнинг тўғри тарбияланиши, овқатланиши, жисмоний ривожланиши устидан назорат ўрнатиб, ўсиб келаётган бола организмнинг функционал ҳолатига баҳо бериб борилади, маълум ўзгаришлар аниқланганда уларни тузатиш бўйича тегишли тавсиялар берилади. юқорида келтирилган тадбирларни босқичма-босқич узвий тарзда олиб бориш мамлакатимизда оналик ва болаликни муҳофазалашнинг бир бутун тизимини ташкил этади. оналик ва болаликни муҳофаза қилиш икки муҳим бўлимдан: акушер-гинекологик ва болаларга даволаш - профилактика ёрдамини ташкил этишдан иборат. ўзбекистонда акушерлик - гинекологик ёрдамни ташкил этишни такомиллаштириш, диспансер кузатишнинг …
4 / 61
ёки мустақил фаолият кўрсатиши мумкин), акушер - гинекология илмий тадқиқот институтининг консультатив - диагностика поликлиникаси киради. қишлоқ жойларида эса ушбу ёрдам тури биринчи босқичда, қишлоқ врачлик пунктларида, иккинчи босқичда туман аёллар консультацияси, туман марказий кўп тармоқли поликлиника, туман марказий шифохонаси акушерлик комплекси ва вилоят шифохоналари томонидан кўрсатилади. аёллар консультацияси барча типдаги тиббиёт муассасалари билан узвий алоқада ишлайди. аёллар консультацияси - аёлларга барча турдаги акушер - гинекологик амбулатория ёрдамини кўрсатувчи даволаш профилактика муассасаси ҳисобланади. аёллар консультацияси хизмат кўрсатадиган худуд, у бўйсунадиган соғликни сақлаш ташкилоти томонидан белгиланади. аёлллар консультациясининг структураси. · регистратура (рўйхатхона); · акушер-гинекологлар хоналари; · ҳомиладорлар, туққанлар, гинекологик касалликларга чалинган аёлларни қабул қилиш хоналари; · соғлом аёлларни қабул қилиш хонаси; · руҳан аёлларни туғрукқа тайёрлаш хонаси; · терапевт хонаси; · тери-таносил касалликлар врачи хонаси; · стоматолог хонаси; · ижтимоий ҳуқуқ хонаси; · қўшимча хоналар, муолажа хонаси, физиотерапия хонаси. аёллар консультацияси асосан участка принципи бўйича иш олиб боради. аёллар консультациясининг асосий …
5 / 61
ақтида ишлатиш; -санитария - маориф ишини олиб бориш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш қонунчилигига мос ҳолда аёлларга ижтимоий - ҳукуқий ёрдам кўрсатиш; -ҳомиладорларни, янги туққан аёлларни ва гинекологик хасталикларга чалинган беморларда диспансер кузатувини олиб бориш ва даволаш бўйича туғруқхона комплекслари ва бошқа даволаш профилактика муассасалари ўртасидаги узвийликни таъминлаш (поликлиника, болалар поликлиникаси, тери-таносил, онкологик диспансерлар ва бошқалар); -экстрагенитал ва генитал касалликлари бор аёлларга ҳомиладорлик лозим бўлмаганда унинг олдини олиш бўйича профилактик тадбирлар ўтказиш, интергенетик интервалларга риоя қилиш, ёш (20 ёшгача) ва катта ёшдаги (35 ёш ва ундан катта) аёллар ҳомиладорлигининг олдини олиш; аёллар консультацияси тиббиёт ходимларининг штати ўзбекистон республикаси соғликни сақлаш ва молия вазирлигининг 10 - ноябр 1997 йилдаги № 06.1/650 - сонли ва 5-март 1998 йилдаги № 069/125-сон билан тасдиқланган «соғликни сақлаш муассасалари меъёрий штатларига киритилган ўзгаришлар ва қўшимчалар»га асосан белгиланади. аёлларга профилактик, даволаш, акушер - гинекологик ёрдам аёллар консультация муассасасида ҳамда уйда олиб борилади. соғлиқни сақлаш вазирлиги тегишли кўрсатмаларга …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 61 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "оналик ва болаликни муҳофаза қилиш"

17 - боб. оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш оналик ва болаликни муҳофаза қилиш - аёлларни оналик вазифасини бажарган, бола тарбияси билан шуғулланган ҳолда ишлаб чиқаришда ва жамият ҳаётида фаол иштирок этишига, аёллар ва болалар саломатлигини мустаҳкамлашга қаратилган жамият ва давлат томонидан ўтказиладиган тадбирлар тизимидир. ўзбекистонда оналик ва болаликни муҳофаза қилиш муҳим давлат аҳамиятига эга бўлган ижтимоий - гигиеник масала ҳисобланади. вазирлар маҳкамаси томонидан 2000 йилни «соғлом авлод», 2001 йилни «оналар ва болалар», 2005 йилни “саломатлик йили”, 2008 йилни эса “ёшлар” йили деб эълон қилиниши, “соғлом авлодни шакллантириш, оналар ва болалар саломатлигини муҳофазалашнинг қўшимча чора – тадбирлари ҳақида”ги ўзбекистон республикаси президентининг қарори (13 ап...

Этот файл содержит 61 стр. в формате DOC (343,5 КБ). Чтобы скачать "оналик ва болаликни муҳофаза қилиш", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: оналик ва болаликни муҳофаза қи… DOC 61 стр. Бесплатная загрузка Telegram