tarbiya jarayoni mahiyati va prinsiplari metodlari va vositalari

DOC 11 sahifa 106,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 11
4-мавзу: тарбия жараёни моҳияти ва принциплари методлари ва воситалари. режа: 1. тарбия жараёнининг мақсади. 2. тарбия жараёнининг мазмуни. 3. ижтимоий тарбиянинг асосий вазифалари. 4. тарбия қонуниятлари. 5. тарбия принциплари. педагогика фанининг муҳим таркибий қисмларидан бири – бу тарбия назарияси саналади. ҳаётга янгича сиёсий ва иқтисодий нуқтаи назардан ёндашиш ўсиб келаётган ёш авлод тарбияси билан боғлиқ жараённи ҳам қайтадан кўриб чиқишни тақозо этмоқда. тарбия назарияси шарқ мутафаккирлари ва халқ педагогикасининг тарбия борасидаги бой тажрибаларига таянади. тарбия назарияси ўз қоидаларини асослаш учун фалсафа, социология, этика, эстетика, физиология, психология каби фанларнинг маълумотларидан фойдаланади. тарбия назарияси педагогиканинг бошқа бўлимлари: умумий асослари, таълим назарияси ва халқ таълими тизимини бошқариш билан узвий боғлиқ. тарбия ҳақида тушунча. тарбия жараёнини ташкил этишда, энг аввало, жамиятнинг ижтимоий-сиёсий, иқтисодий ва маданий соҳаларида юз бераётган ўзгаришлар, амалга оширилаётган ислоҳотлар моҳиятини чуқур англаб етиш талаб этилади. бинобарин, кишилик жамияти тарихий тараққиётининг турли даврларида шахс тарбиясига ёндашув ҳам мазмунан, ҳам шаклан ўзгариб боради. …
2 / 11
чи метод ва усуллар аниқланади. тарбия мақсадининг муаммоси педагогиканинг долзарб масалаларидан бири саналади. тарбия мақсади умумий ва индивидуал характерга эга бўлиши мумкин. илғор педагогика умумий ва индивидуал мақсадлар бирлиги ва уйғунлигини намоён этади. тарбия жараёни умумий ижтимоий мақсадни ҳал этишга йўналтирилади ва аниқ вазифалар тизими сифатида намоён бўлади. шунга кўра тарбия мақсади тарбия жараёнини ташкил этишда ҳал этиладиган вазифалар тизимидир. тарбия мақсади қандай шаклланади? унинг шаклланишида кўплаб объектив сабаблар етакчи рол ўйнайди. организмнинг физиологик етилиш қонуниятлари, инсоннинг руҳий ривожланиши, фалсафий ва педагогик фикрлар ютуғи, ижтимоий маданият даражаси мақсадга умумий йўналиш беради. бироқ асосий омил доимо давлат мафкурасининг етакчи ғоялари бўлиб қолаверади. шахс камолотида муҳим ўрин тутувчи маънавий ва ахлоҳий поклик, иймон, инсоф, диёнат, ор-номус, меҳр-оқибат, кексаларга ҳурмат сингари инсоний фазилатлар ўз-ўзидан шаклланмайди. уларнинг асосида ёш авлодга оила, умумий ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва олий таълим тизимида амалга оширилаётган таълим-тарбия мазмуни, ғоявий йўналиши ва самараси ётади. ҳар қандай ижтимоий жамиятда ёш …
3 / 11
ия жараёнига татбиқ этади. тарбия жараёнининг моҳиятини тарбияга ҳар томонлама ёндашиш билан муваффақиятли тарзда, илмитй таҳлил қилиш мумкин. шахс тарбиянинг натижаси сифатида шаклланадиган ижтимоий мавжудотдир. шахснинг кўпдан-кўп хислатлари бир-биридан ажратилган эмас, балки ўзаро мустаҳкам боғланган. тарбия жараёнида боланинг шахсияти айрим-айрим эмас, балки яхлит равишда ривожланади. бола ўсиб ва ривожланиб боргани сари тарбия вазифалари мураккаблашиб, чуқурлашиб, табақалашиб боради. ҳар томонлама етук шахсни тарбиялаш унга изчил равишда ақлий, ғоявий-сиёсий, ахлоқий, меҳнат, эстетик, жисмоний, экологик, иқтисодий ҳамда ҳуқуқий тарбия бериш, ўқувчиларнинг онги, хулқ-атвори ва фаолиятининг бирлиги, шунингдек, тарбия жараёнини ташкил этишнинг якка, гуруҳли ва оммавий шаклларини қўшиб олиб борилишини таъминлайдиган педагогик тизимларни вужудга келтириш ва бу тизим ғояларига амал қилишни талаб этади. ижтимоий тарбия жараёни шахснинг ижтимоий фазилатларини шакллантириш, унинг атроф-теварак, жамитят, одамлар ҳамда ўзига нисбатан муносабатлари доирасини вужудга келтириш ва уни кенгайтиришга қаратилган. шахс иштирок этадиган ижтимоий муносабатлар тизими қанчалик кенг, хилма-хил ва чуқур бўлса, унинг маънавияти бой бўлади. ўз табиатига кўра …
4 / 11
н фазилатларни ҳосил қилиш ва такомиллаштиришга ҳамда салбий хислатларни бартараф этишга қаратилган ички фаолият сифатида таърифланади. ўз-ўзини қайта тарбиялаш шахснинг ўзидаги салбий одатлар, характеридаги зарарли сифатларни йўқотиш, уларни бартараф этишга қаратилган ички фаолияти жараёнидир. бола хулқидаги “оғиш”лар оиладаги носоғлом муҳит, ота-онанинг тарбияда йўл қўйган хатолари, ўқитувчи фаолиятидаги камчиликлар асосида вужудга келади. қайта тарбиялаш жараёнида салбий хулқни ҳосил қилган сабаб, шароит ўзгартирилади, қайта тарбиялашда мактаб ва шахснинг шахсий таъсирини оила, шу жумладан, ота-она ҳам маъқуллаши лозим. демак, қайта тарбиялаш ўқувчининг ўзигагина эмас, балки унинг ота-онасига ҳам қаратилиши лозим. тарбия мазмуни. ўсиб келаётган ёш авлоднинг замон талабларига мос, баркамол инсон бўлиб шаклланишлари учун ижтимоий тарбиянинг муҳим таркибий қисмлари – ақлий, маънавий-ахлоқий, жисмоний, меҳнат, эстетик, ҳуқуқий, экологик, иқтисодий, жинсий тарбияни ташкил этишга нисбатан янгича ёндашиш, уларни самарали ташкил этиш йўлларини ишлаб чиқиш алоҳида долзарблик касб этади. бу эса тарбиядаги энг муҳим вазифалардир. тарбия жараёнининг мазмуни. турли замон ва маконда ижтимоий тарбия моҳияти турлича …
5 / 11
оф этилган демократик, инсонпарвар, ҳуқуқий жамиятнинг барпо этиш учун хизмат қилади. демократик, инсонпарвар, ҳуқуқий жамиятнинг барпо этиш вазифаси ўсиб келаётган ёш авлод зиммасига юкланади. ўзбекистон республикасининг “таълим тўғрисида”ги қонуни, “кадрлар тайёрлаш миллий дастури” ҳамда ўзбекистон республикаси президенти и.а.каримовнинг қатор асар ва нутқлари, чунончи, “баркамол авлод – ўзбекистон тараққиётининг пойдевори”, “ўзбекистон xxi асрга интилмоқда” номли асарларида мустақил республикада ижтимоий тарбияни йўлга қўйиш мақсади ва вазифалари белгилаб берилган. тарбия жараёни ўқитувчи ва ўқувчи (тарбиячи ва тарбияланувчи)лар ўртасида ташкил этилувчи ҳамда аниқ мақсадга йўналтирилган ҳамкорлик жараёнидир. тарбия жараёнида тарбияланувчининг онги шакллана боради, ҳис-туйғулари ривожланади, ижтимоий ҳаёт учун зарур бўлган ижтимоий алоқаларни ташкил этишга хизмат қиладиган хулқий одатлар ҳосил бўлади. тарбия жараёнида болаларнинг ҳаёти ва фаолиятини педагогик жиҳатдан тўғри уюштириш ғоят муҳимдир. фаолият жараёнида бола ташқаридан келаётган тарбиявий таъсирларга нисбатан маълум муносабатда бўлади. бу муносабат шахснинг ички эҳтиёж ва хоҳишларини ифодалайди. психолог ва педагогларнинг тадқиқотлари шахсга ташқи омилларнинг (хоҳ салбий, хоҳ ижобий) таъсири боланинг …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 11 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"tarbiya jarayoni mahiyati va prinsiplari metodlari va vositalari" haqida

4-мавзу: тарбия жараёни моҳияти ва принциплари методлари ва воситалари. режа: 1. тарбия жараёнининг мақсади. 2. тарбия жараёнининг мазмуни. 3. ижтимоий тарбиянинг асосий вазифалари. 4. тарбия қонуниятлари. 5. тарбия принциплари. педагогика фанининг муҳим таркибий қисмларидан бири – бу тарбия назарияси саналади. ҳаётга янгича сиёсий ва иқтисодий нуқтаи назардан ёндашиш ўсиб келаётган ёш авлод тарбияси билан боғлиқ жараённи ҳам қайтадан кўриб чиқишни тақозо этмоқда. тарбия назарияси шарқ мутафаккирлари ва халқ педагогикасининг тарбия борасидаги бой тажрибаларига таянади. тарбия назарияси ўз қоидаларини асослаш учун фалсафа, социология, этика, эстетика, физиология, психология каби фанларнинг маълумотларидан фойдаланади. тарбия назарияси педагогиканинг бошқа бўлимлари: умумий асослари, таълим ...

Bu fayl DOC formatida 11 sahifadan iborat (106,0 KB). "tarbiya jarayoni mahiyati va prinsiplari metodlari va vositalari"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: tarbiya jarayoni mahiyati va pr… DOC 11 sahifa Bepul yuklash Telegram