shaxs psixologiyasi va psixologik tuzilishi

DOCX 17 sahifa 87,1 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 17
ii қисм шахс психологияси ва психологик тузилиши i боб. шахс психологияси индивид, шахс ва индивидуаллик “шaxс” психологиянинг асосий ўрганувчи объекти саналади. “homo sapiens” – “aқлли зoт” тушунчaсини ўзидa ифoдa этувчи жoнзoтнинг пaйдo бўлгaнигa тaxминaн 40 минг йилдaн oшган бўлиб, мутахассислар бу дaвр ичида 16 минг aвлoд aлмaшгaнлигини эътироф этишади. ч.дaрвин тaъбири билaн aйтгaндa, тaбиий тaнлaниш жaрaёнидa eр юзидa сaқлaниб қoлгaн минглaб миллaт вa элaтлaрнинг кeйинги дaврдaги тaрaққиёти кўпрoқ биoлoгик oмиллaрдaн кўрa, ижтимoий oмиллaр тaъсиридa рўй бeрмoқдa инсон дунёга индивид сифатида келади. индивид дэганда биз одамнинг инсонлик жинсига мансублигини тушунамиз. индивидга янги туғилган чақалоқ ҳам, катта ёшдагилар ҳам, тил ва оддий малакаларни эгаллай олмайдиган телбалар ҳам киради. лекин улардан ижтимоий муносабатларга қатнашувчи, жамиятда ижтимоий тараққиётда фаол иштирок этувчи одамгина шахс деб аталади. шахснинг уч асосий белгиси бор 1. шахснинг ижтимоийлиги 2. онги 3. ўз-ўзини англаши. индивид сифатида дунёга келган чақалоқ ижтимоий муносабатлар ти-зимига дуч келади ва ижтимоий тажрибаларни атроф-муҳитдаги кишилар билан …
2 / 17
а унинг психик ҳаёти муайян мазмунга эга бўлади. ана шу муносабатларнинг мазмундор ва ранг-баранглиги, одамнинг психик ҳаётини шунчалик мазмундор ва ранг-баранг қилади. одам онгининг юксак белгиси унинг ўзини англашидир, одамнинг ўзини англаши ҳам шахснинг муҳим белгисидир. шахс теварак-атрофдаги муҳитда ўзининг индивидлигини, субектлигини ажратади. теварак-атрофдаги олам унинг учун обектдир. одамнинг ўзини англаши субектив равишда ўзини «мен» деб ҳис қилишида ифодаланади. одам ижтимоий зот бўлганлигидан унга ўзини англаш қобилияти хосдир. аммо ўз теварак-атрофидаги оламдан ўзини ажралган ҳолда ўзини «мен» деб англай олмайди, чунки одам онгининг, ўзини англашининг, «мен»ининг мазмуни ўша одам атрофидаги реал воқелик инъикосидир. ўз фаолиятига ва ўз вазифаларига англаб, билиб муносабатда бўлади. шахс ўзини англаганлигидан ўзини-ўзи кузата олади ва ўзини-ўзи билиб олади, кўнглидан ўтган кечинмаларни тушуна олади, ўзининг хатти-ҳаракатларига ўзи танқидий кўз билан қарай олади. шахснинг ўзини англаши ва ўзини билиши ўз хулқ-атворини бошқариш ўз ақлини ўзи ўстириши, тарбиялаш учун зарур шартдир, инсон шахсининг энг характерли томонларидан бири унинг индивидуаллигидир. …
3 / 17
натижаси бўлиб, у ижтимоий таълим-тарбия билан боғлиқдир. шахснинг психологик тузилиши ҳар бир одамга хос бўлган нисбатан барқарор ва ўзгармас хусусиятлар шахс хислатларининг бир бутунлиги ва ўзаро боғлиқлигидан иборат бўлган мураккаб бирликни яъни динамик тузилишни ҳосил қилади. шахснинг психологик тузилиши ҳақида кўпгина назариялар мавжуд бўлиб, булардан бири чет эл психологиясида иккита омил, яъни биологик ва ижтимоий омилларни асос қилиб олинганлигидир. унда биологик ва ижтимоий омилларнинг ўзаро таъсири билан таркиб топган инсон шахсида иккита асосий қисмларни ажратувчи назария ўрин эгаллаган. улар инсон шахси «эндопсихик» (ички психик) ва «экзопсихик» (ташқи психик) аъзоларга бўлинади. уларнинг фикрича, «эндопсихика» шахснинг таъсирчанлик, хотира, тафаккур ва хаёл жараёнларининг хусусиятларини, иродавий зўр бериш қобилиятини ўз ичига олса, «экзопсихика» шахс муносабатларининг тизимини, унинг тажрибаларини, қизиқишларини, майлларини, идеалларини, ҳиссиётни, билимларни ўз ичига олади деб кўрсатадилар. бу назарияни ҳақиқатга мос келмаслиги шундаки, у ижтимоий омил билан биологик омилни, муҳит билан биологик тузилишни «экзопсихика» билан «ендопсихика»ни бир-бирига қарама-қарши қилиб қўяди. шахс тузилишидаги табиий, …
4 / 17
қо-билиятида намоён бўладиган хусусиятлар. шахснинг тузилиши ҳақидаги фикрлардан шу нарса маълумки, уни тузилиши биологик ва ижтимоий, табиий омиллар билан белгиланади. унинг шахс сифатида намоён бўлиши ҳаёт жараёнида ижтимоий муҳит, ижтимоий таълим-тарбия ва шахснинг фаолиятидаги фаоллиги билан боғлиқдир. психик жараёнлар, ҳолатлар ва хусусиятларнинг ўзаро боғлиқлиги, алоқадорлиги эса одамдаги барча сифатларнинг бир бутунлигини таъмин етади ва шахснинг психологик тузилишини ташкил қилади. шахсни мақсад кўзлаши ва дунёқараши шахснинг белгиси ва ўзини англашининг мазмуни унинг бирон мақсадни кўзлаши, шунга интилишидан иборат. шахснинг муҳим хоссаси шуки, у бирон мақсадни кўзлайди, шу мақсадга интилади. шахс ўз ҳаётида муайян бир идеал учун, киши истиқболнинг ўз умрида амалга ошириш лозим деб ҳисоблайдиган ва амалга оширадиган баркамол образи учун интилади ва шуни ўзига олий мақсад қилиб олади. одам шу мақсадни деб яшайди ва ҳаётининг маъноси шунда деб билади. одамнинг интилишлари, ҳаёт мақсади муайян ва барқарор мақсад бўлиши учун шу юксак идеал ҳам хомхаёл маҳсули бўлмасдан, балки ҳақиқатан ҳам ҳаётий, …
5 / 17
қлаб олади. одамнинг эҳтиёжлари ва қизиқишлари шахснинг муҳим белгиси фақат одамгагина хос бўлган махсус эҳтиёжларнинг мавжудлигидир. эҳтиёжлар одамнинг кун кўриши ва яшашининг зарур шартидир. одамда биологик эҳтиёжлардан ташқари, унинг юксак эҳтиёжлари – билиш-когнитив, ижтимоий, маънавий, эстетик каби турлари бор. бу эҳтиёжлар туғма эҳтиёжлар эмас улар ижтимоий-тарихий тараққий топганлиги билан аҳамиятли. ижтимоий ҳаёт махсули ҳисобланган шахснинг биологик эҳтиёжлари ҳам тарихий тараққиёт жараёнида сифат жиҳатидан ўзгарган. кишиларнинг эҳтиёжлари ижтимоий тузум шаклларининг тараққиётига қараб ўзгариб, ижтимоий муҳит, тарбия ва тажрибасига қараб тараққий этади. одам юксак даражадаги маънавий эҳтиёжлари борлиги билангина эмас, балки ўзининг эҳтиёжлари (шу жумладан, биологик эҳтиёжларни ҳам) англаши билан ҳам ҳайвонлардан фарқ қилади. эҳтиёжлар одамни ғайратга киргизади, хатти-ҳаракатга ундайди, фаолиятини ҳамма турларига туртки беради. ҳайвонлар эҳтиёжларини туғма инстинктив ҳаракатлар ёрдами билан ва инстинктлар асосида вужудга келган кўникмалар ёрдами билан қониқтиради. одам шахс бўлганидан ўз эҳтиёжларини онгли, оқилона ҳаракатлар ёрдами билан қондиради. одам фақат инсонга хос бўлган маданий ижтимоий эҳтиёжларнигина эмас, балки …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 17 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"shaxs psixologiyasi va psixologik tuzilishi" haqida

ii қисм шахс психологияси ва психологик тузилиши i боб. шахс психологияси индивид, шахс ва индивидуаллик “шaxс” психологиянинг асосий ўрганувчи объекти саналади. “homo sapiens” – “aқлли зoт” тушунчaсини ўзидa ифoдa этувчи жoнзoтнинг пaйдo бўлгaнигa тaxминaн 40 минг йилдaн oшган бўлиб, мутахассислар бу дaвр ичида 16 минг aвлoд aлмaшгaнлигини эътироф этишади. ч.дaрвин тaъбири билaн aйтгaндa, тaбиий тaнлaниш жaрaёнидa eр юзидa сaқлaниб қoлгaн минглaб миллaт вa элaтлaрнинг кeйинги дaврдaги тaрaққиёти кўпрoқ биoлoгик oмиллaрдaн кўрa, ижтимoий oмиллaр тaъсиридa рўй бeрмoқдa инсон дунёга индивид сифатида келади. индивид дэганда биз одамнинг инсонлик жинсига мансублигини тушунамиз. индивидга янги туғилган чақалоқ ҳам, катта ёшдагилар ҳам, тил ва оддий малакаларни эгаллай олмайдиган телбалар ҳам ки...

Bu fayl DOCX formatida 17 sahifadan iborat (87,1 KB). "shaxs psixologiyasi va psixologik tuzilishi"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: shaxs psixologiyasi va psixolog… DOCX 17 sahifa Bepul yuklash Telegram