прокуратура органлари

DOC 15 стр. 1,5 МБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 15
мавзу бўйича маърузалар матни 10-мавзу: прокуратура органлари режа: 1. ўзбекистон республикасида прокуратура органларининг ташкил топиши ва ривожланиши. 2. ўзбекистон республикаси прокуратура органларининг тузилиши ва тизими. 3. прокуратура органлари фаолиятининг асосий йўналишлари ва улар фаолиятининг асосий принциплари. 4. прокурор назорати, унинг асосий вазифалари. 1. ўзбекистон республикасида прокуратура органларининг ташкил топиши ва ривожланиши xix асрнинг иккинчи ярмига келиб, россия томонидан бухоро амирлиги, хива ва қўқон хонлигидан иборат ўрта осиё босиб олингунга қадар, бу ерда прокуратура ёки шунга ўхшаш идора бўлган эмас. чунки, ислом қонунчилигида шариат нормаларининг бажарилиши устидан назорат қилувчи махсус алоҳида орган тузилиши кўзда тутилмаган. прокурор назорати институти 1867 йилда қабул қилинган туркистон ўлкасини бошқариш тўғрисидаги вақтинчалик низом лойиҳасида назарда тутилган, холос. лекин бу даврда прокуратура махсус орган сифатида ҳали ташкил этилмаган эди. прокурорлик вазифасини ўз ташаббусларига кўра ҳарбий губернаторлар олишган. туркистон ўлкасининг (сирдарё вилояти, зарафшон округи, амударё бўлими) учта мустақил маъмурий ҳудуд бўлинишига учта “прокурор”: сирдарё губернаторининг ўзи, зарафшон округи …
2 / 15
1917 йилгача мавжуд бўлди. судлар тўғрисидаги № 1 декрет билан прокуратура тугатилди. унинг фаолияти тўрт йилдан кўпроқ вақт қайта тикланмади. прокуратуранинг ташкил этилиши тўғрисидаги фикрларни совет давлатининг беш йиллик тажрибасидан сўнг излаш лозим бўлди. тарихий тажриба қонунчилик устидан назорат қилишни амалга оширувчи мустақил орган – прокуратурани ташкил этиш зарурати ҳақидаги фикрга олиб келди. ҳар бир тармоқни бошқаришда ташкил этилган назорат қонунийликни таъминлаш учун етарли кафолатларни яратмас эди, чунки у идоравий ташкилот эди. уезд ижроия қўмиталари ва вилоят ижроия қўмиталарини адлия бўлимларига юклатилган қонунчиликка риоя қилиниши устидан назорат ҳам унчалик даражада самарали эмас эди. давлат олдида қонунларнинг аниқ ижро этилиши устидан назорат қилишни такомиллаштириш вазифаси пайдо бўлди, чунки шу кунгача амал қилган қонунийликни таъминлаш тизими ўзини оқламади, у қонунийлик учун олиб борилаётган мақсадли курашни таъминлай олмади. қонунийликни амалга оширувчи марказий ҳокимият номидан ҳаракат қилувчи ягона услубга эга бўлган ва маҳаллий ҳокимиятга бўйсунмайдиган махсус ташкилотни ташкил этилиш зарурати пайдо бўлди. туркистонда прокуратурани …
3 / 15
ча ҳокимият органлари, хўжалик муассасалари, жамоат ва хусусий муассасалар ҳаракатларининг қонунийлиги устидан назоратни амалга ошириб, айбдор шахсларга нисбатан жиноий таъқиб вазифасини бажариб ҳамда жиноят иши қўзғатар ва ноқонуний қарорларга нисбатан протестлар киритиш; жиноят-ларни очиш ва тергов қилиш соҳасида суриштирув ва тергов органлари фаолияти устидан бевосита назоратни амалга ошириш, шунингдек, давлат сиёсий бошқармаси фаолияти устидан; озодликдан маҳрум этиш жазоларни ижро этиш жойлари ва меҳнат тузатиш муассасаларида фаолиятни тўғри амалга оширилаётганлигини назорат қилиш; олий судга нисбатан прокурор назорати функциясини амалга ошириш. ўзбекистон республикаси прокурори бир вақтнинг ўзида республика адлия халқ комиссари ҳисобланиб, республика ҳукуматининг таркибига кирар эди. натижада, республика прокурори ўзсср миқ томонидан тайинланиб, ўриндошлик қилса ҳам, барибир республика халқ комиссарлар совети олдида адлиянинг халқ комиссари сифатида ҳисобдор эди. республика прокурори қонунийлик устидан назорат қилиш функциясини бошқарув функциялари билан аралаштириб олиб борар эди, бу эса албатта, назорат функциясини амалга оширишда салбий таъсирга эга бўлар эди. 1929 йилнинг 27 январь куни ўзсср адлия …
4 / 15
ар фаолияти асосини ташкил этувчи принципларнинг ҳуқуқий тартибга солиниши ва мустаҳкамланиши, улар фаолиятининг асосий йўналишлари ўз ифодасини топган. прокурор назорати 1980-1990 йиллардаги авторитар режим йўлбошчиси, маъмурий-буйруқбозлик тизимининг бир қисми бўлиб хизмат қилди. прокуратурадан куч ишлатиш чораларини қўллаш зарур бўлган жойларда, иқтисодий, молиявий, ҳуқуқий ва ташкилий ричаглар ишлаши лозим бўлган жойларда фойдаланилди. шундай тажриба натижасида кўпгина идоралар, совет ва назорат органлари қонунийлик ва интизомга риоя қилиниши устидан ҳақиқий назоратни ва тўлаликни таъминланмаслигига олиб келди. улар томонидан ўзларига берилган ваколатларидан тўлиқ фойдаланилмаганлигига сабаб, зарур бўлса прокурорлар томонидан прокурор таъсир чоралари ва жиноят ҳуқуқий чоралар қўлланишига ишониб қолдилар. мустақиллик ғоялари билан суғорилган 1991 йил 31 августда қабул қилинган “ўзбекистон республикасининг давлат муста-қиллиги асослари тўғрисида”ги қонун ўзбекистон республикаси прокуратурасининг янги мақомини бошланишига йўл очиб берди. 1992 йил 8 январда “ўзбекистон республикаси прокуратураси тўғрисида”ўзбекистон республикаси президентининг фармони қабул қилинди. 1992 йилнинг 9 декабрь куни “прокуратура тўғрисида”ги қонун қабул қилиниб, унда мустақил ўзбекистон прокуратурасининг вазифалари, унинг …
5 / 15
қуқларига риоя этилиши бўлиши лозим. ҳуқуқий давлат қуриш шароитида прокуратура иқтисодий, хўжалик, ижтимоий ва ташкилий масалаларни ҳал этишда мажбурлов идорасидан шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишга қаратилган қонунлар ижросини назорат қилувчи органга айланиши керак. айнан шундай прокурор назоратигина ҳуқуқий давлат қуриш мақсадларига мувофиқ бўлади, яъни натижада унинг фаолияти фуқароларнинг қонуний манфаатлари ва ҳуқуқларини муҳофаза қилувчига қаратилади. 2. ўзбекистон республикаси прокуратура органларининг тузилиши ва тизими ўзбекистон республикасининг конституцияси ва “прокуратура тўғрисида”ги қонунига мувофиқ, ўзбекистон республикаси прокуратурасини ўзбекистон республикаси бош прокурори раҳбарлик қиладиган прокуратура органларининг ягона марказлаштирилган тизими ташкил этади. прокуратура давлат органи сифатида ўзбекистон республикаси конституциясида белгиланган мамлакатнинг маъмурий ва миллий давлат қурилмасига мувофиқ ташкил этилган. ўзбекистон республикаси “прокуратура тўғрисида”ги қонунининг 10-моддасига мувофиқ, ўзбекистон республикаси прокуратура органларининг тизимини ўзбекистон республикаси бош прокуратураси, қорақалпоғистон республикаси прокуратураси, вилоятлар ва тошкент шаҳар прокуратуралари, туманлар ва шаҳарлар прокуратуралари, вилоят прокуратураларига тенглаштирилган ўзбекистон республикаси ҳарбий прокуратураси, ўзбекистон республикаси транспорт прокуратураси, туман прокуратураларига тенглаштирилган ҳарбий округлар, ҳудудий …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 15 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "прокуратура органлари"

мавзу бўйича маърузалар матни 10-мавзу: прокуратура органлари режа: 1. ўзбекистон республикасида прокуратура органларининг ташкил топиши ва ривожланиши. 2. ўзбекистон республикаси прокуратура органларининг тузилиши ва тизими. 3. прокуратура органлари фаолиятининг асосий йўналишлари ва улар фаолиятининг асосий принциплари. 4. прокурор назорати, унинг асосий вазифалари. 1. ўзбекистон республикасида прокуратура органларининг ташкил топиши ва ривожланиши xix асрнинг иккинчи ярмига келиб, россия томонидан бухоро амирлиги, хива ва қўқон хонлигидан иборат ўрта осиё босиб олингунга қадар, бу ерда прокуратура ёки шунга ўхшаш идора бўлган эмас. чунки, ислом қонунчилигида шариат нормаларининг бажарилиши устидан назорат қилувчи махсус алоҳида орган тузилиши кўзда тутилмаган. прокурор назорати институт...

Этот файл содержит 15 стр. в формате DOC (1,5 МБ). Чтобы скачать "прокуратура органлари", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: прокуратура органлари DOC 15 стр. Бесплатная загрузка Telegram