psixologiya fаолияти

DOC 11 pages 63.0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 11
фаолият режа: 1. фаолият ҳақида тушунча. 2. фаолият тизими. 3. кўникмалар ва малакалар, уларнинг пайдо бўлиш қонуниятлари. 4. фаолиятнинг асосий турлари. 5. етакчи фаолият тушунчаси. замонавий психология фани психикани ўрганишда фаолиятли ёндашув принципини асосий принциплар сифатида қабул қилади. ушбу принцип моҳиятини очиш учун фаолият ҳақида умумий тушунчага эга бўлиш лозим. умумий ҳолда оладиган бўлсак, фаолият деганда тирик организмни ўз эҳтиёжларини қондиришга қаратилган фаоллиги тушунилади. ҳайвонларда ушбу фаоллик табиатан биологик характерга эга. шунинг учун «фаолият» атамаси ҳайвонларга нисбатан мажозий маънода олиниб, уни аниқроқ қилиб «ҳаётий фаолият» дейишимиз мумкин. аниқ ҳолда фаолият – бу инсонгагина хос бўлган, онг билан бошқариладиган, оламни билишга қаратилган эҳтиёжларни қондириш ва оламни, ҳамда одамни ўз-ўзини ўзгартиришга йўналтирилган фаоллигидир. фаолият муаммоси бевосита органик жиҳатдан шахс ва онг муаммоси билан боғлиқдир. шахс фаолиятда таркиб топади ва шаклланади. яшаш – бу ҳаракатланиш демакдир. инсон ҳаёти – бу бир-бири билан ўрин алмашувчи фаолиятлар тизимидир. фаолият – бу инсоннинг воқелик билан ўзаро …
2 / 11
эзгу мақсад сари етаклайдиган фикрлар мажмуидир.» деярли ҳар қандай фаолият ўз ичига ички ва ташқи қисмларни қамраб олади. фаолиятнинг барча турларида ички ва ташқи қисмларини миқдорий сифати ўзгаради, лекин «ақл билан» иш юритишни билиш орқали фаолиятнинг ички қисми (хатти-ҳаракатнинг ақлий режаси) устувор бўлади. бу инсон фаолиятининг сифат жиҳатидан ўзига хослигини таъминлайди. ўзининг генетик келиб чиқиши бўйича ички (ақлий, психик) фаолият ташқи (предметли) фаолиятдан келиб чиқади. бола аввал предметли хатти-ҳаракатларни амалга оширади, сўнг тажриба ортгач, худди шу хатти-ҳаракатларни ақлий амалга оширади. ташқи (предметли) хатти-ҳаракатларни ички (ақлий) хатти-ҳаракатларга айланиши интериоризация (юнонча interior – ички) деб аталади. аммо ички хатти-ҳаракатлар ташқи натижага йўналтирилган бўлиб, фаолиятни ички қисми (психик, ақлий) ташқига (предметли) айланиши ва предметларда маълум усул ва ҳаракатларни амалга оширилиши экстериоризация (юнонча exterior – ташқи) деб аталади. интериоризация жараёни ҳаракатларни жисмоний предметлиликдан халос этибгина қолмай, фаолият самарадорлигига уни умумлаштиришга ва бир фаолият туридан иккинчи фаолият турига ўтишга ёрдам беради. фаолият тизими аниқ фаолият …
3 / 11
рўсини мустаҳкамлаш, ўз ўрнини тасдиқлаш ва ҳ.к. мотив – бу биринчидан, инсонни фаолиятга ундайди, иккинчидан, фаолиятда ўзига хос жиҳатларни намоён этади ва мақсадга эришиш учун зарур йўл ва усулларни танлашга ёрдам беради. мотивларга эҳтиёжлар, қизиқишлар, эмоция ва ҳислар, эътиқод ва идеаллар, установка ва одатлар кириши мумкин. мақсадлар каби мотивлар ҳам узоқ ва яқин, шахсий ва умумий бўлиши мумкин. хатти-ҳаракатлар – бу фаолиятнинг нисбатан тугалланган элементи бўлиб, у умумий мотивга бўйсунган оралиқ мақсадга эришишни назарда тутади. масалан, талабанинг ўқув фаолиятидаги хатти-ҳаракатларига, маъруза эшитиш, лаборатория ишларини бажариш, ёзма иш ёзиш ва ҳ.к. кириши мумкин. ҳар қандай хатти-ҳаракат операциялар тизимидан иборат бўлиб, у маълум вазиятда маълум масалани ечишга қаратилгандир. предметли хатти-ҳаракатларни таҳлили шуни кўрсатадики, уларни ҳар бири ўз ичига учта ҳаракатни қамраб олади: олмоқ (кўтармоқ), бир жойдан иккинчи жойга қўймоқ, туширмоқ. психологияда хатти-ҳаракатларнинг бошқа турлари ҳам мавжуддир: нутқий (нутқ жараёнида нутқ органларининг ҳаракати), семантик (оғиз ҳаракати, очиқ сайловда қўл ҳаракати, тасдиқловчи ва инкор …
4 / 11
узатади, муваффақият ёки муваффақиятсизликни бошдан кечиради. режалаштириш, хатти-ҳаракатлари назорати ва бошқарувчи қатор физиолог, психологлар томонидан – п.к. анохин, н.а. бронштейн, э.а. асратян, у. эшби ва бошқалар томонидан аниқланган хатти-ҳаракат қисмлари ва уларнинг вазифаларини қуйидаги схемада кўриш мумкин: 2-схема. хатти-ҳаракат қисмлари ва уларнинг асосий вазифалари кўникма ва малакалар, уларнинг шаклланиши қонуниятлари ҳар қандай фаолият турли усулларда бажарилиши мумкин. хатти-ҳаракатни бажариш йўллари, маълум фаолиятни бажаришнинг усуллари дейилади. фаолиятни тўла таҳлил қилиш ва тушуниш учун икки тушунчага тўхталиш лозим: бу «кўникма» ва «малака»дир. кўникма – машқ қилиш натижасида юзага келган хатти-ҳаракатларнинг автоматлашган усули. физиологик жиҳатдан кўникма бош миянинг катта ярим шарлари пўстлоғида ҳосил бўлиб, вақтинчалик нерв боғланишларининг барқарор тизимининг функциясини таъминлайди. динамик стереотипларни яратиш шундай шароитларни яратадики, унда бир вақтнинг ўзида автоматлашган акт билан бир мунча мураккаб аналитик-синтетик фаолият ҳам юзага келади. бунинг натижасида нафақат кўникмалар, балки малакалар ҳам юзага келади. малака – олдинга қўйилган мақсад ва хатти-ҳаракат шароитидан келиб чиқадиган муваффақиятли ҳаракатлар …
5 / 11
отларни тез ва тўғри қабул қилиш билан боғлиқ бўлган ва бошқариш марказларда такрорлаб боришлар киради. ақлий кўникма ва малакаларга – кузатиш усуллари, малакаларни ривожлантириш, оғзаки ва ёзма ҳисоб-китобни ишлаб чиқиш, ҳаракатларга йўналтириш, китоб билан ишлаш, архив материалларини йиғиш, илмий тажриба ўтказиш ва ҳ.к. кўникмалар машқ натижасида юзага келади, яъни бунда мақсад сари йўналтирилган (доимий) қайтариш мустаҳкамлашга олиб келади ва самарали усуллар асосида қайта-қайта қайтарилиши амалга оширилади. кўникмаларни юзага келишини «машқлар эгри чизиғи» кўринишида акс эттириш мумкин. мотор кўникмаларини машқларининг эгри графигини қуйидаги расмда кўриш мумкин. 1-расм. мотор кўникмаларининг машқлар эгри чизиғи – хатоларнинг камайиши (а.н. соколов бўйича). графикда кўриниб турибдики, хатоларни камайиши бир текис юз бермайди. графикдаги эгри чизиқнинг пасайиши ва кўтарилиши тиккалик машқнинг қанчалик муваффақиятли бажарилаётганлигидан далолат беради. машқлар эгри чизиғида плато номли ҳодиса кузатилиб, у ўзлаштиришнинг ўсишда ёки тушишдаги салбий ҳолатларини намоён қилади (горизонтал чизиқ). биринчи расмда у 3-4 машқларда акс этган. кўникмаларни шаклланишида учта асосий босқичлар ажратилади …

Want to read more?

Download all 11 pages for free via Telegram.

Download full file

About "psixologiya fаолияти"

фаолият режа: 1. фаолият ҳақида тушунча. 2. фаолият тизими. 3. кўникмалар ва малакалар, уларнинг пайдо бўлиш қонуниятлари. 4. фаолиятнинг асосий турлари. 5. етакчи фаолият тушунчаси. замонавий психология фани психикани ўрганишда фаолиятли ёндашув принципини асосий принциплар сифатида қабул қилади. ушбу принцип моҳиятини очиш учун фаолият ҳақида умумий тушунчага эга бўлиш лозим. умумий ҳолда оладиган бўлсак, фаолият деганда тирик организмни ўз эҳтиёжларини қондиришга қаратилган фаоллиги тушунилади. ҳайвонларда ушбу фаоллик табиатан биологик характерга эга. шунинг учун «фаолият» атамаси ҳайвонларга нисбатан мажозий маънода олиниб, уни аниқроқ қилиб «ҳаётий фаолият» дейишимиз мумкин. аниқ ҳолда фаолият – бу инсонгагина хос бўлган, онг билан бошқариладиган, оламни билишга қаратилган эҳтиёжларн...

This file contains 11 pages in DOC format (63.0 KB). To download "psixologiya fаолияти", click the Telegram button on the left.

Tags: psixologiya fаолияти DOC 11 pages Free download Telegram