so'g'liqni saqlash tizimi va uning rivojlanishi

DOC 131 pages 998,0 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 131
1 – боб. жамоат саломатлиги ва соғлиқни сақлашни бошқариш фани, уни тиббиёт илми ва амалиётининг тарракиётида тутган ўрни ўзбекистон - суверен демократик республика деб эълон қилинган кундан бошлаб, сиёсий, ижтимоий, иқтисодий ва маданий мустақилликка эришиш ва мустақилликни мустаҳкамлаш бўйича республикамизда жаҳоншумул ишлар амалга оширилмокда. ўзбекистон республикасининг конституциясида фуқароларнинг малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқлари, соғлиқни сақлаш ва аҳоли соғлиғини, атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалаларига кенг ўрин берилган ва давлат муҳофазасига олинган. шу муносабат билан ўзбекистон республикаси президенти фармонлари (1998-2007 йил) билан тасдиқланган ўзбекистон республикаси соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш давлат дастурида амалга оширилиши ва ислоҳатларни янада чуқурлаштириш бўйича долзарб вазифалар белгилаб берилди. ҳозирги кунда соғлиқни сақлаш кўрсаткичларини ривожланган мамлакатлар даражаларига етказиш тиббий ёрдамни оммабоп, сифатли ва самаралилигини янада ошириш бўйича давр талабларига мос бўлган мутахассисларни тайёрлаш ва малакасини ошириш усуллари ва шаклларини такомиллаштириш, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишнинг биосоциал негизларини чуқур тушуниб етувчи, аҳолига кўрсатилаётган тиббий хизматни жаҳон андозаларига мувофиқ ташкил эта …
2 / 131
ридан келиб чиққан ҳолда ижтимоий шароит ва ташки муҳит омилларини инсон саломатлигига таъсирини ўрганади. мазкур фан аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, инсон ўртача умрини узайтириш ва унинг фаол меҳнат фаолиятини сақлаб қолиш мақсадида тиббий хизматнинг янги шакл ва усулларини ишлаб чиқади ва амалиётга тадбиқ этиш жараёнида бевосита иштирок этади. жамоат саломатлиги ва соғлиқни сақлашни бошқариш фанининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат: 1.жамоат саломатлигини ўрганиш усуллари ва услубларини ишлаб чиқиш, аҳоли саломатлиги ва унга таъсир этувчи ижтимоий шарт - шароитларни ўрганиш. 2.ўзбекистон республикаси ҳукуматининг соғлиқни саклаш борасидаги сиёсатини назарий асослаш ва соғлиқни саклаш, аҳолига тиббий ёрдам кўрсатишнинг янги шакллари ва усулларини ишлаб чиқиш, ҳамда уларни амалиётга тадбиқ этиш. 3.соғлиқни саклашнинг бошқарув тизимини ишлаб чиқиш ва такомиллаштириш. 4.тиббиёт ходимларини замон талабларига мос ҳолда тайерлаш жараёнини такомиллаштириш. клиник фанлардан фарқли ўлароқ, жамоат саломатлиги алоҳида олинган шахслар, индивидлар саломатлигини эмас, балки бир бутун жамоа, аҳолининг, жамият саломатлигини (демографик жараёнлар, касалланиш, ногиронлик, жисмоний ривожланиш) унинг турмуш тарзи …
3 / 131
нининг назарий асослари, муаммолари ва концепциялари. 3. аҳолининг турмуш шароити ва турмуш тарзи, ва бошқа унга таъсир қилувчи омиллар. 4. аҳоли саломатлиги ҳолатини ўрганиш усуллари, тиббиёт статистикаси - биостатистика асослари. 5. тиббий ижтимоий муҳофаза. ижтимоий таъминот ва саломатликни суғурталаш. 6. аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш жараёнини ташкил этиш. 7. соғлиқни саклаш тизимининг иқтисодиёти, уни режалаштириш ва молиялаштириш. 8. соғлиқни сақлашга раҳбарлик қилиш ва бошқариш (менеджмент). 9. хорижий давлатлар соғлиқни саклаш тизимини ўрганиш, улардаги ижобий ва салбий ҳолатларга баҳо бериш. жамоат саломатлиги ва соғлиқни сақлаш фани бир-бири билан боғлиқ бўлган тадқиқот усул ва услубларига эга. унинг методологик асосини аҳоли саломатлиги билан жамиятдаги ижтимоий - иқтисодий муносабатлар орасидаги боғлиқлик, ўзаро алоқадорликнинг сабабларини улар тўғри талқин этиш яъни, бошқача қилиб айтганда, жамиятдаги ижтимоий муносабатлар билан биологик жараёнларни ўзаро боғлиқлиги ташкил этади. аҳоли саломатлиги бевосита социал омилларга боғлиқ бўлиб, социал шароитлар эса жамият тузуми, социал, иқтисодий ва сиёсий муносабатларга бевосита алоқадор. социал шароитлар таъсирида социал …
4 / 131
л. 1. статистик усул — ҳар қандай ижтимоий гигиеник тадқиқотлар статистик усул ёрдамида амалга оширилади. статистик усул аҳоли саломатлигини ва ундаги ўзгаришларни, тиббиёт муассасаларини фаолиятини ва унинг самарасини объектив баҳолаш имконини беради. клиник, экспериментал илмий тадқиқотларда санитария статистикаси ўрганилаётган ҳодисаларнинг моҳиятини, ички қонунниятларини очиб беради. статистик усулнинг энг муҳим босқичларидан бири олинган маълумотларни йиғиш, таҳлил этиш ва баҳолашдан иборатдир. статистик усул кўпрок математик статистикага суянган ҳолда тадқиқот натижаларини ҳисоблайди ва таҳлил этади. уларга нисбий қийматлар, ўртача қийматлар, стандартлаш усули, корреляцион таҳлил, дисперсион таҳлил каби баҳолаш мезонлари ва бошқалар киради. 2. тарихий усул — социал - гигиеник тадқиқотларда аҳоли саломатлигининг, соғлиқни сақлаш тизимини динамикасини жамиятнинг тарихий тараққиёт даврларидаги сиёсий, ижтимоий иқтисодий шароитларнинг ўзгаришлари билан боғлаб ўрганиш усулидан кенг фойдаланилади. 3. эксперт баҳолаш усули - тиббий ёрдамнинг сифати ва самарадорлигини баҳолашда белгиланган мезонлар ва тамойилларига асосланади. 4. иқтисодий тадқиқот усулида соғлиқни саклаш тизимига ажратилган маблағлардан унумли ва самарали фойдаланиш, режалаштириш ва ишлаб …
5 / 131
ларда алоҳида тўхталиб ўтилади. жамоат саломатлиги ва соғлиқни сақлашни бошқариш билан боғлиқ бўлган масалаларни ўрганиш жараёнида юқорида келтирилган барча усуллардан кенг фойдаланилади. улардан алоҳида якка ҳолда эмас, балки бир неча усулларни қўллаган ҳолда фойдаланиланиш мақсадга мувофиқдир. натижада тадқиқотларнинг чуқурлигига, кетма-кетлигига, ҳамда олинган натижаларнинг аниқлигига тўла эришилади. жамоат саломатлиги ва соғлиқни сақлашни бошқариш тадқиқотларида антропометрик физиологик усуллардан, клиник фанлар материалларидан, этнографик кўрсаткичлардан, аҳолининг географик жойлашганлиги ҳақидаги маълумотлардан ҳам кенг фойдаланилади. ушбу усуллар, соғлиқни саклашни режалаштириш, молиялаштириш, бошқариш, меҳнатни илмий ташкил қилиш, моддий ва техник ресурслардан мақсадли ва оқилона фойдаланиш каби соғлиқни сақлашнинг айрим масалаларини ўрганиш ва ишлаб чиқишда бевосита қўлланилади демографик маълумотлар аҳолини табиий ва механик ҳаракати, сони ва аҳолининг табиий кўпайиши ҳақидаги фан бўлиб, улар соғлиқни сақлашни яқин келажакка (жорий режалаштириш), ҳамда узоқ муддатга (5-10-15) йилга мўлжалланган (перспектив) режаларини тузишда қўлланилади. тадқиқотда кўзда тутилган мақсадга қараб, аҳоли саломатлигини ўрганишда турли манбалардан фойдаланилади. тадқиқотларда асосий маълумот манбаи бўлиб, даволаш-профилактика, санитария-эпидимиология ва …

Want to read more?

Download all 131 pages for free via Telegram.

To'liq yuklab olish

About "so'g'liqni saqlash tizimi va uning rivojlanishi"

1 – боб. жамоат саломатлиги ва соғлиқни сақлашни бошқариш фани, уни тиббиёт илми ва амалиётининг тарракиётида тутган ўрни ўзбекистон - суверен демократик республика деб эълон қилинган кундан бошлаб, сиёсий, ижтимоий, иқтисодий ва маданий мустақилликка эришиш ва мустақилликни мустаҳкамлаш бўйича республикамизда жаҳоншумул ишлар амалга оширилмокда. ўзбекистон республикасининг конституциясида фуқароларнинг малакали тиббий хизматдан фойдаланиш ҳуқуқлари, соғлиқни сақлаш ва аҳоли соғлиғини, атроф муҳитни муҳофаза қилиш масалаларига кенг ўрин берилган ва давлат муҳофазасига олинган. шу муносабат билан ўзбекистон республикаси президенти фармонлари (1998-2007 йил) билан тасдиқланган ўзбекистон республикаси соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш давлат дастурида амалга оширилиши ва ислоҳатларни янада...

This file contains 131 pages in DOC format (998,0 KB). To download "so'g'liqni saqlash tizimi va uning rivojlanishi", click the Telegram button on the left.

Tags: so'g'liqni saqlash tizimi va un… DOC 131 pages Free download Telegram