mantiqiy fikrlash va mazmunli ifodalashning yurist faoliyatidagi roli

DOC 8 sahifa 77,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 8
10-mavzu: mantiqiy fikrlash va mazmunli ifodalashning yurist faoliyatidagi roli rеja 1. мантиқий фикрлашнинг омиллари, талаб ва мезонлари. 2. мантиқий фикрлашни ривожлантириш усуллари. 3. юрист фаолиятида мантиқий фикрлашнинг роли. 4. фикрни мантиқий ифода этиш усуллари ва талаблари. 5. юридик фаолиятда дедуктив, индуктив ва аналогия бўйича хулоса чиқаришнинг аҳамияти. 6. юридик аргументация. юридик асослашнинг юрист фаолиятидаги роли. 1. мантиқий фикрлашнинг омиллари, талаб ва мезонлари. глобаллашув ва ахборотлар кўлами ниҳоятда кенгайиб бораётган ҳозирги даврда ахборот босимининг кучлилиги ҳар биримиздан мазкур ахборотлардан ҳимояланишни, уларни тўғридан-тўғри қабул қилмасдан, танқидий ва креатив ёндашув асосида кўриб чиқишни ва мантиқий фикрлаш орқали муҳим ва фойдали бўлган маълумотларни ажратиб олишни талаб этади. бу эса мантиқий фикрлаш жараёнида кечади. мантиқ – нафақат фикрлаш қобилияти, балки изчил ва тўғри мулоҳаза юритиш ҳамдир. яъни инсонларнинг кундалик фаолиятида, муносабатларида тартибли, аниқ, асосли яъни мантиқий ўйлай олиши тушунилади. инсон тафаккури мантиқ қонунларидан қатъий назар ўзи мантиқий қонунларга бўйсунган равишда мавжуд бўлади. кўпчилик имло қоидаларини …
2 / 8
ос бўлиши керак. мантиқий фикрлаш – фикрлашнинг олий поғоналаридан бири бўлиб, изчиллик, кетма-кетлик асосида фикрларнинг боғланишини билдиради ва шахс ижодий фаоллигининг муҳим қиррасини ўзида акс эттиради. демак, мантиқий фикрлаш – инсон томонидан кўриб, эшитиб, билиб, ҳис қилиб ва англаб олинган борлиқ, воқелик ёки таассуротларнинг бошқалар учун ҳам тушунарли тарзда тафаккур этилишини англатади. мантиқийлик – тафаккурнинг ёзма ва оғзаки нутқда фикрлаш қонунларига амал қилиш жараёнидир. бу жараёнда айният, зиддият, инкорни инкор ҳамда етарли асос қонунлари ўзаро уйғун ҳолда намоён бўлади. айният қонуни ҳар бир нарса-ҳодисанинг айнан ўзига тенглигини, фикрда, сўзлашув ва матнларда такрор сўзларни тўғри қўллашни билдиради (а-адир). зиддият қонуни бир вақтнинг ўзида ҳар бир воқеа-ҳодисани зидди бўлмаслигини тақозо этади (а ҳам в, ҳам в эмас бўла олмайди). учинчиси истисно қонуни эса муайян шароитда воқеа-ҳодисалар айнан ўша ҳолатда бўлиши ёки бўлмаслигини англатади (“а в ёки в эмасдир”). етарли асос қонунига келсак, ҳар бир нарса-ҳодисанинг реал асоси бўлгани каби, уларнинг инъикоси бўлган …
3 / 8
б чиқиб, қуйидаги мезонлар ажратиб кўрсатилмоқда: юқори даража – мантиқий фикрлашга йўналганлик, мослашувчанлик, фикрлашнинг равонлиги, рационализаторлик кўникмасининг мавжудлиги, мантиқий фикрлаш қобилиятларини ривожланганлик сифатларининг шаклланганлиги, сифат масалаларини ечиш малакасининг шаклланганлиги; ўрта даража – мантиқий фикрлашга нисбатан онгли муносабатнинг таркиб топганлиги, мантиқий фикрлашга оид назарий билимларнинг ўзлаштирилганлиги, активлик, ташаббускорлик, яратувчанлик кўникмаларининг шаклланганлиги; паст даража – фикрлашга мойилликнинг йўқлиги, пассив иштирокнинг мавжудлиги, ўз-ўзини ривожлантиришга бўлган иштиёқнинг пастлиги. мантиқий фикрлашнинг асосий талаблари: биргина инсон тафаккури бутун инсоният тафаккурининг ривожланиши билан воситачилик қилади. фикрлаш – бу “коинотнинг инсон оламидаги кичик бир кўриниши”дир. у ўзига хос бир муҳитда шаклланади, бу ерда бошқаларнинг ижтимоий тажрибасини ўзлаштириш ҳамда улар билан доимий алоқада бўлиш талаб этилади. умумлаштириш орқали атрофимиздаги олам, унинг муҳим хусусиятлари, нарса ва ҳодисалар, шунингдек улар ўртасидаги муносабатлар тўғрисидаги умумий билимларга эга бўлиб борамиз. объектни битта хусусияти (энг оддий умумлаштириш) ёки кўплаб хусусиятлари (умумлаштириш) асосида умумлаштириш мумкин. масалан, “китоб” тушунчасини унинг саҳифаси, муқоваси, ранги, номи каби бир …
4 / 8
дасиз қилинган ҳаракатлар, жуда камдан-кам ҳоллардагина мақсадга олиб келади. фикрлаш – бу ҳаракат қилиш демакдир. эслаб қолинг! мантиқий фикрлаш ҳаракат билан чамбарчас боғлиқ. у орқали инсон ҳақиқатни англайди, унга амал қилади, дунёни тушунади, уни ўзгартиради. ҳаракат фикрлашнинг асосий шаклидир. ҳуқуқшуноснинг нутқи, илмий-педагогик, раҳбарлик фаолияти мантиқий фикрлашга асосланиши керак. шундагина фаолиятнинг барча соҳаларида мантиқий кетма-кетлик, изчиллик ва муайян самарага эришиш мумкин. 2. мантиқий фикрлашни ривожлантириш усуллари ҳар бир инсон кичик ёшидан бошлаб мантиқий фикрлашни ривожлантира бошлайди. инсоннинг психофизиологик хусусиятлари турли хил бўлганлиги боис, бу жараён ҳар бир инсонда бир хил кечмайди. бироқ, мантиқий фикрлаш ривожлантириш йўллари ва усуллари юзасидан фойдали бўлган тавсиялар ишлаб чиқилиб, амалиётда қўлланилиб келинмоқда. мантиқий фикрлашни ривожлантириш усуллари – мантиқий ўйинлар, топишмоқлар, масалалар ва бошқотирмаларни ечиш ва бажариш, шахмат ўйнаш, китоб ўқиш, танқидий фикрлашни ўрганиш, мунозараларда иштирок этиш, фикрлаш жараёнини тасаввур қилиш, вазиятларни симуляция қилиш, кундалик юритиш ва б. бу жараёнда ҳар бир элементга жиддий эътибор қаратиш, турли …
5 / 8
и. ўша пайтдан бошлаб ақлий фаолиятга сафарбар қилинади ва муаммони ҳал қилиш учун ўз ҳаракатларини муайян кетма-кетликда амалга оширади. бу кетма-кетлик қуйидаги ҳаракатларни ўз ичига олади: * муаммони баён қилиш ва қидирув зонасини чеклаш; * гипотеза қуриш ва уни текшириш; * гипотезани синаб кўришдан кейинги ҳаракатлар ва натижаларни акс эттириш. кун давомида турли хил ҳаётий, касбий ёки психологик муаммоларни ҳал қилишимизга тўғри келади. жумладан, инсонлар билан алоқа ўрнатиш, ҳамсуҳбатимизнинг хатти-ҳаракатларини олдиндан билишга интилиш, ўз қобилиятимизни тўғри баҳолай олиш каби. мисол учун, телевизорда янгиликларни томоша қилиш ёки китоб ўқиш жараёнида янги маълумотлар ва фактларга эга бўлиб борамиз. нимани ўтказиб юборганингизни ўйлаб кўринг! атрофингизда бўлаётган вазиятларни таҳлил қилинг. нима учун содир бўлди, вазиятлар ўртасида қандай боғлиқлик мавжуд. муаммони ҳал қилиш йўлларини қидириб топинг. ечим топилмаётган бўлса, хатоларингиз устида ишланг. ҳаракатларингиз харитасини тузиб олинг. мантиқий фикрлашни ўрганиш жараёнида келажакда уларни янада самарали ҳал этишга муваффақ бўласиз. 3. юрист фаолиятида мантиқий фикрлашнинг роли юрист …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 8 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"mantiqiy fikrlash va mazmunli ifodalashning yurist faoliyatidagi roli" haqida

10-mavzu: mantiqiy fikrlash va mazmunli ifodalashning yurist faoliyatidagi roli rеja 1. мантиқий фикрлашнинг омиллари, талаб ва мезонлари. 2. мантиқий фикрлашни ривожлантириш усуллари. 3. юрист фаолиятида мантиқий фикрлашнинг роли. 4. фикрни мантиқий ифода этиш усуллари ва талаблари. 5. юридик фаолиятда дедуктив, индуктив ва аналогия бўйича хулоса чиқаришнинг аҳамияти. 6. юридик аргументация. юридик асослашнинг юрист фаолиятидаги роли. 1. мантиқий фикрлашнинг омиллари, талаб ва мезонлари. глобаллашув ва ахборотлар кўлами ниҳоятда кенгайиб бораётган ҳозирги даврда ахборот босимининг кучлилиги ҳар биримиздан мазкур ахборотлардан ҳимояланишни, уларни тўғридан-тўғри қабул қилмасдан, танқидий ва креатив ёндашув асосида кўриб чиқишни ва мантиқий фикрлаш орқали муҳим ва фойдали бўлган маълумотлар...

Bu fayl DOC formatida 8 sahifadan iborat (77,0 KB). "mantiqiy fikrlash va mazmunli ifodalashning yurist faoliyatidagi roli"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: mantiqiy fikrlash va mazmunli i… DOC 8 sahifa Bepul yuklash Telegram