лизиметрик тадқиқотлар

DOCX 4 стр. 119,3 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (4 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1 / 4
амалий машғулот №4 лизиметр билан танишиш ва унда тажриба қўйишни ўрганиш режа: 1. лизиметрлар ва уларнинг тузилиши билан танишиш. 2. лизиметрлар турлари билан танишиш. 3. лизиметрни тажриба қўйишга тайёрлаш ва тажриба қўйишини ўрганиш. 4. лизиметрда қўйилган тажриба натижалари асосида лизиметрда тажриба қўйиш ва уни натижаларини таҳлил қилиш. лизиметрик тадқиқотлар агрокимёда ҳам кенг кўламда қўлланилади. ундан тупроқдаги, шунингдек, ўғитлар билан киритиладиган озиқ элементларнинг ювилишини ўрганишда кенг фойдаланилади. лизиметрик тадқиқотлар тупроқ ва ундаги озиқ элементлар, ўғитлар ва ўсимлик ўртасидаги муносабатларни аниқлашда ўзига хос ўринни эгаллайди. тупроққа киритиладиган ва ҳосил билан олиб чиқиладиган озиқ моддалар ўртасидаги фарқни ва тупроқдаги озиқ моддалар мувозанатини аниқлашда ҳам айни шу усулни қўллаш яхши натижа беради. айтилганлардан ташқари бу усулдан ўғитлар таъсирида тупроқ хоссаларининг ўзгариши (масалан, сув ўтказувчанлик) ва турли экинлардаги- транспирация кооэфицентлари кўрсаткичларини аниқлашда ҳам фойдаланиш мумкин. суғориладиган деҳқончилик шароитида сув мувозанати, шўрланган тупроқларни ювиш ва қишлоқ хўжалик экинларининг суғориш тартибини ўрганишда ҳам лизиметрик тажрибалар маълум аҳамият …
2 / 4
ёнига ёғин-сочин миқдорини ўлчаш мосламаси ўрнатилса, янада яхши бўлади. 3. тупроқ қатламидан шимилиб ўтадиган сувларни тўплаш учун лизиметр мосламаларининг пастки қисмига дренаж жойланади, ундан ўтадиган сув махсус қабул қилгичларда тўпланади. улар табиий ва сунъий ёритиладиган ер ости даҳлизларига ўрнатилади (...расм). ер ости даҳлизлари ёғин-сочин ва ҳаво ҳароратининг кескин ўзгаришидан ҳимояланган бўлиши лозим. 4. лизиметрлар тадқиқот мавзусига кўра ўсимлик билан банд бўлиши ёки тоза шудгор ҳолатида бўлиши мумкин. камдан-кам ҳолларда лизиметрларга мевали ёки манзарали дарахтлар ўгқазилади (вильямс лизиметри). шу сабабдан лизиметрлар ёруғлик яхши тушадиган, парранда ва чорва моллари таъсиридан ҳимоя қилинган ҳолатда қурилади. баъзи лизиметрлар устига симтўр тортилади. кўп миқдордаги эритмалар ишлатиш ва куннинг ҳоҳлаган пайтида кузатишлар олиб боришга тўғри келиши муносабати билан лизиметрлар лабораторияларга яқин жойларда қурилади. мослама ичидаги тупроқнинг ҳолатига кўра икки турдаги лизиметрлар фарқланади: · тупроқнинг табиий тузилиши сақланган; · келтирилган тупроқ билан тўлдириладиган. иккинчи турдаги лизиметрларда тупроқнинг табиий тузилиши бузилади, лекин шундай бўлсада, тупроқ генетикавий қатламлар бўйича …
3 / 4
сми асфальт локи билан қопланган, рухланган пўлатдан тайёрланган цилиндрсимон ёки параллелепипедсимон лизиметрларга жойланади. уларнинг тубига бетон лизиметрлардаги каби шағал ёки қумдан дренаж қилинади. тупроқ билан тўлдирилган лизиметрлар ерга кўмилади (ундаги тупроқ сатҳи ер юзаси билан бир хил бўлиши шарт) ёки аввалдан ерга кўмилган, ўзидан диаметри бир оз катта бўлган цилинр ёки металл қутига жойлаштирилади. ташқи идиш чуқур деворларини россияда лизиметрик воронкалар биринчи бўлиб xx асрнийг бошларида б.м.вельбель ва в.в.геммерлинг томонидан қўлланилган. эбермайер лизиметр воронкасининг тузилиши 8-расмда келтирилган 25 ёки 50 см диаметрли рухланган воронкаларнинг чукурлиги 5 см га тенг. уларнинг чеккалари ўткир бўлиб, 0,5 см чиқиқ қилиб ишланган. воронканинг бўйни рухли ҳалқача билан ўралган, тешикчасининг диаметри 2 мм ни ташкил қилади. воронка дренаж материал билан тўлдирилади. расм 8. эбермайернинг лизиметрик воронкалари чизмаси. эбермайер воронкаларини ўрнатиш учун чуқур ҳандақ ковланади ва унинг олд тик деворида воронка ўрнатиладиган чуқурликда токча ясалади. воронка эҳтиётлик билан токча ичига киритилади ва ўткир учлари билан унинг …
4 / 4
роқларга тушадиган миқдордан кўпроқ бўлиши табиий ҳол, албатта. чунки лизиметрларнинг девори тупроқдан бир оз баланд бўлгани боис, тушадиган ёғиннинг деярли барчаси тупроққа шимилади. табиий тупроқларда эса ёғин-сочиннинг 20-25% и нишаблик бўйлаб оқиб кетади. лекин лизиметрик воронкаларда бу ҳодиса кузатилмайди. тупроққа тушадиган сув динамикасида ҳам ўзига хос фарқ кузатилади. лизиметрларнинг туби ёпиқ бўлгани сабабли қуйи қисмда юзага келадиган ҳаволи қатлам гравитация сувларининг пастга томон эркин ҳаракатланишига тўсқинлик қилади ёки бошқача айтганда сувнинг табиий тупроқлардаги каби тўла шимилиши содир бўлмайди. шунингдек, сувнинг шимилиши лизиметрларнинг чуқурлигига ҳам боғлиқдир. сув чуқур лизиметрларда саёз лизиметрлардагига нисбатан кўпроқ тўпланади. саёз лизиметрлардаги тупроқ юзасидан сувнинг буғланиши чуқур лизиметрлардагига нисбатан кўпроқ бўлади. шимиладиган сув миқдори қуйидаги шароитларга боглиқ бўлади: · лизиметрнинг тупроқ билан тўлдирйш усулига (табиий ҳолатини сақлаб қолган тупроқларда шимилиш кўпроқ бўлади); · тупроқ хоссаларига (тупроқ қанчалар майда бўлса, сув шунча кам шимилади); · йил фаслларига (баҳор ва кузда кўп, ёз ва қишда кам); · ёгин-сочин миқдори …

Хотите читать дальше?

Скачайте все 4 страниц бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "лизиметрик тадқиқотлар"

амалий машғулот №4 лизиметр билан танишиш ва унда тажриба қўйишни ўрганиш режа: 1. лизиметрлар ва уларнинг тузилиши билан танишиш. 2. лизиметрлар турлари билан танишиш. 3. лизиметрни тажриба қўйишга тайёрлаш ва тажриба қўйишини ўрганиш. 4. лизиметрда қўйилган тажриба натижалари асосида лизиметрда тажриба қўйиш ва уни натижаларини таҳлил қилиш. лизиметрик тадқиқотлар агрокимёда ҳам кенг кўламда қўлланилади. ундан тупроқдаги, шунингдек, ўғитлар билан киритиладиган озиқ элементларнинг ювилишини ўрганишда кенг фойдаланилади. лизиметрик тадқиқотлар тупроқ ва ундаги озиқ элементлар, ўғитлар ва ўсимлик ўртасидаги муносабатларни аниқлашда ўзига хос ўринни эгаллайди. тупроққа киритиладиган ва ҳосил билан олиб чиқиладиган озиқ моддалар ўртасидаги фарқни ва тупроқдаги озиқ моддалар мувозанатини аниқл...

Этот файл содержит 4 стр. в формате DOCX (119,3 КБ). Чтобы скачать "лизиметрик тадқиқотлар", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: лизиметрик тадқиқотлар DOCX 4 стр. Бесплатная загрузка Telegram