судларда фуқаролик ишларини ва хўжалик низоларини кўриб чиқишда прокурор ваколатини таъминлаш

DOC 102,5 КБ Бесплатная загрузка

Предварительный просмотр (5 стр.)

Прокрутите вниз 👇
1
1546788425_73595.doc судларда фуқаролик ишларини ва хўжалик низоларини кўриб чиқишда прокурор ваколатини таъминлаш режа: 1. фуқаролик процессида прокурор ваколати 2. фуқаролик суд ишлари юритилишида прокурор ваколатлари судларда фуқаролик ишларини ва хўжалик низоларини кўриб чиқишда прокурор ваколатини таъминлаш прокурор ёки унинг ўринбосари давлат бошқарув органлари ёки мансабдор шахслари томонидан, қонунда кўрсатилган ваколати доирасида бўлса, улар томонидан қабул қилинган актни ғайриҳуқуқий деб топиш тўғрисида умумий юридикциядаги судга ёки хўжалик судига мурожаат этиш ваколатига эга. суд прокуратуранинг дастлабки терговда жиноятни очишдаги қўллаган процессуал чораларини қонунийлигини назорат қилса, прокуратура бўлса суд қарорларининг қонунийлигини уларга нисбатан юқори турувчи судга протест келтириш йўли билан назорат қилади. ўзбекистон республикаси конституциявий суди билан прокуратуранинг ўзаро муносабати "прокуратура тўғрисида"ги қонуннинг 13-моддасида кўрсатилган. бунга кўра ўзбекистон республикаси бош прокурори ўзбекистон республикаси конституциявий судининг мажлисларида иштирок этиши, унинг кўриб чиқиши учун масалалар киритиши ва кўрилаётган масала юзасидан фикр билдириши мумкин. умумий юрисдикцияли ва хўжалик судларида прокурорнинг роли бир томондан у суд муҳокамасининг …
2
деб топиш тўғрисидаги ишларда прокурорнинг қатнашиши шарт. суд томонидан ғайриқонуний ва асоссиз қарорлар чиқарилганда прокуратура органлари фуқароларнинг бузилган ҳуқуқини тиклашда муҳим роль ўйнаши мумкин. ўзбекистон қонунчилиги прокуратурага судларда ишларни кўришда катта ваколатлар берган. прокурор ўз ваколатлари доирасида ноқонуний ва асоссиз қарори (ҳукм, ажрим, ҳал қилув қарори) устидан юқори турувчи судга аппеляция ёки тартибида протест келтириши мумкин. бундан ташқари, прокурор ўз ваколатлари доирасида суднинг хукми, ҳал қилувчи қарори, ажрими ва қарори қонуний кучга кирган ҳар қандай ишни суддан талаб қилиб олиш ҳуқуқига эга. агар бу актларнинг ғайриқонуний ва асоссизлигини прокурор аниқласа, назорат тартибида протест келтиради ёки протест келтириш ваколати доирасидан четга чиқиб кетадиган ҳолларда у протест келтириш тўғрисидаги тақдимнома билан юқори турувчи прокурорга мурожаат этади. фуқаролик процессида прокурор ваколати. фуқаролик процессида прокурорнинг ваколатлари ифодасини топган ҳуқуқий нормалар қонунчиликни мустаҳкамлаш, ижтимоий ҳаётда қонун устуворлигини таъминлашга қаратилган. фуқаролик процессида қонунларнинг аниқ ва бир хилда ижро этилиши бўйича прокурор ваколатини амалга ошириш вазифаси прокуратура …
3
г қонунга асосан чиқарилган кўргазма ва буйруқларига асосланиб амалга оширади. демак, фуқаролик процессида прокурор ваколатининг асосий вазифалари қонунчиликни мустаҳкамлаш, фуқаролар, жамоат бирлашмалари ва давлат ташкилотларининг ҳуқуқлари ҳамда қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳар қандай ғайриқонуний тажовузлардан ҳимоя қилишдан иборатдир. ўзбекистон республикаси ўз мустақиллигини қўлга киритгандан кейинги ўтган давр ичида мамлакатимизда ижтимоий қаётни тартибга солиш, одил судловни амалга ошириш, суд ишини юритишни такомиллаштириш ва қонунчиликни мустаҳкамлаш борасида бир қатор қонунлар, президент фармонлари ва вазирлар маҳкамаси қарорлари қабул қилинди. фуқароларнинг, давлат жамоат ташкилотларининг фуқаролик процессуал ҳуқуқларини ҳимоя қилиш билан прокурор уларнинг конституцияда белгиланган ҳуқуқ ва эркинликларини ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилади. шу сабабдан ҳам прокурорнинг фуқаролик процессида ўз ваколатини амалга ошириши қонун устуворлигини таъминлашни кафолатлайди. прокурор фуқаролик процессининг барча босқичларида қонунларнинг аниқ ва бир хилда бажарилишини таъминлаш ва ҳар қандай қонунбузарликларни бартараф қилиш учун масъулдир. прокурор фуқаролик процессида йўл қўйилган ғайриқонуний ҳаракатлар ва ҳаракатсизликларни, у ким томонидан содир қилинмасин, мулк шаклидан қатъи назар, …
4
суд қарорларини текшириш учун ишларни судлардан талаб қилиб олиш ва чақириб олиш (“прокуратура тўғрисида”ги қонуннинг 34-моддаси) 4) фуқаролик ишларига доир суднинг қарорларига нисбатан келтирилган протестларни ўзгартириш, тўлдириш чақириб олиш (“прокуратура тўғрисида”ги қонуннинг 36-моддаси) 5) ўзбекистон республикаси бош прокурори томонидан ўзбекистон республикаси олий суди пленуми мажлисларида иштирок этади, кўрилаётган ишлар бўйича ва муҳокама қилинаётган масалалар юзасидан фикр билдиради, қонун ҳужжатларини қўллаш билан боғлиқ масалалар бўйича пленум тушунтиришлар бериши хусусида таклифлар киритади. (“прокуратура тўғрисида”ги қонуннинг 13-моддаси). “прокуратура тўғрисида”ги қонунда назарда тутилган фуқаролик процессидаги прокурор ваколати прокурорнинг хизмат вазифаси ва суд юритишнинг босқичига қараб белгиланади. судларда фуқаролик ишларини кўрилишида прокурор ваколатини таъминлаш прокуратура фаолиятининг асосий йўналишларидан бири ҳисобланади. фуқаролик процессида прокурорларнинг ваколат доираси, асосанўзбекистон республикаси фпк 46-47-моддаларида назарда тутилган. ўзбекистон республикаси фпк нинг 46-моддасида процессда прокурорнинг иштироки масаласи ёритилган бўлиб унга кўра “прокурор бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини химоя қилиш учун ариза билан судга мурожат қилиш ҳуқуқига эга. шунингдек прокурор …
5
сларнинг иш материаллари билан танишиш, улардан кўчирмалар олиш, нусхалар кўчириш, рад этиш тўғрисида арз қилиш, далилларни тақдим қилиш, далилларни текширишда иштирок этиш, ишда иштирок этувчи бошқа шахсларга ва одил судловни амалга оширишга кўмаклашаётган шахсларга саволлар бериш, арз қилиш, илтимосномалар тақдим қилиш, судга оғзаки ёки ёзма тушунтиришлар бериш, ишни суда кўриш давомида туғиладиган ҳамма масалалар бўйича ўзларининг важларини баён қилиш, бошқа шахсларнинг арзлари, илтимосномалари, важларига қарши эътирозлар билдириш, суднинг ҳал қилув қарори, ажрими ва қарори устидан шикоят қилиш, суд чиқарган ҳал қилув қарори, ажрими ва қарорнинг мажбурий ижросини талаб қилиш, суд ижрочисининг ҳаракатлари вақтида ҳозир бўлиш ва ўз ҳуқуқларини амалга ошириш каби ҳуқуқларидан фойдаланади ва мажбуриятларни ўз зиммасига олади. булардан ташқари, берган аризасидан бутунлай ёки қисман воз кечиш, бошқа шахсларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш учун ўзи арз қилган талаблар бўйича судга тушунтиришлар бериш, иш мазмуни юзасидан, шунингдек ишни кўриш вақтида келиб чиққан айрим масалалар бўйича ўз фикрини баён этиш, суднинг …

Хотите читать дальше?

Скачайте полный файл бесплатно через Telegram.

Скачать полный файл

О "судларда фуқаролик ишларини ва хўжалик низоларини кўриб чиқишда прокурор ваколатини таъминлаш"

1546788425_73595.doc судларда фуқаролик ишларини ва хўжалик низоларини кўриб чиқишда прокурор ваколатини таъминлаш режа: 1. фуқаролик процессида прокурор ваколати 2. фуқаролик суд ишлари юритилишида прокурор ваколатлари судларда фуқаролик ишларини ва хўжалик низоларини кўриб чиқишда прокурор ваколатини таъминлаш прокурор ёки унинг ўринбосари давлат бошқарув органлари ёки мансабдор шахслари томонидан, қонунда кўрсатилган ваколати доирасида бўлса, улар томонидан қабул қилинган актни ғайриҳуқуқий деб топиш тўғрисида умумий юридикциядаги судга ёки хўжалик судига мурожаат этиш ваколатига эга. суд прокуратуранинг дастлабки терговда жиноятни очишдаги қўллаган процессуал чораларини қонунийлигини назорат қилса, прокуратура бўлса суд қарорларининг қонунийлигини уларга нисбатан юқори турувчи судга пр...

Формат DOC, 102,5 КБ. Чтобы скачать "судларда фуқаролик ишларини ва хўжалик низоларини кўриб чиқишда прокурор ваколатини таъминлаш", нажмите кнопку Telegram слева.

Теги: судларда фуқаролик ишларини ва … DOC Бесплатная загрузка Telegram