dermatozlar

PPT 58 sahifa 11,6 MB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 58
презентация powerpoint 1-мавзу дерматозларни умумий клиник белгилари ва патоморфологияси. тери ва шиллиқ қаватнинг анатомия ва гистологияси. 441-гурух талабаси отаханов рахматилло терининг тузилиши, морфологик элементлари терининг тузилиши терининг тузилиши терининг микроскопик тузилишига қараб учта қисм тафовут қилинади. эпидермис – терининг устки қисми. дерма – асл қисми. гиподерма – тери ости ёғ клетчаткаси. эпидермис эпидермис (epidermis) кўп қаватли мугузланувчи (шохланувчи) эпителийлардан ташкил топган ва улар бир-биридан хужайраларнинг шакли, тузилиши билан фарқ қилади. эпидермисда қуйидаги қаватлар бўлади: базал қават (stratum basаle) тиканаксимон қават (stratum spinosum) донадор қават (stratum granulosum) ялтироқ қават (stratum lucidum) мугуз қават (stratum corneum) дерма дерма терининг асл (derma), ёки хусусий қавати бўлиб, базал мембрана остида юмшоқ, чегараланмаган бириктирувчи тўқимадан тузилган. дермада бир-биридан унчалик аниқ ажралмаган икки қават тафовут қилинади: сўрғичсимон ва тўрсимон қаватлар. сўрғичсимон қават: эпидермис остида жойлашган ва ғовак толали бириктирувчи тўқимадан тузилган. сўрғичсимон қават эпидермис томонга қараб ўсган кўп миқдордаги сўрғичлар хосил қилган. бу қаватдаги бириктирувчи тўқима …
2 / 58
н томирлари, нерв толалари, тер безлари,ёғ безлари, силлиқ мускул толалари, соч фолликулалари кабилар тўлдириб туради. тери ости ёғ клетчаткаси дерма аниқ чегарасиз тери ости ёғ қатламига (клетчаткага) ўтади. бу қатлам ёғ хужайралари тўпламидан иборат бўлиб, улар асл тери қаватининг тўрсимон қаватидан давом этган толали тўқималарнинг бир бирлари билан кесишиб, хосил қилишган катакчаларда жойлашадилар. бириктирувчи тўқима толалари шунингдек ичкарига йўналишда давом этиб, тери фасциясини хосил қилади, бу фасция остидаги мускул апоневрози билан ёки суяк пардаси билан бирикиб кетади. терининг хосилалари терининг хосилаларига сочлар, ёғ безлари, тер безлари ва тирноқлар кирадилар. сочда стержень ва ўзак тафовут қилинади. соч ўзаги соч қопчасининг (фолликуласининг) пиёзчасида тугайди. соч қопчасининг ички қавати эпителийдан, ташқи қавати бириктирувчи тўқимадан иборат. соч қопчасининг юқориги 1/3 қисмига ёғ безларининг чиқарув йўли очилади. ёғ безлари альвеоляр тузилишга эга,уларниг чиқарув йўллари соч фолликуласининг юқориги 1/3 қисмига ёки бевосита тери сатхига очилади. тер безлари апокрин ва эккрин турлари мавжуд. улар оддий трубка шаклидаги …
3 / 58
ади ва сўрғичсимон қават остида юзаки артерия чигалларини хосил қилади. ушбу чигалдан майда артериялар чиқадилар ва дерманинг хар хил тузилмалрини ва қисмларини қон билан таъминлайдилар. терининг лимфатик тизими лимфатик капиллярларнинг иккита чигалидан ва олиб кетувчи лимфа томирларидан иборат. лимфатик капиллярларнинг юзаки чигали сўрғич қават остида жойлашган чуқури эса — дерманинг остки қаватларида жойлашади. тери асаб толаларига ва асаб охирларига (рецепторларга) жуда бойдир. унда орқа мия, бош мия ва вегетатив асаб толалари тарқалган. асосий чигал тери ости ёғ клетчаткасида жойлашган, ундан чиққат тармоқлар (шохчалар) соф терига ўтади. сўрғичсимон қаватда асаб толалари қалин чигал хосил қилади, ундан эса соч фолликулаларига, ёғ ва тер безларига, қон томирларига, эпидермисга етиб борадиган асаб толалари чиқадилар. терида фатера — пачини, руффини ва мейсснер таначалари, краузе колбаси, меркел хужайралари каби асаб охирлари (рецепторлар) жойлашган. терининг морфологик элементлари тери касалликларининг клиник манзараси субъектив ва объектив симптомларнинг йиғиндисидан иборат бўлади. субъектив симптомларга -- беморнинг хар хил хиссиётлари киради, уларнинг …
4 / 58
нини фарқ қилиш жуда мухим. бирламчи ва иккиламчи морфологик элементлар тафовут қилинади. бирламчи морфологик элементлар –ўзгармаган терида биринчи бўлиб пайдо бўлган тошмалардир. уларга доғ. тугунча, дўмбоқча, тугун, (булар инфильтратив тоифадаги бирламчи элементлардир) торвоқ, пуфак, пуфакча, йирингча ёки мадда (булар эксудатив тоифадаги бирламчи элементлардир) киради. бирламчи элементлар бўшлиқли ва бўлиқсиз деб икки хил тоифага ажратилади. бўшлиқсизларга доғ, тугунча, тугун, дўмбоқча, торвоқ киради, қолганлари бўшлиқлидирлар. иккиламчи морфологик элементлар — булар бирламчи элементларнинг эволюцияси (ўзгариши) оқибатида улардан пайдо бўлган тошмалардир. иккиламчи элементларга пигментация (гиперпигментация, гипопигментация), тангача, эрозия, тирналиш, яра, ёриқ, қалоқ, чандиқ, лихенификация, вегетация киради. бўшлиқли бирламчи элементлар бўшлиқли элементлар ичида сероз, геморрагик ёки йирингли суюқлик тутадилар. буларга пуфакча, пуфак ва мадда киради. бўшлиқсиз бирламчи элементлар бўшлиқсиз элементларга доғ, тугунча, тугун, торвоқ, дўмбоқча киради инфильтратив характердаги бирламчи морфологик элементлар доғ, тугунча, дўмбоқча, тугун. экссудатив характердаги бирламчи морфологик элементлар пуфакча, пуфак, йирингча, торвок бирламчи морфологик элементлар доғ (macula)- характеризуется чекланган сохада терининг рангини ўзгаришини …
5 / 58
и сифилисда, экземада ва бошқа кўплаб касалликларда учрайди. доғ (macula) macula inflammatoria rosea) доғ (macula) яллиғланишсиз доғларга жахл (ёки уялиш) эритемаси мисол бўлади.шунингдек телеангиэктазиялар хам яллиғланишсиз доғлардир. геморрагик доғлар терига қон қуйилиши оқибатида хосил бўладилар. уларга петехиялар, пурпуралар экхимозлар, вибицесс (чизиқсимон геморрагик доғлар), гематомалар киради. пигмент доғлари гиперпигментацияли ёки депигментацияли бўлади. улар пайдо бўлишига қараб туғма ёки орттирилган бўлиши мумкин. . сунъий доғлар терига бўёвчи моддаларнинг кириши оқибатида пайдо бўлади. (татуировкалар, профессионал стигмалар). доғ (macula) macula hyperchromica (pityriasis versicolor) доғ (macula) гиперпигментацияли доғлар терида меланин пигментининг чўкиши оқибатида пайдо бўлпадилар. туғма ва орттирилган гиперпигментацияли доғлар фарқланади. туғма гиперпигментацияли доғлар — булар асосан невуслардир (холлар). орттирилган гиперпигментацияли доғларга сепкиллар мисол бўлади, шунингдек аддисон касаллигида, фотодерматозларда хам шундай доғлар пайдо бўлади. терида меланин пигменти бўлмаса депигментацияли доғлар пайдо бўлади. орттирилган депигментацияли доғга витилиго, туғмага эса альбинос мисол бўлади. доғ (macula) macula achromica (vitiligо) тугунча (papula) тугунча (papula) — терининг сатхидан кўтарилиб турувчи, …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 58 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"dermatozlar" haqida

презентация powerpoint 1-мавзу дерматозларни умумий клиник белгилари ва патоморфологияси. тери ва шиллиқ қаватнинг анатомия ва гистологияси. 441-гурух талабаси отаханов рахматилло терининг тузилиши, морфологик элементлари терининг тузилиши терининг тузилиши терининг микроскопик тузилишига қараб учта қисм тафовут қилинади. эпидермис – терининг устки қисми. дерма – асл қисми. гиподерма – тери ости ёғ клетчаткаси. эпидермис эпидермис (epidermis) кўп қаватли мугузланувчи (шохланувчи) эпителийлардан ташкил топган ва улар бир-биридан хужайраларнинг шакли, тузилиши билан фарқ қилади. эпидермисда қуйидаги қаватлар бўлади: базал қават (stratum basаle) тиканаксимон қават (stratum spinosum) донадор қават (stratum granulosum) ялтироқ қават (stratum lucidum) мугуз қават (stratum corneum) дерма дерма те...

Bu fayl PPT formatida 58 sahifadan iborat (11,6 MB). "dermatozlar"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: dermatozlar PPT 58 sahifa Bepul yuklash Telegram