qon guruhlari va tarikhi haqida tushuncha

DOCX 4 sahifa 28,8 KB Bepul yuklash

Sahifa ko'rinishi (4 sahifa)

Pastga aylantiring 👇
1 / 4
қон гуруҳи ва тарихи ҳақида тушунча қон гуруҳи ҳақидаги тушунчани иммунногематология фани ўргатади. 1901 йилда австриялик кейинчалик америкалик биолог олим карл ландштейнер инсонларда қон ўз хусусиятларига кўра учта гуруҳга булинишини аниқлаган ва лотин ҳарфлари билан белгилаган. 1907 йили прагалик врач ян янский тўртта қон гуруҳи борлигини аниқлаган, у қон гуруҳларини рим рақами билан куйидаги тартибда белгилади. i, ii, iii, iv. 4 йил ўтгач америкалик мосли иккинчи маротаба инсон конининг 4 чи гуруҳини исботлаб берди. қон гуруҳлар тўғрисидаги янский тавсия этган белгилаш ҳар томонлама қулайликка эга бўлиб, мазкур туркумлаш 1921 йили патолог бактериологлар қурултойида расмий тан олинган ва тасдикланган. хозирги пайтда қон гуруҳларини харф ва рақамлар билан белгилаб қабул килинган o(i), a(ii), b(iii), ab(iv). фақат 30 йиллардан кейингина карл ландштейнерга ихтироси учун нобел мукофоти берилган. шу ихтиродан кейин инсонларни қон қуйиш натижасида тез тез ўлимга олиб келувчи сабаб аникланиб, инсондан инсонга қон қуйиш ҳеч кандай хав хатарсиз кийинчиликсиз амалга ошира бошланди. …
2 / 4
тиббий, ҳуқуқий ва диний томонлари мавжуд. кимлар донор бўла олади? 18 ёшдан 60 ёшгача бўлган, оғирлиги 50 килограммдан юқори, ўзини соғлом деб билган, ирқи, касби, жинсидан қатъи назар ҳар бир инсон қон ва унинг компонентлари учун донор бўла олади. маълумот беришича, хирургик жараёнларда (юракда ва таянч-ҳаракат органлари жарроҳликларида), аъзони кўчириб ўтказишда, онкологик касалликларда, гематологик хасталикларда (лейкоз, оғир даражали камқонлик), патологик туғруқ жараёнларида – она ва болани сақлаб қолиш мақсадида, бахтсиз ҳолатларда (авария, ёнғин ва бошқа) донорлик асосидаги қондан фойдаланилади. инсон организмида 4,5-5 литр қон бўлади. кўп йиллик илмий изланишлар ва кузатувлар шуни кўрсатадики, 500 мл.гача қон топшириш организм учун хавфсиздир. ҳар бир донорлик амалиётида ўртача 350-400 мл қон олинади. донорлар нималарга риоя қилиши керак? донорлик амалиётини бажаришдан аввал қон берувчи ўз саломатлигини муҳофазалаш ҳамда топширилажак қон сифатини яхшилаш мақсадида бир неча жиҳатларга диққат қаратиши лозим. мунтазам равишда тўлақонли овқатланиш, кун давомида кўпроқ суюқликлар истеъмол қилиш муҳим. амалиётдан 2-3 соат олдин …
3 / 4
онор бўла олмайди? қон донори бўлишга тўсқинлик қилувчи доимий ва вақтинчалик омиллар мавжуд. оитс, оив, заҳм, вирусли гепатитлар, сил, қон касалликлари, миопия (узоқни кўра олмаслик, кўриш даражаси минус 6дан паст бўлса), юрак, ўпка, жигар ва буйрак етишмовчилигини бошдан кечирган шахслар касаллик қачон ва қай даражада кечгани ҳамда даво муолажаларининг натижасидан қатъи назар донор бўла олмайди. қуйидаги ҳолатларда эса донорлик вақтинчалик мумкин эмас (қанча муддатдан кейин рухсат берилиши кўрсатилган): ─ ҳайз даври тугагандан кейин – 5 кун; ─ тиш олдиргандан кейин – 15 кун; ─ ангина, грипп, ўрви дан тузалгандан кейин – 1 ой; ─ кўкрак билан эмизишни тўхтатгандан кейин – 3 ой; ─ бола олдиргандан кейин (аборт) – 6 ой; ─ бола туғилгандан кейин – 1 йил; ─ татуировка туширилгандан кейин – 1 йил; ─ антибиотиклар қабул қилиш тугагандан сўнг – 10 кун; ─ бирор касалликка қарши эмлаш олгандан кейин – 1 ой; ─ операциялар ўтказгандан кейин – 1 йил; …
4 / 4
и маълумотларига кўра, донорлар бошқаларга қараганда 5 йил кўпроқ умр кечиришади. ҳар қандай қон топшириш организм учун енгил стресс ҳисобланади. бундай енгил стресслар ташқи муҳитнинг салбий омилларига таъсирчанликни оширади. бахтсиз ҳодисалар, опреациялар чоғида организмнинг оғир талафотларга учраш эҳтимоли донорларда бошқаларга қараганда камроқ бўлади. чунки донор организми қон йўқотишга мослашган бўлади ва оғир асоратларни ҳам нисбатан енгилроқ ўтказади. донорлик инфаркт ва бошқа юрак-қон томир касалликлари келиб чиқиши хавфини бир неча бор камайтиради. олимлар эркак донорлар орасида юрак инфаркти бошқаларга қараганда 30 фоиз камроқ учрашини аниқлашган. доимий равишда қон ва унинг компонентларини топшириш ҳужайраларнинг табиий янгиланишига ва организм ёшаришига олиб келади. яъни қон топширгандан сўнг янгиланиш кераклиги ҳақида сигнал тушади. бундай янгиланиш юрак, қон томир тизими касалликлари, атеросклероз, подагра, овқат ҳазм қилиш, ошқозон ости бези, жигар ва асосий модда алмашинуви фаолиятлари бузилишининг олдини олишда фойдали ҳисобланади. иммун тизими касалликларининг олдини олишда ҳам доимий равишда қон топшириш фойдалидир, чунки у ҳам организмнинг умумий …

Ko'proq o'qimoqchimisiz?

Barcha 4 sahifani Telegram orqali bepul yuklab oling.

To'liq faylni yuklab olish

"qon guruhlari va tarikhi haqida tushuncha" haqida

қон гуруҳи ва тарихи ҳақида тушунча қон гуруҳи ҳақидаги тушунчани иммунногематология фани ўргатади. 1901 йилда австриялик кейинчалик америкалик биолог олим карл ландштейнер инсонларда қон ўз хусусиятларига кўра учта гуруҳга булинишини аниқлаган ва лотин ҳарфлари билан белгилаган. 1907 йили прагалик врач ян янский тўртта қон гуруҳи борлигини аниқлаган, у қон гуруҳларини рим рақами билан куйидаги тартибда белгилади. i, ii, iii, iv. 4 йил ўтгач америкалик мосли иккинчи маротаба инсон конининг 4 чи гуруҳини исботлаб берди. қон гуруҳлар тўғрисидаги янский тавсия этган белгилаш ҳар томонлама қулайликка эга бўлиб, мазкур туркумлаш 1921 йили патолог бактериологлар қурултойида расмий тан олинган ва тасдикланган. хозирги пайтда қон гуруҳларини харф ва рақамлар билан белгилаб қабул килинган o(i), a(i...

Bu fayl DOCX formatida 4 sahifadan iborat (28,8 KB). "qon guruhlari va tarikhi haqida tushuncha"ni yuklab olish uchun chap tomondagi Telegram tugmasini bosing.

Teglar: qon guruhlari va tarikhi haqida… DOCX 4 sahifa Bepul yuklash Telegram