судланувчини юқори инстанция судида иштироки ҳамда назорат тартиби

DOC 54,0 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1
1546788209_73592.doc судланувчини юқори инстанция судида иштироки ҳамда назорат тартиби режа: 1. судланувчини юқори инстанция судида иштироки ҳамда назорат тартибида шикоят қилишда тарафлар тенглиги таъминланиши зарур 2. ўзбекистон республикаси жпкнинг талабларига асосан апелляция ва кассация тартибида иш кўрилиши судланувчини юқори инстанция судида иштироки ҳамда назорат тартибида шикоят қилишда тарафлар тенглиги таъминланиши зарур мамлакатимизда олиб борилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотининг навбатдаги босқичи вазифалари ўзбекистон республикаси президенти и.а. каримовнинг биринчи чақириқ ўзбекистон республикаси олий мажлисининг vi сессиясида сўзлаган нутқида аниқ ифодалаб берилган: «фуқароларнинг қонуний ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш судларнинг ва ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш органларининг фаолиятида асосий мазмунга айланмоғи керак. суд жазоловчи органдан оддий одамларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилувчи органга айланиб, ҳақиқатан ҳам мустақил бўлиб қолиши лозим" . шунингдек, суд муҳокамаси чоғида айблов билан химоянинг тенг ҳуқуқлилигини таъминлаш зарурлиги ҳақидаги талаблари ҳақида жуда кўп айтиб ўтилмоқда. дарҳақиқат, судларнинг том маънодаги тўлиқ мустақил бўлиб, одилона қарор қабул қилишига таъсир этувчи ҳар қандай қусурликларни бартараф этилиши, …
2
илиши, жабрланувчиларнинг ҳам иштирокисиз амалга оширилиши мумкинлиги, тарафларнинг ариза яъни, шикоят берган бермаганлигидан қатъий назар ишда иштирок этишининг таъминланиши қонун билан шарт эмаслиги процесс иштирокчиларининг ҳуқуқ ва эркинликларини поймол этади. натижада судланувчилар ва уларнинг ҳимоячилари апелляция ва кассация тартибида очиқ суд мажлисида ўз ҳуқуқлари ва манфаатлари учун тортишувчилик тамойили ила кураша олмайдилар. бу ўзбекистон республикаси конституциясида белгиланган “ўзига тегишли жиноят ишини очиқ суд мажлисида кўриб муҳокама қилиниши” каби ҳуқуқини реализация қилинишига тўсқинлик қилади. яъни, ўзбекистон республикаси конституциясининг 26-моддасида “судда айбланаётган шахсга ўзини ҳимоя қилиш учун барча шароитлар таъминлаб берилади” , 43-моддасида эса, “давлат фуқароларнинг конституция ва қонунларда мустаҳкамланган ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлайди” дейилган талаб бўйича юқори инстанция судларида жиноят ишлари кўрилишида судланувчи ва унинг ҳимоячисининг иштироки таъминланиши керак. ўзбекистон республикаси жиноят процессуал қонунчилиги ҳам албатта, асосий қонунимизнинг ушбу талабини таъминлаши зарур. қолаверса, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган шахсларнинг апелляция ва кассация тартибида ишда қатнаша олмаслиги эса, ишни умуман одилона ва …
3
монидан тўлақонли равишда ҳимоя қилиниши чекланади. эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган шахсга оид жиноят иши апелляция, кассация ёки назорат тартибида кўрилиши чоғида судланувчига нисбатан амнистия фармонини қўллаб, уни жазодан озод қилиш керак бўлса, судланувчи суд мажлисига чақирилган бўлса, суд залидан озод қилинади ва шу ондаёқ озодликни қўлга киритади. суд мажлисида иштирок этмаётган бўлсачи?, унда суднинг ажримини у сақланаётган муассасага етиб келингунига қадар, озодликка чиқартирилмайди. чунки суд ажрими келмагунга қадар, судланувчини уни сақлаб турган муассаса қўйиб юбора олмайди. ваҳоланки, ўзбекистон республикаси жпкнинг 497-17 моддасида “апелляция инстанцияси қарорлари эълон қилиниши биланоқ қонуний кучга киради”, 530-модда талабига кўра ҳам, “ кассация инстанцияси судининг ажрими у эълон қилиниши билан кучга киради. юқори инстанция судининг ажрими, қарори ушбу кодекснинг 497 –моддасида назарда тутилган қоидаларга риоя қилиб ижро эттирилади” деб қайд этилган. ўз.рес.жпкнинг 497-моддасида эса, “қамоқдан озод этилиши лозим бўлган маҳкумни, агар у суд мажлисида қатнашаётган бўлса, озод этишга доир ажрим(қарор) залнинг ўзидаёқ ижро этилади. бошқа …
4
а олиб бориб бериши керак?, ёки олиб бориб бериши мумкин. бу муддат қонунда белгиланган эмас. шунинг учун “суд томонидан жазони ижро этиш муассассига юборилади” деган “қонун бўшлиғи”ни ёпилиши ва ижро муддатини ҳам қисқартирилиши лозим. бундан ташқари, суд ажрими(қарори)ни ижро этишга дам олиш ва байрам кунларининг таъсири бўлмаслиги керак. озодликка чиқарилиши лозим бўлган судланувчига нисбатан суд қарорини тезроқ ижро этиш ва судланувчининг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилишнинг ҳуқуқий механизмини, кафолатини яратиш учун қонунга ўзгартириш киритиш лозим. бунинг учун ўзбекистон республикаси жпкнинг 497-моддаси иккинчи қисмини қуйидаги таҳрирда баён этилса, мақсадга мувофиқ бўлар эди: “қамоқдан озод этилиши лозим бўлган маҳкумни, агар у суд мажлисида қатнашаётган бўлса, озод этишга доир ажрим(қарор) залнинг ўзидаёқ ижро этилади. бошқа ҳолларда ажрим (қарор) чиқарилган вақтдан эътиборан узоғи билан ўн икки соат ичида унинг нусхаси суд томонидан жазони ижро этиш муассасаси маъмуриятига етказилиши ва қамоқдан озод қилиниши керак бўлган шахс суд ажрими( қарори ) чиқарилган вақтдан бошлаб узоғи билан …
5
нинг апелляция ёки кассация тартибида киритган протести ҳам жиноят процессининг шикоят бериш ҳуқуқи берилган тарафлари томонидан апелляция ва кассация тартибида киритилган шикоят билан тенг кучга эга эканлигини кўрамиз. жиноят процессининг бу босқисида берилган шикоят ҳам протест билан тенг процессуал кучга эга ва албатта қонунда белгиланган тартибда кўриб чиқилиши шарт. киритилган бу ҳужжатлар асосида суд муҳокамаси ўтказилади ва тарафлар суд муҳокамасида иштирок этишлари учун таклиф этиладилар. лекин, ушбу модданинг 2-қисми 3-бандида, “назорат тартибида-қонунда протест билдириш ҳуқуқи берилган суд раиси, прокурор ёки улар ўринбосарларининг протестларига биноан, янги очилган ҳолатлар мунособати билан эса, қонунда протест билдириш ҳуқуқи берилган прокурор ёки унинг ўринбосари протестига биноан амалга оширилади” деб белгилаб қўйилган. бу эса, албатта суд муҳокамасининг тенг ҳуқуқли иштирокчилари бўлиши лозим бўлган қонун бўйича шикоят бериш ҳуқуқига эга бўлган процесс иштирокчиларининг қонун бўйича протест киритиш ҳуқуқига эга бўлган иштирокчилари билан тенг ҳуқуқлилигини бузади. бу нотенглик айнан, назорат тартибида қуйи турувчи судларнинг чиқарган қарорларига нисбатан эътироз …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Faylni Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"судланувчини юқори инстанция судида иштироки ҳамда назорат тартиби" haqida

1546788209_73592.doc судланувчини юқори инстанция судида иштироки ҳамда назорат тартиби режа: 1. судланувчини юқори инстанция судида иштироки ҳамда назорат тартибида шикоят қилишда тарафлар тенглиги таъминланиши зарур 2. ўзбекистон республикаси жпкнинг талабларига асосан апелляция ва кассация тартибида иш кўрилиши судланувчини юқори инстанция судида иштироки ҳамда назорат тартибида шикоят қилишда тарафлар тенглиги таъминланиши зарур мамлакатимизда олиб борилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотининг навбатдаги босқичи вазифалари ўзбекистон республикаси президенти и.а. каримовнинг биринчи чақириқ ўзбекистон республикаси олий мажлисининг vi сессиясида сўзлаган нутқида аниқ ифодалаб берилган: «фуқароларнинг қонуний ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш судларнинг ва ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш орган...

DOC format, 54,0 KB. "судланувчини юқори инстанция судида иштироки ҳамда назорат тартиби"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.