аҳоли турар жойларини тозалаш тизими санитария назорати

DOCX 15 pages 39.1 KB Free download

Page preview (5 pages)

Scroll down 👇
1 / 15
мавзу :аҳоли турар жойларини тозалаш тизимини санитария назорати. аҳоли турар жойларини санитария назорати огоҳлантирувчи ва жорий санитария назорат шаклларида олиб борилади. огоҳлантирувчи санитария назоратини олиб боришда санитария врачларининг вазифалари: 11. қаттиқ ва суюқ чиқиндиларни йиғиш, вақтинча сақлаш, четлаштириш, зарарсизлантириш ва мақсадга мувофиқ фойдаланиш бўйича алоҳида иншоотларни қурилиши учун ер майдонларини танлашда қатнашиш; 12. аҳоли турар жойларини санитария тозалаш мукаммал тизимини танлаш ва асослаб бериш; шаҳар ҳудудларида қаттиқ ва суюқ аҳлатларни четлаштиришнинг 3 та асосий шакллари қўлланилади: 5) агар шаҳар тўлиқ канализация тармоғи билан таъминланган бўлса, суюқ аҳлатлар канализация тармоғи орқали оқизилади, қаттиқ маиший чиқиндилар учун эса ташиб кетиш тизими қўлланилади; 6) шаҳар ҳудуди қисман канализация тармоғи билан таъминланган бўлса канализация тармоғи ўтказилган ҳудуддаги суюқ аҳлатлар оқизилади, канализация тармоғи билан таъминланмаган ҳудуддаги суюқ аҳлатлар (ассенизация тизими) ва қаттиқ маиший чиқиндилар ташиб (санитария тозалаш тизими) кетилади; 7) канализация тармоғи умуман ўтказилмаган ҳудудларда суюқ аҳлатлар ассенизация тизими билан, қаттиқ маиший чиқиндилар санитария тозалаш …
2 / 15
тларни бевосита аҳлат ташиш машиналарига олиб чиқиб бўшатадилар. 14. аҳоли турар жойларини санитария тозалаш бош тизимини санитария экспертизадан ўтказиш; санитария тозалаш тизими лойихаларини экспертизадан ўтказиш бир неча бочқичлардан иборат бўлади: а. экспертиза қўйилган материалларни тўлиқлигини текшиш: лойиха таркибида тушунтириш хати, чизма қисмлари ва иловалар бўлиши шарт. б. амалдаги қонуний ва меёрий хужжатлар билан танишиш; в. лойханинг паспорт маълумотлари билан танишиш: номи, ишлаб чиққан ташкилот, муаллиф, ишлаб чиқарилган йили; г. аҳоли турар жойларининг тавсияномаси (аҳоли сони, ободонлаштирилганлиги, умумий майдони ва бошқалар) ва ичак инфекцияси, гелминтозлар билан касалланиш ҳолати билан танишиш: д. режали мунтазам тозалаш тизимини амалга ошириш тартибини баҳолаш: режали мунтазам тозалаш тизимига кирадиган ҳудудда ҳосил бўладиган қаттиқ чиқиндилар миқдорини ҳисоблаб текшириш. шаҳарларда қаттиқ маиший чиқиндиларнинг йиллик йиғилиши қуйидаги тенглама орқали аниқланади: мй =а = в = с = д бу ерда: а – аҳолидан йиғиладиган йиллик чиқиндилар; в – жамоатчилик муассасаларидан йиғиладиган йиллик чиқиндилар; с – кўча қопламаларининг супуришдан ҳосил …
3 / 15
чун аҳлат ўраларининг керакли ҳажми қуйидаги тенглама бўйича аниқланади: а х мх 1,3 q = ------------------------- 12 қаерда: а - аҳлат ўралардан фойдаланадиган аҳоли сони; м – суюқ аҳлатларни бир киши учун йиғилиш меёри; 1,3 – аҳлатларни четлаштириш жадвали бузулган ҳолатларда зоҳирадаги аҳлат ўраларининг ҳажми; 12 – йил давомидаги аҳлатларни четлаштириш сони. ахлатнинг тупланиш меёри йил сайин ортиб бормоқда. янги сан қ ва м га асосан бир одам учун йилига 1,5 - 2,0 м3 . е. қаттиқ маиший чиқиндиларни сақлаш учун керакли аҳлат қўтиларини ва четлаштириш учун махсус транспорт воситаларини ҳисоблаб текшириш; қўйидаги тенглама асосида ахлат қўтиларининг керакли сони ҳисоблаб топилади: мк x k1 x t x k2 n = ---------------------------- v x k3 бу ерда: n – ахлат қўтилари сони; мк – аҳлатларни ўртача кунлик йиғилиш микдори; к1- ахлатнинг йиғилиш нотекислиги коэффициенти (1, 25); t- тўпланган ахлатнинг вақтинча сақлаш муддати (1 - 3 кун) v –ахлат қўтиларининг хажми; к …
4 / 15
ишига боғлиқ бўлади. 16. санитария тозалаш объектларини ишга тушурилишида қабул ҳайати таркибида қатнашиш; объектларни ишга тушурилишини қабул қилиш 2 босқичда олиб борилади: биринчи босқич – техник; иккинчи босқич – давлат қабул хайати. техник хайат таркибида буюртмачилар, қурилиш ташкилоти, коммунал хўжалик бўлими, дсэнм вакиллари қатнашадилар. давлат қабул қилиш хайати таркибида меъморий - қурилиш назорати вакили, дсэнм вакили, ўт ўчириш бошқармаси вакили, мазкўр тармоқ бошқармаси вакиллари қатнашадилар. қабул хайати томонидан объектни ишга тушуриш учун қурилиш яроқлилиги ва сифати келтирилган хулосаси билан далолатнома қайд қилинади. санитария тозалаш тизимини жорий санитария назоратидан ўтказишда санитария шифокорларининг вазифалари: а. транспорт восталарининг ҳаракат жадвалига риоя қилиши ва чиқиндиларни олиб кетилишини мунтазамлигини даврий назоратдан ўтказиш. санитария назорат даврида санитария шифокори аҳлатларни йиғилиши, вақтинча сақланиши ва четлаштирилишини лойиха материалларига мослигини солиштириб текшириш зарур. б. барча чиқиндиларни зарарсизлантириш ва мақсадга мувофиқ фойдаланиш бўйича иншоотларни ишлатилишини тўғри ташкил қилинганлигини ва ўрнатилган муддатларга риоя қилинаётганлигини мунтазам назорат қилиш; уй бошқариш ҳудуди, ассенизация, …
5 / 15
ақсад– тозалашнинг, у ёки бу босқичидаги камчиликларни аниқлаш ва сабабини аниқлаб олдини олиш чораларини белгилаш ҳисобланади. г. чиқиндиларни йиғиш, вақтинча сақлаш, четлаштириш, зарарсизлантириш ва мақсадга мувофиқ фойдаланишнинг янги самарали усулларини илмий асослашда қатнашиш. д. аҳоли турар жойларини санитария тозалигини яхшилаш ва тупроқ муҳитини соғломлаштириш профилактик тадбирий чоралари бўйича қисқа муддатли ва келажак истиқболли режаларини ишлаб чиқиш мақсадида лаборатория таҳлил натижаларини ўрганиш. тупроқнинг тозалигини санитария ҳолатини ва аҳоли турар жойлари тупроғини ифлосланиш даражасини баҳолашда қуйидаги жадвалда келтирилган кўрсаткичлар бўйича баҳолаш мумкин: жадвал 29 тупроқнинг санитария ҳолати кўрсаткичлари ифлосланиш даражаси 1 кг тупро қдаги гижжа тухумлари сони. пашша ғумбаклари сони (25 м.кв) коли титр анаэроб титр хлебникова санитария сони зарарли кимёвий моддалар радиация фони канцероген моддалар (бенз (а)пирен бўйича мкг. кг) тоза 0 0 1,0 0,1 0,98 рэк табиий фон 5 гача кам ифлосланган 10 гача 1 - 10 1,0– 0,01 0,1- 0,001 0,75- 0,98 10 марта юқори 1,5 марта юқори 5-10 …

Want to read more?

Download all 15 pages for free via Telegram.

Download full file

About "аҳоли турар жойларини тозалаш тизими санитария назорати"

мавзу :аҳоли турар жойларини тозалаш тизимини санитария назорати. аҳоли турар жойларини санитария назорати огоҳлантирувчи ва жорий санитария назорат шаклларида олиб борилади. огоҳлантирувчи санитария назоратини олиб боришда санитария врачларининг вазифалари: 11. қаттиқ ва суюқ чиқиндиларни йиғиш, вақтинча сақлаш, четлаштириш, зарарсизлантириш ва мақсадга мувофиқ фойдаланиш бўйича алоҳида иншоотларни қурилиши учун ер майдонларини танлашда қатнашиш; 12. аҳоли турар жойларини санитария тозалаш мукаммал тизимини танлаш ва асослаб бериш; шаҳар ҳудудларида қаттиқ ва суюқ аҳлатларни четлаштиришнинг 3 та асосий шакллари қўлланилади: 5) агар шаҳар тўлиқ канализация тармоғи билан таъминланган бўлса, суюқ аҳлатлар канализация тармоғи орқали оқизилади, қаттиқ маиший чиқиндилар учун эса ташиб кетиш тиз...

This file contains 15 pages in DOCX format (39.1 KB). To download "аҳоли турар жойларини тозалаш тизими санитария назорати", click the Telegram button on the left.