адвокатура институтини ислоҳ этиш айблов ва ҳимоянинг тенглигини таъминлаш масалалари

DOC 64.5 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1
1546675091_73508.doc адвокатура институтини ислоҳ этиш айблов ва ҳимоянинг тенглигини таъминлаш масалалари режа: 1. суд тергови мобайнида сўроқ қилинган шахснинг кўргазмаси 2. судларда жиноят ишларини кўрилишида прокурор иштироки адвокатура институтини ислоҳ этиш айблов ва ҳимоянинг тенглигини таъминлаш масалалари мамлакатимизда олиб борилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотининг навбатдаги босқичи вазифалари ўзбекистон республикаси президенти и.а. каримовнинг биринчи чақириқ ўзбекистон республикаси олий мажлисининг vi сессиясида сўзлаган нутқида аниқ ифодалаб берилган: «фуқароларнинг қонуний ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш судларнинг ва ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш органларининг фаолиятида асосий мазмунга айланмоғи керак. суд жазоловчи органдан оддий одамларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилувчи органга айланиб, ҳақиқатан ҳам мустақил бўлиб қолиши лозим" . дарҳақиқат, судларнинг том маънодаги тўлиқ мустақил бўлиб, одилона қарор қабул қилишига таъсир этувчи ҳар қандай қусурликларни бартараф этилиши, бунинг учун эса, “қабул қилинган қонунларнинг кундалик турмушимизда амалга ошишини таъминловчи таъсирчан механизм яратиш лозим ". шунингдек, суд муҳокамаси чоғида айблов билан химоянинг тенг ҳуқуқлилигини таъминлаш зарурлиги ҳақидаги талаблари ҳақида жуда кўп …
2
афолатларини кучайтириш, адвокатлик касбининг обрўси ва нуфузини ошириш мақсад қилиб қўйилган. фармонда “жиноят процессида айблов ва ҳимоя тарафларининг тенглигини таъминлаш” масаласи ҳам алоҳида кўрсатиб ўтилган. фармон талабларидан келиб чиқиб, жиноят процессида айблов ва ҳимоя тарафларининг тенглигини таъминлашга хизмат қилиши мумкин бўлган баъзи бир мулоҳазалар устида тўҳталиб ўтмоқчимиз. ўзбекистон республикаси жпкнинг 478-моддасида ишни юқори инстанция суди томонидан кўриш тартиби берилган бўлиб, ушбу модданинг 2-қисми 1-қисмида апелляция тартибида 2-бандида кассация тартибида прокурорлар билан тенг ҳуқуқли шартларда биринчи инстанция ва иккинчи инстанция судларининг чиқарган ғайриқонуний, асослантирилмаган ва адолатсиз қарорларига нисбатан юқори турувчи судга кўриб чиқиш учун шикоят бериш ҳуқуқи мустаҳкамланган ва амалиётда бу ҳуқуқдан кенг фойдаланиб келинмоқда. яъни, прокурорнинг апелляция ёки кассация тартибида киритган протести ҳам жиноят процессининг шикоят бериш ҳуқуқи берилган тарафлари томонидан апелляция ва кассация тартибида киритилган шикоят билан тенг кучга эга эканлигини кўрамиз. жиноят процессининг бу босқисида берилган шикоят ҳам протест билан тенг процессуал кучга эга ва албатта қонунда белгиланган …
3
қуйи турувчи судларнинг чиқарган қарорларига нисбатан эътироз билдириш ва қонунга мувофиқлигини таъминлаш борасида киритиладиган шикоят бериш ва унинг албатта кўриб чиқилиши кераклиги ҳақидаги заруратда намоён бўлади. чунки, айнан юқорида таъкидлаганимиздек, “назорат тартибида-қонунда протест билдириш ҳуқуқи берилган суд раиси, прокурор ёки улар ўринбосарларининг протестларига биноан, янги очилган ҳолатлар мунособати билан эса, қонунда протест билдириш ҳуқуқи берилган прокурор ёки унинг ўринбосари протестига биноан амалга оширилади” деб қонунда белгиланиши натижасида қонун бўйича шикоят бериш ҳуқуқига эга бўлган процесс иштирокчиларининг ( хусусан олганда адвокатнинг) назорат тартибида берадиган шикояти юқори турувчи суд томонидан суд муҳокамасида албатта кўриб чиқилиши шартлигини белгиланмаганлиги, улар томонидан кирилаётган назорат тартибидаги шикоятларни яна бир босқичда кўриб, қонунийлигини таъминлаш имкониятидан маҳрум этмоқда. қолаверса, апелляция ва кассация инстанция судлари айнан бир ҳудудда, бир раҳбар шахснинг назоратидаги, бошқача қилиб айтганда бир вилоят худудининг ўзида судяларнинг бир-бирини йўл қўйган хатосини ўзаро яшириш доирасида қолиб кетишига ва натижада баъзи ғайриқонуний, асослантирилмаган ва адолатсиз қарорларнинг ўз кучида …
4
д – ҳуқуқ ислоҳотларининг мақсадига бўлган бўлар эди. бу эса, ўзбекистон республикаси фуқароларининг ўзбекистон республикаси конституцияси ва бошқа қонунларида белгиланган ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш механизмини янада кучайтирган, халқнинг одил судловга ҳамда олиб борилаётган давлат сиёсатининг ҳақлилигига нисбатан бўлган ишончини комил этган бўлур эди. ушбу мунозара ечими учун эса, ўзбекистон республикаси жпкнинг 478 моддаси иккинчи қисмининг 3-бандини “назорат тартибида-қонунда протест билдириш ҳуқуқи берилган суд раиси, прокурор ёки улар ўринбосарларининг протестларига биноан, янги очилган ҳолатлар мунособати билан эса, қонунда протест билдириш ҳуқуқи берилган прокурор ёки унинг ўринбосари протестига биноан амалга оширилади” деган абзацни олиб ташлаб, унинг ўрнига, “назорат тартибида ушбу кодекснинг 497² моддаси ва 498 – моддасида кўрсатилган шахсларнинг шикоятларига ва протестларига биноан амалга оширилади” деб янги таҳрирда ўзгартириш лозимлигини таклиф этамиз. бундан ташқари, ўзбекистон республикаси жпкнинг 106- моддасида сўроқ жараёни ва натижаларини қайд қилиш тартиби белгиланган бўлиб, бу модда талабига кўра, сўроқ жараёни суд муҳокамаси мобайнида суд мажлиси баённомасида ифода этилиши …
5
и бўлса билдиришлик учун сўроқ қилинувчига тақдим қилинади, суд мажлиси баённомаси эса, сўроқ қилинувчиларга тақдим этилмайди. ваҳоланки, ўзбекистон республикаси жпк ва ўзбекистон республикаси олий суди пленумининг «суд ҳукми тўғрисида»ги қарори талабларига биноан, суд ўз айблов ҳукмини фақатгина суд муҳокамасида аниқланган ва текширилган далилларгагана асосан чиқариши мумкин. айни ҳолда, сўроқ қилинувчининг суд муҳокамаси мобайнида берган кўргазмасини суд мажлиси баённомасига тўғри қайд этилишининг нақадар зарур ва муҳимлигини изоҳлашнинг ҳожати йўқ бўлса керак. шунинг учун, қонуннинг бу бўшлиғини тўлдириш учун ўзбекистон республикаси жпкнинг 106- моддасида «сўроқ тугаганидан кейин баённома ўқиб чиқиш учун сўроқ қилинувчига кўрсатилади ёхуд унинг илтимосига кўра суриштирувчи, терговчи томонидан унга ўқиб берилади» деган жумлани, «сўроқ тугаганидан кейин баённома ўқиб чиқиш учун сўроқ қилинувчига кўрсатилади ёхуд унинг илтимосига кўра суриштирувчи, терговчи ёки терговни амалга ошираётган прокурор, суд мажлиси мобайнида эса раислик этувчи ёинки суд котиби томонидан унга ўқиб берилади» деган жумла билан ўзгартириш лозим. чунки, суд муҳокамасида сўроқ қилинган ҳар бир …

Want to read more?

Download the full file for free via Telegram.

Download full file

About "адвокатура институтини ислоҳ этиш айблов ва ҳимоянинг тенглигини таъминлаш масалалари"

1546675091_73508.doc адвокатура институтини ислоҳ этиш айблов ва ҳимоянинг тенглигини таъминлаш масалалари режа: 1. суд тергови мобайнида сўроқ қилинган шахснинг кўргазмаси 2. судларда жиноят ишларини кўрилишида прокурор иштироки адвокатура институтини ислоҳ этиш айблов ва ҳимоянинг тенглигини таъминлаш масалалари мамлакатимизда олиб борилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотининг навбатдаги босқичи вазифалари ўзбекистон республикаси президенти и.а. каримовнинг биринчи чақириқ ўзбекистон республикаси олий мажлисининг vi сессиясида сўзлаган нутқида аниқ ифодалаб берилган: «фуқароларнинг қонуний ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоя қилиш судларнинг ва ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш органларининг фаолиятида асосий мазмунга айланмоғи керак. суд жазоловчи органдан оддий одамларнинг ҳуқуқлари ва манфаатларини ...

DOC format, 64.5 KB. To download "адвокатура институтини ислоҳ этиш айблов ва ҳимоянинг тенглигини таъминлаш масалалари", click the Telegram button on the left.