ибораларнинг синонимлик ҳодисаси ва бадий матн таркибидаги услубий вазифалари

DOCX 5 sahifa 26,3 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (5 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 5
ибораларнинг синонимлик ҳодисаси ва бадиий матн таркибидаги услубий вазифалари н.жиянова ўзджту доценти нутқимизда яхлит ҳолда кўчма маънони ифодаловчи турғун бирикмалар ҳам мавжуд бўлиб, улар фанда фразеологик бирликлар ёки иборалар деб номланади. биз турғун ибораларни ва эркин ибораларни ўрганамиз. турғун иборалар “лексикология”да, эркин иборалар эса “синтаксис” да таҳлил этилади. ҳозирги ўзбек адабий тили турғун ибораларга жуда ҳам бойдир. чунки иборалар тайёр ҳолда бир вақтнинг ўзида юзага чиқувчи нутқ бирлигидир. шунинг учун ҳам иборалар халқ мулки сифатида илмий ва назарий жиҳатдан ўрганилади. уларнинг келиб чиқиши, қўлланилиши, лексик-семантик бўёғи, этимологияси таҳлил этилади. иборалар бадиий асарларда кўп қўлланилади. бундай қўлланиш ёзувчи ва шоир услубига боғлиқдир. халқ мулки ҳисобланган иборалар ҳам бадиий матн таркибида ўзига хос услубий вазифага хосланади. бундай хосланиш ибораларнинг услубий вазифаси саналади. илмий маълумотларга кўра, иборалар сўзлардан фарқли ҳолда борлиқдаги муайян воқеа-ҳодисаларни фақат ифодалаш, номлаш учун эмас, шу билан бирга унга нисбатан модал муносабатни ифодалаш мақсадида юзага келади. тилдаги ибораларнинг асосий қисми …
2 / 5
луғати”да “тортинмоқ”, “мутлақо жим турмоқ” каби маъноларда қўлланилиши ҳам қайд этилган[footnoteref:2]. синонимликни ташкил этувчи бундай иборалар бадиий асарларда услубий вазифа бажариб келишидан ташқари, ўқувчининг эстетик туйғуларини шакллантиришга ҳам ёрдам беради. синоним иборалардан ўринли фойдаланиш эса бадиий асар мазмунини янада бойитади, ўқувчининг ёзувчи ифодалаб бермоқчи бўлган ҳодисаларни осон ва тез тушуниб олишларига кўмаклашади. асар тилининг маънодорлигини оширувчи воситалардан бири ҳам халқ мулки ҳисобланган иборалардир. ибораларнинг бадиий матн таркибидаги услубий вазифалари жуда ҳам кенг ва ранг-баранг бўлиб, ёзувчи ва шоирлар турли мақсадларда фойдаланади. бадиий асарлардан мисоллар келтирамиз: [2: ўзбек тилининг изоҳли луғати. икки томлик, иккинчи том. –м.,1981 йил.715 б.] · қизим сенга айтаман, келиним сен эшит қабилида бир ўқ билан икки қуённи нишонга оларди. чол таслим, гунг бўлиб қолган эди (о.жумабоев, 57-бет). · ичида икки киши, оғзидан гупиллаб бадбўй ҳид анқиётган, рулда ўтирган, ёши қирқдан ошмаган ҳайдовчи; кейингиси “дардимни ичимдан топ” қабилидаги ғамгин бир йигит. (о.жумабоев,67-бет). · бояги тошган ғазаби пасайиб, бор …
3 / 5
, ҳатто беш синонимлик қаторни ташкил этиши ҳам мумкин. бундай ҳолатда ёзувчи ва шоир воқеликдан келиб чиққан ҳолда мосини қўллаш имкониятига эга бўлади. бироқ синонимликни ташкил этган ибораларнинг маъно қирраларидаги фарқни билиш ва тўғри қўллай олиш зарур. фанда синонимлик қаторни ташкил этувчи иборалар бир неча жиҳатдан фарқланади. булар қуйидагилар: 1. маъно қирраси жиҳатидан. 2. услубий баҳоси жиҳатидан. 3. нутқий хосланиши жиҳатидан. юқорида келтирган иборалардан биринчиси, яъни “оғзига талқон солмоқ” иборасининг маъно қирраси “мум тишламоқ” иборасига нисбатан кучлироқ ҳисобланса, “мум тишламоқ” иборасининг “гунг бўлиб қолмоқ” иборасига нисбатан услубий баҳо оттенкаси кенгроқдир. “гунг бўлиб қолмоқ” иборасининг “дардимни ичимдан топ” иборасига нисбатан маъно нозиклиги жиҳатидан фарқланиш мавжуд. “гунг бўлиб қолмоқ” ва “дардимни ичимдан топ” иборалари, асосан, оғзаки нутққа хос бўлиб, адабий тилда қўлланувчи “оғзига талқон солмоқ”, “мум тишламоқ” ибораларига синоним сифатида қўлланади. демак, услубий баҳо мазмунида, таъсир доирасида ва даражаланишида ҳам бир-биридан қисман бўлса-да фарқланади. чунки баъзи иборалар бир вақтнинг ўзида ҳам эмоционаллик, …
4 / 5
т). - машиналар бир-бирини қувиб, шамолдек елади (ў.ҳошимов,171-бет). ўзбек мумтоз шеъриятида ҳам, ҳозирги замон шеъриятида ҳам иборалардан фойдаланиш ҳолатини кузатиш мумкин. бу ўринда м.юсуф ва х.бобомуродова шеъриятида қўлланилган ибораларнинг услубий ўзига хослиги мавжуд. шоирлар иборалардан ўринли фойдаланган ҳолда шеърнинг мусиқийлигини шакллантира олган.оғзаки нутққа хос бўлган “елдек югурмоқ”, “шамолдек елмоқ (эсмоқ)”, “қушдай учмоқ” ибораларининг шеъриятдаги ўрнига мисоллар келтирамиз: “елдек югурмоқ”: елар елдек, қирда беарқон туёқлари чақноқ қулунлар. сойда танга сочардир ҳамон ўғил сўраб сулув келинлар (м.юсуф) “шамолдек елмоқ (эсмоқ)”:шамолдек ел, сувдек тош, ҳеч кимсага букма бош...(м.юсуф). ёки: гўзал юртнинг лолалари қўймас гоҳ, меҳр истаб болаларим қўймас гоҳ. борақол, деб нолаларим қўймас гоҳ, қирларимда, шамоллардай елиб кет, тошкент, самарқандга ўзинг келиб кет.(х.бобомуродова 59-бет). “қушдай учмоқ”: бу тупроқда метин бардош бўлмаса жаҳонгир темурни қандай қучарди? балки улуғбекнинг хаёли бирлан юлдузларга томон қушдай учарди. (х.бобомуродова 4-бет) . “оёғини қўлига олиб югурмоқ”, “қанот чиқариб учмоқ” иборалари ҳам оғзаки нутққа хос бўлиб, кўпроқ сўзлашув услубида қўлланади. …
5 / 5
п дегунча, кампир шафтолини егунча”, “оғирини енгил қилмоқ” – “мушкулини осон қилмоқ” каби ибораларни синонимлик иборалар дейиш мумкин. бироқ бу синонимликни ташкил этган ибораларда ҳам вақт муносабатида қисман фарқланади. биринчи иборада бажарилиши лозим бўлган ҳаракат тезлиги, иккинчи иборадаги ҳаракат “кампир шафтолини егунча” иборасидаги вақт тезлигига нисбатан фарқланади. бу ибораларни бир иборанинг вариантлари сифатида таҳлил этса бўлади. чунки иккала иборада ҳам бажарилиши лозим бўлган ҳаракат тезлиги вақтга муносабат ҳақида фикр ифодаланган. [5: . ш. рахматуллайев, у. турсунов .ҳозирги ўзбек адабий тили. “ўзбекистон”, тошкент, 1992 й. ] илмий маълумотларга кўра, бир синонимик қаторга бирлашувчи ибораларнинг миқдори ҳам хар хил бўлиши мумкин. улар икки, уч, тўрт баъзан беш синонимик қаторни ташкил этиши ҳам мумкин. юқорида келтирган “шамолдек учмоқ”,” бургутдек учмоқ”, “қушдек учмоқ”, “елдек югурмоқ” иборалари ҳам “мум тишламоқ”, “гунг бўлиб қолмоқ”, “дардимни ичимдан топ”, “оғзига талқон солмоқ” иборалари ҳам тўрт синонимик қаторни ташкил этган. бизга маълумки, иборалар ҳам сўзлар каби омонимлик, антонимлик, синонимликка …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 5 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"ибораларнинг синонимлик ҳодисаси ва бадий матн таркибидаги услубий вазифалари" haqida

ибораларнинг синонимлик ҳодисаси ва бадиий матн таркибидаги услубий вазифалари н.жиянова ўзджту доценти нутқимизда яхлит ҳолда кўчма маънони ифодаловчи турғун бирикмалар ҳам мавжуд бўлиб, улар фанда фразеологик бирликлар ёки иборалар деб номланади. биз турғун ибораларни ва эркин ибораларни ўрганамиз. турғун иборалар “лексикология”да, эркин иборалар эса “синтаксис” да таҳлил этилади. ҳозирги ўзбек адабий тили турғун ибораларга жуда ҳам бойдир. чунки иборалар тайёр ҳолда бир вақтнинг ўзида юзага чиқувчи нутқ бирлигидир. шунинг учун ҳам иборалар халқ мулки сифатида илмий ва назарий жиҳатдан ўрганилади. уларнинг келиб чиқиши, қўлланилиши, лексик-семантик бўёғи, этимологияси таҳлил этилади. иборалар бадиий асарларда кўп қўлланилади. бундай қўлланиш ёзувчи ва шоир услубига боғлиқдир. халқ мулки ...

Bu fayl DOCX formatida 5 sahifadan iborat (26,3 KB). "ибораларнинг синонимлик ҳодисаси ва бадий матн таркибидаги услубий вазифалари"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.